es
Feedback
𝑼𝑪𝑯 𝑨𝑽𝑳𝑶𝑫

𝑼𝑪𝑯 𝑨𝑽𝑳𝑶𝑫

Ir al canal en Telegram

Шеърлар, ҳикоялар, қатралар, публицистик мақолалар, таржималар, аудио шеърлар... Журналистлар: Сайёра Зоирова, Нилуфар Жабборова, Шаҳризода Санақуловаларнинг ижод канали. https://t.me/uch_avlod

Mostrar más
499
Suscriptores
-124 horas
-37 días
-1730 días
Archivo de publicaciones
Repost from N/a
АҲД Кўзларимга бермадим рухсат, Ирмоқларин беркитиб қўйдим. Қай ғўрлигим тутган бир фурсат, “Йиғламайман”, деб сўз бериб қўйдим.....🥺🔥🔥 ✍️Нилуфар ЖАББОРОВА 🎙Наргиза ҚУВОНЧЕВА @ijod_99_ilinj

Repost from N/a
ЁЛҒИЗЛИК Одамларнинг серфайз даврасидан сен томон шошаман. Соғиниб, қўмсаб шошаман. Ҳеч жойда, ҳеч кимда сендек маъсумлик, се
ЁЛҒИЗЛИК Одамларнинг серфайз даврасидан сен томон шошаман. Соғиниб, қўмсаб шошаман. Ҳеч жойда, ҳеч кимда сендек маъсумлик, сендек сокинлик тополмай, ҳузурингга боладек чопаман... Аланга-оташ бўлиб ёнаётган танамга паноҳ истаб, муздек баҳрингга отаман ўзни. Дилимнинг асов тўлқинлари беҳис қирғоқларингга урилиб сокинлашади. Фикрларим тиниқлашади... Сени янаям қаттиқроқ сева бошлайман. Чунки сен шундай беғубор, шундай бокира дунёсанки, сенда ғийбат учун тил йўқ. Сенга ҳирс-ҳавас бегона, сенда нафс йўқ. Сен хиёнатни, сотқинликни билмайдиган хилқатсан... Тонгга қадар кўксингга бош қўйиб дардларим, хаёлларимни айтаман... Сен жимгина тинглаб, муздек қалбинг қабрига кўмасан сирларимни... Мен тонг билан пок шуълаларингдан руҳланиб яна серғалва дунёга чиқаман. Сен эса мени меҳр билан соғиниб, тириклик дунёсининг кимсаларидан қизғаниб, сўзсиз кузатиб қоласан... Мени кут, сокин, бегард ўйларим билан яна одатдагидек оқшомда сени соғиниб бағрингга қайтаман, садоқатлигим, покдомоним ёлғизлик!!! ✍️Сайёра ЗОИРОВА

Repost from N/a
АҲД Кўзларимга бермадим рухсат, Ирмоқларин беркитиб қўйдим. Қай ғўрлигим тутган бир фурсат, “Йиғламайман”, деб сўз бериб қўйдим.....🥺🔥🔥 ✍️Нилуфар ЖАББОРОВА 🎙Наргиза ҚУВОНЧЕВА @ijod_99_ilinj

Repost from N/a
#мен_ёқтирган_шеър ИЛИНЖ Сўнгги умид, энг сўнгги илинж, Бир сўз билан узилди бари. Қўлга кетиш чиптасин тутиб, Кор қилмасдан
#мен_ёқтирган_шеър ИЛИНЖ Сўнгги умид, энг сўнгги илинж, Бир сўз билан узилди бари. Қўлга кетиш чиптасин тутиб, Кор қилмасдан ҳеч қандай ўтинч Ҳаёт қилди ўзидан нари. Қотиб қолган нигоҳни кўриб, Изтироб ҳам сўрайди узр. Қани бари бекор бўлса-ю, Залолатнинг бағридан юлиб Олган тожин кийгизса ҳузур. Қарорларга имзо қўяр пайт Сендан кўнгил сўрамас тақдир. Илдиз отган сабрингни кўриб, Армонларни этганча пайванд Истеҳзо-ла қилади таҳқир. Иймонингни кўтариб баланд, Виждонингга юқтирмайин гард. Энди ғамни қувдим деганда, Вужудингни этганича банд, Орсизларча ёпишаркан дард. Кундан-кунга емрилар сабр, Вақт юракка илгандек илмоқ. Тутиб турар ёлғиз ирода, Кимга ҳикмат, кимгадир жабр Кўксингга ғурурни қадамоқ. Таскин топар ногоҳ шууринг, Ором берар Ҳақни ўйламоқ. Оғир, оғир, қанчалар оғир, Томирлари узилган умринг Озлигини сезиб яшамоқ... Адолат, деб ҳайқирар юрак, Умидларин узяпти тилак. Ҳеч одиллик қила олмасанг, Сўнгги сўзга фақат ростин айт: Ҳаёт! Сенга ўзи не керак?! Нилуфар ЖАББОРОВА @ijod_99_ilinj

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Nima ushun 🕰 😅😅:😇😇 gacha uyquga yotish tavsiya etiladi?!UCH AVLOD ijod kanali

🗣Нима бўлганда ҳам кучли бўлинг ёки ўзингизни кучлидай тутинг. Чунки, бу ҳаёт заифларни қабул қилмайди! Айман Ёғий ✨UCH AVLO
🗣Нима бўлганда ҳам кучли бўлинг ёки ўзингизни кучлидай тутинг. Чунки, бу ҳаёт заифларни қабул қилмайди! Айман ЁғийUCH AVLOD ijod kanali

🟡Lirik chekinish 🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧 📝 "ЁЛҒИЗЛИК" ✍️ Сайёра Зоирова 🎙 АФИФА 🎬 Нилуфар ЖаббороваUCH AVLOD ijod kanali

🟡Шеърий лаҳзалар 🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧 📝 ТАВАЛЛО ✍️ Нилуфар ЖАББОРОВА 🎙 АФИФАUCH AVLOD ijod kanali

🇺🇿ТАВАЛЛО🇺🇿 ✨Ишонардим ахир, суянган эдим, Умидим, илинжим узилди ё Раб! Ногоҳ қай бир лаҳза билолмай қолдим, Туйғуларим
🇺🇿ТАВАЛЛО🇺🇿 ✨Ишонардим ахир, суянган эдим, Умидим, илинжим узилди ё Раб! Ногоҳ қай бир лаҳза билолмай қолдим, Туйғуларим тоғи кетганин қулаб. ✨Ҳар куним, ҳар туним иқрорим эдинг, Сукунатдан топган ёлғиз юпанчим. Не сабаб бўлдики, аҳдингдан қайтдинг?! Муаллақ турибман, йўқдир таянчим. ✨Бегумон, бешубҳа борим сўзладим, Мени алдаб қўйди маъюс кулганинг. Ойдин ёғдулардан меҳр изладим, Наҳот билмай қолдим сенинг тўлганинг?! ✨Янги қиёфада чиқдинг бош эгиб, Инсоният ночор, неларни кутдинг?! Яна кимнинг қалбида умидни экиб, Соддадил кўнгилга бағрингни тутдинг?! ✨Наҳотки само ҳам тўлди риёга?! Жимгина, жимгина аламда ёндим. Узун забонлардан куйган дунёда, Забонсиз деб наҳот сенга ишондим?! ✨Вафодан улғайган буюгим ғамни,  Кимларнинг бошига юк қилиб отдинг?! Кечирмас,  унутмас куюк аламни Айтгин, дардларимни қайларга сочдинг?! ✨Асрлаб юрагим кўтарган замбил. Озгина фурсатда келдими малол?! Бўлсин ўртамизда адолат кафил, Кўнгил келишуви тугасин ҳалол. ✨Нигоҳларинг билан сўзла, ишонтир,  Садоқат тирикдир,  вафо ўлмаган. Айт, дилни тарк этсин оғир хавотир,  Ҳали муҳаббатга видо келмаган!.. ✨Ҳасратим гуллади мағрур, тик туриб,  Ишончнинг бўйнидан сиртмоқни ечди. Аммо,  омонатим – андуҳим кулиб, Ҳеч қандай имконсиз мендан воз кечди. ✨Не хаёл, не ўйда кўрсатиб гардни, Хиёнат йўлини тутдинг хойнаҳой, Муштдек юрагимга жойланган дардни Самодек бағрингга сиғдирмадинг 🔤🔤! Нилуфар ЖАББОРОВА 😀UCH AVLOD ijod kanali😀

🤩Ўйланманки хайрли ва эзгу мақсадда бошланган "Меҳрнинг нигоҳи" номли меҳр-оқибат тадбирлари бундан кейин ҳам давом этаверад
+9
🤩Ўйланманки хайрли ва эзгу мақсадда бошланган "Меҳрнинг нигоҳи" номли меҳр-оқибат тадбирлари бундан кейин ҳам давом этаверади.  🇺🇿Суратларни ажойиб хотира сифатида телеграм каналимга жойлаб қўйдим. ✨UCH AVLOD ijod kanali

🤩Айнан "Меҳрнинг нигоҳи" номи остида ташкил қилинган мана шундай тадбирлар кўнглимни ёришишига, бу даргоҳга меҳрим ошишига с
+9
🤩Айнан "Меҳрнинг нигоҳи" номи остида ташкил қилинган мана шундай тадбирлар кўнглимни ёришишига, бу даргоҳга меҳрим ошишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам бу ташаббусимни қўллаб-қувватлаган, қандай об-ҳаво бўлишидан қатъий назар кўнгли ўксик болажонларнинг  руҳиятини кўтариб, уларга маҳорат дарслари ўтиб берган, расм чизишни, ҳайкал ясашни, амалий санъат сирларини ўргатиб, тушунтирган, доимо ёнимда ёрдам беришга тайёр турган "Меҳрнинг нигоҳи"  жамоасидаги барча-барча талабалардан,  устозлардан миннатдорман ва уларга ўз ташаккуримни айтаман.  UCH AVLOD ijod kanali

🤩"МЕҲРНИНГ НИГОҲИ" 🤩 ✨Мен ҳар бир ишлаган даргоҳимдан сабоқ оламан ва ҳикмат топаман. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рас
+9
🤩"МЕҲРНИНГ НИГОҲИ" 🤩 ✨Мен ҳар бир ишлаган даргоҳимдан сабоқ оламан ва  ҳикмат топаман. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳам мени фикр қилишимга, ўйлашимга, айрим хулосаларга келишимга сабаб бўлди... ✨Икки йиллик фаолиятим мобайнида институтнинг деканлари, тюторлари ҳамда талабалари ёрдамида "Меҳрнинг нигоҳи" номи остида турли ташхислар билан имконияти чекланган болалажонлар таълим олаётган мактабларда маҳорат дарслари, хайрия тадбирлари ташкил қилдик. ✨UCH AVLOD ijod kanali

🤩"МЕҲРНИНГ НИГОҲИ" 🤩 ✨Мен ҳар бир ишлаган даргоҳимдан сабоқ оламан ва ҳикмат топаман. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рас
+9
🤩"МЕҲРНИНГ НИГОҲИ" 🤩 ✨Мен ҳар бир ишлаган даргоҳимдан сабоқ оламан ва  ҳикмат топаман. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳам мени фикр қилишимга, ўйлашимга, айрим хулосаларга келишимга сабаб бўлди... ✨Икки йиллик фаолиятим мобайнида институтнинг деканлари, тюторлари ҳамда талабалари ёрдамида "Меҳрнинг нигоҳи" номи остида турли ташхислар билан имконияти чекланган болалажонлар таълим олаётган мактабларда маҳорат дарслари, хайрия тадбирлари ташкил қилдик. ✨UCH AVLOD ijod kanali

ХАЙР, ИНСТИТУТ! 🤩Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида деярли икки йил ишладим. Бу даргоҳ менга
+9
ХАЙР, ИНСТИТУТ!  🤩Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида деярли икки йил ишладим. Бу даргоҳ менга санъатнинг мингдан ортиқ тури борлигини англашимда, сир-асрорини ўрганишимда, Матбуот котиби бўлиб шаклланишимда катта кўмак берди. Таниқли рассомлар, академиклар билан суҳбат қилдим. Уларни ҳам инсон, ҳам ижодкор сифатида яхшироқ танидим... Бу даргоҳдан илмли, зиёли бир қатор опа-сингиллар,  ака-укаларни топдим. Дунёга овоза қилишга арзигулик санъат асарлари бўлса-да, дарёдек сокин, тупроқдек ҳокисор ҳақиқий ижодкорларни кўрдим. ✨Шу вақт оралиғида институт фаолияти ОАВнинг барча йўналишида кенг ёритилди. Талабалар ёнимга келиб, эришган ҳар бир ютуғини айтганида, худди ўз фарзандларим муваффақиятга эришгандек қувониб ёритиб бердим. Истеъдодли талабаларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида кўрсатувлар, эшиттиришлар, мақолалар тайёрланди. Менимча қисқа вақт ичида натижа ёмон бўлмади. Шу оралиқда институт раҳбарияти томонидан "Институт фаолиятини тарғиб қилишдаги меҳнатлари учун" номинатцияси бўйича тақдирланишга ҳам улгурдим. Энг муҳими, санъат оламидаги тилсимларни чуқурроқ англадим... ✨Институтга ишга кирганимга бир ой бўлмасиданоқ: "Сиз жудаям эркатой экансиз-а?!" деган сўзларни эшита бошлаганман. Нима қилай, шу эркалигим жуда тез сезилиб қоладида. Гоҳида "Ректорлик соати" деган мажлисларда ўзимни бегонадек ҳис қилиб, киргим келмаганини ҳам тўғри тушунган, гоҳ эркалигимни, гоҳида инжиқлигимни кўтарган шу жамоадан миннатдорман. Ўйлайманки, бу олий даргоҳ юртимиз, халқимиз учун ҳақиқий ижодкор инсонларни етишиб чиқишида катта кўприк вазифасини ўтайди. ✨Бу сўзларни ёзишимдан мақсад бир ой аввал институтдан кетдим,  яъни, ишдан бўшадим. Лекин раҳбариятнинг: "Муносиб номзод топилгунича ўзингиз назорат қилиб туринг", деган илтимоси билан институт матбуот хизматини янги иш жойим билан тенг равишда назорат қилиб турдим.  Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, мен ҳаммангизни ҳурмат қиламан ва қадрлайман.  Илоҳим, Сизлар билан яхши кунларда, яхшиликларда кўришиш насиб этсин. ✨UCH AVLOD ijod kanali

✨Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар! 🎥 "Дунё бўйлаб" телеканали 🎬🎤 Шаҳризода СанақуловаUCH AVLOD ijod kanali

ХОТИРА... Бугун эрталабдан одатдагидек ўз ишларим билан банд бўлиб турганимда Қашқадарё вилоят радиосининг муҳаррири Шаҳло Ўроқова қабулимга келиб журналист Сайёра Зоирова ҳақларида хотира эшиттириши тайёрлаётганлигини айтиб фикр билдиришимни сўради. Бундан 30 йил олдинги хотиралар ёдга тушди... Мактабнинг юқори синфида ўқиб журналист бўлиш орзуси билан юрган кезларимда вилоят газетасида ишлайдиган Сайёра опа билан танишгандим. У кишидаги самимият, одамларга бўлган меҳр, ҳар бир инсонга бўлган алоҳида эътибор муносабатларимизни янада яқинлаштирди. Ҳаваскорлик билан ёзган машқларимни диққат билан ўқиб чиқиб эринмасдан берган ҳар бир маслаҳатлари ҳозир ҳам кечагидек ёдимда. Сайёра опа мени исмимга ҳар доим “жон” қўшимчасини қўшиб айтардилар. Болалар, ёшларга хос мавзуларда тадбирлар чиқиб қолса ёнларига чақириб, менга топшириқ бериб ёздирардилар. Газетада бирорта танлов эълон қилинса албатта қўнғироқ қилиб материалларингизни олиб келинг, дейишни канда қилмасдилар... Оилада ҳам ота, ҳам она бўлиб 6 нафар фарзандни вояга етказдилар. Уларнинг ҳаммасини олий маълумотли қилиб ҳаётдан ўз йўлини топишига ёрдам бердилар. Ҳеч эсимдан чиқмайди ўзи 6 боланинг харҳашаси етмаганидек, бир хат бўйича нотинч оилани ўрганиб ота-онаси фарзандидан воз кечганлиги сабаб қизалоқни меҳрибонлик уйига олиб бориб топшириш керак бўлиб қолди. Шунда қизалоқ Сайёра опамнинг бағирларига ўзини отиб, "Мен сиз билан бирга кетаман", деб йиғлади. Ишонасизми, ана шу қизни ҳам 7-фарзанд қилиб, уйларига олиб келиб, вояга етказиб турмушга узатганлар. Умрининг сўнгги дақиқасида ҳам фақат одамларга яхшилик қилиш учун юрган Сайёра опам маҳалладаги бир оилани муаммосини ўрганиш учун борганларида қишнинг совуқ ҳарорати таъсириданми ёки ўз соғликларига кўп ҳам эътибор бермаганликлари сабабми ўша жойда ҳушсиз йиқилиб, “тез ёрдам” машинаси орқали касалхонага олиб келишганди. Шундан сўнг у кишига кўзларини қайта очиш ёки бирор оғиз сўз айтиш насиб этмади... Бугун эрталабдан ана шу воқеаларни яна бир бор ёдга олдим. Сайёра опамнинг ҳамма фарзандлари ўз ўрнини топиб кетди. Ягона қизлари Нилуфар ҳам онасининг касбини давом эттираяпти. Руҳлар ўлмайди, дейишади. Сайёра опам бугун жисман орамизда бўлмасаларда у кишининг руҳлари фарзандлари эришаётган ютуқлардан қувониб, шод бўлиб юрган бўлса ажаб эмас. Илоҳим, опамнинг охиротлари обод бўлсин. Аллоҳ ўз раҳматига олгани рост бўлсин! Ана шундай фидойи инсон ҳақида хотира эшиттириши тайёрлаётган Шаҳло Ўроқованинг бу ишидан беҳад мамнун бўлдим... Усмон НУСУРОВ, Қашқадарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси  бошлиғиUCH AVLOD ijod kanali