6 496
Subscribers
-1524 hours
-707 days
-330 days
Posts Archive
6 496
+1
Аёлларнинг табиатида бор, янги нарса сотиб олиш янада баҳт олиб келиши. Ҳоҳ китоб бўлсин, ҳоҳ кийим бўлсин, ҳоҳ янги дарслик бўлсин…
Тўғрими?
6 496
Анақа кейин орамизда асабийлар бўлса, буни синаб кўрсин.
Бугун слайм қилиб кўрдик, ўзиям бир дунё чиқди😁
Рецепт слайм:
Суюқ клей
Борноя кислота
Глицерин
Пена ( соқол оладиган😁)
500 мл сув
Ўзи қилмаганим шу қолуди, лекин қизиқ эдида)
6 496
+1
Вақт шунчалар тез ўтяптики, кечагина олма сўзини бўғинлаб ўзимам ўқиб ўтирардим. Энди эса ўша дарсларни ўзим қилдиришим зиммамга тушди.
6 496
+1
Эрталабдан Аллоҳни рахмати ёғди. Шунинг учун ҳам кузни яхши кўраман)
Ҳаво ҳам совуб қолди. Тез иссиқ кийимлар олгани бордик. Чунки болалар кун сайин ўсяпти деб ўтган йилгиларини олиб қўймай берворгандим. Менимча бугун ҳамма иссиқ кийимларини олиб қўйган жойидан олдия🫀
😁 — ҳа биз ҳам шундай қилдик
❤️ — биз энди оламиз
6 496
+1
Хайирли кеч, бугунги кун тугамасидан канални тўлдириб қўяй)
Ва яна манфаатли пост ҳам жойлайман иншааАллоҳ…
6 496
Саволларга жавоб ёзмоқчи бўлсам кўринмай қоляпти, майлими изоҳни ўзида қолдирсангизлар))
6 496
Анчадан бери йўқ бўлганимга корзинка экранларида ҳам каналимни борлигини эслатишди 🌟
Хўп қани бир аччиққина қора чой устида суҳбат?
t.me/voprosy?start=4oypb
6 496
Repost from N/a
Жудаям кўпчилик интиқиб кутган фиқҳ дарслиги учун қабул очилди!
Ушбу дарсликда: Кифоя 1 - китоби ва бошқа манбалардан ҳам қўшиб кенгайтирганмиз.
🟢Фиқҳ ўзи нимани ўргатади?
🟢Поклик китоби;
🟢Тахорат фарзлари, суннат ва макруҳлари
🟢Таҳорат бузувчилар
🟢Истенжо боби
🟢Сувлар боби
🟢Ғусл боби ( фарз, суннат, макруҳлари)
🟢Таяммум боби
🟢Хайз боби ( нималар жоиз, нималар жоиз эмаслиги, ози ва кўпи ҳақида)
🟢Нифос боби
🟢Истеҳоза боби
🟢Намоз боби
🟢Намоз вақтларини аниқлаш
🟢Азон ва Иқома
🟢Намознинг шарт ва рукнлари
🟢Ислом шариатида аврат масаласи
🟢Намознинг вожиблари
🟢Намознинг суннат ва макруҳлари
🟢Нафл намозлар
🟢Сафар намози, жаноза намози ҳақида батафсил.
Юқоридаги барча мавзулар чуқур ўргатилади. Аслида бу илмни ўршаниш ҳар бир ақлини таниган мусулмонга фарздир!!!
Ҳафтада икки марта бўлади. Давомийлиги икки ой. Вақтлари кечги вақтда бўлади. Дарс сўнгида, фаол ва имтихондан ўтган ўқувчиларни тақдирлаймиз.
Нарҳи: ойига 300.000
Мурожаат учун: @academy_menedjir
Basriya_academy
6 496
Аслида бу мавзу жуда катта ва кенг. Энг лўнда жойларини ёздим. Биласизлао ниқоҳда хазиллашиб ҳам ахд қилиб бўмеди. Ва яна жуда кўп кўрамиз, талоқини яни жавобини олган қизлар иддаям ўтирме бошқа эрга никоҳланяпти. Бу хорам хисобланади. Яни иддадаги аёлни никоҳга олиш!
Хамма хаммаси илмсизликдан. Шунинг учун ҳам ўқинглар!
