cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Абдулла Орипов шеърияти

Кўзимдан нур кетса... Йиллар шамоли, Учириб кетсалар киприкларимни... Йўқ-йўқ! Эзгу ишнинг йўқдир малоли, Шеърим! Сенга бердим тирик боримни... Бот: @OripovAbdullabot

Show more
Advertising posts
2 912
Subscribers
-224 hours
+267 days
+6730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Абдулла Орипов ОТА ВА БОЛА Ота дер: - Алдама сен мени, болам, Бари қилмишингни сезиб юраман. Агар қуйилмасанг мендан кейин ҳам, Билиб қўй, гўримда тикка турамак. Бола дер: — Отажон, мени биласиз, Бирга давру даврон сура беринг-да. Ўша қора гўрда нима қиласиз, Мана, уйда тикка тураберинг-да. ✍2001 йил декабрь @abdullaorifijodi
Show all...
👍 19😁 10🔥 4 2
Абдулла Орипов МИНОРАИ КАЛОН ТЕПАСИДАГИ ЛАЙЛАК Ташлаб кетди бу шаҳарни беклар, амирлар, Ташлаб кетди бу шаҳарни ислом шавкати. Ташлаб кетди бу шаҳарни шайхлар, кабирлар, Ташлаб кетди маҳмадона Манғит давлати. Булбуллар ҳам кетди бундан кўзини ёшлаб, Товуслар ҳам қайларгадир аста йўқолди. Фақат бир қуш бу шаҳарни кетмади ташлаб, Фақат лайлак Бухорода мангуга қолди. Мен бу ҳолга ҳайрон бўлиб боқдим ҳар сафар, Бир шеър излаб Бухорони кезаркан узоқ. Ажаб, қушнинг оёқлари ғўзага ўхшар, Қанотлари эса унинг пахтадек оппоқ. ✍1968 @abdullaorifijodi
Show all...
👍 23🔥 3😁 3 2😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Абдулла Орипов ЯНГИ АВЛОД Набирам Ойбекжонга Оламнинг бори шу: Зулмат билан Нур, Ҳамда барчасини бунёд этган Зот. Қанча ҳақ бўлмасин онгу тафаккур, Мутлоқ бошқа экан яшаш ва ҳаёт. Боённи кўрганда эмаклаб ҳар он Кунини ўтказган қанчалар одам. Бу қавм дўст бўлмас асло, ҳеч қачон, Айт-чи, зарурмикан улар сенга ҳам? Довуллар умрингни совурди бутун, Етмади бардошинг, сабру тоқатинг. Энди, бари бирдир кундуз билан тун, Энди, ортиқчадир қўлда соатинг. Қофия ахтариш балки нодаркор, Шеърдан азизроқдир ақча жаранги. Лекин туғруқхона деган бир юрт бор, Унинг фуқароси тамоман янги. У ҳали билмайди ушбу дунёни, Билмайди савоб не, нимадир гуноҳ. Юмуқ кўзларида асрар зиёни, Унинг истиқболин қўриқлар Илоҳ. Шоир, тушкунликка тушмагин асло, Тирик юрганингга шукур қил албат. Энг гўзал, энг ноёб шеърингни аммо Ўша, янги авлод номига жўнат! ✍2015 йил 4 июнь @abdullaorifijodi
Show all...
12🔥 6👍 5
Абдулла Орипов "Сеҳрли диёр" @abdullaorifojodi
Show all...
👍 9 5🔥 1
Абдулла Орипов "Оддий ҳақиқат" @abdullaorifijodi
Show all...
👍 13 2🔥 1
Абдулла Орипов "ИККИ ШОИР"
Show all...
👍 13😁 2🔥 1
Абдулла Орипов ХАТОЛИК Одам қучди бир кун Шайтон — жононни, Бу ҳол хурсанд қилди ҳар икковлонни. Шайтон дер: Одамни йўлдан урдим-ку, Одам дер: Кўрмовдим фақат шайтонни. ✍2002 йил, 28 октябрь @abdullaorifijodi
Show all...
👍 14😁 6 2🔥 1
Абдулла Орипов ИСМ Исмда нима айб, бир аравакаш, Болаларин тўплаб, койирди яккаш: Одам бўлмадинга, Шоҳжаҳон ўғлим, Комрон, бекорчисан, Ҳумоюн саркаш. ✍2003 йил, 15 февраль @abdullaorifijodi
Show all...
👍 16😢 5🔥 2
Абдулла Орипов ҚАРЗ Дилингга жойлаб ол ушбу каломни: Вақтида узиб қўй қарзу саломни. Токи, ажринг сўраб боланг бир умр – Етаклаб юрмасин домла Имомни. ✍2003 йил 23 январь @abdullaorifijodi
Show all...
👍 13🔥 3
Абдулла Орипов АРМОН ЭМАСМИ Лолазор қирларда чопа билмасман, Ахир у мен учун армон эмасми? Болалик йилларим топа билмасман, Ахир у мен учун армон эмасми? Хаёл гулшанида терсам чечаклар, Жажжи набирамга бўлдим эрмаклар, Энди онам айтмас менга эртаклар, Ахир у мен учун армон эмасми? Қоронғу тунларда оловлар ёқиб, Илк шеърим ёзгандим юлдузга боқиб, Энди ахтараман кўзойнак тақиб, Ахир у мен учун армон эмасми? Қанча зот дунёга келдию кетди, Бирин душман этса, бирин дўст этди, Бирининг бошига шон-шуҳрат етди, Ахир у мен учун армон эмасми? Мени алдаб кетди лўттибоз олчоқ, Ишонган кишим ҳам кўрсатди яроқ, Уларни худога топширдим бироқ, Ахир у мен учун армон эмасми? Шукрона айтаман, дўстларим бордир, Бири балки қўрқоқ, бириси ботир, Яхшилик қилдимми уларга ахир, Ахир у мен учун армон эмасми? Гоҳо эш бўлсам-да сиёсатларга, Қалбимни бахш этдим малоҳатларга, Улар деб қолдим мен маломатларга, Ахир у мен учун армон эмасми? Огоҳман ишқ деган кўҳна шевадан, Муҳаббат аталмиш тансиқ мевадан, Ортга қарай-қарай қайтдим Хивадан, Ахир у мен учун армон эмасми? ✍1995 @abdullaorifijodi
Show all...
👍 22 5🔥 3