ch
Feedback
Geointriga.uz

Geointriga.uz

前往频道在 Telegram

❗️🌐 Мазкур канални Халқаро муносабатлар соҳасида шуғулланадиган ва илмий иш олиб борадиган мутахассислар юритади. Биз кузатувчиларимизга сифатли контент узатиш устида ишлаймиз. Албатта, сизнинг вақтингиз биз учун қадрли. Мурожаатларга - @geo_uzb_uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Geointriga.uz 的分析概览

频道 Geointriga.uz (@geointriga_uz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 33 000 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 7 580,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 2 375

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 33 000 名订阅者。

根据 12 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 318,过去 24 小时变化为 -38,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 30.49%。内容发布后 24 小时内通常能获得 27.77% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 10 069 次浏览,首日通常累积 9 171 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 88

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
❗️🌐 Мазкур канални Халқаро муносабатлар соҳасида шуғулланадиган ва илмий иш олиб борадиган мутахассислар юритади. Биз кузатувчиларимизга сифатли контент узатиш устида ишлаймиз. Албатта, сизнинг вақтингиз биз учун қадрли. Мурожаатларга - @geo_uzb_uz

凭借高频更新(最新数据采集于 13 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

33 000
订阅者
-3824 小时
-2887 天
-1 31830 天
帖子存档
+1
🇸🇦🇾🇪 Спутник суратлари Саудия Арабистонидаги Aramco объектига катта зарар етганини кўрсатди Саудия Арабистонининг Абҳа шаҳридаги Aramco компанияси объекти ҳусийлар ҳужумларидан сўнг жиддий зарар кўрган. Спутник суратларига кўра, камида 6 та нефть сақлаш резервуари бутунлай вайрон қилинган, яна 8 та резервуар турли даражада зарарланган. @Geointriga_uz

Тренировка дыхания. Переходите в ТГ-канал! Запишитесь на онлайн-практикум для повышения личной эффективности Узнать больше #р
Тренировка дыхания. Переходите в ТГ-канал! Запишитесь на онлайн-практикум для повышения личной эффективности Узнать больше #реклама 16+ energybreathing.clients.site

🇮🇷 Ҳурмуз бўғозида танкерлар ҳаракати: кемалар Эрон рухсатини кутмоқда Тегишли кадрларни Эрон ОАВлари эълон қилди. @Geointriga_uz

🇺🇦 Энг мураккаб масала — ҳудуд. Вазифамиз — Украинанинг манфаатларига зарар етказмайдиган ижодий ечим топиш Трампнинг махсу
🇺🇦 Энг мураккаб масала — ҳудуд. Вазифамиз — Украинанинг манфаатларига зарар етказмайдиган ижодий ечим топиш Трампнинг махсус вакили Кушнернинг айтишича, ҳудуд масаласи томонлар ўртасидаги энг асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.
«Ҳудуд асосий масала бўлади ва ҳозирча томонларнинг позициялари фарқ қилмоқда. Аммо ҳатто томонлар ҳудуд масаласида келишишга тайёр бўлган тақдирда ҳам, келишувнинг қолган қисми шаклланган бўлиши керак. Биз сўнгги 9 ой давомида айнан шу билан шуғулландик». Унинг таъкидлашича, Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни истамаётгани сабабли, АҚШ томонларни урушдан тинчликка ўтишга ундайдиган ва Украина манфаатларига зарар етказмайдиган «ижодий ечим» изламоқда. «Путин ўз талабларини билдирди. Агар Украина шу чизиққача чекинишни хоҳлаганида, келишувнинг қолган қисми бизда аллақачон тайёр бўлар эди. Украина ҳозир бундай қилишни истамаяпти. Воситачи сифатида бизнинг вазифамиз — унинг манфаатларига зарар етказмайдиган ва Россияни можарони тўхтатишга олиб келадиган ечим топиш».
@Geointriga_uz

