uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling 👈

Агро хаёт

Агро хаёт

Kanalga Telegram’da o‘tish

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал. Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Реклама бўйича: @agro_hayot_admin реклама лентада бир ойгача қолиши кафолатланади! Якшанба дам олиш ку

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Агро хаёт analitikasi

Агро хаёт (@agro_hayot) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 14 366 obunachidan iborat bo'lib, Tabiat & Hayvonlar toifasida 860-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 5 529-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 14 366 obunachiga ega bo‘ldi.

11 Oktabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -444 ga, so‘nggi 24 soatda esa 0 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 20.09% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 10.59% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 890 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 523 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 21 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал. Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Реклама бўйича: @agro_hayot_admin реклама лентада бир ойгача қолиши кафолатланади! Якшанба дам ол...”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 12 Oktabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Tabiat & Hayvonlar toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

14 366
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-947 kun
-44430 kun
Postlar arxiv
🌎Кузда тупроққа қандай ўғитлар бериш керак? Кўпчилик деҳқонлар ўғитлаш ишларини баҳорда бошлайди. Аслида эса кузги озиқланти
🌎Кузда тупроққа қандай ўғитлар бериш керак? Кўпчилик деҳқонлар ўғитлаш ишларини баҳорда бошлайди. Аслида эса кузги озиқлантириш тупроқ унумдорлигини сақлаш ва келгуси мавсум ҳосили учун қулай шароит яратишда муҳим аҳамиятга эга. Хўш, кузда қайси ўғитлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ? 🙌 1. Органик ўғитлар — тупроқ унумдорлигини ошириш учун. Чириган гўнг ва сифатли компост тупроқ таркибини яхшилайди, намликни сақлаш хусусиятини кучайтиради ҳамда фойдали микроорганизмлар фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Уларни кузги ер тайёрлаш жараёнида тупроққа аралаштириш мумкин. 🌱 2. Фосфорли ўғитлар — илдиз тизимининг ривожланиши учун. Суперфосфат каби ўғитлар ўсимликларнинг илдиз ҳосил қилиши ва озиқ моддалар алмашинувида муҳим ўрин тутади. Фосфор тупроқда нисбатан кам ҳаракатлангани сабабли уни кузги ишлов пайтида бериш самарали бўлиши мумкин. 🌱 3. Калийли ўғитлар — ўсимликларнинг чидамлилигини ошириш учун. Калий сув алмашинувини тартибга солиш, ҳужайралар фаолияти ва ноқулай шароитларга бардошлиликда иштирок этади. Калий сульфати каби ўғитлар тупроқ таҳлилига асосан қўлланади. Ҳар бир майдоннинг тупроқ таркиби ва озиқ моддаларга эҳтиёжи турлича. Шунинг учун ўғит тури, миқдори ва қўллаш муддатини тупроқ таҳлили, экиладиган экин ва маҳаллий иқлим шароитига қараб белгилаш лозим. 💡 Унутманг, мўл ҳосил фақат уруғ ва суғоришга эмас, балки тупроқнинг тўғри парваришига ҳам боғлиқ. Кузда қилинган оқилона тайёргарлик баҳорги ишларга мустаҳкам замин яратади. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

🚀Стартапингиз учун 500 минг долларгача сармоя жалб қилинг 📗 Agrobank ва AgroVentures корпоратив акселераторга аризалар қабу
🚀Стартапингиз учун 500 минг долларгача сармоя жалб қилинг 📗 Agrobank ва AgroVentures корпоратив акселераторга аризалар қабулини бошлади. Агросоҳа, финтех, AI ёки банклар ва фермерлар учун фойдали ечим устида ишлаяпсизми? Унда бу дастур сиз учун. 12 ҳафталик дастурга 20 тагача стартап танлаб олинади. Жамоалар Agrobank билан пилот лойиҳаларни амалга оширади ва ўз лойиҳаларини инвесторларга тақдим этади. Уларга жаҳон даражасидаги тажрибали экспертлар менторлик қилади. 📌 Дастурда иштирок этиш бепул. Уни муваффақиятли якунлаган жамоалар 500 минг долларгача сармоя жалб қилиш имкониятига эга бўлади. Корпоратив акселераторнинг асосий ҳамкори — 🏛 AI Station. ⌛️Ариза топширишнинг сўнгги муддати — 9 ноябрь. ➡️ Ариза топшириш Реклама

