en
Feedback
Ishonch.uz | Rasmiy kanal

Ishonch.uz | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Ishonch.uz axborot-tahliliy portalining rasmiy kanali • facebook.com/ishonchofficial.uzyoutube.com/@ishonchuz_officialinstagram.com/ishonchuz_https://x.com/Ishonch1991 Aloqa uchun — @ishonchuzaloqa_bot Reklama: 📱+998 700377734

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Ishonch.uz | Rasmiy kanal

Channel Ishonch.uz | Rasmiy kanal (@ishonchuz_official) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 100 704 subscribers, ranking 2 553 in the News & Media category and 593 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 100 704 subscribers.

According to the latest data from 07 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -700 over the last 30 days and by 1 322 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 2.56%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 1.93% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 563 views. Within the first day, a publication typically gains 1 928 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 30.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Ishonch.uz axborot-tahliliy portalining rasmiy kanali • facebook.com/ishonchofficial.uz • youtube.com/@ishonchuz_official • instagram.com/ishonchuz_ • https://x.com/Ishonch1991 Aloqa uchun — @ishonchuzaloqa_bot Reklama: 📱+998 700377734

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 08 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

100 704
Subscribers
+1 32224 hours
-8117 days
-70030 days

Data loading in progress...

Attracting Subscribers
September '26
September '26
+7 433
in 6 channels
August '26
+33 041
in 35 channels
Get PRO
July '26
+25 692
in 27 channels
Get PRO
June '26
+29 159
in 47 channels
Get PRO
May '26
+26 606
in 53 channels
Get PRO
April '26
+17 601
in 62 channels
Get PRO
March '26
+5 949
in 57 channels
Get PRO
February '26
+11 837
in 87 channels
Get PRO
January '26
+18 606
in 97 channels
Get PRO
December '25
+16 073
in 75 channels
Get PRO
November '25
+19 689
in 113 channels
Get PRO
October '25
+154 223
in 156 channels
Get PRO
September '25
+3 822
in 59 channels
Get PRO
August '25
+2
in 36 channels
Get PRO
July '25
+5
in 27 channels
Get PRO
June '25
+4 821
in 38 channels
Get PRO
May '25
+4 616
in 25 channels
Get PRO
April '25
+2 901
in 41 channels
Get PRO
March '25
+19
in 21 channels
Get PRO
February '25
+5
in 26 channels
Get PRO
January '25
+9
in 45 channels
Get PRO
December '24
+299
in 39 channels
Get PRO
November '24
+504
in 36 channels
Get PRO
October '24
+16 859
in 30 channels
Get PRO
September '24
+94
in 24 channels
Get PRO
August '24
+2
in 39 channels
Get PRO
July '24
+9 567
in 28 channels
Get PRO
June '240
in 31 channels
Get PRO
May '24
+8
in 34 channels
Get PRO
April '24
+74
in 44 channels
Get PRO
March '24
+7 215
in 53 channels
Get PRO
February '24
+4 111
in 49 channels
Get PRO
January '24
+31 181
in 159 channels
Get PRO
December '23
+78 705
in 50 channels
Get PRO
November '23
+57
in 37 channels
Get PRO
October '23
+527
in 26 channels
Get PRO
September '23
+79
in 0 channels
Get PRO
August '23
+3 450
in 0 channels
Get PRO
July '23
+944
in 0 channels
Get PRO
June '23
+2 074
in 0 channels
Get PRO
May '23
+79
in 0 channels
Get PRO
April '23
+83
in 0 channels
Get PRO
March '23
+2 029
in 0 channels
Get PRO
February '23
+3
in 0 channels
Get PRO
January '23
+10 452
in 0 channels
Get PRO
December '22
+485
in 0 channels
Get PRO
November '22
+232
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
08 September+1 934
07 September+1 969
06 September0
05 September0
04 September+711
03 September+1 014
02 September0
01 September+1 805
Channel Posts
Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи якунланди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини яку
Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи якунланди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар, қатор муҳим ҳужжатлар алмашилди. Шавкат Мирзиёевга Сербиянинг олий давлат мукофоти — Катта занжирли Сербия Республикаси ордени топширилди. Шунингдек, Белград кўчаларидан бирига «Тошкент» номи берилди. Президентни Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда Сербия Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди. Сербия ҳаво ҳудудида Президент самолётига мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube

2
Зироат Мирзиёева Сербиянинг маданий мероси билан танишди Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасида Бири+3
Зироат Мирзиёева Сербиянинг маданий мероси билан танишди Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасида Биринчи хоним Зироат Мирзиёева Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белграддаги қатор маданий масканларга ташриф буюрди. Улар Сербия Миллий музейи, «Этно-мрежа» анъанавий ҳунармандчилик кўргазмаси ҳамда Авлиё Савва черковида бўлдилар. Биринчи хонимларга XII асрга оид, серб кирилл ёзувининг энг қадимий намуналаридан бири бўлган Мирослав Инжили ҳам намойиш этилди. Ушбу қўлёзма UNESCOнинг «Жаҳон хотираси» реестрига киритилган. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.   Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
677
3
Ўзбек ошининг Гиннес рекордига киритилганига 9 йил бўлди Бундан роппа-роса 9 йил аввал — 2017 йил 8 сентябрда Тошкентда «Ўзбе
Ўзбек ошининг Гиннес рекордига киритилганига 9 йил бўлди Бундан роппа-роса 9 йил аввал — 2017 йил 8 сентябрда Тошкентда «Ўзбегим» миллий қадриятлар фестивали доирасида «Рекорд ош» тадбири ўтказилган эди. Унда тайёрланган 7 тонна 360 килограммлик ўзбек палови Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Комил Алламжонов тарихий тадбирдан архив видеони эълон қилиб, ўша кунларни ёдга олди. «Жамоамиз билан ушбу тадбирни ташкил қилганимизга роппа-роса 9 йил бўлибди. Орадан шунча вақт ўтса ҳам, ҳаяжон ҳамон ўша-ўша», — деб ёзди у. Маълумот учун, рекорд паловни тайёрлашда 50 нафар ошпаз қатнашган ва жараён 6 соат давом этган. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
746
4
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Белград
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номини бериш маросими бўлди. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
842
5
Мустақиллик сизга нима берди? Ҳар тонгни хотиржам қарши олиб, ўз орзуларимиз сари дадил қадам ташлаб, ишга ёки ўқишга йўл ола
Мустақиллик сизга нима берди? Ҳар тонгни хотиржам қарши олиб, ўз орзуларимиз сари дадил қадам ташлаб, ишга ёки ўқишга йўл оламиз. Қалбимизда эса тинчлик, хотиржамлик ва шукроналик туйғулари жўш уради. Ҳа, мустақиллик бизга тинч ҳаётни, эркин яшаш шароитини, билим олиш, хавфсиз яшаш каби кўплаб имкониятларни берди... Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
951
6
Уч фарзандини ўлдирган онага АҚШ суди нега ҳукм эълон қилмади? Айни кунларда АҚШда уч нафар фарзандини ўлдирганини тан олган
Уч фарзандини ўлдирган онага АҚШ суди нега ҳукм эълон қилмади? Айни кунларда АҚШда уч нафар фарзандини ўлдирганини тан олган она атрофида жамоатчилик икки қарама-қарши томонга бўлинди. Бир томон уни уч гўдакнинг ўлими учун жавоб бериши керак бўлган қотил деб ҳисобламоқда. Иккинчи томон эса Линдси Клэнсини оғир туғруқдан кейинги психозга дучор бўлган, тиббий тизим томонидан ўз вақтида қутқарилмаган бемор сифатида кўрмоқда. Ҳатто унинг ота-онаси учун интернетда миллион доллардан ортиқ маблағ йиғилди. Батафсил: http://ishonch.uz/news/5638 Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 087
7
Феминизм ХI асрда қандай талқин қилинмоқда?! Сўнгги пайтларда, айниқса ижтимоий тармоқлар ривожи ортидан, феминизм атамаси ай
Феминизм ХI асрда қандай талқин қилинмоқда?!   Сўнгги пайтларда, айниқса ижтимоий тармоқлар ривожи ортидан, феминизм атамаси айрим блогерлар, жамоатчилик фаоллари ва ҳатто оммавий ахборот воситалари томонидан сиёсий, шахсий ёки ғоявий манфаатлар учун нотўғри талқин қилинмоқда. Айримлар феминизмни «эркаклардан устунлик», «эркаклардан воз кечиш», ёки «аёллар ҳукмронлиги» каби тушунчалар билан аралаштириб юбормоқда. Натижада жамиятда фикрий қутбланиш, жинслар ўртасида ўзаро ишончсизлик ва носоғлом муносабатларни юзага келтирмоқда. ⚡️ Энг хавфлиси, бу жараён ёш авлод онгига ҳам таъсир этмоқда. Улар феминизмни радикал ёки бузғунчи куч сифатида кўра бошламоқда. Батафсил: http://ishonch.uz/news/5637 Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 141
8
Судьяликка номзодлар учун ёш цензи 30 ёшга туширилиши мумкин Қонунчилик палатаси «Судьяларнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойи
Судьяликка номзодлар учун ёш цензи 30 ёшга туширилиши мумкин   Қонунчилик палатаси «Судьяларнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Лойиҳага кўра, судья ва халқ маслаҳатчилари учун ёш цензини 35 ёшдан 30 ёшга тушириш, судьяни дастлаб 5 йилга, кейин эса муддатсиз тайинлаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, «истеъфодаги судья» институти жорий қилиниб, истеъфодаги судьяларга профессионал медиатор сифатида ишлаш ҳуқуқини бериш назарда тутилган. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 117
9
Олтин қимматлади — Ўзбекистон захиралари 7,8 млрд долларга ошди Август ойида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари қарийб 7,
Олтин қимматлади — Ўзбекистон захиралари 7,8 млрд долларга ошди Август ойида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари қарийб 7,8 млрд долларга ошиб, 72,1 млрд долларга етди. Марказий банк маълумотларига кўра, асосий ўсишга жаҳон бозорида олтин нархининг кўтарилиши сабаб бўлган. Марказий банк маълумотларига кўра, 1 августда захиралар 64,3 миллиард доллар эди. Август ойида олтиннинг бир трой унцияси 4052 доллардан 4602 долларгача қимматлади. Натижада олтин нархининг ўсиши Ўзбекистон захиралари қийматига қарийб 7,8 миллиард долларлик ижобий таъсир кўрсатган. Қизиғи, шу даврда хорижий валютадаги захиралар аксинча 7,65 миллиард доллардан 6,64 миллиард долларга камайган. 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг расмий захиралари 66,3 миллиард доллар эди. Демак, йил бошидан буён захиралар қарийб 5,8 миллиард долларга кўпайган. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 203
10
Тошкент метросида йўловчилар сони 1 миллиондан ошди Янги ўқув йили бошланиши билан пойтахт метросида ҳам одатдагидек гавжумли
Тошкент метросида йўловчилар сони 1 миллиондан ошди Янги ўқув йили бошланиши билан пойтахт метросида ҳам одатдагидек гавжумлик сезилди. Хусусан, 7 сентябр куни Тошкент метрополитени хизматларидан бир кунда 1 060 817 нафар йўловчи фойдаланди. Йўловчилар оқими энг юқори бўлган бекатлар: ▪️ «Чилонзор» — 57 708 нафар; ▪️ «Буюк ипак йўли» — 54 796 нафар; ▪️ «Беруний» — 40 907 нафар; ▪️ «Чинор» — 37 128 нафар; ▪️ «Олмазор» — 36 174 нафар; ▪️ «Халқлар дўстлиги» — 31 747 нафар. Янги ўқув йили муносабати билан метро йўналишларида поездлар ҳаракат интервали ҳам қисқартирилган. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 286
11
Ўзбекистон ва Сербия ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучичнинг музокаралари бўли
Ўзбекистон ва Сербия ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучичнинг музокаралари бўлиб ўтди. Томонлар сиёсий мулоқот, савдо, инвестиция, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, рақамли иқтисодиёт ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Ўзаро савдони ошириш, Эркин савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш, стандартлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва қўшма кўргазмалар ўтказиш муҳимлиги қайд этилди. 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноат шериклигини ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинди. Шунингдек, меҳнат мобиллиги ва миграцияси тўғрисидаги битим имзолангани олқишланди. Ўзбекистон келгуси йили Белградда ўтадиган EXPO-2027 халқаро кўргазмасида миллий павильон билан иштирок этади. Эришилган келишувларни амалга ошириш учун кенг қамровли «йўл харитаси» қабул қилиниши белгиланди.   Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 263
12
Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонликнинг Жанубий Кореяда экани айтилди Жанубий Кореяда хорижда жиноят содир этганликда гумон қи
Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонликнинг Жанубий Кореяда экани айтилди   Жанубий Кореяда хорижда жиноят содир этганликда гумон қилиниб, халқаро қидирувга берилган 110 нафар чет эл фуқароси яшириниб юргани маълум бўлди. Корея Миллий полиция агентлиги маълумотига кўра, улар орасида 19 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Хитойдан кейин иккинчи ўринда қайд этилган. Маълумотга кўра, қидирувдагилар орасида фирибгарлик энг кўп учрайдиган жиноят тури ҳисобланади. Шунингдек, одам ўғирлаш, ноқонуний ушлаб туриш, жинсий эксплуатация, наркотиклар, ўғирлик ва бошқа жиноятлар билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бор. Жанубий Корея полицияси бу йил халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва ўз давлатларига қайтариш ишларини кучайтирган.   Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 372