🇺🇸🇾🇪 Reuters: АҚШнинг ҳусийларга қарши эҳтимолий операцияси Америка қурол-яроғ захираларини янада камайтириши мумкин АҚШн
🇺🇸🇾🇪 Reuters: АҚШнинг ҳусийларга қарши эҳтимолий операцияси Америка қурол-яроғ захираларини янада камайтириши мумкин АҚШнинг ҳусийларга қарши эҳтимолий операцияси Вашингтондан катта ҳарбий кучларни жалб қилишни ва Америка қурол-яроғ захираларининг янада камайишини талаб қилади. Бу ҳақда Reuters АҚШ расмийларига таяниб хабар берди. Ҳусийларга қарши курашиш учун катта ҳарбий-денгиз ва ҳаво кучлари, шунингдек, АҚШ разведка воситаларини қайта йўналтириш талаб этилади. Чунки ўтган йилдан бери ҳусийларнинг позициялари ўзгарган ва уларнинг жойлашувини аниқлаш зарур. «Агар АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемалари ва авиацияси ҳусийларнинг дронлари ҳамда ракеталарини уриб туширишга киришса, бу Америка қурол-яроғ ва ракета-тутқичлар захираларини янада камайтириши мумкин», — деди манба. @Geointriga_uz

🇺🇦🇷🇺 Украина денгиз дронларининг тарихдаги биринчи жанги видеосини кўрсатди Украина маълум қилишича, Қора денгизда украинанинг Sargan 3000 учувчисиз катери Россиянинг денгиз дрони билан жангга киришган ва уни 12,7 мм пулемёт ёрдамида ўққа тутган. @Geointriga_uz

🇾🇪🇸🇦🇺🇸 Ҳусийлар эгалланган ҳарбий техникаларни намойиш қилди Ҳусийлар Яманнинг ғарбий соҳили устидан назорат ўрнатганидан сўнг қўлга киритилган ҳарбий техникаларни кўрсатди. Улар орасида аввалроқ Саудия Арабистони томонидан ўз иттифоқчиларига берилган Америкада ишлаб чиқарилган ускуна ва техникалар ҳам бор. Бу кучлар сўнгги жангларда мағлубиятга учрагани айтилмоқда. @Geointriga_uz

🇮🇳🇨🇳🇷🇺 Bloomberg: БРИКС етакчилари Янги Деҳлидаги саммитда бирдамликни намойиш этди Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди
🇮🇳🇨🇳🇷🇺 Bloomberg: БРИКС етакчилари Янги Деҳлидаги саммитда бирдамликни намойиш этди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди саммит имкониятларидан максимал даражада фойдаланган бўлса, учрашув Хитой ва Россияга ҳам халқаро майдондаги дипломатик таъсирини намойиш этиш имконини берди. Хусусан, Россия бир неча йиллик Ғарб санкцияларидан сўнг ҳам халқаро майдонда яккаланиб қолмаганини кўрсатишга ҳаракат қилди. Владимир Путин эса ўзини Ғарб санкцияларига қарамай, жаҳон сиёсатининг муҳим ўйинчиларидан бири бўлиб қолаётган етакчи сифатида намоён қилди. МДУ Осиё ва Африка тадқиқотлари институти директори Алексей Масловнинг фикрича, Путин сиёсати Россияни изоляцияга олиб келмади. Аксинча, Россия атрофида Глобал Жануб ва хавфсизлик масалаларига яқин қарашларни қўллаб-қувватловчи давлатлардан иборат «ўзига хос коалиция» шаклланган.
БРИКС саммити Москва учун Ғарб санкцияларига қарамай, Россиянинг халқаро дипломатик алоқалари сақланиб қолаётганини намойиш этиш учун муҳим майдон бўлди. @Geointriga_uz

🇺🇸🇷🇺 NATO бош котиби Рютте: Россия ҳар ой 40 мингдан ортиқ ҳарбийсини ҳалок ёки оғир ярадор қилмоқда
«Бир ўйлаб кўринг: 40 мингдан ортиқ. Ҳар ой. Шунча катта талафотларга қарамай, Путин урушни якунлашга тайёр эканини кўрсатмаяпти».
@Geointriga_uz

Трампга раддия 🇾🇪🇺🇸 Ҳусийлар Трампнинг баёнотини «асоссиз даъволар» деб атади Ҳусийлар вакили Ҳизом ал-Асад АҚШ президент
Трампга раддия 🇾🇪🇺🇸 Ҳусийлар Трампнинг баёнотини «асоссиз даъволар» деб атади Ҳусийлар вакили Ҳизом ал-Асад АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўнгги баёнотларига муносабат билдириб, уни «одатдагидек масхарабозона ёлғонлар» тарқатаётганликда айблади. @Geointriga_uz

