АКМАЛ САЙЙИД
Open in Telegram
Ассалому алайкум, азиз шеърият ва адабиёт мухлислари! Сизни ушбу тармоғимизга таклиф этамиз! Агар, Сиз азизларда ижод намуналаримиз руҳий оламингизга бир чимдим ёруғлик ҳадя этса, биз бундан беҳад мамнун бўламиз!
Show more1 554
Subscribers
-724 hours
-677 days
-41430 days
Posts Archive
1 547
Repost from Абдулла Орипов шеърияти. ✍
Абдулла Орипов
НОМА
Биз томонга, эй, нигора, не бало, бир келмадинг,
Кўзларимга бўлди дунё тим қора, бир келмадинг.
Кипригинг ўқ, тийғи лашкар, шул сабаб садпора дил,
Устига- устак яралди минг яро, бир келмадинг.
Менга-ку лутф айламабсан, ўзгалар ҳам ноумид,
Аҳли ағёр ҳам бўлибдир, бас, адо, бир келмадинг.
Субҳидамда учди оҳим кавкабистонга қадар,
Келди-ю, тубсиз фалаклардан садо, бир келмадинг.
Сен назар солган чечаклардан ари бол эмса гар,
Айлар эрдим кўзга гардин тўтиё, бир келмадинг.
Боғларимда саъва хомуш, қумрилар ҳам гангу лол,
Гуфтигўни ўргатурга сен – гўё, бир келмадинг.
Бағритошсан, хаста айлаб, ҳам йироқ кетдинг нечун,
Тибда дерлар гоҳи дардга тош даъво, бир келмадинг.
Сенга турфа шеър битибман, йўл қарар Абдулламан,
Яхшиямки, нома бордир ишқ аро, бир келмадинг.
✍🏻1987
t.me/abdullaorifijodi
1 547
🍃❤️🍃
Кетмоқдаман
Ҳ. Ҳамидов
1 547
СИЗ БУ ҲАҚДА БИЛАРМИДИНГИЗ...
МУШУКНИНГ АЖОЙИБ
Х И С Л А Т Л А Р И
Яқинда "Музнак"канали орқали Миср кино жодкорлари томонидан суратга олинган мушуклар ҳақидаги ҳужжатли филъмни кўрдим.Унда бу жониворнинг ажойиб хислатлари кўрсатилди.
Унда Муҳаммад(с.а.в) билан боғлиқ бир воқеа баён қилинган эди.
Пайғамбаримиз сафарга чиққанларида уларга заҳарли илон ҳамла қилади.Пайғамбаримиз уйқуда бўлганлар.Ул зот ҳар доим мушукларини бирга олиб юрганлар.Ўша пайтда зийрак мушук илонни ғажиб ташлаган экан.
Пайғамбаримиз дунёда мавжуд бўлган ҳайвонларнинг шоҳи мушук деганлар.Бир куни пайғамбаримиз намоз ўқиш учун ўринларидан турмоқчи бўлганларида қарасалар мушуклари чапонларининг этагида ширин уйқуда ётган экан,мушугимни ўйғотиб юбормай деб чапонларининг ўша жойини қирқиб ўринларидан туриб намоз ўқишга кетган эканлар.
Мусулмон давлатларида худонинг ўйи ҳисобланган масжидларга жониворлар дан фақатгина мушукларга яшаш учун рухсат берилган.
Мушуклар масжидларни илон,чаён,сичқонлардан тозалаб туради.
Агар мушукларни пешанасини синчиклаб қарасангиз беш бармоқнинг изини кўрасиз.Ривоятларга кўра Пайғамбаримиз севган мушукларини пешинасини кўп силаганлари учун панжаларининг изи қолган экан.Дунёда мавжудотлар ичида фақат мушуклар икки қўлларини(кафтларини)очиббир кунда бир неча бор фотиҳа қилгандек бўладилар.