13
Макрон ЕИда 15 ёшга тўлмаганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлашни таклиф қилди Франция президенти ташаббусини Европа комис
Макрон ЕИда 15 ёшга тўлмаганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлашни таклиф қилди Франция президенти ташаббусини Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйенга йўллаган мактубида билдириб, болаларни интернетдаги хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш учун ЕИ бўйлаб ягона қоида зарурлигини таъкидлади. Макрон ижтимоий тармоқларнинг болалар руҳияти ва хавфсизлигига таъсири жиддийлашаётганини айтди. Унинг фикрича, ҳар бир давлат алоҳида чора кўришидан кўра, ЕИ учун умумий қоида самаралироқ. Қизиғи, Франциянинг ўзида 15 ёшга тўлмаганлар учун бундай чеклов жорий этиш режаси амалга ошмай қолган. Конституциявий кенгаш қонуннинг айрим қоидалари асосий ҳуқуқларга дахл қилиши мумкинлигини билдирган. Шундан сўнг Макрон қонунни қайта ишлашини маълум қилган. Энди президент масалани Европа даражасига олиб чиқмоқда. Бироқ ЕИ давлатларида бу борада ягона позиция ҳали шаклланмаган: айримлари қатъий ёш чегарасини қўлласа, бошқалари ота-она назоратини устун қўяди. Агар тақиқ жорий этилса, платформаларда фойдаланувчи ёшини тасдиқлаш механизми ҳам керак бўлади. Бу эса шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масаласини ҳам кун тартибига олиб чиқади. Эслатиб ўтамиз, Австралия 2025 йилда 16 ёшга тўлмаганлар учун йирик ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга қатъий чеклов жорий этган эди. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 505
14
#BILASIZMI Муддатли меҳнат шартномаси кимлар билан тузилади? Меҳнат қонунчилигида айрим ҳолатларда иш берувчи ва ходимга мудд
#BILASIZMI Муддатли меҳнат шартномаси кимлар билан тузилади? Меҳнат қонунчилигида айрим ҳолатларда иш берувчи ва ходимга муддатли меҳнат шартномаси тузиш имконини беради. Хўш, бу кимларга тааллуқли ва қайси ҳолатларда бундай шартнома тузилиши мумкин? Жумладан, бундай шартнома: 🔹 микрофирма ёки якка тартибдаги тадбиркорга ишга кираётган шахс; 🔹 уй ишчилари – шахсий хизмат кўрсатиш ёки уй хўжалигини юритишда ёрдам берадиган ходимлар; 🔹 кундузги таълимда ўқиётган талабалар; 🔹 ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар; 🔹 раҳбар, унинг ўринбосари, бош ҳисобчи ва айрим алоҳида бўлинма раҳбарлари; 🔹 профессионал спортчилар, ижодий ходимлар, шунингдек асар яратиш ёки ижро этишда иштирок этувчи айрим шахслар билан тузилиши мумкин. Бундан ташқари, аҳолиси кам, чўл ёки баланд тоғли ҳудудларга кўчиб бориб ишлаш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш каби айрим ҳолатларда ҳам муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2 263
15
Шавкат Мирзиёев Белградда тантанали кутиб олинди Сербия саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш ма+3
Шавкат Мирзиёев Белградда тантанали кутиб олинди Сербия саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Президентни Сербия раҳбари Александр Вучич кутиб олди. Маросимда икки давлат мадҳиялари янгради, фахрий қоровул саф тортди ва артиллерия тўпларидан ўн марта ўқ узилиб, тантанали салют берилди. Шундан кейин давлат раҳбарлари расмий делегациялар аъзоларини қутлаб, олий даражадаги музокараларни бошлади. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 584
16
Ўзбекистоннинг PISA натижаларида ижобий ўзгаришлар кузатилди Ўзбекистон 91 та таълим тизими қаторида PISA 2025 халқаро тадқиқ
