cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

Namangan viloyati Soģliqni saqlash boshqarmasi rasmiy kanali

Більше
Рекламні дописи
4 869
Підписники
-924 години
-557 днів
-27030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Норасмий каналда Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида фаолият юритаётган шифокорлар томонидан шикоятномага Расмий Муносабат Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида 2023 йил июль ойида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Аудит бўлими мутахассислари томонидан, кейинчалик эса август–декабрь ойларида Наманган вилоят ДМНБ ходимлари томонидан, бюджет маблағлари хисобидан тиббиёт бирлашмасига ажратилган маблағларнинг қонуний ва мақсадли сарфланиши юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш натижасига кўра, бирлашмада 2023 йил харажатлар сметасида ажратилган штат бирликларига нисбатан ортиқча ишлатилган штат бирликлари ишлатилиб келинаётганлиги ва тиббиёт бирлашмасининг рағбатлантириш жамғармаси маблағлари хисобидан ажратилган маблағлар ноқонуний харажатга чиқарилган аниқланган. Бу бўйича хозирда текширишга алоқадор бўлган шахсларга туман прократураси томонидан жиноий жавобгарлик иши қўзғатилган бўлиб, тергов жараёнлари давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлигининг 2023 йил 15 сентябрдаги 182-сонли “UzASBO-2 дастурий мажмуаси ва DMBAT-2 ахборот тизимига ўтиш стратегияси ва техналогияси юзасидан амалий ишларни ташкиллаштириш тўғрисида”ги буйруғига асосан 2024 йил 1 январдан барча бюджет ташкилотлари UzASBO-2 дастурида ишлаш бўйича кўрсатма берилган ва ушбу буйруқ бўйича тиббиёт бирлашмасига қарашли барча муассасаларнинг штатлар жадвали ва ходимларнинг тарификацияси рўйхати ушбу дастурга тўлиқ юкланган. Ушбу UzASBO-2 дастурида тасдиқланган штатлар жадвалига ва унга илова қилинган таърификацияси рўйхатига нисбатан ноқонуний штат бирликларидан фойдаланиш бўйича чеклов ўрнатиб қўйилган. Ушбу UzASBO-2 дастурида ишлаш жараёнида давлат бюджети маблағларининг самарали ва мақсадли ишлатилиши йўлга қўйилганлигини инобатга олиб хозирги кунда тиббиёт бирлашмасида ортиқча штат бирликларидан фойдаланиш холатлари мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.
Показати все...
👍 2 2
Юксалишдаги болалар шифохонасида УЗИ аппарати тунда фаолият кўсатмайди дея қолдирилган постга Расмий Муносабат Ўзбекистон Республикси Президентининг “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сон қарорига асосан, 2023 йилда Республика бюджет маблағлари ҳисобидан Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ”Юксалиш” массиви ҳудудида 150 ўринли умумий лойиҳа қиймати 31.2 млрд сўмлик янги болалар шифохонаси қурилиб ишга туширилган. Ушбу шифохона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг филиали бўлиб 0-18 ёшгача болаларга тиббий хизмат кўрсатади. Шифохона Низомида тиббий хизмат режали беморларга кўрсатилиши белгиланган бўлиб, штатлар жадвалида УЗИ хизмати факат соат 8-00 дан 14-00 гача этиб белгиланган. Қорин бўшлиғидаги паталогиялар билан шошилинч холатда мурожаат этган беморларга биринчи ёрдам кўрсатилгач республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига юборилади.
Показати все...
👍 8 1🤯 1
Облздравни расмий канали
Показати все...