🇺🇿🇰🇷 Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Сеулга келди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳ
+3
🇺🇿🇰🇷 Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Сеулга келди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрига келди. Олий мартабали меҳмонларни Жанубий Корея Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ва бошқа расмийлар кутиб олди. @Geointriga_uz

🇾🇪 Ҳусий жангчиси: «Бугун биз дунёдаги энг муҳим нуқтадамиз — Боб-ал-Мандебда»
«Ишонсангиз ҳам, ишонмасангиз ҳам, бугун биз дунёдаги энг муҳим нуқтадамиз. Биз Боб-ал-Мандебдамиз. Бу — Қизил денгиз. Бу ерда Майюн ороли, у томонда Африка қитъаси. Бу ерда Адан қўлтиғи, нариги томонда эса Араб денгизи».
Боб-ал-Мандеб Қизил денгиз ва Адан қўлтиғини боғловчи стратегик бўғоз бўлиб, жаҳон савдо ва энергия ташувлари учун муҳим денгиз йўлакларидан бири ҳисобланади. @Geointriga_uz

🇷🇺🇧🇷🇮🇳🇨🇳 Путин: БРИКСнинг дунёдаги нуфузи ва таъсири изчил ошиб бормоқда Россия президенти Владимир Путин БРИКСнинг халқаро майдондаги нуфузи ва таъсири тобора ортиб бораётганини билдирди. У саммитда ташкилот аъзолари ўртасида асосий йўналишларда ҳамкорлик кучайиб, шериклик тенглик ва яхши қўшничилик тамойиллари асосида ривожланаётганини таъкидлади. Путин тинчлик ва барқарорликни таъминлашга кўпроқ давлатларни жалб қилишга чақирди. Унинг айтишича, халқаро муносабатларнинг бир қутбли тизими ўтмишда қолмоқда, кучлар мувозанати эса Глобал Жануб ва Шарқдаги янги ўсиш марказлари фойдасига ўзгармоқда. Путин БРИКС аллақачон глобал бошқарувнинг асосий марказларидан бири сифатида шаклланганини таъкидлади. @Geointriga_uz

🌍 The Independent: Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди Европа Иттифоқининг Copernicus Climate Change Servic
🌍 The Independent: Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди
Европа Иттифоқининг Copernicus Climate Change Service (C3S) маълумотларига кўра, 2026 йил август ойида дунё бўйича ўртача ҳарорат саноатлашувгача бўлган даврдан 1,65°C юқори бўлиб, 16,96°C ни ташкил этди. Бу 2025 йил ноябридан бери биринчи марта ойлик ҳарорат 1,5°C чегарасидан ошганини англатади. Августда дунёнинг турли ҳудудларида кучли иссиқлик тўлқинлари, қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари, тошқин ва кўчкилар кузатилди. Олимлар айрим экстремал об-ҳаво ҳодисаларида иқлим ўзгаришининг таъсири борлигини таъкидламоқда. Париж келишувидаги 1,5°C мақсад бир ойлик ёки йиллик кўрсаткич эмас, балки узоқ муддатли ўртача исиш даражасини англатади. Ҳозирда глобал узоқ муддатли исиш тахминан 1,4°C ни ташкил этмоқда.
Олимларнинг таъкидлашича, ҳароратнинг ошиши экстремал об-ҳаво ҳодисаларини кучайтирмоқда ва иқлим ўзгариши тобора кундалик ҳаётга бевосита таъсир қилувчи омилга айланмоқда. @Geointriga_uz

🇮🇷🇨🇳 Эрон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари БРИКС саммити доирасида музокара ўтказди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи ва
+1
🇮🇷🇨🇳 Эрон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари БРИКС саммити доирасида музокара ўтказди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Янги Деҳлида ўтаётган БРИКС давлатлари раҳбарлари саммити доирасида учрашиб, музокара ўтказди. @Geointriga_uz

