en
Feedback
Агро хаёт

Агро хаёт

Open in Telegram

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал. Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Реклама бўйича: @agro_hayot_admin реклама лентада бир ойгача қолиши кафолатланади! Якшанба дам олиш ку

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Агро хаёт

Channel Агро хаёт (@agro_hayot) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 14 917 subscribers, ranking 811 in the Nature & Animals category and 5 314 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 14 917 subscribers.

According to the latest data from 06 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 421 over the last 30 days and by -18 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 77.55%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 15.88% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 11 580 views. Within the first day, a publication typically gains 2 371 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 27.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал. Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Реклама бўйича: @agro_hayot_admin реклама лентада бир ойгача қолиши кафолатланади! Якшанба дам ол...

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 07 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Nature & Animals category.

14 917
Subscribers
-1824 hours
-1537 days
+42130 days
Posts Archive
Ўсимликларни ўғитлаш тизимида ўғит солишнинг уч хил тури мавжуд: — асосий ўғитлаш (шудгорлашда, экишгача); — қаторлаб ўғитлаш
Ўсимликларни ўғитлаш тизимида ўғит солишнинг уч хил тури мавжуд: — асосий ўғитлаш (шудгорлашда, экишгача); — қаторлаб ўғитлаш (экиш билан бирга); - қўшимча озиқлантириш (экиниаминг ўсув даврида). Ўғитларни тупроққа қуйидаги муддатларда солиш мумкин: — кузда; — баҳорда; — ёзда; — белгиланган маълум ойларда. Ўғитлашнинг асосий усуллари жумласига қуйидагилар киради: — ёппасига (сочма); — жойига (уялаб, ўчоғига, қаторлаб); — локал-тасмасимон; — заҳиравий; — механизмлар ёрдамида ҳаводан ва ҳ.к. Ўғитларни тупроқ билан аралаштиришда плуг, култиватор-озиқлантиргич, дискали ва тишли тирма каби мосламалардан фойдаланилади. ➡️Яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

❓ Биласизми, «ЕТИЛИШ» ва «ПИШИШ» — бу икки сўз маълум бир вақтдаги меваларга нисбатан ишлатилмайди! ✅Етилиш — бу меваларнинг
❓ Биласизми, «ЕТИЛИШ» ва «ПИШИШ» — бу икки сўз маълум бир вақтдаги меваларга нисбатан ишлатилмайди! ✅Етилиш — бу меваларнинг маълум бир ҳолатгача ривожланиши ва шу ҳолатда териб олинса, вақт ўтиши билан туриб пишиши. ✅Пишиш — деганда эса, мевага таъм кириб, ейишга яроқли ҳолатга етиши тушунилади. ‼️ Кечпишар олма навлари дастлаб етилади, кейин пишади. Пишган меваларни эса узоқ сақлаш тавсия қилинмайди. ⚠️Агар етиштираётган мевангиз омборда ёки совуқхонада узоқ сақланишини истасангиз, уларни доим «ЕТИЛГАН» вақтида узишга ҳаракат қилинг. Масалан, сентябрь ойининг биринчи ярмида терилаётган “голден” ва “симиренко” навлари етилган ҳисобланади. Пишган эмас!!!! ⚠️ Аксинча, агар етиштираётган меваларингизни териб олиниши билан бозорга олиб чиқсангиз ёки шарбат қилишга топширсангиз уларни «ПИШГАН» холда узасиз. Афсуски пишган мева жуда ширин бўлиши мумкин, аммо у узоқ сақланмайди. ▶️ Айни дамда юртимизда кўплаб олма навлари етилиб, терим ишлари давом этмоқда. Улар сақлаш жараёнини ўтайди. Шу билан бир қаторда боғларда ҳозир пишган олма навлари ҳам бор. Етилган ва пишган ўртасидаги фарқ жуда катта бўлиб, буни билмасдан иш юритиш мевалар сифатининг бузилишига олиб келади. ➡️Яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

