en
Feedback
Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

Open in Telegram

Namangan viloyati Soģliqni saqlash boshqarmasi rasmiy kanali

Show more
5 489
Subscribers
No data24 hours
-447 days
-22730 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '25
September '250
in 0 channels
August '25
+4
in 0 channels
Get PRO
July '25
+60
in 0 channels
Get PRO
June '25
+4
in 0 channels
Get PRO
May '25
+1
in 0 channels
Get PRO
April '25
+3
in 0 channels
Get PRO
March '25
+3
in 2 channels
Get PRO
February '25
+6
in 5 channels
Get PRO
January '25
+12 904
in 4 channels
Get PRO
December '24
+1 084
in 3 channels
Get PRO
November '24
+59
in 6 channels
Get PRO
October '24
+134
in 6 channels
Get PRO
September '24
+63
in 5 channels
Get PRO
August '24
+232
in 10 channels
Get PRO
July '24
+41
in 3 channels
Get PRO
June '24
+44
in 5 channels
Get PRO
May '24
+92
in 4 channels
Get PRO
April '24
+44
in 3 channels
Get PRO
March '24
+42
in 2 channels
Get PRO
February '24
+29
in 4 channels
Get PRO
January '24
+6
in 1 channels
Get PRO
December '23
+9 499
in 9 channels
Get PRO
November '23
+101
in 8 channels
Get PRO
October '23
+35
in 4 channels
Get PRO
September '23
+101
in 0 channels
Get PRO
August '23
+123
in 0 channels
Get PRO
July '23
+6 016
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
01 September0
Channel Posts
#Мурожаат Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул мутасаддиларига... Батафсил видеода кўришингиз мумкин! 👇👇ТЎЛИҚ 👇👇 https://telegram.me/+7dFmfHBPkes2OTQy

2
Bugun, 14-mart To’raqo’rgon tumanida “Aholi o‘rtasida qrim-kongo gemorragik isitma kasalligi tarqalishining oldini olishda fa+9
Bugun, 14-mart To’raqo’rgon tumanida “Aholi o‘rtasida qrim-kongo gemorragik isitma kasalligi tarqalishining oldini olishda favqulodda vaziyatlar davlat quyi tizim xizmatlarining hamkorlikdagi harakatlari” mavzusida maxsus-taktik o‘quv mashqi o‘tkazildi. Dastlab, o‘quv mashqining nazariy qismida o‘ta xavfli yuqumli kasalliklar bilan bog‘liq favqulodda vaziyatlarning oldini olish va kasallanganda amalga oshirilishi lozim bo’lgan ishlar yuzasidan mutahasislar tomonidan maruzalar qilindi. Amaliy qismida Qrim-kongo gemorrogik isitma kasalligi to‘g‘risida ishtirokchilarga ma’lumot berilib, gumon qilingan bemorni qanday gospitalizatsiya qilish jarayonlari tushuntirib berildi. Kasallikka gumon qilingan bemorni shifoxonaga olib borish jarayoni va bu shifoxonada tashkil etilgan gospitalda qabul qilish jarayonlari amaliy ko‘rsatib o‘tildi.
3 754
3
АНОНС “МУҚАДДАС ҚАСАМ” Наманган вилояти мусиқали драма театрида яна бир янги асар саҳналаштирилмоқда. “Муқаддас қасам” деб номланган мазкур спекталда ҳаётда учраб турган айрим иллатлар, айниқса, соғлиқни сақлаш тизими фаолиятида кузатилаётган салбий ҳолатлар акс этади. Асар воқеалари туғруқхонада бўлиб ўтади. Қасамини унутиб, бойликка хирс қўйган, коррупция ботқоғига ботган айрим нопок шахсларнинг кирдикорлари ўткир сюжетли саҳналарда гавдалантирилади. Спектакль шу йилнинг апрель ойида томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади.