🤩 АНЖИРНИ ҚИШГА ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАШ КЕРАК? ❄️ Анжир иссиқсевар ўсимлик бўлиб, қишнинг қаттиқ совуқларида унинг шохлари ва ёш нов
🤩 АНЖИРНИ ҚИШГА ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАШ КЕРАК? ❄️ Анжир иссиқсевар ўсимлик бўлиб, қишнинг қаттиқ совуқларида унинг шохлари ва ёш новдалари зарарланиши мумкин. Айниқса, Ўзбекистоннинг қиши совуқ келадиган ҳудудларида анжирни қишга тўғри тайёрлаш муҳим! ✅ Суғоришни назорат қилинг. Кузда ортиқча суғоришдан сақланинг. Тупроқ қуруқ бўлса, қиш олдидан нам захираси учун суғориш мумкин. ✅ Шохларни эҳтиёткорлик билан эгинг. Барглар тўкилиб, дарахт тиним даврига ўтгач, эгилувчан шохларни аста-секин ерга яқинлаштириб, маҳкамланг. Мўрт шохларни куч билан эгманг. ✅ Совуқдан ҳимоя қилинг. Шохларни ҳаво ўтказувчи агромато билан ўраш мумкин. Совуқ ҳудудларда эгилган шохлар устига қуруқ сомон ва тупроқ билан ҳимоя қатлами ҳосил қилинади. Намлик тўпланиб қолмаслигига эътибор беринг. ✅ Илдиз атрофини ҳимояланг. Дарахт тагига 5–10 см қалинликда мулча тўшаш тупроқ ҳароратининг кескин ўзгаришини камайтиради. ✅ Баҳорда қопламани ўз вақтида олинг. Кучли совуқлар хавфи ўтгач, ҳимоя қатламини босқичма-босқич олиб ташланг. Акс ҳолда намлик ва иссиқлик таъсирида шохлар зарарланиши мумкин. 📌 Анжирни совуқдан ҳимоялаш ишларини барглар тўкилгандан кейин, кучли совуқлар бошланишидан олдин бажариш тавсия этилади. Постни анжир етиштирадиган танишларингизга ҳам юбориб қўйинг! Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

Repost from MK Leasing
Rolikda ko‘rib turgan qishloq xo‘jaligi texnikalari — mavjud assortimentning faqat bir qismi. MK Leasing orqali qishloq xo‘jaligi texnikalarining boshqa turlarini ham qulay shartlarda lizing asosida xarid qilishingiz mumkin: • boshlang‘ich to‘lov — 30% dan; • muddat — 7 yilgacha.* Ariza qoldiring yoki bizga qo‘ng‘iroq qiling — mutaxassislarimiz texnika tanlashda yordam berib, siz uchun individual hisob-kitob tayyorlaydi. 📞 +998555104499 *Moliyalashtirish summasi 500 000 000 so‘mdan boshlab.

