en
Feedback
«YURIST VA KADR» NTM

«YURIST VA KADR» NTM

Open in Telegram

«YURIST VA KADR» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси Курсларга ёзилиш учун: +99890-010-86-15 +99893-444-48-71

Show more
6 367
Subscribers
+124 hours
-257 days
-3330 days
Posts Archive
“YURIST VA KADR” NTMда офлайн дарс жараёнлари! 📚Лавҳада: Турли вилоятлардан келган юрист, кадр, бухгалтерлар ва бошқа соҳа ходимлари иштирокида курс жараёни. Дарсларни марказимиз устози Раъно Исамитдинова олиб боришмоқда. Малака ошириш курсларимиз давом этади. Кейинги гурухларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 93-444-48-71. "YURIST VA KADR" NTM

🔥 Хизмат текшируви ва интизомий жазо: HR ва юристлар учун энг муҳим қоидалар! Бугун Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг мала
+2
🔥 Хизмат текшируви ва интизомий жазо: HR ва юристлар учун энг муҳим қоидалар! Бугун Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида навбатдаги амалий дарсларимиз бўлиб ўтди. @yuristkadr лойиҳаси асосчиси, адвокат Саидали Мухторалиев бошчилигида меҳнат ҳуқуқининг энг нозик ва муҳим мавзуларидан бири — Интизомий жазоларни қўллаш ва хизмат текширувини тўғри ўтказиш тартибини атрофлича таҳлил қилдик. 💡 Сиз ҳам меҳнат ҳуқуқи ва HR соҳасидаги билимларингизни амалиётда мустаҳкамлашни хоҳлайсизми? Каналимизни кузатиб боринг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 📞 Рўйхатдан ўтиш учун ҳозироқ қўнғироқ қилинг ёки телеграмга ёзинг: 👩‍💻 @yuristkadr_menejer 📱 +99890-010-86-15 📱 +99893-444-48-71 📱 +99833-993-18-80 Telegram I Instagram I Youtube

#bilasizmi Жамоа келишувларининг мазмуни ва тузилишини тарафлар белгилайди. Жамоа келишувларида: меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шартлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат ва дам олиш режими тўғрисидаги; меҳнатга ҳақ тўлашни нархларнинг ўзгаришларидан, инфляция даражасидан, жамоа келишувларида белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда тартибга солиш механизми ҳақидаги; энг кам миқдори қонунчиликда назарда тутиладиган компенсация тарзидаги қўшимча тўловлар тўғрисидаги; ходимларнинг бандлигига, уларни касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга, уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш ҳақидаги; экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришда ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тўғрисидаги; ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича махсус тадбирлар ҳақидаги; давлат ташкилотларини хусусийлаштириш чоғида ходимларнинг манфаатлари ҳисобга олиниши тўғрисидаги; юқорироқ даражада ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар ва бошқалар) учун қўшимча иш ўринлари ташкил этаётган иш берувчиларга бериладиган имтиёзлар ҳақидаги; ижтимоий шерикликни ва уч томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, жамоа шартномаларини тузишга кўмаклашиш, меҳнат низоларининг олдини олиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қоидалар назарда тутилиши мумкин. Жамоа келишувларида қонунчиликка зид келмайдиган бошқа меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир қоидалар бўлиши мумкин. Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

Repost from Mehnat huquqi
#qonunbilan Jamoa kelishuvi yakka tartibdagi mehnatga oid munosabatlarni va ular bilan bevosita bog‘liq bo‘lgan ijtimoiy munosabatlarni tartibga soluvchi, xodimlar uchun hududiy, tarmoq va respublika darajalarida taraflarning mehnat sharoitlarini, bandlikni hamda ijtimoiy kafolatlarni belgilashga doir majburiyatlarini o‘z ichiga olgan, xodimlar va ish beruvchilarning ijtimoiy-iqtisodiy manfaatlarini kelishib olish maqsadida tuziladigan mehnat to‘g‘risidagi huquqiy hujjatdir. Mehnat kodeksi 80-modda

#bushart Иш берувчи жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ўн кундан кечиктирмай ходимларни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт. Меҳнат шартномасини тузишда иш берувчи ишга қабул қилинаётган ходимни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт. Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

НАВБАТДАГИ КУРСЛАРГА РЎЙҲАТГА ОЛИШ БОШЛАНДИ: 3 хил имконият бор: 🔹 1. ОНЛАЙН КУРС (Ишдан ажралмаган ҳолда) * Бошланиш вақти:
НАВБАТДАГИ КУРСЛАРГА РЎЙҲАТГА ОЛИШ БОШЛАНДИ: 3 хил имконият бор: 🔹 1. ОНЛАЙН КУРС (Ишдан ажралмаган ҳолда) * Бошланиш вақти: 5 октябрдан * ⏰ Давомийлиги: 18 кун давомида (кунига 2 соат) * 🕒 Вақти: 15:00 дан 17:00 гача (ўзгарувчан вақт) * 🎓 Умумий соат: 36 соат 2. ОФЛАЙН КУРС (9 кун кетма кет) * Бошланиш вақти: 21 сентябрдан * ⏰ Давомийлиги: 9 кун давомида (кунига 4 соат) * 🕒 Вақти: 9:00 дан 13:00 гача * 🎓 Умумий соат: 36 соат 🔹 3. ОФЛАЙН КУРС (Дам олиш кунлари) Жонли ва чуқурлаштирилган билим истаганлар учун! * Бошланиш вақти: 10 октябрдан * 🗓 Кунлари: Фақат шанба ва якшанба (5 ҳафта) * 🎓 Умумий соат: 40 соат 📞 Рўйхатдан ўтиш учун ҳозироқ қўнғироқ қилинг ёки телеграмга ёзинг: 👩‍💻 @yuristkadr_menejer 📱 +99890-010-86-15 📱 +99893-444-48-71 📱 +99833-993-18-80 📍 Манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй. 🚇 Мўлжал: М.Улуғбек метроси. 📲 Бизни кузатинг: Telegram I Instagram I Youtube

