Basriya
الذهاب إلى القناة على Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
إظهار المزيد7 319
المشتركون
-3924 ساعات
+1107 أيام
+63030 أيام
أرشيف المشاركات
7 307
Илм маълумотларни ташиш билан эмас, Илм моҳиятларини англаш билан бўлади.
Шайх Хусайн Бухорий.
16 نوفمبر, 04:28
7 307
Фикрлаш ҳақида ўз фикримни ёзмоқчиман.
Шахсий фикр инсон хаётида қанчалик мухим?
Бир инсонни шахсий фикри йўқ экан, ўз хаёти йўқ экан демакдир. Нима учун? Чунки ким нимани қил деса қилиб, ахмоқ одамларни ҳам тасирли гапларини зўр ва тўғри деб эргашиб юраверади!
Шундай инсонлар бор, улар 20 ёшдир, 30 ёшдир ўз фикрига эга эмас, улар айнан шу нарса йўқлиги учун оиласи, иши балки дўстлари хамма нарсасидан махрум бўлади. Оилани олайлик, оила бу, икки ақли ривожланган, оила қуриш салоҳиятига эга инсонлар бир бирини танлайди ва оила қуради. Оила қурдими тамом, ҳамма нарса ўша икки киши ўртасида хал қилинади. Келажаги, фарзандлари учун чиройли ва ўрнак бўла оладиган инсон сифатида фикр юритиб хаёт кечиради. Ҳар доим ўзлари ва фарзандлари ривожи устида ишлайди. Агар ўз фикри йўқ бўлсачи? Ўғил онаси танлаганга уйланади, яшайсан деса яшайди яшамайсан деса йўўўқ. Хатто фарзандларни ҳам ҳал қиладиганлар бор. Мисол учун: Келинига туғасан ёки олдирасан! Бу ахмоқлик. Ҳар ким ўз хаётида ўз ўрнида яшаши учун ақл ва фикрлаш жуда мухим!!!
Вақти келса хаммани ўз ўрнини билдириб қўйиш учун ҳам фикрлаш керак бўлади.
Фикрлаш ҳамма жабҳада мухим. Аёл киши бўлсангиз, аввало ўзингиз учун, турмуш ўртоғингиз учун, фарзандлариз учун ҳамма ҳаммаси учун мухим. Нимани яхши кўрасиз, нимадан қайтиш керак, муаммоларга қандай ечим қилиш керак, тушуняпсизми бу жуда мухим. Атрофингизга қаранг, жуда кўп инсонлар, ўз фикри, илми, билми йўқлиги учун бутун умр бошқаларни хаётини кавлаш билан ўтиб кетяпти. Шундай бўлиб қолмаслик учун фикр қилинг. Кееенгроқ фикрлаш учун эса ўқинг, амал қилинг!
Басрия
15 نوفمبر, 04:28
7 307
+5
Хайирли якшанба, бугун кўпчиликни куни уборка билан бошланган бўлса керак. Шу билан мен ҳам) Обедгача ҳамма ерни тозалаб, ишларими қилиб, болаларни ювинтириб, ишларими тугатиб олдим. Энди дарсларим бор. Дарсларими қилишдан олдин каналга яхши бир пост ёзмоқчиман. Шахсий фикр яни. Узунроқ аммо фойдали пост ўқишга тайёрланиб, реакциялар билан безаб туринглар.
15 نوفمبر, 04:11
7 307
+1
Оилада энг креатив ва тиниб тинчимас бир киши албатта топилади. Бизда ўша мен шекилли)
Хаммага киндер шоколад ясаб чиқдим бугун. Албатта хурсанд бўлишлари учун…
14 نوفمبر, 08:37
7 307
Турмуш ҳаёти икки нарсага боғлиқдир:
Тўғри инсон танлашга ва тўғри инсон бўлишга.
Ҳатиже Кубра Тонгар.
14 نوفمبر, 08:35
7 307
Шунақа совуқ ҳавода иссиққина болучка ёки пирог пишириб, иссиқ қофе, чой билан келажак ҳақида ўйлааб, режа тузиб ўтиришлик лекин.
Рецепт қолдираман: Ун - 500 г Сут- 250 мл Шакар- 100г Тухум 1 та Дрожа 8/10 гр Слив масло 70ги Туз 1 л Начинкаси учун исталган нарсадан фойдаланинг)
13 نوفمبر, 12:12
7 307
Унутма!
Ҳар имтиҳонни бир калити бордир. Раҳмат эшигига, заҳмат калити ила кирилади.
12 نوفمبر, 06:26
7 307
+1
Ёмғирдан сўнг тўйиб - тўйиб нафас олиш керак, хавони қаранг тозалигини. Бошқа вақт тоғлар тугул уйларни томи ҳам кўринмайди.
Телефонимдаги илк суратлар булар.
Ўзиям эски телими памяти тўлиб кетганидан хеч тозалагани вақт тополми юрар эдим. Хамма нарса яхшиликгая.
11 نوفمبر, 01:27
7 307
Хаммага хайирли кун, иншааАллоҳ бугундан канални янгича талқинда фаолиятини давом этамиз. Янада манфаатлироқ, олдингидек эстетик холатда. Яни олдин айтганимдек дарслар берилмайди! Аллоҳни фазли билан синовли кунлар яхши хамки бор. Кимни ким эканини билиш учун ҳам) Жуда кўплар кўнглимда ҳам, кўнглимдан ҳам қолиб кетти. Янги телефонимда, энди фаолиятни бошлайман. Балки менга, Марям профилига ёки бошқага ёзганлар бордир. Айтиб ўтганимдек у профиллар йўқ энди. Ботларни ҳам тиккалашни иложи йўқ экан. Хозир энди фақат ва фақат шу канал бор. Каналдан чиқиб кетганларни эса қайта киришини хохламаган бўлар эдим. Кунилар хайрли ўтсин…
Басрия
11 نوفمبر, 01:19
7 307
Eslatma: Menga xabar yozayotgan boʻlsangiz, telefonim yoʻq endi. Xabar yozib yurmanglar!
04 نوفمبر, 09:47
7 307
+1
Хайирли кун, шу хафта охирига яна битирувимиз бор иншааАллоҳ. Шунинг учун охирги вақтлар имтихон олиш ва дарслардан бўшамаяпман. Кеча 20:00 да бошланган дарс бирга яқин тугади. Вахоланки мен олтидан дарс ўтишни бошлаган эдим. 8 соат дарсда бўлибман. Хар доим битирувга яқин жуда ишларим кўпаяди. Лекин булар ҳам бахт)
Ха ўша гап: Илмга жисм рохати билан эришилмайди. Албатта машаққати бўлади.
04 نوفمبر, 02:12
06 نوفمبر, ~06:44
7 307
Яшаб ўтиш бор, яшаб қолиш бор…
Шундай уламолар яшаганки, улар ёзган китобларнинг номларини ёдлашнинг ўзи амри маҳол. Биз номларини санашга қийналган асарларни улар ёзиб улгурган…
Уларнинг ҳам бир куни йигирма тўрт соат бўлган.Яшаш турлича бўлар экан. Кимдир ортидан «яшаб ўтди» деган бир оғиз сўз қолдирар экан. Кимдир эса вафотидан асрлар ўтса ҳам, китоблари билан инсонларга илм ўргатишда давом этар экан. Бинту Содиқ
01 نوفمبر, 20:24