Хурмо етилган ёки йўқ? Билиш усули. Бир биридан фарқи, ва сақлаш хақида. Уни нмма учун совиткичда сақлаш кераг-у, кимлар унда
Хурмо етилган ёки йўқ? Билиш усули. Бир биридан фарқи, ва сақлаш хақида. Уни нмма учун совиткичда сақлаш кераг-у, кимлар ундан тийилиши кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Хурмо навларининг бир-биридан фарқи нимада? Хурмонинг турли навлари мавжуд бўлиб, оддийси тўлиқ етилмагунча тахир туйилади, «королёк»дан эса бундай таъм келмайди. Бундай нав жигарранг уруғли, ичи жигарранг бўлади. Ушбу меванинг яна бир тури «шарон» — япон хурмоси ва олманинг чатишмаси ҳисобланади. Данаги йўқ мазкур навнинг пўсти юпқа ва ялтироқ бўлади. Қаттиқлиги олмани, таъми эса етилмаган хурмони эсга солади. Нима учун хурмо тахир бўлади? Таркибида буткул етилганида йўқ бўлиб кетадиган танин миқдори юқори экани ҳисобига шундай таъмга эга. Хурмонинг тахир мазасини қандай кетказиш мумкин? Хурмони картон қути ёки банан солинган пакетга солиб бир суткага қолдиринг. Банан таркибидаги этилен етилиш жараёнини жадаллаштиради. Банан ўрнига олма ёки помидордан ҳам фойдалансангиз бўлади. Хурмони бир ярим кунга музлаткичга қўйиб қўйинг. Эриганидан кейин юмшоқ ва мазали бўлиб қолади, тахирлиги эса йўқолади. Хурмо олмадан фойдалироқ. Унда бета-каротин қалампир, помидор ва қовоқдагидан кўпроқ бўлади. Таркибида организмдан шлак ва токсинларни чиқариб юборадиган клетчаткалар икки ҳисса кўпроқ. Никотинга муккасидан кетганларга хурмони канда қилмаслик тавсия қилинади. Ушбу мева пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга. Таркибида глюкоза ва клетчатка бисёрлигига қарамай, ўртача катталикдаги мевада 60 килокалория бўлади. Қандай танлаш керак? Пишган хурмо одатда ёрқин оловранг ёки тўқ жигарранг бўлади. Пўстида жигарранг чизиқлар қанча кўп бўлса, мева шунчалик мазали бўлади. Агар «королёк» бўлмаса, мева ранги ярим тиниқ, барглари қуруқ бўлади. Етилган хурмонинг ичи желесимон бўлиб, қора нуқта ва доғлар бўлса, бу хурмонинг айний бошлаганидан дарак беради. Пешоб ҳайдаш хусусиятига эга экани сабаб эса ушбу мева, айниқса, шишларга мойиллиги борлар учун тавсия қилинади. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

+8
🌳🍇🏡 SEMINARLAR DAVOM ETMOQDA: IKKINCHI KUN Qishloq xo‘jaligi sug‘urtasi jamg‘armasi mutaxassislari Qishloq xo‘jaligi vazirligi va Agrosanoatni rivojlantirish agentligi xodimlari bilan birgalikda hududlarda bog‘dorchilik, issiqxona va uzumchilik xo‘jaliklari uchun o‘quv seminarlarini davom ettirmoqda. Seminarlar mahalliy hokimliklar hamkorligida o‘tkazilmoqda. 📍 Jamg‘arma direktori Murodjon Achilov boshchiligidagi ishchi guruh 28–29-sentabr kunlari Qoraqalpog‘iston Respublikasida seminarlar o‘tkazdi. Navbatdagi manzil Xorazm viloyati. 📍 Direktorning birinchi o‘rinbosari Umidjon Nurmatov boshchiligidagi guruh ikki kun davomida Buxoro viloyati fermerlari bilan uchrashdi. Keyingi seminarlar Navoiy viloyatida bo‘lib o‘tadi. 📍 Boshqa ishchi guruhlar dastlabki ikki kunda Surxondaryo va Qashqadaryo, Jizzax va Sirdaryo, Namangan va Andijon viloyatlarida bo‘ldi. 👨‍🌾 Seminarlarda bog‘ egalari, issiqxona xo‘jaliklari va tokzor fermerlari faol qatnashdi. Mutaxassislar amaliy misollar bilan uch masalani tushuntirishdi: sug‘urta shartnomasi qanday tuziladi, sug‘urta mukofotining yarmini davlat qanday to‘lab beradi va zarar yuz berganda nima qilish kerak. 📌 Fermerlar o‘z savollariga joyida javob oldilar. Bog‘, issiqxona va tokzor uchun sug‘urta qanday ishlashi ko‘pchilik uchun birinchi marta aniq tushuntirilib berildi. 📅 Seminarlar 2-oktabrga qadar Qoraqalpog‘iston Respublikasi va barcha viloyatlarda davom etadi. ⚠️ Yodda tuting: sug‘urta hodisasi yuz berganda jamg‘arma javobgarlikni faqat shartnoma o‘z vaqtida tuzilgan va sug‘urta mukofoti to‘langan bo‘lsagina oladi. #QishloqXojaligiSugurtasi #Agrosugurta #Fermer #Bogdorchilik #Issiqxona #Uzumchilik QISHLOQ XO‘JALIGI SUG‘URTASI JAMGʻARMASI 🌐Website |💬Telegram |💬Facebook | 📷Instagram

