cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ishonch.uz / Расмий хабарлар

- ishonch.uz ахборот - таҳлилий порталининг «Telegram»даги расмий канали - facebook.com/ishonchofficial.uz - twitter.com/Ishonch1991 - https://youtube.com/@ishonchuz_official Реклама: 📱+998 95 225 19 19

Больше
Рекламные посты
38 220
Подписчики
-19024 часа
-1 6327 дней
-8 57130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

02:03
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚽️ «МАЙ – СПОРТ ОЙЛИГИ» Айни кунларда «Иссиқлик электр станциялари» АЖга қарашли ташкилот ва корхоналарда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда. «Иссиқлик электр станциялари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган мусобақаларда эркаклар футбол ҳамда волейбол, хотин-қизлар эса волейбол ва баскетбол бўйича ўзаро беллашмоқда. «Май – спорт ойлиги» шиори доирасида уюштирилаётган спорт тадбирида юқори натижа кўрсатган жамоалар 2-босқич учун йўлланмани қўлга киритишади. Яқинда «Навоий ИЭС» АЖда меҳнат қилаётган 32-55 ёшдаги хотин-қизлар ўртасида «Касаба уюшмаси кубоги» учун спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган мусобақалар қизғин ва муросасиз кечди. Қуйидаги видеолавҳада ана шу жараёнларга гувоҳ бўласиз. Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Показать все...
👍 7 1💯 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ Баҳодир Жалоловнинг имзоли қўлқопи кимошди савдосига қўйилди Ўзбекистон ифтихори Олимпиада ва Жаҳон чемпиони, профессионал боксда 14 жангда қатнашиб, барчасида ғалаба қозонган – Баҳодир Жалолов «Сен кучлисан» жамоаси таклифини бажонидил қабул қилди ва ўз қўлқопини кимошди савдоси учун тақдим этди. Қўлқопнинг бошланғич нархи 10 минг сўм. Таклифларни мана бу ерга юборишингиз мумкин. Батафсил: http://ishonch.uz/news/1861 Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Показать все...
👍 10 1👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ Нега Антикоррупция агентлиги республика даражасига чиқолмаяпти? Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 8,1 миллиард сўмлик ноқонуний давлат харидлари амалга оширилишининг олди олингани ҳақида хабар берибди. Қайд этилишича, энг кўп қонун бузилиши ҳолатлари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида аниқланган. Хусусан, улар қуйидагилардан иборат (рўйхат бироз узун, аммо батафсил беришга мажбурмиз): Батафсил: http://ishonch.uz/news/1860 Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Показать все...
3👍 2
00:58
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номли миллий эстрада санъати институтида миллий эстрада санъати асосчисига ҳайкал қўйилди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. – Бугун ўзига хос санъат ва маданият байрами. Ушбу қувончли воқеа билан сиз, азизларни, раҳматли Ботир Зокировнинг яқинлари ва мухлисларини, бутун халқимизни самимий муборакбод этаман, – деди Президент. Тадбирда, шунингдек, санъаткор хотирасини эъзозлаш, ижодий меросини ўрганиш бўйича илиқ фикрлар билдирилди. Унинг миллий эстрада санъатидаги ижод йўли, қисқа кечган умр йўли хотирланди. Қолаверса, келгусида Тошкентда санъаткорнинг мемориал музейини барпо этиш, эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик-танлов ва талабалар учун давлат стипендияси жорий этиш, бадиий фильм яратиш, Миллий эстрада симфоник оркестри фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби ишлар режалаштирилди. Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Показать все...
6
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми қайси санадан бошланиши айтилди Шунингдек, Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига авиарейслар қўйилиши маълум қилинди. Батафсил: http://ishonch.uz/news/1859 Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Показать все...
👍 8 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Давлат харидлари билан боғлиқ 8,1 млрд сўмлик қонунбузилишлар фош қилинди Ушбу қонунбузилишлар, жумладан таълим ва соғлиқни сақлашда 5 та, маҳаллий ҳокимлик ва тизим ташкилотларида 3 та, банк-молия ва маданиятда 2 тадан, транспорт ва ёшлар соҳаларида 1 тадан қайд этилган. Батафсил: http://ishonch.uz/news/1858 Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Показать все...
👍 6 3😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
💬 Меҳнат таътили қайси меъзонлар асосида ҳисобланади? Йиллик меҳнат таътили мавсуми арафасида кўпчиликни қатор саволлар қизиқтиради. Йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қанча ва қайси ходимларга узайтирилган ёки қўшимча таътил берилади, ҳисоблаш тартиби қандай кабилар шулар жумласидан. Батафсил: http://ishonch.uz/news/1857 Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Показать все...
👍 6 1
00:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
16 май, 2024 йил – Тошкент. Бир неча дақиқа давом этган кучли жала манзаралари Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Показать все...
🐳 4👍 3 1 1🍾 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фарғонанинг олис Сўх туманида 10 ёшли бола инглиз тилидан CEFR олди Фарғона вилояти олис Сўх туманидаги 4-синф ўқувчиси Мусоев Комронбек Асроржон ўғли Multi level CEFR имтиҳонидан инглиз тили бўйича Б2 сертификатига эга бўлди. Эътиборли жиҳати шундаки, Комронбек ҳали ёш бўлишига қарамай, ҳатто ўқитувчилар қийналадиган мазкур имтиҳондан осонлик билан ўтган. Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Показать все...
👍 18 4😍 2🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзгидромет 5 кунлик ёмғир “ваъда қиляпти”: айрим ҳудудлар аҳолиси сел хавфидан огоҳлантирилди Жорий йилнинг 16-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Батафсил: http://ishonch.uz/news/1856 Каналга уланинг: @ishonchuz_official
Показать все...
👍 5🥰 3