Цитрус меваларда гоммоз касаллиги У дарахтларни қуритиши мумкин. Цитрус мевали дарахтларда паразитар ва нопаразитар гоммоз ка
Цитрус меваларда гоммоз касаллиги У дарахтларни қуритиши мумкин. Цитрус мевали дарахтларда паразитар ва нопаразитар гоммоз касалликлари кўп учрайди. Қандай гоммоз учрашидан қатьий назар, зарарланган дарахтларда физиологик жараёнлар бузилади ва дарахтдан шилимшиқ модда (елим) оқиши кузатилади. Елим ҳосил бўлишининг сабаби дарахтларнинг механик жароҳат олган жойларида ярим паразит бактериялар ўрнашиб, улар дарахт ҳужайраларини кичрайишига олиб келади. Одатда гоммоз дарахт поясининг пастки қисмида (илдиз бўғзида) пайдо бўлади, кейин поянинг юқори қисмига, скелет шохларига ҳамда пастга, илдизларга тарқалади. Кучли зарарланган дарахтларнинг барглари сарғаяди, аста-секин қурийди ва тўкилади. Зарарланган қобиқ қурийди ва кўчиб кетади, дарахтнинг ёғоч қисми очилиб қолади. Зарарланган илдизлар нобуд бўлади. Гоммознинг зарари касал дарахтлар меваларининг сифати пасайиши ҳамда зарарланган дарахтлар тез нобуд бўлишидир. Касалликка қарши кураш сифатида қуйидаги чоралар кўрилади: Агротехника қоидаларига қатьий риоя қилиш, ниҳолларни тўғри парваришлаш, илдиз бўғзини тупроқ билан кўмилиб қолишига йўл қўймаслик, тупроқни мунтазам юмшатиб туриш, тупроқ намлиги керагидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш, ҳандақларни мунтазам шамоллатиб туриш, профилактика мақсадида кузда ҳандақлар устини ёпишдан олдин ва баҳорда усти очилганидан кейин дарахтларга энтохлорок 85% препаратини 10 л сувга 25 г ҳисобида пуркаш тавсия қилинади. Касалликнинг олди олинмаса, гоммоз ўсимликларни нобуд қилиши мумкин. Зарарланган ўсимликлар қуйидаги усул ёрдамида даволанади. Дарахт пўстлоғининг зарарланган қисми боғ пичоғи ёрдамида эҳтиёткорлик билан (ёғоч қисмига етказмасдан) тозаланади. Гоммоз аниқланиши билан бу усул бир неча марта қўлланилса, яралар битади ва дарахтлар ҳеч кандай жиддий асоратсиз соғаяди. Агар дарахтнинг илдизи ва танаси гоммоз билан кучли зарарланган бўлса, бундай тупни илдизи билан кавлаб олиб йўқотиш, дарахт ўрнини 1%-ли формалин эритмаси билан зарарсизлантириш лозим. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

“Менинг томорқам” кўрсатувининг бу сони мени чиндан ҳам ҳайратда қолдирди! “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган ушбу кўрсатув Agrobank ҳамкорлигида тайёрланган билсангиз керак. Кўрсатув Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги “Жануб Машъали” маҳалласида яшовчи Асрор Қурбоновнинг томорқачиликдаги тажрибасига бағишланган. У инсон оддий томорқани меҳнат ва ҳаракати билан даромад манбаига айлантира олган. Иссиқхонада бодринг етиштириш билан бирга, қулупнай, помидор, булғор қалампири, турли гул ва кўчатлар парваришини ҳам йўлга қўйган. Энг таъсирли жиҳати эса Асрор ака каби ташаббускор томорқа эгалари кўпайгани сари бутун маҳаллада ўзгариш бошланган. Кўрсатувни кўриб: “Ўзбекистонда шундай қаҳрамонлар кўп…” деган фикр хаёлимдан ўтди. Биз баъзан катта натижаларни фақат йирик бизнес, катта сармоя ёки катта имкониятлар билан боғлаймиз. Аммо бу кўрсатувдан кўриниб турибдики катта ўзгаришлар баъзан бир инсоннинг меҳнатидан бошланади. Мен бу сонни барчангизга кўришни тавсия қиламан. Айниқса, “томорқадан нима ҳам чиқарди?” деб ўйлайдиганлар учун бу кўрсатув жуда яхши жавоб бўла олади. Манба

🧄 САРИМСОҚ ЭКИШ МАВСУМИ ЯҚИН! ✅ Саримсоқни энг мақбул экиш муддати жанубий минтақаларда – сентябрь ойининг учинчи ўн кунлиги, марказий минтақада жойлашган ва водий вилоятларида – сентябрнинг биринчи ўн кунлиги ва шимолий минтақаларда эса август ойининг учинчи ўн кунлиги ҳисобланади. ✅ 2–3 қатор қилиб экилганда ленталар ораси 50–60, қаторлар ораси 10–15, ўсимликлар ораси 6–8 см бўлиши лозим. ✅ Экин учун энг яхши ўтмишдошлар: бодринг, карам ва картошка ҳисобланади. Саримсоқ совуққа чидамли, 3-5°С ҳароратда ҳам униб чиқади, 7-8°С гача бўлган совуққа чидайди. ✅ Тишчалари 5–6 см чуқурликка экилади ва усти чириган гўнг билан 1,5–2 см қалинликда мульчаланади. ➡️ Яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