Лимон кўчатидаги касалликлар Қора куясимон замбруғлар ёки масалан оқ чириш касалликлари япроқлар ювилса хам йўқолмайди. Япроқ
Лимон кўчатидаги касалликлар Қора куясимон замбруғлар ёки масалан оқ чириш касалликлари япроқлар ювилса хам йўқолмайди.  Япроқлар бордо суюқлиги 1%,  ёки мис 0,5% хлор оксиди эритмасини қўшимча сепилганда йўқ қилади.  Ўсимлик танаси гоммоз елим оқиш билан  касалланганда зарарланган пўстлоқ қисми олиб ташланади.  Тозаланган жойга 3 % лик мис купароси билан  ишлов қилинади.  Кейин катрон билан шуваш керак.  Катрон бу канифоль ва асалари мумига мол ёғи қўшиб эритилган қоришма. Лимон кўпроқ қалқондор,  ўсимлик битлари,  кана турлари билан  касал бўлади.  Уларга қарши омайт 10 л/4 г. Данадин 10л/10г,  Адтикор 10л/1,5г ва вертимек препарати яхши  самара беради.  Препаратлар ўсимликнинг хамма қисмига сепилади. Барг остидан сепиш тавсия этилади.  Лимон ғунча отган ёки  гуллаган вақтда сепиш мумкин эмас.  Куннинг салқин қисмида бу ишловлар қилиниши шарт ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

МИСР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРИХИДА ЎЗБЕК АЛЛОМАСИНИНГ ЎРНИ Мисрга келиб, бу юрт қишлоқ хўжалигида сувнинг нақадар муҳим эканини яна бир бор кўряпмиз. Аммо Нил сувини ўлчаш тарихи биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Бундан қарийб 1200 йил аввал буюк аждодимиз Аҳмад ал-Фарғоний ишга туширган конструкция “Нилометр” Қоҳирадаги Равда оролида барпо этилган. Унда Нил дарёси сув сатҳи махсус ўлчовлар орқали аниқланган. Нил сувининг қанча кўтарилгани Миср учун оддий рақам эмас эди. Чунки Нил тошқини қишлоқ хўжалиги, суғориладиган ерлар ва келгуси ҳосил учун жуда муҳим омил бўлган. Сув сатҳини билиш орқали деҳқончилик учун зарур шароитни баҳолаш ва сувдан фойдаланишни режалаштириш мумкин бўлган. Энг қизиғи, Аҳмад ал-Фарғонийнинг Мисрдаги мероси бугун ҳам қадрланади. Қоҳирада буюк аллома шарафига ҳайкал ҳам ўрнатилган. Бугун Мисрда замонавий марказий пивотлар, томчилатиб суғориш ва бошқа илғор технологияларни кўряпмиз. Аммо бу ерда сувни ўлчаш ва бошқариш тарихининг ўзида ҳам Ўзбекистон заминидан чиққан буюк олимнинг номи бор. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

🍂 Кузда боғда бажарилиши керак бўлган 5 та муҳим иш Ҳосил йиғиб олинди — энди боғни баҳоргача ташлаб қўйиш мумкинми? Йўқ. Ай
🍂 Кузда боғда бажарилиши керак бўлган 5 та муҳим иш Ҳосил йиғиб олинди — энди боғни баҳоргача ташлаб қўйиш мумкинми? Йўқ. Айнан кузда бажарилган ишлар келгуси мавсумда дарахтларнинг соғлом ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсир қилади. 1. Қуриган ва касалланган шохларни кесинг. Дарахтдаги синган, зарарланган ҳамда касаллик аломатлари бор шохлар олиб ташланади. Бу касаллик ва зараркунандалар тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради. 2. Боғни ўсимлик қолдиқларидан тозаланг. Тўкилган барглар, чириган мевалар ва кесилган шохларни дарахт остида қолдирманг. Чунки улар орасида касаллик қўзғатувчилари ва айрим зараркунандалар қишлаб қолиши мумкин. 3. Дарахтларни кузги озиқлантиришни унутманг. Тупроқ ҳолати ва дарахт эҳтиёжига қараб органик ҳамда фосфор-калийли ўғитлар қўлланади. Кузда азотни ортиқча бериш эса янги новдалар ўсишини рағбатлантириб, уларнинг совуққа чидамлилигига салбий таъсир қилиши мумкин. 4. Зарур бўлса, нам тўпловчи суғориш ўтказинг. Агар куз қуруқ келса, дарахтларни қишга етарли намлик билан киритиш муҳим. Суғориш миқдори тупроқ тури, ёғингарчилик ва дарахт ёшига қараб белгиланади. 5. Дарахтларни қишга тайёрланг. Тана ва асосий шохларни текширинг, зараркунанда ёки касаллик белгилари бўлса, тегишли чора кўринг. Айниқса, ёш дарахтларни совуқ ва кемирувчилардан ҳимоя қилишга эътибор беринг. Кузда боғга қилинган тўғри парвариш — баҳорда соғлом дарахт, ёзда эса сифатли ҳосил учун муҳим пойдевор ҳисобланади. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

