UCH AVLOD
Open in Telegram
Шеърлар, ҳикоялар, қатралар, публицистик мақолалар, таржималар, аудио шеърлар... Журналистлар: Сайёра Зоирова, Нилуфар Жабборова, Шаҳризода Санақуловаларнинг ижод канали. https://t.me/uch_avlod
Show more1 567
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-5430 days
Posts Archive
1 567
#sheriy_lahzalar
🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼 🎧
🎧 СЕНСИЗ...
📝 Сайёра ЗОИРОВА
🎙 Мафтуна ОМОНКЕЛДИЕВА
👉 @mangu_sadolar
✨ UCH AVLOD ijod kanali ✨
1 567
🔤нг катта бахт — руҳингни ва кўнглингни тўлиқ тушуна оладиган қизларинг билан суҳбат қилишдир!!!
🔤унки уларнинг олдида ўзингни исботлашга ҳам, ҳисларингни ортиқча тушунтиришга ҳам эҳтиёж қолмайди. Ҳар бир фикринг, ҳатто сукутинг ҳам ўз маъносини топади. Улар билан кечган суҳбатлар чарчоқни аритиб, кўнгилга енгиллик ва хотиржамлик олиб киради.
🔤нсон ҳаётида самимийлик ва ўзаро англашувдан қимматли неъмат кам топилади. Шу боис ҳам руҳан яқин инсонлар билан дилдан қурилган суҳбатлар бахтнинг энг гўзал кўринишларидан биридир.
Нилуфар Жабборова
журналист, публицист
🖌 UCH AVLOD ijod kanali
❤ Telegram 🌐 Facebook
1 567
#mashhurlar_bolaligi
KOʻZLARI SOʻZLAYDIGAN AKTYOR
Aktyor mahoratining oʻziga xos jihati shundaki, u ijro etayotgan rolida baʼzan hatto soʻzlamasa ham, maʼnoli nigohi va qarashlari orqali qahramonning kechinmalarini tomoshabinga yetkaza oladi. Shuning uchun ham uni “koʻzlari bilan soʻzlaydigan aktyor” deb atashadi. U gavdalantirgan qahramonlarda mehr, orzu, quvonch, dard, iztirob, matonat va ezgulik kabi insoniy tuygʻular taʼsirchan ifoda etiladi...👉To‘liq o‘qish ©️ Suhbatdosh Nilufar JABBOROVA
1 567
БОШИНГИЗНИ БАЛАНД КЎТАРИБ ЮРИБСИЗМИ?!
Бундан 3-4 йил аввал имконияти чекланган болалар таълим оладиган мактабда ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар билан ижодий тўгарак ташкил қилган эдим. Ўша мактаб ўқувчиларининг ижод намуналари "Гулхан" журналида икки саҳифа қилиб чоп этилганида мактаб директори ва ўқитувчилар: "Бу мактаб тарихида бўлмаган иш" деб қувонишганди.
Ёзги таътилдан аввал мактаб маъмурияти ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан катта залда мажлис ўтказишди. У ерда мен билан ҳам суҳбат бўлишини, фарзандини шу тўгаракка қатнашишини истаётган ота-оналар борлигини айтишди. Мажлис бошланишига озгина вақт қолганида етиб бордим. Зал одам билан тўлган эди. Кириб боришим билан бир ўқитувчи менга: "Сизнинг ўқувчиларингиз нималар қилганини билмайсиз-да. Билмаганингиз учун ҳам уларни журналга чиқариб юрибсиз. Анави ўқувчиларингиз йўлда тиланчилик қилиб, бировладан пул сўрабди. Кейин транспортда тушиб қолган пулни олиб, овқат, музқаймоқ сотиб олиб ейишибди", деди ва ўша ўқувчиларнинг исмларини бирма-бир айтди.
Мажлис давомида ота-оналар билан суҳбатлашиб, рўйхат қайта шакллантирилди ҳамда уларга керакли вазифалар берилди. Мажлис якунида тўгаракдаги аввалги гуруҳ ўқувчиларидан алоҳида қолишларини сўрадим. Болалар билан ёлғиз қолдим-у, гапни нимадан бошлашни билмай, бир муддат жим қолдим: "Бугун бир гап эшитдим. Лекин ишонмадим. Шу тўгарак аъзоларидан айримлари кўчада одамлардан пул сўраб, тиланчилик қилибди. Бировнинг тушиб қолган пулига музқаймоқ сотиб олиб ебди. Мен уларнинг кимлигини аниқ билолмадим. Лекин мени бир савол қийнаяпти. Сиз шу ҳолатни ўзингизга муносиб деб билдингизми?! Сиз ҳалиданоқ тиланчилик қисматини ўз бўйнингизга ортиб олдингизми?! Мен нега хафа бўляпман, биласизларми?! Мен иродаси бўш, тиланчилик қилишдан уялмайдиган, бировнинг ҳаққидан ор қилмайдиган ўқувчиларни ҳаммага намуна қилиб кўрсатибман. Ҳозир негадир фақат ўзимдан хафа бўляпман... Агар у ким бўлишидан қатъи назар, ўз бўйнига тиланчилик ва ночорликни ортишни маъқул деб билса, ўша қисмат унинг умрининг охиригача ҳамроҳ бўлади. Агар ор-номуси ва ғурури билан яшаб, ҳаракат қилса, унга катта йўллар ўз бағрини очади... Наҳотки, бировнинг пулига олинган егуликни бемалол юта олдингиз?! Қандай қилиб орингизни ер қилиб, одамлардан пул сўрадингиз?!"