2 856
4
#Биласизми 🚫Қонунчиликка кўра, қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади: 🏷фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқ
#Биласизми 🚫Қонунчиликка кўра, қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади: 🏷фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини; 🏷таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини; 🏷Ўзбекистон тиббиётида қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини; 🏷Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
2 457
5
Биласизми? ТУБЕРКУЛЁЗЛИ ЦИСТИТ Ҳар йили 24 март - Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш куни дунё бўйлаб мазкур касалликнинг одамлар соғлиғига ҳалокатли таъсири ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ошириш мақсадида нишонланади. Кейинги йилларда мамлакатимизда туберкулёз билан касалланиш ва ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича қатор ютуқларга эришилган бўлса-да, хасталикнинг дори воситаларига турғун бўлган шаклларини даволаш кўрсаткичлари соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва жадаллаштиришни тақозо этади. Шу боис вилоятимиз фтизиатрия ва пульмонология маркази мутахассислари даволаш ишлари сифат ва самарадорлигини ошириш билан бир вақтда ОАВ орқали, жойлардаги учрашув ва давра суҳбатларида мазкур касалликнинг олдини олишга оид тушунчаларни кенг тарғиб этмоқдалар. Қуйидаги мақола муаллифи ҳам уни ана шу мақсадда таҳририятга ҳавола этди. Қовуқ (сийдик пуфаги) деворининг туберкулёз микобактерияси билан зарарланиши туберкулёзли цистит касаллиги деб аталади. Бу жараён буйрак ва сийдик найи туберкулёзидан кейин вужудга келади. Қовуқ шиллиқ қаватида қон томирлар инекцияланади, ўчоқли қизаришлар, мазкур ташхисга хос яралар юзага келади. Белгилари: -қовуқда оғриқ, бовул жараёнида ачишиш; -оз-оз ва тез-тез сийиш ёки сийдик тутаолмаслик; -сийдик тугашида ранги пушти бўлиши; -сийдик ранги қизара бориши, ниҳоят қон аралашиши; -қовуқ хажми кичрайиши. Беморда мазкур белгилар бир вақтнинг ўзида биттаси ёки бир нечтаси намоён бўлиши мумкин. Ушбу белгилар юзага келган заҳоти одам атрофдагилардан узоқланишга интилади. Ишхонада, уйда, кўчада, меҳмондорчиликда даб-дурустдан бўладиган оғриқ ва бовул ташвишидан қийналади. Уйқиси бузилади. Бир сўз билан айтганда хаёт тарзи ёмонлашади. Юқоридаги аломатлар содир бўлган шахс мутахассис фтизиоурологга мурожаат қилиши шарт. Зарур таҳлиллар ўтказилади. Қовуқ туберкулёзи аниқланган вақтда ушбу касаллик муолажаси махсус шифохонада амалга оширилади. Касаллик қанча эрта аниқланиб, даволанса асорат қолмайди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, айтиб ўтилган белгилар туберкулёзли циститгина эмас, бошқа қовуқ касалликларидан дарак бераётган бўлиши ҳам мумкин. Бу масалага эса фтизиоуролог текширишларигина аниқлик киритади. Улуғбек АШИРОВ, вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази фтизиоурогинекология бўлими врачи.
2 186
6
Карима АҲМАДАЛИЕВА: -Қўлим ва оёқларим томирларида қон айланиши бузилгач, еру кўкка сиғмай қолдим. Бунинг азобларини айтиб адо қилиб бўлмасди. Аввалига “бу касаллик Тошкентда ё ундан ҳам нарида даволай олинади, бунинг учун неча кишининг бир йиллик жамғармаси ҳам етмайди”, деган гапларни эшитиб, хўрликларим келди. Лекин бу гаплар ҳаммаси бекор экан. Наманганимизнинг кардиожарроҳлари суғурта жамғармаси ҳисобидан артерияларимдаги иллатлардан халос қилдилар. Шифокорларимиз шу қадар илм ва маҳорат эгаси бўлганликлари, Давлат тиббий суғурта жамғармасининг биз кабиларга меҳрибонликлари сабаб умримга умр қўшилганидан беҳад хурсандман. Бахтли ҳаётимиз фидойиларига Яратганимиз ёр ва мададкор бўлаверсин! Жамғарманинг Наманган ҳудудий бўлинмаси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан фаол ҳамкорликда давлат тиббий суғурта механизмларини тўлақонли татбиқ этишнинг амалий чораларини кўрмоқда. Айни вақтда жамғарма билан шартнома асосида ишловчи даволаш-профилактика муассасалари сони 18 тага етказилди ҳамда мазкур фаолият турини шаҳар ва туман шифохоналарида жорий қилишга жадал тайёргарлик кўриляпти. Мухторжон ЖЎРАБОЕВ, ДТСЖ ҳудудий бош мутахассиси.