🇺🇿🇪🇬 Мисрдан янгиликлар Айни кунларда 202 нафар ўзбекистонлик фермер ва тадбиркор билан Мисрда тажриба ўрганяпмиз. Бу фермерларнинг ўзида жами 430 минг гектарга яқин ер бор. Мисрнинг катта қисми саҳро бўлишига қарамай, “Mustaqbal Misr” лойиҳаси доирасида саҳро ерлари ўзлаштирилиб, кам сув билан катта майдонлар суғориляпти ва экин етиштириляпти. Шу тажрибани Ўзбекистонда ҳам камида 1 млн гектар ерда қўллаш, озуқа ва мойли экинлар етиштириш режалаштириляпти. Бу гўшт ва сутни кўпроқ ўзимизда етиштириш дегани. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

Мисрда қишлоқ хўжалиги учун замонавий суғориш технологияларига ихтисослашган “Elsewedy Watanya” компаниясига бордик. Ҳабарингиз бор айни кунларда бир гурух Ўзбекистонлик фермерлар Миср давлатида бўлиб туришибди. Фермерлар билан Мисрдаги йирик сув тежовчи технологиялар компаниясининг суғориш тизимлари билан яқиндан танишдик. Айниқса, катта майдонларда қўлланиладиган марказий айланма суғориш Pivot тизимлари қизиқ бўлди. Мисрда сув жуда камёб ва қиммат ресурс. Шунинг учун катта майдонларни қандай қилиб камроқ сув сарфлаб ва бир текис суғориш масаласига катта эътибор берилади. Pivot тизими ҳам шу жиҳатдан муҳим технологиялардан бири. Компания мутахассислари билан суҳбатлашиб, технологияларнинг ишлаш жараёни ва қишлоқ хўжалигидаги қўлланилиши билан танишдик. Ўзбекистондаги чўл шароити билан солиштириш учун ҳам фойдали маълумотлар олдик. Ташриф Савдо-саноат палатаси ва Кичик бизнес уюшмаси томонидан ташкил этилди. Мисрда қишлоқ хўжалиги бўйича кўраётганларимизни ҳали яна бўлишиб бораман. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

🧅 Украинада пиёз нархи кўтарила бошлади Украина ички бозорида жорий ҳафта бошидан бош пиёз нархларида ўсиш кузатилмоқда. Eas
🧅 Украинада пиёз нархи кўтарила бошлади Украина ички бозорида жорий ҳафта бошидан бош пиёз нархларида ўсиш кузатилмоқда. EastFruit таҳлилчиларига кўра, бунга улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқлари томонидан талабнинг юқорилиги сабаб бўлмоқда. Айни пайтда украиналик фермерларнинг аксарияти пиёзни 13–20 гривна/кг (тахминан 0,29–0,45 доллар/кг) дан арзон сотишга тайёр эмас. Бу ўтган иш ҳафтаси охиридаги нархларга нисбатан ўртача 21% қиммат. Нархларнинг кўтарилишига улгуржи харидорларнинг пиёзни нафақат жорий савдо, балки сақлаш учун ҳам фаол харид қилаётгани таъсир қилмоқда. Шу билан бирга, бозорда юқори сифатли маҳсулот таклифи чекланган. Чунки фермерлар сифатли ҳосилнинг катта қисмини омборларга жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда. 📈 Қизиғи, Украинада пиёз нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳам сезиларли юқори. 2025 йил сентябрь ойи бошида пиёз ҳозирги нархдан 32% арзон сотилган. Бироқ бозор иштирокчилари бу ўсишни вақтинчалик ҳолат деб баҳоламоқда. Сабаби пиёз йиғим-терими ҳали давом этяпти ва октябрь ойининг ўрталаригача бозорда маҳсулот таклифи етарлича юқори бўлиши кутилмоқда. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