Geolocation

🍇 Паркентда “Узум сайли” бошланди! “Узум сайли” фестивалида турли узум навлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, кўргазма
+2
🍇 Паркентда “Узум сайли” бошланди! “Узум сайли” фестивалида турли узум навлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, кўргазмалар ва ўзига хос безаклар бир жойга жамланган. Айниқса, узумдан яратилган катта композициялар, миллий услубда безатилган павильонлар ва ҳунармандлар кўргазмалари фестивалга алоҳида файз бериб турибди. Бу ерда нафақат узумчилик маҳсулотларини кўриш, балки Паркентнинг боғдорчилик анъаналари, маҳаллий маҳсулотлар ва миллий муҳит билан яқиндан танишиш мумкин. Бундай сайллар эса деҳқон меҳнатини қадрлаш, маҳаллий маҳсулотларни тарғиб қилиш ва агротуризмни ривожлантириш учун ажойиб имконият. Агар йўлингиз Паркент томонга тушса, “Узум сайли”га кириб ўтишни унутманг🍇 Кечга томон концерт дастурлари ҳам режалаштирилган. Келаверинг! Локация сўраганлар учун:👇👇👇

Терилган олмаларни қуруқ ва тоза ертўлада сақлаш тавсия этилади. Агар ертўла ҳаддан ташқари қуруқ бўлса, унинг ўртасига бир қ
Терилган олмаларни қуруқ ва тоза ертўлада сақлаш тавсия этилади. Агар ертўла ҳаддан ташқари қуруқ бўлса, унинг ўртасига бир қутида қум қўйилади ва унга вақти-вақти билан сув қуйиб турилади. Борди-ю, ертўлада керагидан ортиқ намлик бўлса, у ҳолда унинг ўртасига бир челак сўндирилмаган оҳак қўйиш мумкин. У ортиқча намликни ўзига тортиб олади. Ертўлада ҳароратнинг кескин ўзгаришига йўл қўймаслик керак, олмаларнинг мазаси ўзгариб кетиши мумкин. Сақлаш учун терилган олмаларга ҳеч қандай заха етмаган бўлиши шарт. Йўқса, пўстлоғидаги арзимаган тирналган жой ҳам чиришга сабаб бўлади. Меваларни бир хил катталикда саралаган маъқул. Кейин олмаларнинг ҳар бири қоғоз билан ўралади ва ёғоч қутиларга икки қават қилиб терилади. Қатлам орасига эса ёғоч қириндиси солинади. Олмалар бир-бирига тегиб турмаслигига алоҳида эътибор беринг. Яқинларга улашинг https://t.me/agro_hayot

🍅 Ҳосилга кираётган вақтда помидорларни нима билан озиқлантириш керак? Мева тугиш ва меваларнинг каттариши даврида помидорни
🍅 Ҳосилга кираётган вақтда помидорларни нима билан озиқлантириш керак? Мева тугиш ва меваларнинг каттариши даврида помидорни озиқлантириш жуда оз миқдорда азот ва кўпроқ калийдан иборат бўлиши керак. Бир челак сувда 2 чой қошиқ суперфосфатни эритиб, унга 1 чой қошиқ калий гумат қўшинг. Ҳосил бўлган аралашмани ҳар бир илдиз остига 1 литрдан қуйиб чиқинг. Калийга бўлган катта миқдордаги эҳтиёжни помидорларни кул аралашмаси (бир челак сувга 1 стакан кул) ёки ўғитни магний билан мужассамлаштириб Калимаг ўғити ёрдамида (1 м² га 10-12 г) қондириш мумкин. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