Мушукларни буюк олимлар Алберт Энштейн,В.Гёте,Ф.Гегел,Эммануэлъ Кант,Виктор Гюго,Хисрав Деҳлавий,Ф.Шаляпин ва бошқалар ҳам боқишган.
Мушукларнинг ЭНГ УЛУҒ хислатларидан бири--уларнинг сезги органлари ниҳоятда яхши ривожланган.Шунинг учун улар ер қимирлашини,сув,ўт,бўрон,сел ва бошқа офатларни олдиндан сезади ва эгаларини миёвлаб огоҳлантиради.
Масалан,Тошкентдаги 1966 йилдаги қаттиқ ер силкинишини биринчи бўлиб миёвлаб эгаларига хабар берган.Лекин,кўпчилик бунга эътибор беришмаган.
Бундан ташқари инсонларга кўринмаган жин,руҳларни бемалол кўрар экан.Араб ва Африка давлатларида мушукларга ҳайкал қўйилган.Бу жониворлар табиблардан қолишмас экан.Улар касалликларни худди рентген нурларига ўхшаб сезар экан.Сезги органлари яхши ривожлангани боис одамларнинг касал жойларини тезда топишар экан.Мушуклар ҳар хил лат еган жойларни силаса,ўша жойлар тезда тузалиб кетар экан.
Айтишларича,мушукларнинг ўнта жони бор экан.Агар уни осмондан ташлаб юборса оёғи билан ерга тушади.Қовурғалари синса ёки йиртқич ҳайвонлар ғажиб ташласа ҳам тезда яхши бўлиб кетар экан.
ОЛИМЖОН ҒАЙБУЛЛАЕВ.
("ДАРАКЧИ",6 сентябръ,2007 йил,36-сони дан олинди)
Бухоро вилояти.
1 547
Repost from Абдулла Орипов шеърияти. ✍
Абдулла Орипов
КЎЧА
Кўча тўла одам,
Тиниб турмас бир дам,
Аралаш одимлар кичик-каттаси.
Лекин ғалатироқ ташлайди қадам,
Улар орасида биттаси.
Гоҳо гаплашади ўзи ўзи билан,
Гоҳида жилмаяр, тундлашар гоҳо.
Ниманидир илғар тийрак кўзи билан,
Тўхтаб кўкка боқар, маст эмас, аммо.
Нимадандир бирдан завқ ҳам туяди,
Бир сандиқни гўё очди-ю ёпти.
Ҳавога чизиқлар тортиб қўяди, Шоирмикан дейсан, қофия топти.
Ногоҳ ҳаяжондан қизарар юзи,
Чала иморати битдимикан ё?
Контрактда ўқир кенжатой қизи,
Бюджетга ўтдимикан ё?
Кўча тўла одам,
Тиниб турмас бир дам,
Аралаш одимлар кичик-каттаси.
Ҳамон ўша-ўша ташлайди қадам,
Улар орасида биттаси.
Ҳамон ўйга банд у, гоҳ шодмон кулар,
Тегманг, ҳолатини бузманг ногаҳон.
Ўзини бахтли деб санаса бўлар
Сурган хаёлига ишонган инсон.
✍ 2013 йил 24 сентябрь
t.me/abdullaorifijodi
1 547
Repost from Jasurbek Usmon auditoriyasi
Уйғур хонандаси Абдураҳим Ҳайит. “Лейлим-лей”
Туркларнинг машҳур қўшиғи биргина дутор ижросида!
Аслида бу ижодкор ҳақида аввал ҳам эшитгандим. Ҳозир шу видео олдимдан чиқиб қолди. Бошида таниш дўппи, қўлида таниш дутор бу хонанда, бастакор ва шоир қашқарлик. Таваллуди википедияда 1961 деб ёзилган. Уйғурларнинг машҳур достони “Оталар”ни куйлагани учун 2010 йилда ҳибсга олиниб, Хитой концлагерларининг бирида қийноқлардан вафот этган. Тахминан 2019 йилда. Аммо Хитой томони бу маълумотни инкор қилади. Абдураҳим ҳофизга ўхшаган бир кишини видеомурожаатда чиқаришади. “Мен яхшиман, соғлигим жойида” деб гапиртиришади. Халқаро жамоатчилик, хусусан, Туркия бунга ишонмайди.