1 639
7
ДТСЖ ҳомийлигида БЕМОРЛАР ШИФО ТОПМОҚДА Президентимизнинг 2024 йил 5 сентябрда қабул қилинган “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-311- сонли қарори ижтимоий реестрга киритилган аҳолига тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлигини ошириш имконини бермоқда. Биргина ўтган йили 519 нафар нафар имтиёзли тоифадаги беморларни ихтисослашган юқори технологияли асосда даволаш учун жамғарма ҳисобидан 4 миллиард 957 миллион сўм маблағ ажратилди. Жумладан, РИКИАТМ Наманган филиалида 132 кишида мураккаб юрак-қон томир амалиётларини ўтказиш билан боғлиқ 2 миллиард 540 миллион сўмлик харажат қоплаб берилди. ВКТТМда эса 189 фуқаронинг операцион муолажалари учун 1 миллиард 800 минг сўм сарфланди. Хусусий клиника “DOCTOR VISION” МЧЖда 616 миллион сўм эвазига 195 бемор кўзига нур ато этишга қаратилган ноёб оператив даволар ўтказилди. Амалга оширилаётган хайрли ишлар самаралари юртдошларимизнинг миннатдорлиги, розилик тўла дил изҳорларида ўз ифодасини топмоқда. Бунга жорий йилнинг ўтган ойларида биргина РИКИАТМ Наманган филиалида бепул ўтказилган юқори технологияли муолажалар туфайли умрига умр қўшилган 56 нафар беморнинг раҳматномалари ҳам яққол мисолдир. Уларнинг айримларини ҳавола қиламиз. Раъно ҲОСИЛОВА: -25 йил юрак хасталигидан азоб чекдим. Бироқ мукаммал даволанишга катта миқдордаги маблағни асло жамғаролмасдим. Бахтимга Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган тиббий суғурта жамғармаси операция харажатларини кўтарди. Вилоят кардиология марказининг қўли енгил шифокорлари мураккаб амалиётни муваффақиятли бажардилар. Умримга умр қўшилишига оталарча ғамхўрлик қилган жамғармага, шифокорларга чексиз миннатдорчилик билдираман. Акбарали АБДУЛЛАЕВ: -Кўкрак қафасимдаги кучли оғриқ, хансираш, ҳолсизлик тинка-мадоримни қуритди. Биргина пенсияга яшайдиган касал одам катта операция учун қандай қилиб 30 миллион сўм тўплай оларди. Умидсизлик, тушкунликдан қийналган кунларим суғурта жамғармаси менга оталиқ қиладиган бўлганини айтдилар. Қани энди хурсандлигимни, раҳматларимни ичимга сиғдиролсам! Моҳир жарроҳлар стент қўйиш амалиётини бажаришгач, танамда ором, дилимда ҳаловат қарор топди. Оила аъзоларим, фарзанду набираларим номидан жамғарманинг республикадаги раҳбарлари, вилоятдаги мутахассисларига каттадан-катта раҳматлар айтаман. Аҳмаджон ЛАТИФБОЕВ: -Наманган кардиомарказида юрагимнинг бир неча клапани зарарланганини аниқлашди. Жарроҳлик йўли билангина тузалишини айтишди. Аммо ноёб операция учун тўловга иложим йўқлигидан руҳан эзилиб юрганимда врачлардан харажатларни суғурта жамғармаси кўтариши ҳақида хушхабар келди. Атоқли хирурглар клапанлардаги етишмовчиликларни сабот ва матонат билан тўғриладилар. Жоним роҳат топди. Бу қадар ғамхўр Юртбошимиз, жамғарма мутасаддилари ва шифокор-ҳалоскорларимиз бахтимизга соғ-омон бўлишсин! Севара ҲАМРОҚУЛОВА: -Юрак бўлмачалариаро тўсиқ деффекти, деб аталадиган касаллик туфайли ҳаётдан умидимни узишгача бордим. Чунки буни тузатиш учун қилинадиган ўта ноёб операция тўловига кучим етмасди. Кардиомарказда биздек имтиёз эгаларига давлат тиббий суғуртаси хомийлик қилишини айтганларида жон ўзимники бўлди. Яна яшашга иштиёқ, фарзандларимга оналик қилишга умид уйғонди. Халқининг қадр-қимматини шунчалар улуғлайдиган давлатим борлигидан, жамғарманинг жонкуяр инсонларидан тоабад миннатдорман ва розиман.