🍈 Агро Ҳаёт — “Қовун сайли – 2026” фестивалида! Бугун Хива яна бир бор миллий қадриятлар, деҳқончилик маданияти ва бетакрор
+2
🍈 Агро Ҳаёт — “Қовун сайли – 2026” фестивалида! Бугун Хива яна бир бор миллий қадриятлар, деҳқончилик маданияти ва бетакрор таъмлар марказига айланмоқда. 7–8–9 август кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий “Қовун сайли – 2026” фестивалида Агро Ҳаёт жамоаси ҳам иштирок этмоқда! Меҳмонларни естиваль давомида: — Хоразмнинг машҳур ва хушбўй қовунлари кўргазмаси — Миллий таомлар тақдимоти; — Халқ ҳунармандчилиги намуналари; — Театрлаштирилган томошалар; — Миллий куй-қўшиқлар ва рақслар — Турли кўнгилочар дастурлар кутмоқда. Шунингдек, фестиваль кунлари Гулсанам Мамазайитова, Юлдуз Турдиева, Ғуломжон Ёқубов, Оғабек Собиров, Ботир Қодиров, Зиёда Қобулова, МакSim ва бошқа таниқли санъаткорлар чиқишлари бўлиб ўтади. Бу кўргазма деҳқон меҳнати, миллий анъаналаримиз ва Хоразмнинг саховатли заминига бўлган эҳтиром байрамидир. 📍 Манзил: Хива шаҳри 🗓 7–8–9 август “Агро Ҳаёт” билан “Қовун сайли – 2026”дан энг қизиқарли лавҳаларни кузатиб боринг! Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

Ер қанчалик шўр бўлса, қалампир шунча аччиқ бўладими? Хорижлик тадқиқотчилар шўрланиш стрессининг ўсимликлар ва уларнинг мева
Ер қанчалик шўр бўлса, қалампир шунча аччиқ бўладими? Хорижлик тадқиқотчилар шўрланиш стрессининг ўсимликлар ва уларнинг меваларига таъсирини ўрганишди. Улар 1-2 ойлик шўрланиш таʼсирида ўсимликлар кичикроқ, илдизлари ва баргларида хлорофилл кам бўлганини кўришган. Шу билан бирга, улар қалампир меваларида капсаитсин ва диҳидрокапсаитсин миқдори кўпайганини аниқладилар, бу эса юқори аччиқланиш даражасига олиб келади. Демак, шўр тупроқ етиштирилаётган қалампир аччиқлик даражаси юқори бўлишига олиб келади. Ўзбекистонда Сирдарё, Қорақалпоғистон Р. кабилар қалампир етиштиришга жуда мос экан. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

🍉 3-август — Халқаро тарвуз куни! Ҳа, нотўғри ўқимадингиз. Айнан бугун дунё бўйлаб тарвуз байрами кенг нишонланади. Ёзнинг энг севимли неъматларидан бири, албатта, тарвуз. У нафақат чанқоқни босади, балки организмни сув, витамин ва фойдали моддалар билан таъминлайди. Пишган ва ширин тарвузни қандай танлаш мумкин? Видеода батафсил айтиб ўтдик. Тарвузни кесишдан олдин унинг пўстини яхшилаб ювишни унутманг. Кесилган тарвузни эса хона ҳароратида узоқ қолдирмай, музлатгичда сақланг. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

ЕВРОПА ЁНДИ — ҲОСИЛ ЙЎҚОЛДИ! Бу иссиқ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ СИНДИРГАН ИССИҚ бўлди!
Статистик маълумотларга кўра 9 000 000 ТОННА дон нобуд бўлди. Бу 2 МИЛЛИАРД евро зарар дегани. 2026-йил охирги 8 йилдаги ЭНГ ЁМОН ҳосил олинди.
Европада бу йилги июнь ойи тарихдаги ЭНГ ИССИҚ ой бўлди. Ва шу бир ой ичида: 🌽 Маккажўхори гуллаш пайтида КУЙИБ КЕТДИ 🌾 Буғдой эса дони тўлиш пайтида ҚУРИБ ҚОЛДИ.. РАҚАМЛАР ШУНЧАКИ ҚЎРҚИНЧЛИ: 🇫🇷 Франция — 3.4 млн тонна 🇭🇺 Венгрия — 2.4 млн тонна 🇪🇸 Испания — 1.4 млн тонна йўқотишга дуч келди. Фермерлар: "38°C ҳафталаб тушмади. Айрим экинлар 70% гача ЙЎҚОЛДИ", деб айтишмоқда. Биласизми энг ёмони нима? — Европа дон етиштира олмади ва импортга ўтяпти. Жаҳон бўйлаб дон танқислиги бошланяпти. Бундан ташқари айни пайтда АҚШда ҳам қурғоқчилик сабаб глобал захиралар камайган. Шу сабабли энди озиқ-овқат қимматлашади. Бу воқеалар — ОЗИҚ-ОВҚАТ ИНҚИРОЗИНИНГ БОШЛАНИШИдан дарак бермоқда. Энди айтингчи, биз шундай инқирозга тайёрмизми? "Европада экан-ку!", дейишга шошилманг. Биз бир сайёрадамиз! Манбаа ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