Гапиряпману, сездирмай ўша ўқувчиларни кўзим билан кузатяпман. Айнан шу болаларнинг бошини эгилди. Айниқса, Ҳасан кўзларини юмиб олган, кўзидан тинмай ёш оқарди. Уни кўриб ўзим ҳам бир аҳволга тушаётган бўлсам-да, гапиришда давом этавердим. "Бир бўлак нон билан ҳам қорнингиз тўяди. Бошингизни баланд кўтариб еган бир бўлак нон билан бурчакда қисиниб еган таомнинг ҳам мазасида катта фарқ бор. Буни сиз сезган бўлсангиз ҳам керак..."
"Устоз, кечиринг. Мен энди тушундим. Бу ишни бошқа ҳеч қачон қилмайман", деди Ҳусан. Орқасидан яна икки ўқувчи ҳам: " Бошқа такрорланмайди, устоз", деди. Лекин Ҳасан ҳали ҳам жим, фақат индамай йиғларди. Охири зўрға: "Кечиринг, кечиринг, устоз", дея олди, холос.
Улар кейин бу хатони такрорлашмади. Ҳозир ҳам улар телефон қилиб туришади. Мен эса: "Бошингизни баланд кўтариб юрибсизми?" деб сўрасам, "Худди сиз айтгандек юрибмиз", дейишади.
Ақлий ўсишда нуқсони бор деб ташхис қўйилган болаларга битта тушунтиришнинг ўзи кифоя қилди, холос. Лекин гоҳида шундай соғлом одамлар борки, уларга қанчалик тушунтирманг, барибир фикрларингиз онгига етиб бормайди.
Кеча кўчада яхши кийинган бир кишини кўриб қолдим. У кўчадаги нотаниш одамнинг ёнига бориб: "Бир дона сигарет беринг", деб ялинган оҳангда сўраяпти...
Балки, буни оддий бир сигарет сўраш, дерсиз. Аммо мен учун гап сигаретда эмас. Гап инсоннинг ўз қадри ва ғурурини қанчалик ҳурмат қилишида. Тиланчилик фақат қўл чўзиб пул сўрашдан иборат эмас. Баъзан инсон ўз ғурурини ҳам арзимаган нарсаларга алмаштириб қўяди.
Ўша болаларга айтган гапларим бугун ҳам ёдимда: "Бошингизни баланд кўтариб еган бир бўлак ноннинг мазаси бошқача бўлади". Ахир, инсонни бойлик эмас, унинг ор-номуси, ғурури ва ҳалол меҳнати қадрли қилади. Бошни баланд кўтариб яшаш эса аввало, ўз қадрингни билишдан бошланади.
Нилуфар ЖАББОРОВА

АГАР...
✔️Агар бажариш қўлингиздан келмаса, ҳеч кимга ҳеч қандай ваъда берманг!
✔️ Агар сўзингизнинг кучи бўлмаса, ҳеч кимга ҳеч қачон катта гапирманг!
✔️ Агар қатъиятингиз бўлмаса, ҳеч қачон ҳеч кимни ишонтирманг!
✔️ Агар иродангиз бўш бўлса, ҳеч кимни ёлғонлар билан алдаманг!
✔️ Агар ўзингизни ўзгартиришга қодир бўлмасангиз, ҳеч қачон ҳеч кимнинг меҳрини увол қилманг!
☑️ Шунчаки ўзлигингиз билан ёлғиз қолиб, ўзингизни таҳлил қилинг!
Шунчаки мард бўлиб яшанг!
Шундагина қадрингиз ҳам, ҳурматингиз ҳам бўлади!
Нилуфар ЖАББОРОВА
журналист, публицист
🖌 UCH AVLOD ijod kanali
❤ Telegram 🌐 Facebook
1 567
ҚОР, КЎПРОҚ ҚОР СЎРАРДИМ...