2 144
8
“РТТЁМ Наманган филиалининг  Чортоқ ТТЁ бўлими Алихон ТТЁ шахобчаси ходимлари номидан шифокор Шохиста Мулдашева чиқдию бўлимимизда тинчлик, ходимларни иноқлиги, беморларга чақирувга бормаслик ортди...”мавзусида ведеомурожаат чиқарилганлиги юзасидан Расмий Муносабат Ушбу мурожаатни РТТЁМ Наманган филиали директори А.Ў.Ирисбоев бошчилигида ўрганилган вақтда қуйидагилар аниқланди: Алихон ТТЁ шахобчасида иш олиб борилаётган ходимлардан шифокор Ш.Мулдашева фаолияти бўйича сўралган вақтда. Ходимларнинг фикри шифокор Ш.Мулдашева иш давомида яхши ишлаётгани ва ходимлар томонидан хеч қандай эътироз йўқлиги ва Компоруз ижтимоий тармоғига Алихон ТТЁ шахобчаси ходимлари томонидан ариза берилмаганини айтиб ўтишди. Видеода акс этган ёзувларда шифокор Ш.Мулдашева ва узатувчи диспетчер Исақова Мунира ўртасида бўлиб ўтгани ҳамда хеч қайси ходимнинг шахсиятига тегадиган сўзлар ишлатилмагани аниқланди. Ҳар қандай асоссис тарқатилаётган маълумотлар учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз.  
3 657
9
#МОТИВАЦИЯ Сиз эртанги тақдирни, ҳаттоки, доно бўлсангиз ҳам олдиндан била олмайсиз. Шундай экан, бугунги кунни бекор ўтказма
#МОТИВАЦИЯ Сиз эртанги тақдирни, ҳаттоки, доно бўлсангиз ҳам олдиндан била олмайсиз. Шундай экан, бугунги кунни бекор ўтказманг, зеро у мудом қайтиб келмайди. © Умар Хайём
6 049
10
8-март халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият олиб бораётган аёл ти+8
8-март халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият олиб бораётган аёл тиббиёт ходимлари учун концерт дастури ташкил этилди. Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбири йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. Хонанда Илҳом Фармонов ҳамда Эстрада юлдузи Ирода Оллабергановв томонидан ижро этилган куй қўшиқлар барчани рақсга чорлади. Тадбир давомида Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шокиржон Ҳайдаров аёл опа сингилларимизни байрам билан табриклади. https://t.me/namcitymedical
6 515
11
Axborot 24 | Noyob jarrohlik amaliyoti #6mar #uzbekiston24 mtrk.uz | Telegram
Axborot 24 | Noyob jarrohlik amaliyoti #6mar #uzbekiston24 mtrk.uz | Telegram
4 584
12
💥🦷 Бугун 6 - март – Халқаро стоматологлар куни Мазкур байрам барча стоматологларга миннатдорчилик билдириш учун ташкил қили
💥🦷 Бугун 6 - март – Халқаро стоматологлар куни Мазкур байрам барча стоматологларга миннатдорчилик билдириш учун ташкил қилинган. Байрам барчани бугун стоматолог кўригидан ўтишга ва тишларини даволашга ундайди. Ахир улар учун энг яхши совға - бу сизнинг чиройли табассумингиздир. 👉 @SHIFOUZ  💊ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
5 412
13
117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди Агентликнинг иш
117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди Агентликнинг иш услуби мутлақо ўзгаради. Бунинг учун тажриба тариқасида 5 та идора: Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс назорати агентликка ўтказилади. Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/119284 Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/119284 Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
3 909
14
Президент топшириғи билан инвестиция дастурлари устидан назорат кучайтирилганидан кейин ўтган йилни ўзида 3 триллион сўм иқти
Президент топшириғи билан инвестиция дастурлари устидан назорат кучайтирилганидан кейин ўтган йилни ўзида 3 триллион сўм иқтисод бўлди. Ёки соғлиқни сақлаш тизимида “Ситуацион марказ” ишга туширилгани ҳисобига 2024 йилда 1,2 триллион сўмлик мақсадсиз харажатларнинг олди олинди. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
2 901
15
Президент: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз Илгари коррупция мавзуси
Президент: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз Илгари коррупция мавзуси журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди. Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/119268 Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/119268 Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
3 088
16
Соғлиқни сақлаш вазирининг 28-феврал куни Хайъат йиғилишида берилган топшириқларига биноан бошқарма бошлиғи бошчилигида таҳли+4
Соғлиқни сақлаш вазирининг 28-феврал куни Хайъат йиғилишида берилган топшириқларига биноан бошқарма бошлиғи бошчилигида таҳлилий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. "РАҚАМЛАШТИРИШДА" олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида, ҳамда раҳбарлар томонидан йўл қўйилаётган масалалар бўйича кенг миқёсда йиғилиш олиб борди. Бугунги кунда ДМЕД тизимидан тўлиқ ва аниқ фойдаланиш, МКБ-10 бўйича амалиётчи ҳамширалар ва шифокорлар ҳар куни оброботка қилиш ишлари, ҳар бир тиббиёт муассасани мукаммал даражада тайёрлаш бўйича тавсия ва қатъий топшириқлар берилди. Бундан ташқари, 3 кун муддатда туман тиббиёт бирлашма марказларини тўлиқ интеграцияга тайёрлаш учун локал тармоқ тортиш ишларини якунлаш чорасини кўриш бўйича топшириғи берилди.
4 316
17
⁉️ Болаларни ўз вақтида эмлатиш нима учун муҳим? - Нилуфар Шарипова *Болалар миллий тиббиёт маркази педиатр шифокори 💬 Эмлаш
⁉️ Болаларни ўз вақтида эмлатиш нима учун муҳим? - Нилуфар Шарипова *Болалар миллий тиббиёт маркази педиатр шифокори 💬 Эмлаш – болаларни турли хавфли инфекцион касалликлардан ҳимоя қилишнинг энг самарали усулидир. Вақтида эмланмаган болалар бир қатор жиддий касалликлар ва уларнинг асоратларига дуч келишлари мумкин. Батафсил… bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
8 141
18
Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида миллий либослар куни
Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида миллий либослар куни
4 821
19
“Facebook”ижтимоий тармоқ орқали поликлиникаларда тиббий аппаратларнинг етишмовчилиги кузатилаётганлиги бўйича ёзилган постга РАСМИЙ МУНОСАБАТ Наманган вилоятида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш мақсадида тизимни энг қуйи бўғинидан бошлаб ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирда, туман тиббиёт бирлашмалари,кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар, шунингдек, оилавий шифокорлик пунктлари замонавий тиббий аппаратлар билан таъминланган. Лаборатория таҳлилларни КТМП, ОП, ОШПларда сифатли даражада амалга ошириш мумкин. Шунингдек, УТТ, ЭКГ, портатив рентген, ИВЛ аппарати хасталикларни эрта аниқлаш ва даволаш ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. КТМП ларда Холтер ва ВЭМ аппаратлари ҳам келтирилган бўлиб, ҳозирги кунда юрак кон - томир касалликлари билан оғриган беморлар назоратга олиниб, текширувлардан ўтказилмоқда. Аҳолига кўрсатилаётган шошилинч тиббий ёрдамни янада яхшилаш мақсадида РШТЁИМ Наманган филиалида ангиография аппарати ва компьютер томографияси мавжуд бўлиб, мазкур аппаратларга тушиш бепул ҳисобланади. Оилавий поликлиникаларда ,оилавий шифокорлик пунктларида юқорида айтиб ўтилган муассаса учун белгиланган аппаратлар мавжуд бўлмаса, бемор шифокори томонидан йўлланма орқали ҳудудидаги КТМПга бориб бепул тиббий хизмат олиш ҳуқуқига эга.
4 259
20
Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Наманган вилоятига ташриф буюриб, ҳудуддаги тиббиёт муассасаларининг фаолияти билан яқиндан танишди. Ушбу ташриф давомида вазир бир қатор тиббий муассасаларни кўздан кечириб, уларнинг моддий-техник базаси, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва кадрлар салоҳиятини ўрганди. Ташриф чоғида вазир Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда 12- оилавий поликлиникаларида тиббиёт ходимлари билан учрашиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини тинглади. Шунингдек, у соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизматларнинг сифатини ошириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни яхшилаш бўйича ўз тавсияларини берди. Вазирнинг ташрифи давомида Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларининг фаолиятини янада ривожлантириш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш ва кадрлар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу эса, ўз навбатида, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифатини оширишга хизмат қилади. ССВ вазири РШТЁИМ Наманган филиали мажлислар залида вилоят даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ва Янги Наманган тумани маҳаллалари еттилиги вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашув қатнашчилари вазирга кўплаб масалалар бўйича мурожаат қилдилар. Асилбек Худаяров кўтарилган масалаларни ечиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
5 465