Хуллас, мазлум халқ артисти тақдири ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ.
https://t.me/Jasurbek_Usmon_auditoriyasi
1 547
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАРИМ!
ХАЙРЛИ ТОНГ, СИЗЛАРГА!
ХОНАДОНИНГИЗГА ТИНЧЛИК, ХОТИРЖАМЛИК ВА СИҲАТ- САЛОМАТЛИК ТИЛАЙМАН!
🌳🌳🌳🌸🍀🌼🌼🌼🌿🌺🌳🌳🌳
1 547
Repost from Erkin Vohidov ijodi
🍂Зангори шуълалар
🍁Сокин куз ойлари шаҳарда
Нақадар сўлимдир кечалар.
Қандайдир сеҳр бор қамарда,
Кўк билан сўзлашар кўчалар.
Мен ўша сеҳрни ҳис этиб,
Сукунат бағрида кезаман.
Юлдузлар эртагин эшитиб,
Ўзимни кўкларда сезаман.
Ҳаммаёқ осуда, осуда,
Кўчада кўринмас бир жонзот.
Гўёки одамлар уйқуда,
Гўёки борликда йўқ ҳаёт.
Ҳолбуки, кўчалар чароғон.
Ҳолбуки, дарчалар сочар нур.
Уйғокдир ҳар дил, ҳар хонадон,
Бедордир хаёлу тасаввур.
Оқадир одамлар кўзига
«Зангори экран»нинг шуъласи.
Барчани банд этмиш ўзига
Бўрининг қуённи қувлаши.
Кўчада сукунат, сукунат,
Уйларда ҳаяжон, ҳаяжон.
Ўн олти қисмли уқубат
Асабни арралар беомон.
Тугамас катталар бардоши,
Гўдаклар қарамас овқатга.
Ўқ тегиб йиқилар қўрбоши,
Штирлиц чап берар офатга.
Бир йигит ўзганинг бағридан
Қайтган ёр лабини сўради.
Ўтишиб қўғирчоқ баҳридан,
Бу ҳолни қизчалар кўради.
Ҳар кун шу,
Биз оқшом чўккандан
Бу жоду қошига чўкамиз.
Туйғулар оқади экрандан,
Куламиз, кўзёшлар тўкамиз.
Мен бугун дунёнинг юзига
Бир қараб қўймоқни истадим.
Ариқлар, гулларнинг ўзига
Термулиб тўймоқни истадим.
Елкамга юлдузлар ёғадир.
Борликда бир ажиб тароват.
Фалақдан кўксимга оқадир
Бир салқин, бир тотли ҳаловат.
Мен танҳо кезаман кўчада,
Сукунат ўзига чорлайди.
Борлиқ жим,
Ҳар битта дарчада
Зангори шуълалар порлайди.
✍️Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1976 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐 https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.uz
1 547
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗИМ!
ХАЙРЛИ ТОНГ!
ИЛОҲИМ УШБУ ТОНГДА НИМАНИКИ ОРЗУ ЭТГАН БЎЛСАНГИЗ ОЛЛОҲИМ АНА ШУ ОРЗУЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗСИН!
ҲАМИША ОМАД ЁР БЎЛСИН!
ХОНАДОНИНГИЗДА ҲАМИША ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК БЎЛСИН, ИЛОҲИМ!
🌺🌺🍀🌳🌳🌳🌼🌼🌼🌺🌺🌺🌳🌳🌳
1 547
Ortiq Otajonov - Boshqacha
1 547
Repost from Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Бобомурод Ҳамдамов - Хоразм дугохи
📚 Атоий ғазали
—————————
Эй кўйғучи кўнгулға ғами ишқ доғини,
Зулфунг мушавваш айлади жоним димоғини.