Кўринмайдиган бизнес: Супурги етиштириш 🧹 Супурги етиштириб катта даромад олаётганлар хақида биласизми? Хўш у қачон экилади?
Кўринмайдиган бизнес: Супурги етиштириш 🧹 Супурги етиштириб катта даромад олаётганлар хақида биласизми? Хўш у қачон экилади? Супурги иккинчи экин сифатида буғдойдан бўшаган ерга экилади. Етиштиришда унчалик қийинчилик бўлмайди. Бир марта ўғитланади, бир неча марта суғорилади. Сентябр, октябр ойларида ўриб олинади. Бир-икки ҳафта даланинг ўзида қуритилади ва боғлаб олиб кетилади. Ҳали тайёр бўлмаган супургини супурги тайёрловчилар “хашак” дейди. Боғлаб қўйилган “хашак”лар дасталанади. Яъни ундан бир сиқим, бир сиқим олиб, сим ва ип ёрдамида боғлаб чиқилади. Авваллари фақат симда боғланарди, ҳозирги кунда супурги бизнесида ҳам рақобат кучайгани учун супурги боғлашни ҳам ўндан ортиқ усуллари ўйлаб топилди. Аввал симда боғланган супурги супурувчини қўлларини тилиб оларди. Ҳозир супурги дастасига салафан ҳам кийдириляпти. Бу ҳам супургига чиройли кўриниш беради, ҳам аёллар ишлатганда қўлини супургини сими тилиб олмайди. Боғлашдан сўнг тўқувчиларга ўтади. Кўпчилик супурги ўсимлиги бир хил бўлади, деб ўйлайди. Йўқ, супургини ҳам турлари кўп. Масалан, қизил тола, сариқ, “япон” каби навлари олиниб, маҳсулот ҳолига келтирилади. Қизил толали супурги нави қимматроқ бўлади, сабаби унинг уруғи камроқ. Дасталаб боғлаганда чиройли кўринади. “Япон” деганимизнинг бўйи калтароқ. Шунинг учун, бу турдаги супургига маҳаллий аҳоли “япон” деб ном қўйиб олган. Супурги бизнеси йилдан-йилга ривожланяпти ва ўз навбатида рақобат ҳам шунга қараб ўсяпти. Аввал фақат бир хил усулда супурги тайёрланган бўлса, бугун шу биз уй супурги деб атайдиган супургини ўндан ортиқ шакли дунёга келяпти. Масалан, молдован супурги дейиладиган тўқиш усулини Молдовиядан супурги олиб келиниб, синчиклаб тўқилиши ўрганилади. Бу ажойиб, сердаромад бизнеслардан биридир. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

Ўсимликларни ўғитлаш тизимида ўғит солишнинг уч хил тури мавжуд: — асосий ўғитлаш (шудгорлашда, экишгача); — қаторлаб ўғитлаш
Ўсимликларни ўғитлаш тизимида ўғит солишнинг уч хил тури мавжуд: — асосий ўғитлаш (шудгорлашда, экишгача); — қаторлаб ўғитлаш (экиш билан бирга); - қўшимча озиқлантириш (экиниаминг ўсув даврида). Ўғитларни тупроққа қуйидаги муддатларда солиш мумкин: — кузда; — баҳорда; — ёзда; — белгиланган маълум ойларда. Ўғитлашнинг асосий усуллари жумласига қуйидагилар киради: — ёппасига (сочма); — жойига (уялаб, ўчоғига, қаторлаб); — локал-тасмасимон; — заҳиравий; — механизмлар ёрдамида ҳаводан ва ҳ.к. Ўғитларни тупроқ билан аралаштиришда плуг, култиватор-озиқлантиргич, дискали ва тишли тирма каби мосламалардан фойдаланилади. ➡️Яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

