𝑼𝑪𝑯 𝑨𝑽𝑳𝑶𝑫
Відкрити в Telegram
Шеърлар, ҳикоялар, қатралар, публицистик мақолалар, таржималар, аудио шеърлар... Журналистлар: Сайёра Зоирова, Нилуфар Жабборова, Шаҳризода Санақуловаларнинг ижод канали. https://t.me/uch_avlod
Показати більше499
Підписники
-124 години
-37 днів
-1730 днів
Архів дописів
499
Repost from N/a
АҲД
Кўзларимга бермадим рухсат,
Ирмоқларин беркитиб қўйдим.
Қай ғўрлигим тутган бир фурсат,
“Йиғламайман”, деб сўз бериб қўйдим.....🥺🔥🔥
✍️Нилуфар ЖАББОРОВА
🎙Наргиза ҚУВОНЧЕВА
@ijod_99_ilinj
499
Repost from N/a
ЁЛҒИЗЛИК
Одамларнинг серфайз даврасидан сен томон шошаман. Соғиниб, қўмсаб шошаман. Ҳеч жойда, ҳеч кимда сендек маъсумлик, сендек сокинлик тополмай, ҳузурингга боладек чопаман... Аланга-оташ бўлиб ёнаётган танамга паноҳ истаб, муздек баҳрингга отаман ўзни. Дилимнинг асов тўлқинлари беҳис қирғоқларингга урилиб сокинлашади. Фикрларим тиниқлашади... Сени янаям қаттиқроқ сева бошлайман. Чунки сен шундай беғубор, шундай бокира дунёсанки, сенда ғийбат учун тил йўқ.
Сенга ҳирс-ҳавас бегона, сенда нафс йўқ. Сен хиёнатни, сотқинликни билмайдиган хилқатсан... Тонгга қадар кўксингга бош қўйиб дардларим, хаёлларимни айтаман... Сен жимгина тинглаб, муздек қалбинг қабрига кўмасан сирларимни...
Мен тонг билан пок шуълаларингдан руҳланиб яна серғалва дунёга чиқаман. Сен эса мени меҳр билан соғиниб, тириклик дунёсининг кимсаларидан қизғаниб, сўзсиз кузатиб қоласан...
Мени кут, сокин, бегард ўйларим билан яна одатдагидек оқшомда сени соғиниб бағрингга қайтаман, садоқатлигим, покдомоним ёлғизлик!!!
✍️Сайёра ЗОИРОВА
499
Repost from N/a
АҲД
Кўзларимга бермадим рухсат,
Ирмоқларин беркитиб қўйдим.
Қай ғўрлигим тутган бир фурсат,
“Йиғламайман”, деб сўз бериб қўйдим.....🥺🔥🔥
✍️Нилуфар ЖАББОРОВА
🎙Наргиза ҚУВОНЧЕВА
@ijod_99_ilinj
499
Repost from N/a
#мен_ёқтирган_шеър
ИЛИНЖ
Сўнгги умид, энг сўнгги илинж,
Бир сўз билан узилди бари.
Қўлга кетиш чиптасин тутиб,
Кор қилмасдан ҳеч қандай ўтинч
Ҳаёт қилди ўзидан нари.
Қотиб қолган нигоҳни кўриб,
Изтироб ҳам сўрайди узр.
Қани бари бекор бўлса-ю,
Залолатнинг бағридан юлиб
Олган тожин кийгизса ҳузур.
Қарорларга имзо қўяр пайт
Сендан кўнгил сўрамас тақдир.
Илдиз отган сабрингни кўриб,
Армонларни этганча пайванд
Истеҳзо-ла қилади таҳқир.
Иймонингни кўтариб баланд,
Виждонингга юқтирмайин гард.
Энди ғамни қувдим деганда,
Вужудингни этганича банд,
Орсизларча ёпишаркан дард.
Кундан-кунга емрилар сабр,
Вақт юракка илгандек илмоқ.
Тутиб турар ёлғиз ирода,
Кимга ҳикмат, кимгадир жабр
Кўксингга ғурурни қадамоқ.
Таскин топар ногоҳ шууринг,
Ором берар Ҳақни ўйламоқ.
Оғир, оғир, қанчалар оғир,
Томирлари узилган умринг
Озлигини сезиб яшамоқ...
Адолат, деб ҳайқирар юрак,
Умидларин узяпти тилак.
Ҳеч одиллик қила олмасанг,
Сўнгги сўзга фақат ростин айт:
Ҳаёт! Сенга ўзи не керак?!
Нилуфар ЖАББОРОВА
@ijod_99_ilinj
499
🟡Lirik chekinish
🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧
📝 "ЁЛҒИЗЛИК"
✍️ Сайёра Зоирова
🎙 АФИФА
🎬 Нилуфар Жабборова
✨UCH AVLOD ijod kanali✨
499
🇺🇿ТАВАЛЛО🇺🇿
✨Ишонардим ахир, суянган эдим,
Умидим, илинжим узилди ё Раб!
Ногоҳ қай бир лаҳза билолмай қолдим,
Туйғуларим тоғи кетганин қулаб.
✨Ҳар куним, ҳар туним иқрорим эдинг,
Сукунатдан топган ёлғиз юпанчим.
Не сабаб бўлдики, аҳдингдан қайтдинг?!
Муаллақ турибман, йўқдир таянчим.
✨Бегумон, бешубҳа борим сўзладим,
Мени алдаб қўйди маъюс кулганинг.
Ойдин ёғдулардан меҳр изладим,
Наҳот билмай қолдим сенинг тўлганинг?!
✨Янги қиёфада чиқдинг бош эгиб,
Инсоният ночор, неларни кутдинг?!
Яна кимнинг қалбида умидни экиб,
Соддадил кўнгилга бағрингни тутдинг?!
✨Наҳотки само ҳам тўлди риёга?!
Жимгина, жимгина аламда ёндим.
Узун забонлардан куйган дунёда,
Забонсиз деб наҳот сенга ишондим?!
✨Вафодан улғайган буюгим ғамни,
Кимларнинг бошига юк қилиб отдинг?!
Кечирмас, унутмас куюк аламни
Айтгин, дардларимни қайларга сочдинг?!
✨Асрлаб юрагим кўтарган замбил.
Озгина фурсатда келдими малол?!
Бўлсин ўртамизда адолат кафил,
Кўнгил келишуви тугасин ҳалол.
✨Нигоҳларинг билан сўзла, ишонтир,
Садоқат тирикдир, вафо ўлмаган.
Айт, дилни тарк этсин оғир хавотир,
Ҳали муҳаббатга видо келмаган!..
✨Ҳасратим гуллади мағрур, тик туриб,
Ишончнинг бўйнидан сиртмоқни ечди.
Аммо, омонатим – андуҳим кулиб,
Ҳеч қандай имконсиз мендан воз кечди.
✨Не хаёл, не ўйда кўрсатиб гардни,
Хиёнат йўлини тутдинг хойнаҳой,
Муштдек юрагимга жойланган дардни
Самодек бағрингга сиғдирмадинг 🔤🔤!
Нилуфар ЖАББОРОВА
😀UCH AVLOD ijod kanali😀
499
🤩Ўйланманки хайрли ва эзгу мақсадда бошланган "Меҳрнинг нигоҳи" номли меҳр-оқибат тадбирлари бундан кейин ҳам давом этаверади.
🇺🇿Суратларни ажойиб хотира сифатида телеграм каналимга жойлаб қўйдим.
✨UCH AVLOD ijod kanali✨