🍅Помидор барглари нега бужмаяди? Помидор баргларининг бужмайиши кўпчилик деҳқонларни хавотирга солади. Аммо бу ҳолатнинг саб
🍅Помидор барглари нега бужмаяди? Помидор баргларининг бужмайиши кўпчилик деҳқонларни хавотирга солади. Аммо бу ҳолатнинг сабаби ҳар доим ҳам касаллик эмас. Аввало муаммонинг манбасини аниқлаш муҳим. 🔍Энг кўп учрайдиган сабаблар: 1. Кучли қуёш ва юқори ҳароратда ўсимлик намликни сақлаш учун баргларини бурайди. 2. Сувнинг камлиги ҳам, ортиқчалиги ҳам илдиз фаолиятини бузиб, баргларнинг ўралиб қолишига олиб келади. 3. Озиқ моддалар aйниқса, калий ва кальций танқислиги барг шаклининг ўзгаришига сабаб бўлади. 4. Шира, оққанот ва бошқа майда ҳашаротлар барг шарбатини сўриб, унинг буралишига сабаб бўлади. 5. Агар барглар бужмайиб, ранги ҳам ўзгара бошласа, бу вирус белгиси бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда тезкор чора кўриш лозим. 💡 Барг бужмайишини кўриб дарҳол дори сепишга шошилманг. Аввал сабабини аниқланг, кейин муаммога мос ечимни танланг. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

Голден делишес – олманинг серҳосил, кечпишар, ширин нави. Дарахти пакана бўйли, шох-шаббаси думалоқ шаклда, 3-4 йилда ҳосилга
Голден делишес – олманинг серҳосил, кечпишар, ширин нави. Дарахти пакана бўйли, шох-шаббаси думалоқ шаклда, 3-4 йилда ҳосилга киради. Ренет Семеренко олма нави билан бир вақтда гуллаб, бир текисда ҳосил бериш ҳусусиятига эга. У Ренет Семеренко, Жонатан, Алпинист олма навлари билан яхши чангланади ва уларни чанглайди. Мевасининг вазни 130-160гр, шакли чўзиқроқ ёки думалоқ чўзиқ бўлиб, ранги олтинсимондир. Мева қобиғининг устида кулранг доғлар ва айрим пайтларида зангсимон доғлар учрайди. Эти ялтироқ сариқ, тиғизлиги ўртача, хушбўй. Меваси август ойининг охири, сентябр ойлари бошида пишади. ➡️ Яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram

Agro soha vakillari o‘rtasida so‘rovnoma Maqsad: sohada ishlayotgan odamlarning talab va ehtiyojlarini o‘rganib, shunga mos takliflarni shakllantirish. ✅ Kimlar qatnashishi tavsiya qilinadi: Bog‘bonlar, fermerlar, issiqxona egalari, agronomlar, sotuvchilar va issiqxona quruvchi ustalar. Quyidagi ro‘yxatdan o‘zingizga mos yo‘nalishni toping va ustiga bosing. So‘rovnoma ochiladi. Savollarga javob berish 3 daqiqa vaqtingizni oladi 👇 Bog‘bonlar Fermerlar Mahsulot sotuvchilar Ulgurji sotuvchilar Issiqxonasi borlar Issiqxonasini kengaytirmoqchilar Issiqxonani to‘xtatib qo‘yganlar Endi boshlamoqchi bo‘lganlar Agronomlar Issiqxona quruvchi ustalar P.S. Ishtirok etganlar orasidan 5 kishi 200,000 so‘mdan pul mablag‘ini yutib oladi.