🇺🇸🇮🇪 Трамп: «Ирландлар мен дуч келган энг шафқатсиз ва ёқимсиз одамлардан» Бироқ, унинг таъкидлашича, ирландлар яхшилик қилишни истаса, бу борада уларга тенг келадиган халқ йўқ.
Трампнинг бошқа баёнотлари: ▪️ Ирландиянинг бирлашиши «жуда қизиқ воқеа» бўлиши мумкин. ▪️ Ирландия ва бошқа давлатлар АҚШ ҳарбий техникасини «рекорд даражада» сотиб олмоқда. ▪️ Европада содир бўлаётган воқеаларни кўриш унга жуда ачинарли. «Сизлар ўзингизга нима қилаётганингиз — бу миграция, сиз ўзингизни ўзингиз барбод қиляпсиз». ▪️ «Нега, лаънати, биз NATOга ёрдам беряпмиз? Бу ҳақда кейинроқ эшитасиз». ▪️ «Венесуэла — биз уни назоратга олдик. Биз бу урушда ғалаба қозондик».
@Geointriga_uz

🇷🇺🇺🇦 Z-ҳарбий блогер Роман Алехин: «Урушни ҳозир ва шу ернинг ўзида тугатиш керак» Россиялик Z-ҳарбий блогер Роман Алехин Россия–Украина урушида фронт чизиғи бўйлаб жангларни тўхтатишга чақирди. Унинг фикрича, урушни давом эттириш ўрнига ҳозирги фронт чизиғида тўхтаб, можарони якунлаш масаласини кўриб чиқиш керак. @Geointriga_uz

Тысячи бизнесов уже в Telegram Ads Запускайте рекламу через Яндекс Директ: 27 миллионов подписчиков в тематических каналах, т
Тысячи бизнесов уже в Telegram Ads Запускайте рекламу через Яндекс Директ: 27 миллионов подписчиков в тематических каналах, точный таргет и аналитика ваших кампаний. Ваши новые клиенты — уже здесь. Попробовать #реклама yandex.uz

🇰🇷🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲 Нега Жанубий Корея Марказий Осиёга қизиқишини кучайтирмоқда? 7 та асосий сабаб Жанубий Корея учун Марказий Осиё энди фақат хомашё манбаи эмас. Минтақа критик минераллар, энергия, янги бозорлар, логистика ва технологиялар нуқтаи назаридан Сеул учун тобора муҳим иқтисодий-стратегик ҳудудга айланмоқда.
▪️ Критик минераллар ва энергия. Қозоғистон нефть, газ, вольфрам ва бошқа стратегик ресурсларга бой. Бу Корея учун импорт таъминотини диверсификация қилиш имконини беради. ▪️ Ўсаётган бозор. Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ иқтисодиёти сўнгги 20 йилда 6,3 баравар ўсди, аҳоли сони эса 100 миллиондан ошди. ▪️ Ёш аҳоли. Шарқий Осиёда аҳоли қариб бораётган бир пайтда, Марказий Осиёда меҳнат ресурслари ва истеъмол бозори ҳали ҳам кенгаймоқда. ▪️ «Ўрта коридор». Хитойни Каспий денгизи, Кавказ ва Туркия орқали Европа билан боғлайдиган транспорт йўлаги минтақанинг геоиқтисодий аҳамиятини оширмоқда. ▪️ Янги технологиялар учун майдон. Қозоғистондаги регулятор «сэндбокс»лари янги бизнес ва технологияларни амалда синаб кўриш имконини бермоқда. Air Taxi лойиҳаси шундай мисоллардан бири. ▪️ Корё-сарамлар. Ўзбекистон ва Қозоғистондаги корейс диаспораси Корея бизнес маданияти ва маҳаллий муҳит ўртасида табиий кўприк вазифасини бажариши мумкин. ▪️ Россия бозорига чиқиш имконияти. Санкциялар юмшаган тақдирда, Қозоғистонда олдиндан ишлаб чиқариш занжирларини яратган корейс компаниялари Россия бозорига қайтишда нисбатан устун позицияга эга бўлиши мумкин. Шунинг учун Сеулнинг Марказий Осиёга қизиқиши битта ресурс ёки битта бозор билан чекланмайди — бу энергия, минераллар, логистика, технология ва геосиёсат кесишган нуқтадир.
@Geointriga_uz

🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇰🇷15–16 сентябрда Сеулда Корея — Марказий Осиё саммити ва бизнес-форуми ўтади. @Geointriga_uz
🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇰🇷15–16 сентябрда Сеулда Корея — Марказий Осиё саммити ва бизнес-форуми ўтади. @Geointriga_uz