Боқсун бўюнгни туби ниҳолин кўрай деган,
Кўрсун юзунгни орзулағон равза боғини.
"Нунул-қалам" румузини қошингдин онглағон,
Илмас кўзига нуқтача юз Қоф тоғини.
Маҳзи равону руҳ турур қадду қоматинг,
Ҳар неча синчилар киши боштин аёғини.
Талпинди ҳар тараф била қушдек кўнгил, вале
Жон бўйнидин айирмади зулфунг тузоғини.
Ичсун майи муфарриҳи гулранги ғамзудой,
Бу даврда ким истаса хотир фароғини.
Сочи бикин Атоий бошинг қўй аёғина,
Ёнсун десанг қошингда саодат чароғини.
—————————
📱 Яқинларга улашиб қўйинг.
✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov
1 547
Repost from Shodi Otamurod
#Muxlis_ijrosi
КУЗ
✍️ Шоди ОТАМУРОД
🎙 Нигорахон Бердиева
https://t.me/Shodi_Otamurod
1 547
Repost from МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.
* * *
Агар сўзим шеър бўлмаса бир кун келиб,
Агар қўлим тута олмай қолса қалам,
Ваъфоли дўст, садоқатли ошиқ бўлиб
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам?!
Тиззалардан мадор кетса қайларгадир,
Либосларим ногоҳ бўлса эски, жулдир,
Омад мендан араз қилса неларгадир,
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам?!
Ҳар йил келган баҳор бирдан келмай қўйса,
Қалдирғочлар уйимга ин қурмай қўйса,
Ҳеч ким менинг йўриғимга юрмай қўйса,
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам?!
Сочларимга бевақт оқлар ораласа,
Эшигимдан гадо ўйлаб мўраласа.
Вужудимда дардлар итдек болаласа,
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам?!
Худо уриб, мен қадрингни билмай қўйсам,
Сен ёқтирган кўйлагимни киймай қўйсам,
Бир кун келиб сени мутлоқ суймай қўйсам,
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам?!
Ҳаста бўлиб, юролмайин, ётиб қолсам,
Бу омонат дунёсидан ўтиб қолсам,
Сени ташлаб чин уйимга кетиб қолсам,
Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам?!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
1 547
Repost from МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.
* * *
Агар юрагингда бўлса нимадир,
Агар қадрим сенга билинса бир оз,
Хайқир, сукунатни чилпарчин синдир,
Мени сенсизликдан қутқар, илтимос!
Бақир, муштуминг туг, эълон қил уруш,
Жонимга тегди де бу ҳолда юриш.
Уч кундан сўнг араз жиноят эмиш,
Мени сенсизликдан қутқар, илтимос!
Тахтинга ўлтиру, тожинг бошга ил!
Қиролим, қахринга муштоқ бу кўнгил.
Жаллод!
Жаллод!
Ол буни дегил,
Мени сенсизликдан қутқар, илтимос!
Ҳоҳ ўлдир, ҳоҳ яшат, фарқи йўқ асло!
Ушбу озорлардан эт мени жудо!
Кўнглинга нимадир солсину Худо!
Мени сенсизликдан қутқар, илтимос!
Амринга мунтазир турибман, кўргин,
Майдон ўртасига доримни қургин,
Ол белдан ханжаринг, кўксимга ургин,
Мени сенсизликдан қутқар, илтимос!
Етар, жазоларнинг қароридан қайт,
Қийналиб кетдимку ахир шунча пайт,
Захар берақолсин, Зайнабхонга айт,
Мени сенсизликдан қутқар, илтимос!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
1 547
Repost from Иқбол МИРЗО шеърлари
Одамлар бор – юзларида нури бор,
Одамлар бор – кўзларида сири бор.
Яна баъзиларни кўрдик маймунга ошна –
Одам бўлмайдиган одам тури бор.
✍️ Иқбол МИРЗО