6 496
Хукмлари⤵️
Фарз:
Уйланмаса ёки турмушга чиқмаса, зино қилиб қўйишидан аниқ қўрққан ва маҳр ҳамда нафақа беришга моддий кучи етадиган кишига никоҳланиш фарз (баъзи мазҳабларда вожиб) бўлади.
Нафсни гуноҳдан сақлаш ҳар бир мусулмон учун мажбурий бўлгани боис, шунга олиб борувчи йўл ҳам шу ҳукмни олади.
Ҳаром:
Уйланган тақдирда аёлга зулм қилишига кўзи етган, унга нафақа бера олмайдиган ва аёлнинг ҳуқуқларини поймол қилишини аниқ билган кишининг никоҳланиши ҳаромдир.
Шунингдек, бу ҳолатда аёлга жисмоний ёки руҳий зарар етиши аниқ бўлгани учун шариат бундай никоҳни ман қилади.
Суннат, мустаҳаб, мубоҳларини кейинроқ ёзиб ташлайман.
Бу манбаларни устозим ўргатган бизларга ҳам. Агар манфаат олсезлар савоби устозимга борсин. Амийн🤲
6 496
🌟 Никоҳнинг саҳиҳ бўлиш шартлари
🟢 Ақд қилувчиларнинг аниқлиги
Ким кимга никоҳланаётгани аниқ бўлиши керак.
🟢Розилик
Никоҳ жиддий ва эркин розилик билан тузилиши лозим.
🟢 Ижоб ва қабулнинг тўғри бўлиши
Никоҳни ҳозирнинг ўзида вужудга келтирадиган аниқ лафзлар ишлатилади.
🟢 Бир мажлисда бўлиши
Ижоб ва қабул ўртасида ақдни бузадиган узилиш бўлмаслиги керак.
🟢Гувоҳларнинг бўлиши
Ҳанафий мазҳабида икки мусулмон эркак ёки бир мусулмон эркак ва икки мусулмон аёл гувоҳ бўлади.
🟢 Гувоҳларнинг эшитиб-тушуниши
Гувоҳлар ижоб ва қабулни эшитиб, унинг никоҳ ақди эканини тушунишлари керак.
🟢Никоҳга шаръий тўсиқ бўлмаслиги
Масалан, маҳрамлик, бошқа никоҳда бўлиш каби никоҳга монеълик қилувчи ҳолатлар бўлмаслиги керак.
6 496
✉️Никоҳ нима?
Никоҳ — эркак ва аёл ўртасида шаръан тан олинган оилавий боғланишни вужудга келтирадиган ақддир. У орқали эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзага келади. Ҳанафий мазҳабида никоҳ ақди бошқа ақдларга ўхшаб аниқ лафз ва розилик билан тузилади.
НИКОҲНИНГ РУКНИ — ИЖОБ ВА ҚАБУЛ
Рукн: никоҳни вужудга келтирадиган энг асосий қисмдир.
Ижоб — бир томондан никоҳ таклифининг аниқ баён қилиниши.
Қабул — иккинчи томондан шу никоҳнинг қабул қилиниши.
Мисол: «Сизни фалончига никоҳлаб бердим» — ижоб; «Қабул қилдим» — қабул.
Шарт: ижоб ва қабул бир мажлисда, бир-бирига боғланган ҳолда содир бўлиши ва ақдни тузaётганлар ҳамда гувоҳлар уни эшитиб-тушуниши керак.
6 496
Ўзи бир неча кундан бери катта ишлар қилиб ва бугун узоқ йўл билан жуда чарчагандик. Яна эринмай айланиб чиқдигам. ИншааАллоҳ эртага аерапортга бориб ойим ва бувимларни кутиб олишимиз керак. Манфаатли постларни миямда ўйлаб юрибман. Андижонга бориб олай, ташлайман. Жудаям шахсий ва манфаатли постларим кўпайиб кетти… Унгача чиройли суратлар кўриб турасизлар))
6 496
Суратга олиш жудаям ёқади аммо тушиш умуууууууумам ёқмайди. Қанча жойга борсамда бирор марта тушмаган эканман. Хатто ўзими телефонимдан битта дона суратимни топа олмадим…
Сизларда ҳам шундайми?
❤️ — аксинча менга ёқади
❤️🔥 — ҳа шундай
🕊️ — доим ҳам эмас мухим бўлса тушаман