Помидор қотили кузги тунлам — Agrotis segetum. Ушбу тунлам экиннинг ёш ниҳоллик пайтида поя бандини илдиз буғзидан кемириб за
Помидор қотили кузги тунлам — Agrotis segetum. Ушбу тунлам экиннинг ёш ниҳоллик пайтида поя бандини илдиз буғзидан кемириб зарар келтиради. Ғўза, помидор, қанд лавлаги, маккажўхори, мойли экинлар кузги тунламнинг энг хуш кўрган озуқасидир. Кураш чоралари. Кузги шудгор ва ўсимликнинг ўсиш даврида юқори агротехника ишларини амалга ошириш. Биологик кураш. Кузги тунламнинг жинсий феромониданbфойдаланиб, ҳар бир пайкалда унинг ривожланиш даражасини белгилаб трихаграмма кушандаси тарқатилади. Кимёвий кураш. Сабзавот экинлари ҳар бир м²да 1-2 тадан ортиқ кузги тунлам личинкаси аниқланганда амалга оширилади. Бунинг учун пиретироид инсектицидлар, айниқса, децис (0,7 л/га) трактор ёрдамида пуркаб, кетидан культивация ўтказиш ёки сув бериш яхши натижа беради. Иссиқхоналарда кўчат остига тайёр эритмани 100-150 мл қуйиб чиқиш зарур. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

🧅 Пиёзни сақлаш тартиби Пиёз қанчалик яхши қуритилса, унинг тиним даври шунчалик узоқ бўлади. Яъни у тез униб кетмайди ва уз
🧅 Пиёзни сақлаш тартиби Пиёз қанчалик яхши қуритилса, унинг тиним даври шунчалик узоқ бўлади. Яъни у тез униб кетмайди ва узоқ муддат сақланади. Пиёзни ўз вақтида йиғиштириб олиш ва тўғри қуритиш жуда муҳим. Сақлаш учун фақат яхши қуриган пиёзлар танланади. Дастлаб пиёз далада 3–4 кун давомида қуритилади. Сўнг ёпиқ айвон остига олиб кирилиб, барг ва илдизлари кесилади ҳамда 50 сантиметр қалинликда ёйиб қўйилади. Қуритиш жараёнида пиёзлар вақти-вақти билан ағдариб, аралаштириб турилади. Шу тариқа улар деярли тўлиқ қурийди. Кейин пиёзлар яхши шамоллатиладиган омборхонадаги стеллажларга 18–25 сантиметр қалинликда ёйилади. Улар +20…+25°C ҳароратда 10–15 сутка давомида қуритилади. Эътиборли бўлинг: кўплаб деҳқонлар вазн йўқотмаслик мақсадида пиёзни қуритмасдан қопларга жойлашади. Аммо нам пиёз қоп ичида тез чириши ёки униб кетиши мумкин. Агар деҳқон бўлсангиз, пиёзни яхшилаб қуритгандан кейингина қопланг. Агар истеъмолчи бўлсангиз, қопда харид қилинган пиёзни сақлашдан аввал ёйиб, қуритиб олинг. Шунда пиёз чиримайди, тез униб кетмайди ва узоқ муддат сақланади. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