Ўзбекистоннинг PISA натижаларида ижобий ўзгаришлар кузатилди Ўзбекистон 91 та таълим тизими қаторида PISA 2025 халқаро тадқиқотида иккинчи бор иштирок этди. Табиий фанлар бўйича ўзбекистонлик ўқувчилар 438 балл тўплаб, 48-ўринни эгаллади. Тадқиқотда республикадаги 233 та мактабдан 8 652 нафар 15 ёшли ўқувчи қатнашди. Таққослаш учун, PISA 2022да 202 та мактабдан 7 293 нафар ўқувчи иштирок этган ва бу кўрсаткич 355 балл ва 80-ўрин эди. Яъни, 2025 йилда натижа 83 баллга яхшиланган. PISA тадқиқотида ўқувчиларнинг математика, табиий фанлар, ўқиш ва рақамли саводхонлиги баҳоланади. 2025 йилги тадқиқотда табиий-илмий саводхонлик устувор йўналиш сифатида белгиланган. Маълумот учун: PISA халқаро тадқиқотлари 2000 йилдан буён ҳар уч йилда бир маротаба ўтказиб келинади. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 565
17
СИ ривожини зарур ҳолатда секинлаштириш керак — OpenAI олими OpenAI бош илмий ходими Якуб Пахоцкининг фикрича, сунъий интелле
СИ ривожини зарур ҳолатда секинлаштириш керак — OpenAI олими OpenAI бош илмий ходими Якуб Пахоцкининг фикрича, сунъий интеллект жуда тез ривожланмоқда, аммо жамият бунинг эҳтимолий оқибатларига ҳали тайёр эмас. Унинг таъкидлашича, СИ хавфсизлигини фақат компанияларнинг ички назоратига ишониб топшириб бўлмайди. Мажбурий хавфсизлик стандартлари жорий этилиб, уларни мустақил аудиторлар, давлат органлари ёки халқаро ташкилотлар назорат қилиши керак. Пахоцки, айниқса, тобора мустақиллашаётган СИ-агентлардан хавотирда. Келажакда улар компьютер тизимларида мустақил ҳаракат қилиши, инсон назоратини четлаб ўтишга уриниши ёки ҳатто ўз имкониятларини ўзи такомиллаштириши мумкин. Олимга кўра, хавфсизлик чоралари СИ имкониятлари ўсишига мос келмаса, уни ривожлантириш суръатини вақтинча пасайтириш керак. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 576
18
1 242 та кўчмас мулк, 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улушлари, қарийб 8 минг гектар ер савдога чиқарилмоқда Савдога чиқарил
1 242 та кўчмас мулк, 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улушлари, қарийб 8 минг гектар ер савдога чиқарилмоқда Савдога чиқариладиган активларнинг умумий қиймати 100 триллион сўмни ташкил этади. Уларни реализация қилишдан йил якунига қадар камида 14 триллион сўм тушум олиш кутилмоқда. Батафсил: http://ishonch.uz/news/5636 Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 754
19
18 ёшдан кейин ҳам боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш мумкин Вафот этган боқувчисининг 18 ёшдан катта оила аъзоси Ўзбеки
18 ёшдан кейин ҳам боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш мумкин Вафот этган боқувчисининг 18 ёшдан катта оила аъзоси Ўзбекистондаги таълим ташкилотига ўқувчи ёки талаба сифатида қабул қилинган бўлса, у боқувчисини йўқотганлик пенсиясини 23 ёшгача олиши мумкин. Яъни, бу ҳуқуқ боқувчисини йўқотган ва 18-23 ёшда таълим олаётган оила аъзоларига тааллуқли. Пенсия ўқувчи ёки талаба сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади. Бунда ўқувчи ёки талаба экани ҳақидаги маълумотни Пенсия жамғармаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан электрон тарзда мустақил олади. Рақамларда: 2026 йил 1 июл ҳолатига боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётганлар 255 минг нафарни ташкил этган. Шундан 41,2 минг нафари 18-23 ёшда таълим олаётган ўқувчи ва талабалар.  Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 650
20
Яна бир соҳадаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентябрдаги 466-сон қарори
Яна бир соҳадаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентябрдаги 466-сон қарори билан лицензиялаш, рухсатнома ва хабарнома бериш жараёнларидаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби белгиланди. Қоидабузарлик ҳақидаги хабар ваколатли органнинг махсус электрон тизими ёки Адлия вазирлигининг мобил иловаси орқали юборилади ва 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Агар маълумот тасдиқланиб, айбдор шахсга жарима қўлланса, хабар берувчига жарима суммасининг 10 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади. Қарор 2026 йил 8 декабрдан кучга киради. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳукуматнинг 223-сон қарори билан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидалари бузилиши юзасидан хабар берган шахслар ҳам рағбатлантирилиши айтилган эди. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 607