🟠Яратганга минг шукурлар бўлсин, 1996 йил хотирамга кўпроқ севинч билан муҳрланиб колди. Ўғилларимнинг 3 нафари тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, Қарши давлат университети ҳамда Самарқанд шаҳридаги Собир Раҳимов номли ҳарбий билим юртининг толиби бўлишди. Икки ўғлим ҳам ўқиб, ҳам ишлаб қанотимдан киришди. Энг катта севинчим — болаларимнинг одам бўлиб колгани. Армоним эса мени, 7 боламнинг мендан зиёд азобини кўриб боққан онамга уларнинг маош олган кунлари, эшикдан тўлиб-тошиб кириб келганлари, сарвқоматларини кўриб, севинчдан энтикиш насиб этмагани🔤
🟠Яқинда Республика кўрик-танловида 4 йилга давомида маҳалла тимсолида қилган ишларим юқори баҳоланганда Республика маҳалла жамғармаси масъул ходими Аброр Маҳмудов, "Опа ҳажга бормай, ҳаж савобига тенг ишлар қилибсиз", деганида севинчнинг ранги қанчалик тиниқ, таъми эса қанчалик тотли эканлигини англадим🔤
🔤 Янги йилдан умидларим кўп! Яхши ният — ярим давлат! Эшигимдан мени тушунадиган, менга қайишадиган, мен боламдек суянадиган келинлар кириб келишини истайман. Яна битта умидим, дўстларим яна-да кўпайса! Агар одамни қўллаб-қувватловчи, тушунувчилари кўп бўлса, ҳар кандай мушкулнинг юки енгил, осон бўлади🔤
🔤 Қанийди байрам кечаси Хизр бобо ёнимга пайдо бўлса... Ундан 15-20 йил илгариги соғлиғим, куч- ғайратимни қайтариб беришини сўрардим. Чунки айтилгандай кўшша жон тортолмай турган аравани анча пайт ёлғиз тортиб, кўш идораларда ишлаб толиқдим. Ўша пайтдаги соғлиғим, шиддатим бўлганда эди🔤
🔤Оқибатсиз, хиёнаткор дўстлар хиёнати қанча-канча эзгуликлар йўлида тўғаноқ бўлмайди, дейсиз?! Худойимдан дунёдаги жамики инсонлар дилига меҳр-оқибат, диёнат солишини сўрардим🔤
🟠Янги йил кечаси Худойимдан қор, кўпроқ қор ёғдиришни сўрардим. Балким ўша куни қор ёғиб қолар🔤
🟠Қор... Йил бўйи элга бағридан уюм-уюм оқлик берган, ҳар хил далаларга малҳам бўлиш учун, гўдакларнинг мириқиб қорбўрон ўйнашлари, аникроғи ўзимнинг толиққан руҳим оқликдан покланган ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олиши учун яна қор сўрардим. Кўпнинг боласи каторида болаларимни асрашини, йўли ойдин, умри узоқ, орзулари ижобат бўлишини сўрардим. Чунки бахтимга болаларим соғ бўлса, барча кўнглим қатидаги армону ниятларим руёбга чикади. Элимга янада фаровонлик, рўшнолик, тўкинлик, янада нурли кунлар, ўксик калбларга юпанч, умид, фарзандталаб оилаларга кўш бешиклар сўрардим🔤
🔤 Бехато парвардигор. Хатоларим кўп. Мунофиқликни кўрсам тилимни тиёлмайману, бошимга ғавголар сотиб оламан. Янги йилда эҳтиёткорроқ бўлишга ҳаракат қиляпман. Уддасидан чиқсам, ҳаётим тинчроқ бўлса керак. Ишонувчанлигим ҳам бир хатоим. Бағрикенглигим, раҳмдиллигим ҳам мени хатоларга бошлагани рост. Ёлғиз умидим Оллоҳдан. Рости ёлғон қадамларимизни ёлғиз кузатгувчи, ёлгиз Тангрим бандам деса бу́лгани!..
Сайёра ЗОИРОВА
журналист, публицист
🖌 UCH AVLOD ijod kanali
❤ Telegram 🌐 Facebook
1 567
✨ Бошингизни баланд кўтариб, ишонч билан босилган ҳар бир қадамингиз сизни орзуларингиз сари етаклайди.
✅ Шунчаки ишонинг ва ҳаракат қилинг!
Нилуфар Жабборова
журналист, публицист
🖌 UCH AVLOD ijod kanali
❤ Telegram 🌐 Facebook
1 567
Repost from N/a
🪆Моя мама — журналист, и в своей сфере она знаменитая, узнаваемая и уважаемая личность. Её очень часто приглашают на подкасты, беседы, эфиры на радио и ТВ. У мамы в основном не бывает времени, и она отказывается, но сегодня согласилась на звонок-чат в Telegram.
И об этом разные каналы с несколькими тысячами подписчиков начали публиковать объявления: «Нилуфар Жабборова согласилась на звонок и будет с нами».
Потом мы увидели, что на объявлениях вместо мамы — моя фотка 😂 Мы с ней настолько похожи, что нас даже по фото не различают. Они были в шоке, когда мама об этом сообщила.
Это смешно, но, с другой стороны, мне так приятно, когда говорят, что мы выглядим как близнецы. Туф-туф, кўз тегмасин 😁
1 567
🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼 🎧
🎧 "ЕТКАЗГАНИНГГА ШУКУР"
🎙 Шавкат Зулфиқор 🤔 Сурайё Қосимова
✨ UCH AVLOD ijod kanali ✨