🌡 ДИҚҚАТ, КЕСКИН ИССИҚ! +40°C ДА ЭКИН ВА ЧОРВАНИ ҚАНДАЙ АСРАШ КЕРАК? Юртимизда ҳаво ҳарорати +40°C ва ундан ҳам юқори бўлиши
🌡 ДИҚҚАТ, КЕСКИН ИССИҚ! +40°C ДА ЭКИН ВА ЧОРВАНИ ҚАНДАЙ АСРАШ КЕРАК? Юртимизда ҳаво ҳарорати +40°C ва ундан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда. Бундай жазирама нафақат инсонлар, балки экинлар, чорва моллари ва паррандалар учун ҳам кучли стресс ҳисобланади. Нобудгарчилик ва ҳосил йўқотилишининг олдини олиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш муҳим. Экинларни эрта тонгда ёки кечқурун суғоринг. Энг мақбул вақт — қуёш чиқишидан олдинги соатлар. Кечки суғориш ҳам мумкин, аммо баргларни узоқ вақт ҳўл қолдирмаслик керак. Куннинг энг иссиқ пайтида суғорилса, сувнинг катта қисми буғланиб кетади ва ўсимлик ҳарорат стрессига учрайди. Имкон бўлса, томчилаб суғориш усулидан фойдаланинг. Сувни барг устига эмас, илдиз атрофига бериш мақсадга мувофиқ. Тупроқни сомон, компост ёки бошқа органик материаллар билан мульчалаш намликни узоқроқ сақлайди ва илдизни қизиб кетишдан ҳимоя қилади. Жазирама кунларда ўсимликларни кесиш, кўп баргини олиб ташлаш ёки юқори меъёрда ўғит бериш тавсия этилмайди. Айниқса куннинг иссиқ пайтида кимёвий препаратлар сепиш барг ва меваларнинг куйишига олиб келиши мумкин. Чорва молларини соя ва салқин жойда сақланг. Молларни соат 11:00 дан 17:00 гача очиқ майдонда қолдирмаслик керак. Шийпон, дарахт сояси ёки ҳавоси яхши айланадиган молхона иссиқ уриши хавфини камайтиради. Молхонада доимо тоза ва салқин сув бўлиши шарт. Жазирамада чорва одатдагидан анча кўп сув ичади. Сув идишларини тез-тез текшириб, қизиб ёки ифлосланиб қолмаслигига эътибор беринг. Тана ҳароратини тушириш учун молларни эрта тонгда ёки ҳаво қаттиқ қизишидан олдин салқин сув билан ювиш мумкин. Лекин муздек сувни бирданига қуйиш тавсия этилмайди. Озуқа беришни ҳам эрталаб ва кечқурунги салқин вақтларга кўчириш маъқул. Паррандалар иссиққа айниқса сезгир бўлади. Товуқхонада ҳаво айланишини яхшиланг, эшик ва дарчаларни очинг, зарур бўлса вентилятор ўрнатинг. Аммо ҳаво оқимини тўғридан-тўғри паррандаларга қаратманг. Катак ва товуқхонада қушларни ҳаддан ташқари зич сақламанг. Паррандаларга доимо тоза ва салқин сув бериб туринг. Сув идишларини сояда сақлаш ва кун давомида бир неча марта янгилаш муҳим. Товуқлар қанотларини ёйиб, оғзини очиб нафас олаётган бўлса, бу иссиқ стрессининг белгиси бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда уларни дарҳол салқин жойга олиб ўтиш керак. Фермер ва деҳқонларнинг ўзи ҳам эҳтиёт бўлиши шарт. Дала ишларини эрта тонгда ёки кечқурун бажаринг. Бош кийим кийинг, енгил ва оч рангли кийим танланг, тез-тез сув ичинг ва куннинг энг иссиқ соатларида танаффус қилинг. Унутманг, жазирамада тўғри парвариш — ҳосил, чорва ва инсон саломатлигини асрашнинг энг муҳим шартидир. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

Буғдой ва гуруч дунё бозорида тақчиликка учрамоқда (ФАО) ўзининг 2026 йил июль ойидаги расмий ҳисоботида портлаш эффектини бе
+1
Буғдой ва гуруч дунё бозорида тақчиликка учрамоқда (ФАО) ўзининг 2026 йил июль ойидаги расмий ҳисоботида портлаш эффектини берган баёнот билан чиқди: Тинч океанидаги даҳшатли Эль-Ниньо аномалияси кутилганидан анча эрта ва вайронкор куч билан уйғонди! Иқлимнинг бу маккор ўйини бутун дунё қишлоқ хўжалигини саросимага солиб қўйди. 🌾 Буғдой бозорига ҳалокатли зарба: Эль-Ниньо келтириб чиқарган аномал иссиқлик ва сурункали қурғоқчилик туфайли сайёрамизнинг энг йирик буғдой омбори бўлган Австралияда ҳосил бирданига 4,3 фоизга тушиб кетди. Бу миллионлаб тонна тоза нон вп озиқ овқат маҳсулотлари бозорга кириб келмаслигини англатади. 🌏 Осиёда гуруч тақчиллиги хавфи: Глобал гуруч захиралари ҳам рекорд даражадан бирданига 2,7 фоизга шўнғиди. Эль-Ниньо сабабли об-ҳавонинг олдиндан прогноз қилиб бўлмаслиги Осиё ва Вьетнам каби давлатларда экин майдонларини кескин қисқартириб юборди. Ердаги аҳоли сони тўхтамай ўсмоқда ва озиқ-овқатга бўлган эҳтиёж тарихдаги энг юқори чўққига — 558 миллион тоннага чиқди! Аммо захиралар сувдек камайиб бормоқда. Экспертлар глобал озиқ-овқат бозорида катта нархлар сакраши (дефицит) бошланишидан огоҳлантирмоқда. Эль-Ниньо бу йил овқатланиш тизимини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Инсоният яна бир бор табиат аномалияси қаршисида ожиз қолмоқда! ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube