6 492
مشترکین
-524 ساعت
-627 روز
-1630 روز
آرشیو پست ها
6 494
Repost from N/a
+1
Tugʻilgan kuniz bilan tabrikleyman ayasi. Siz men uchun Alloh tomonidan berilgan eng goʻzal ne’matimsiz. Hayotimga kirib kelmaguningacha haqiqatda hayotim mazmunsizidi. Bilaman koʻp yaxshi koʻrishimni aytmayman, chunki u tuygʻuni soʻz bilan ifodalay olmiman. Siz meni ayolim, bolam, sirdoshim va yarmimsiz. Sizga rahmat, oilamiz va bolalarimiz kelajagi uchun tinmay ilm olayotganiz uchun, beminnat hizmatlarimni qilayotganiz uchun, fikrlarimni hurmat qilganiz uchun, har qanday kunda ham yonimda boʻlganiz uchun, ogʻir harakterimni koʻtarganiz uchun masuliyatli ayol boʻlganiz uchun, Maryam qijimi opkeberganiz uchun, hamma hammasi uchun. Yaxshiyam borsiz. Basriyam🤍
6 494
🌟 Маҳрамлар ва номаҳрамлар
📎Ҳанафий мазҳаби бўйича
📌Аёллар учун маҳрамлар ва номаҳрамлар
🟢Насаб орқали маҳрамлар:
Ота, бобо, ўғил, набира, туғишган ва ўгай ака-укалар, амаки, тоға, жиянлар (ака-ука ва опа-сингилларнинг ўғиллари).
🟢Ҳукми: Маҳрам
• Никоҳланиш абадий ҳаром.
• Олдида очилиб юриш жоиз.
• Сафарга бирга чиқиш жоиз.
🟢Сут эмиш орқали маҳрамлар:
Сут ота, сут ака-ука, сут ўғил, сут амаки, сут тоға.
🟢Ҳукми: Маҳрам
• Насабий маҳрамлар билан бир хил ҳукмда.
🟢Қуда-андачилик орқали маҳрамлар:
Қайнота, эрининг отаси, эрининг ўғли (бошқа никоҳидан), қизининг эри (куёв).
🟢Ҳукми: Маҳрам
• Абадий маҳрамлик ҳуқуқи берилади.
⚠️ Номаҳрам эркаклар:
Амакивачча, тоғавачча, холавачча, аммавачча, қўшнилар, бегона эркаклар, қайни ака ва қайни ука (эрининг акаси ва укаси).
🟢Ҳукми: Номаҳрам
• Никоҳланиш мумкин.
• Парда бўлиш ва авратни ёпиш шарт.
• Қайни ака-укаларга енгил қарашдан сақланиш лозим.
🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺
📌Эркаклар учун маҳрамлар ва номаҳрамлар
🟢Насаб орқали маҳрамлар:
Она, буви, қиз, набира, туғишган ва ўгай опа-сингиллар, амма, хола, жиянлар (ака-ука ва опа-сингилларнинг қизлари).
🟢Ҳукми: Маҳрам
• Никоҳланиш абадий ҳаром.
🟢Сут эмиш орқали маҳрамлар:
Сут она, сут опа-сингил, сут қиз, сут амма, сут хола.
🟢Ҳукми: Маҳрам
• Насабий маҳрамлар каби абадий ҳаром.
🟢Қуда-андачилик орқали маҳрамлар:
Қайнона (хотиннинг онаси), хотиннинг бувиси, ўгай қизлар (агар онаси билан никоҳ ўтилган бўлса).
🟢Ҳукми: Маҳрам
• Қайнона билан никоҳ ўқилиши билан абадий маҳрамлик ҳосил бўлади.
🟢Номаҳрам аёллар:
Амакивачча, тоғавачча, холавачча, аммавачча қизлар, бегона аёллар, хотиннинг синглиси (балдиз — хотин тирик пайтида), хотиннинг опаси.
🟢Ҳукми: Номаҳрам
• Улар билан никоҳланиш вақтинчалик тақиқланган.
• Бегона аёл ҳукмида.
✉️Хулоса:
Ҳанафий мазҳабида маҳрам ва номаҳрам чегаралари аниқ белгиланган. Айниқса, қайни ака-укалар аёлга номаҳрам, шунингдек, балдиз (ҳотин тирик бўлган вақтда ҳотинининг опаси) ҳам эркакка номаҳрам ҳисобланади.
Басрия
6 494
+1
Аёлларнинг табиатида бор, янги нарса сотиб олиш янада баҳт олиб келиши. Ҳоҳ китоб бўлсин, ҳоҳ кийим бўлсин, ҳоҳ янги дарслик бўлсин…
Тўғрими?
6 494
Анақа кейин орамизда асабийлар бўлса, буни синаб кўрсин.
Бугун слайм қилиб кўрдик, ўзиям бир дунё чиқди😁
Рецепт слайм:
Суюқ клей
Борноя кислота
Глицерин
Пена ( соқол оладиган😁)
500 мл сув
Ўзи қилмаганим шу қолуди, лекин қизиқ эдида)
6 494
+1
Вақт шунчалар тез ўтяптики, кечагина олма сўзини бўғинлаб ўзимам ўқиб ўтирардим. Энди эса ўша дарсларни ўзим қилдиришим зиммамга тушди.
6 494
+1
Эрталабдан Аллоҳни рахмати ёғди. Шунинг учун ҳам кузни яхши кўраман)
Ҳаво ҳам совуб қолди. Тез иссиқ кийимлар олгани бордик. Чунки болалар кун сайин ўсяпти деб ўтган йилгиларини олиб қўймай берворгандим. Менимча бугун ҳамма иссиқ кийимларини олиб қўйган жойидан олдия🫀
😁 — ҳа биз ҳам шундай қилдик
❤️ — биз энди оламиз
6 494
+1
Хайирли кеч, бугунги кун тугамасидан канални тўлдириб қўяй)
Ва яна манфаатли пост ҳам жойлайман иншааАллоҳ…
6 494
Саволларга жавоб ёзмоқчи бўлсам кўринмай қоляпти, майлими изоҳни ўзида қолдирсангизлар))
6 494
Анчадан бери йўқ бўлганимга корзинка экранларида ҳам каналимни борлигини эслатишди 🌟
Хўп қани бир аччиққина қора чой устида суҳбат?
t.me/voprosy?start=4oypb
6 494
Repost from N/a
Жудаям кўпчилик интиқиб кутган фиқҳ дарслиги учун қабул очилди!
Ушбу дарсликда: Кифоя 1 - китоби ва бошқа манбалардан ҳам қўшиб кенгайтирганмиз.
🟢Фиқҳ ўзи нимани ўргатади?
🟢Поклик китоби;
🟢Тахорат фарзлари, суннат ва макруҳлари
🟢Таҳорат бузувчилар
🟢Истенжо боби
🟢Сувлар боби
🟢Ғусл боби ( фарз, суннат, макруҳлари)
🟢Таяммум боби
🟢Хайз боби ( нималар жоиз, нималар жоиз эмаслиги, ози ва кўпи ҳақида)
🟢Нифос боби
🟢Истеҳоза боби
🟢Намоз боби
🟢Намоз вақтларини аниқлаш
🟢Азон ва Иқома
🟢Намознинг шарт ва рукнлари
🟢Ислом шариатида аврат масаласи
🟢Намознинг вожиблари
🟢Намознинг суннат ва макруҳлари
🟢Нафл намозлар
🟢Сафар намози, жаноза намози ҳақида батафсил.
Юқоридаги барча мавзулар чуқур ўргатилади. Аслида бу илмни ўршаниш ҳар бир ақлини таниган мусулмонга фарздир!!!
Ҳафтада икки марта бўлади. Давомийлиги икки ой. Вақтлари кечги вақтда бўлади. Дарс сўнгида, фаол ва имтихондан ўтган ўқувчиларни тақдирлаймиз.
Нарҳи: ойига 300.000
Мурожаат учун: @academy_menedjir
Basriya_academy
6 494
Аслида бу мавзу жуда катта ва кенг. Энг лўнда жойларини ёздим. Биласизлао ниқоҳда хазиллашиб ҳам ахд қилиб бўмеди. Ва яна жуда кўп кўрамиз, талоқини яни жавобини олган қизлар иддаям ўтирме бошқа эрга никоҳланяпти. Бу хорам хисобланади. Яни иддадаги аёлни никоҳга олиш!
Хамма хаммаси илмсизликдан. Шунинг учун ҳам ўқинглар!
6 494
Хукмлари⤵️
Фарз:
Уйланмаса ёки турмушга чиқмаса, зино қилиб қўйишидан аниқ қўрққан ва маҳр ҳамда нафақа беришга моддий кучи етадиган кишига никоҳланиш фарз (баъзи мазҳабларда вожиб) бўлади.
Нафсни гуноҳдан сақлаш ҳар бир мусулмон учун мажбурий бўлгани боис, шунга олиб борувчи йўл ҳам шу ҳукмни олади.
Ҳаром:
Уйланган тақдирда аёлга зулм қилишига кўзи етган, унга нафақа бера олмайдиган ва аёлнинг ҳуқуқларини поймол қилишини аниқ билган кишининг никоҳланиши ҳаромдир.
Шунингдек, бу ҳолатда аёлга жисмоний ёки руҳий зарар етиши аниқ бўлгани учун шариат бундай никоҳни ман қилади.
Суннат, мустаҳаб, мубоҳларини кейинроқ ёзиб ташлайман.
Бу манбаларни устозим ўргатган бизларга ҳам. Агар манфаат олсезлар савоби устозимга борсин. Амийн🤲