❓ Биласизми, «ЕТИЛИШ» ва «ПИШИШ» — бу икки сўз маълум бир вақтдаги меваларга нисбатан ишлатилмайди! ✅Етилиш — бу меваларнинг
❓ Биласизми, «ЕТИЛИШ» ва «ПИШИШ» — бу икки сўз маълум бир вақтдаги меваларга нисбатан ишлатилмайди! ✅Етилиш — бу меваларнинг маълум бир ҳолатгача ривожланиши ва шу ҳолатда териб олинса, вақт ўтиши билан туриб пишиши. ✅Пишиш — деганда эса, мевага таъм кириб, ейишга яроқли ҳолатга етиши тушунилади. ‼️ Кечпишар олма навлари дастлаб етилади, кейин пишади. Пишган меваларни эса узоқ сақлаш тавсия қилинмайди. ⚠️Агар етиштираётган мевангиз омборда ёки совуқхонада узоқ сақланишини истасангиз, уларни доим «ЕТИЛГАН» вақтида узишга ҳаракат қилинг. Масалан, сентябрь ойининг биринчи ярмида терилаётган “голден” ва “симиренко” навлари етилган ҳисобланади. Пишган эмас!!!! ⚠️ Аксинча, агар етиштираётган меваларингизни териб олиниши билан бозорга олиб чиқсангиз ёки шарбат қилишга топширсангиз уларни «ПИШГАН» холда узасиз. Афсуски пишган мева жуда ширин бўлиши мумкин, аммо у узоқ сақланмайди. ▶️ Айни дамда юртимизда кўплаб олма навлари етилиб, терим ишлари давом этмоқда. Улар сақлаш жараёнини ўтайди. Шу билан бир қаторда боғларда ҳозир пишган олма навлари ҳам бор. Етилган ва пишган ўртасидаги фарқ жуда катта бўлиб, буни билмасдан иш юритиш мевалар сифатининг бузилишига олиб келади. ➡️Яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

Цитрус меваларда гоммоз касаллиги У дарахтларни қуритиши мумкин. Цитрус мевали дарахтларда паразитар ва нопаразитар гоммоз ка
Цитрус меваларда гоммоз касаллиги У дарахтларни қуритиши мумкин. Цитрус мевали дарахтларда паразитар ва нопаразитар гоммоз касалликлари кўп учрайди. Қандай гоммоз учрашидан қатьий назар, зарарланган дарахтларда физиологик жараёнлар бузилади ва дарахтдан шилимшиқ модда (елим) оқиши кузатилади. Елим ҳосил бўлишининг сабаби дарахтларнинг механик жароҳат олган жойларида ярим паразит бактериялар ўрнашиб, улар дарахт ҳужайраларини кичрайишига олиб келади. Одатда гоммоз дарахт поясининг пастки қисмида (илдиз бўғзида) пайдо бўлади, кейин поянинг юқори қисмига, скелет шохларига ҳамда пастга, илдизларга тарқалади. Кучли зарарланган дарахтларнинг барглари сарғаяди, аста-секин қурийди ва тўкилади. Зарарланган қобиқ қурийди ва кўчиб кетади, дарахтнинг ёғоч қисми очилиб қолади. Зарарланган илдизлар нобуд бўлади. Гоммознинг зарари касал дарахтлар меваларининг сифати пасайиши ҳамда зарарланган дарахтлар тез нобуд бўлишидир. Касалликка қарши кураш сифатида қуйидаги чоралар кўрилади: Агротехника қоидаларига қатьий риоя қилиш, ниҳолларни тўғри парваришлаш, илдиз бўғзини тупроқ билан кўмилиб қолишига йўл қўймаслик, тупроқни мунтазам юмшатиб туриш, тупроқ намлиги керагидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш, ҳандақларни мунтазам шамоллатиб туриш, профилактика мақсадида кузда ҳандақлар устини ёпишдан олдин ва баҳорда усти очилганидан кейин дарахтларга энтохлорок 85% препаратини 10 л сувга 25 г ҳисобида пуркаш тавсия қилинади. Касалликнинг олди олинмаса, гоммоз ўсимликларни нобуд қилиши мумкин. Зарарланган ўсимликлар қуйидаги усул ёрдамида даволанади. Дарахт пўстлоғининг зарарланган қисми боғ пичоғи ёрдамида эҳтиёткорлик билан (ёғоч қисмига етказмасдан) тозаланади. Гоммоз аниқланиши билан бу усул бир неча марта қўлланилса, яралар битади ва дарахтлар ҳеч кандай жиддий асоратсиз соғаяди. Агар дарахтнинг илдизи ва танаси гоммоз билан кучли зарарланган бўлса, бундай тупни илдизи билан кавлаб олиб йўқотиш, дарахт ўрнини 1%-ли формалин эритмаси билан зарарсизлантириш лозим. ➡️Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт— сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬Telegram📹Instagram 📹TikTok📹YouTube