Чустликликлар учун тиббий кўрик ташкил этилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан хабардорлигини оширишга қаратилган "Омбудсман мактаби" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир Наманган вилояти, Чуст туманидаги “Юқори, “Ғовасой соҳили", "Тинчлик"," Янги Ҳаёт", "Варзигон" МФЙ аҳолиси учун ўтказилди. “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда фуқаролар учун тор доирадаги мутахассислар жалб этилган ҳолда 500 нафардан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Фуқаролар эрта тонгдан биокимёвий лаборатория таҳлилларини топширдилар. Шунингдек УТТ, ЭКГ каби тиббий аппаратлар ҳамда кўз касалликларига ихтисослашган “мобиль поликлиника” мутахассислари ҳам улар хизматида бўлдилар. Шу худудда жойлашган туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 49-оилавий поликлиника ҳамширалари  кўрикка келганларнинг тиббий варақасини шакллантириб, шу асосда шифокорларга йўналтириб турдилар. Кардиолог, эндокринолог, уролог, маммолог, ЛОР, офтольмолог, терапевт, аллерголог ва бошқа соҳа мутахассислари саломатлигида ўзгариш сезилган  фуқароларга даволаниш учун маслаҳат ва кўрсатмаларини бердилар. Зарурларига вилоят шифохоналарида стационар даволаниш ва диагностик текширувлардан ўтишлари учун йўлланмалар тақдим қилинди. -Саҳар касаллиги билан назоратда тураман,-дейди 69 ёшли онахон Махпират Турғунова. -Шу кунларда бот-бот юрагимда санчиқ сезаётгандим, бугунги тиббий кўрик мен учун жуда манфаатли бўлди. Боиси кардиолог, невропотолог каби шифокорлар қабулида бўлдим, керакли муолажаларни ёзиб бердилар. Сахаримни ўлчатганимда баландроқ чиқди, эндокринолог врач ҳам керакли тавсияларини бериб, муолажани давом эттиришимни, дори-дармонларни ўз вақтида қабул қилишимни маслаҳат берди. Бундай имкониятдан жуда-жуда миннатдор бўлдим. Тадбир давомида бундай дил изҳорларини кўплаб юртдошларимиз билдирдилар. Ўз навбатида, тиббий тадбирда соғлом турмуш тарзи қоидалари, соғлом овқатланиш тамойиллари, жисмоний фаолликнинг фойдали жиҳатлари ҳамда зарарли одатларнинг саломатликка салбий таъсири тўғрисида ҳам тарғибот ишлари олиб борилди. Соғлом овқатланиш тамойиллари бўйича ташкилланган  кўргазма барчада катта таассурот қолдирди.
Показати все...
👍 7 1
03:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
👍 2 1
00:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🤯 3👍 2 2
✍Академ мобиллик ва қўшма таьлим дастурларини тузиш бўйича тузилган Меморандум бандларини бажариш мақсадида Косонсой Жамоат Саломатлиги техникумига Қирғизистон Республикаси ССВ тасарруфидаги Ўш медицина коллежи раҳбари М.Халмурзаев бошчилигида делегация ташриф буюришди. Меҳмонларни техникум директори Р.Маҳмудова,Косонсой туман ҳокими ўринбосари Н.Аҳмедовалар кутиб олишди. ✅Ташриф доирасида меҳмонлар ўқув жараёни ,моддий техник база ,меёрий ҳужжатлар ,симуляцион хоналарда ташкил этилган амалий машғулотлар ,чет тилларини ўқитилиши билан танишдилар.Қўшма таьлим доирасида ўқувчиларни ДОА ги иштирокини кўриш учун MERRY MED FARM заводига ташриф буюриб,ўқувчиларни амалиёт жараёнлари билан танишдилар. ✅Битирувчиларни бандлиги бўйича ҳозирда техникумни битириб Косонсой туманидаги "Намуна-эркин иқтисодиёт хонаси "соҳасида ташкил этилган корхоналар ,хусусан Баркас текстиль корхонаси билан танишдилар. ☘Ташриф сўнгида меҳмонлар Наманган шахри гуллар байрами ва Косонсой туманини тарихий обидалари билан танишдилар.
Показати все...
👍 7
05:39
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизими томонидан Чуст тумани Ғова қишлоғида ахолини чуқурлиштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш сайёр қабули ташкиллаштирилди. Шаҳар марказидан қарийб 100 километр узоқда жойлашган чекка қишлоқда 500 нафардан зиёд фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб керакли тавсиялар берилди. 🇺🇿«Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳасининг саҳифаларига обуна бўлинг📱 ✅Telegram 💬Facebook 📹 YouTube🤖Murojaatbot
Показати все...
👍 6 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги таклифлар муҳокама қилинди Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди. 2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилиши маълум қилинган. 👉 https://kun.uz/kr/52229612 Kun.uz расмий канали
Показати все...
👍 6
Repost from Jurnalistuz
01:59
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Эҳтиёт бўлинг эшиклар ёпилади, кейинги бекат гуллар шаҳри НАМАНГАН Тошкент метрополитенида 17 йилдан буён янграб турган соҳир овоз соҳибаси, Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси (МТРК) сухандони Муслима Муродова Наманган халқига ўз миннатдорчилигини изҳор этди. 🟢 @jurnalistuz
Показати все...
👍 14😍 3