#esdatutamiz Жамоа шартномаси имзоланган кундан эътиборан ёки жамоа шартномасида белгиланган кундан эътиборан кучга киради ва шартномада назарда тутилган муддат ичида, бироқ кўпи билан уч йил амал қилади. Мазкур муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунига ёки амалдаги жамоа шартномасини ўзгартиргунига, тўлдиргунига қадар амал қилади. Тарафлар жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугагунига қадар уни узайтириши мумкин. Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

Ассалому алайкум, хаммага хайрли тонг. БУГУНДАН ЯНА МЕҲНАТ КОДЕКСИМИЗНИ ТАКРОРЛАШНИ ДАВОМ ЭТГАН ХОЛДА, 76 моддасидан такрорлаймиз☺️☺️☺️

Марказимизда сертификат топшириш жараёни😊😊😊 Кейинги гуруҳларимизда сизни ҳам кутамиз. Вақтингизни фойдали ўтказинг! Рўйхатдан ўтиш учун 👩‍💻@yuristkadr_menejer га ёзинг ёки ☎️ 90-010-86-15, 93-444-48-71 га қўнғироқ қилинг. Курсда кўришгунча!

Repost from YURISTKADR
#мунозара Жамоа шартномаси тузилиши мажбурийми? Бу бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан ҳам ☝️муносабат олдим. Федерация ҳам “меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда жамоа шартномасини тузишни мажбурий этадиган норма мавжуд эмас”лигини таъкидламоқда. “Агар тарафлардан бирортаси жамоа шартномасини тузиш ташаббуси билан чиқса ва жамоа музокаралари натижасида тарафлар жамоа шартномасининг барча шартлари бўйича келишувга эришган бўлсалар жамоа шартномасини тузиш (имзолаш) мажбурий бўлади” демоқда Федерация. Кўриб турганингиздек, позициямиз айнан бир хил. 👉@yuristkadr

Repost from YURISTKADR
#диалог Жамоа шартномасини ўзгартирмагансизку! Кеча бир бухгалтер танишим чиқиб қолди. “Ходимларга иш вақтидан ташқари ишнинг дастлабки 2 соатига 1,5 хисса ҳақ тўлаяпмиз, лекин улар норози бўляпти” деб. – Тўғри, Меҳнат кодексининг 262-моддасига 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонун билан ўзгартириш киритилди. Унга кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг бир кундаги биринчи 2 соати учун камида 1,5 ҳисса миқдорида, 2 соатдан ортиқ қисми учун камида 2 ҳисса миқдорида тўланиши белгиланди. Лекин, бу ўзгаришларга яхшилаб қаранг, ноқулай меҳнат шароитли ишлар учун барибир 2 ҳиссалик ҳақ тўлаш мажбурияти сақланиб қолган. Сиздаги ишлар ноқулай меҳнат шароитли ишлар эмасми мабодо? – Йўқ, бизда одатдаги банк ишлари, – деди суҳбатдошим. – Энди, кейинги савол, сиз давлат банкида ишлайсиз, аниқки, сизларда жамоа шартномаси бор. Айтингчи, Меҳнат кодекси 262-моддасига ўзгартириш киритилганидан кейин жамоа шартномасига ҳам ўзгартириш киритдиларингми, – сўрадим мен. – Йўқ. – Бўлди, ҳаммаси тушунарли. Меҳнат кодекси 262-моддаси иккинчи қисмида жамоа шартномасида иш вақтидан ташқари иш учун қўшимча тўловларнинг юқорироқ миқдорлари назарда тутилиши мумкинлиги кўрсатилган. Сизларнинг жамоа шартномангизда эски қоида, яъни 2 хиссалик ҳақ тўлаш қоидаси қолиб кетган. Унга ўзгартириш киритмагансиз ва дастлабки 2 соат учун 1,5 хиссалик ҳақ тўлаш деган нарсани киритмагансиз. Демак, жамоа шартномасидаги ишдан ташқари барча вақт учун 2 хиссалик ҳақ тўлаш мажбурияти турибди. Шунга кўра, ходимларнинг эътирози тўғри. Жамоа шартномасидаги қулайроқ бўлган шартлар ишлаши керак. Яъни ишдан ташқари вақт учун тўлиқ 2 хисса тўлашларингиз керак, – дея тушунтирдим вазиятни. – Тушундим, жамоа шартномасига ўзгартириш киритиб қўйишимиз керак эканда, тўғрими? – Энди, буниси алоҳида масала. Аниқки, иш берувчининг ўзи ўзгартиролмайди, ходимлар билан, уларнинг вакиллари билан келишиш керак буни. 👉@yuristkadr