“Менинг томорқам” кўрсатувининг бу сони мени чиндан ҳам ҳайратда қолдирди! “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган ушбу кўрсатув Agrobank ҳамкорлигида тайёрланган билсангиз керак. Кўрсатув Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги “Жануб Машъали” маҳалласида яшовчи Асрор Қурбоновнинг томорқачиликдаги тажрибасига бағишланган. У инсон оддий томорқани меҳнат ва ҳаракати билан даромад манбаига айлантира олган. Иссиқхонада бодринг етиштириш билан бирга, қулупнай, помидор, булғор қалампири, турли гул ва кўчатлар парваришини ҳам йўлга қўйган. Энг таъсирли жиҳати эса Асрор ака каби ташаббускор томорқа эгалари кўпайгани сари бутун маҳаллада ўзгариш бошланган. Кўрсатувни кўриб: “Ўзбекистонда шундай қаҳрамонлар кўп…” деган фикр хаёлимдан ўтди. Биз баъзан катта натижаларни фақат йирик бизнес, катта сармоя ёки катта имкониятлар билан боғлаймиз. Аммо бу кўрсатувдан кўриниб турибдики катта ўзгаришлар баъзан бир инсоннинг меҳнатидан бошланади. Мен бу сонни барчангизга кўришни тавсия қиламан. Айниқса, “томорқадан нима ҳам чиқарди?” деб ўйлайдиганлар учун бу кўрсатув жуда яхши жавоб бўла олади. Манба

🧄 САРИМСОҚ ЭКИШ МАВСУМИ ЯҚИН! ✅ Саримсоқни энг мақбул экиш муддати жанубий минтақаларда – сентябрь ойининг учинчи ўн кунлиги, марказий минтақада жойлашган ва водий вилоятларида – сентябрнинг биринчи ўн кунлиги ва шимолий минтақаларда эса август ойининг учинчи ўн кунлиги ҳисобланади. ✅ 2–3 қатор қилиб экилганда ленталар ораси 50–60, қаторлар ораси 10–15, ўсимликлар ораси 6–8 см бўлиши лозим. ✅ Экин учун энг яхши ўтмишдошлар: бодринг, карам ва картошка ҳисобланади. Саримсоқ совуққа чидамли, 3-5°С ҳароратда ҳам униб чиқади, 7-8°С гача бўлган совуққа чидайди. ✅ Тишчалари 5–6 см чуқурликка экилади ва усти чириган гўнг билан 1,5–2 см қалинликда мульчаланади. ➡️ Яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

Geolokatsiya

🍇 Паркентда “Узум сайли” бошланди! “Узум сайли” фестивалида турли узум навлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, кўргазма
+2
🍇 Паркентда “Узум сайли” бошланди! “Узум сайли” фестивалида турли узум навлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, кўргазмалар ва ўзига хос безаклар бир жойга жамланган. Айниқса, узумдан яратилган катта композициялар, миллий услубда безатилган павильонлар ва ҳунармандлар кўргазмалари фестивалга алоҳида файз бериб турибди. Бу ерда нафақат узумчилик маҳсулотларини кўриш, балки Паркентнинг боғдорчилик анъаналари, маҳаллий маҳсулотлар ва миллий муҳит билан яқиндан танишиш мумкин. Бундай сайллар эса деҳқон меҳнатини қадрлаш, маҳаллий маҳсулотларни тарғиб қилиш ва агротуризмни ривожлантириш учун ажойиб имконият. Агар йўлингиз Паркент томонга тушса, “Узум сайли”га кириб ўтишни унутманг🍇 Кечга томон концерт дастурлари ҳам режалаштирилган. Келаверинг! Локация сўраганлар учун:👇👇👇