cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Usmon ibn Affon jome masjidi

🔸Жиззах вилояти 🔸Даштобод шаҳар 🔸"Усмон ибн Аффон" жомеъ масжиди диний маърифий расмий канали. (Телеграм канални админ юритади).

Show more
Advertising posts
1 757
Subscribers
+324 hours
+17 days
-1430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🤲🌙Қутлуғ «ЗУЛҲИЖЖА» ойининг улуғ «АРАФА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин! 🕋Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «АРАФА» айёмингиз  муборак бўлсин! Шайтон куйган кун бугун, Мўмин суйган кун бугун. Оддий кунлардан устун, Арафа муборак бўлсин! «АРАФА» кунидан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ! АЛЛОҲИМ, АРАФА КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ! Амийн! 🤲 @wwwUsmon_ibn_Affon
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
🗣 Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади: • 15 июнь — 5 маҳал • 16 июнь — 5 маҳал • 17 июнь — 5 маҳал • 18 июнь — 5 маҳал • 19 июнь — 3 маҳал 🟢Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. 💬 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. 🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook 🔗 t.me/oliymahad
Show all...
👍 15
3. Намозга чиқишда иложи бўлса пиёда, бўлмаса уловда чиқилади, йўл бўйи такбир айтиб борилади (такбирнинг сифати юқорида ўтди). Кетишда бир йўлдан борилса, қайтишда бошқа бир йўлдан қайтилади. Бунинг иложи бўлмаса, борган йўлидан қайтса ҳам бўлаверади; 4. Намозгоҳга (масжидга) етганда имом чиққунига қадар такбир айтиб ўтиради, имом билан намоз ўқиганидан кейин хутбага қулоқ солади. Чиқишда оҳиста юриб бировларга озор бермасдан чиқади; 5. Намоздан кейин қиладиган биринчи иши – агар бор бўлса –, қурбонликни сўйиш, қурбонлиги бўлмаса қариндош-уруғ, ёру биродарларнинг зиёратига бориш, уларни ҳайитлари билан муборакбод этиб хурсандчиликларига шерик бўлишдир. Зиёратни қабристонларга бориб ўликлардан бошланмайди. Бу кун хурсандчилик кунидир, унда қабрларга бориб ўтган мусибатларни эсланадиган кун эмас. Ўтганлар хаққига дуо қилиш яхши иш, бироқ бунинг учун қабристонга бориш шарт эмас. Қурбонликни сўйгандан кейин ундан ейиш Пайғамбар суннатидан эканини яна бир бор такидлаймиз. Қурбонликни учга тақсимлаш афзал: бир қисмини оила аъзоларига, иккинчи қисмини қариндош ва қўшниларга, учинчи қисмини мискин, бева-бечора ва етимларга беради; 6. Бу кунни фақат беҳуда ўйин-кулгилар билан ўтказиш хатодир, ўйнаб-кулиш билан ҳам Аллоҳга суюкли ишларни қилса бўлади. Қариндош-уруғларни зиёрат қилиш, силаи раҳм қилиш шулар жумласидандир; 7. Бу кунда ҳам бошқа кунлардагидек исроф қилиш, мусиқа тинглаш, эркак ва аёлларнинг аралашиши каби ҳаром ишлардан сақланиш лозим. Ё Аллоҳ, барча амалларимизни ўзинг учун холис қилишга тавфиқ ва мадад бер, Ислом ва унинг ахлини азиз-мукаррам қил, улардан ғурбатни кетказ. Ё Аллоҳ, ҳамма ишларимизни ислоҳ қил, ер юзидаги мўмин бандаларингни ҳақ устида бирлаштир. Ё Аллоҳ, ширк ва унинг аҳлини хор қил, золимларнинг макру ҳийлаларини ўзларига қайтар, уларнинг исканжасидан, зулмидан мўмин бандаларингни қутқар! Ҳабибинг Муҳаммадга, саҳобалари ва аҳли байтига салавоту саломлар йўлла! Азиз мусулмонлар, бизларга кириб келаётган, Раббимизнинг фазлу-карамидан бўлмиш ушбу улуғ айёмлар ҳаммангизга муборак бўлсин! @wwwUsmon_ibn_Affon
Show all...
👍 15👏 5 1
АРАФА ВА ҲАЙИТ КУНЛАРИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ? Мусулмон биродарим, муслима синглим: Арафа кунига қандай тайёргарлик кўрдингиз? Бу кун Аллоҳ таоло Арафот аҳли билан фаришталарга фахрланиб, мақтанадиган кун. Бу кун дўзахдан озод қилиш куни; Бу кунда Аллоҳнинг бандаларига берган раҳматини кўриб шайтон эзилиб, ҳасрат чекадиган кун; Бу кун Раҳмат ва гуноҳлар кечириладиган кун; Бу кун тавба, йиғи, Аллоҳга ёлбориб кўз ёш тўкадиган кун; Бу кун дуо қилинадиган ва дуо ижобат бўладиган кун; Бу кун Аллоҳ таоло динни комил қилган, бу умматга неъматини тўла қилган ва уларга Исломни дин деб рози бўлган кун. Аллоҳ таоло айтади: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) исломни дин қилиб танладим» (Моида, 3). Бу ояти карима Арафот кунида нозил бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан Арафот кунида озод қилганидан кўра кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Аллоҳ таоло яқинлашади, сўнгра фаришталарига: “Бандаларим нимани истадилар?” (Яъни улар оилаларини, ватанларини тарк қилиб, мол-дунёларини сарфлаб, жонларини қийнаб бу ерга мағфират, розилик ва қурбатдан бошқа нимани истаб келдилар?) деб фахрланади» (Имом Муслим ривояти). Арафа куни ҳожилардан бошқалар қиладиган амаллар 1. Рўза Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳ сағира (кичик гуноҳлар)ни ювиб юборади. Абу Қатода ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти). 2. Тоат-ибодатни кўпайтириш Нафл намозлар ўқиш, садақалар бериш, такбир (Аллоҳу акбар), тасбиҳ (субҳаналлоҳ) ва таҳлил (ла илаҳа иллаллоҳ) каби зикрларни ҳамда тиловати Қуръонни кўп қилиш. Масжидларда эртаю кеч ибодатлар қилиш. Хусусан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига биноан «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳу лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува 'алаа кулли шайъин қодийр» зикрини кўп айтиш. Пайғамбаримиз бу зикрга ишора қилган ҳолда шундай деган эдилар: «Дуоларнинг энг яхшиси Арафа кунида қилинган дуо, мен ва мендан аввалги пайғамбарлар айтган зикрларнинг энг яхшиси “Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу…”» деб юқоридаги зикрни ўқидилар («Ал-жомеъус саҳиҳ, 1/3274). 3. Такбир: Бу кунда умуман кўп такбир айтиш ва хусусан бизларга таъйин қилинган Арафа куни бомдод намозидан бошлаб то (13-зулхижжа) хайитдан кейинги учинчи куннинг аср намозигача фарз намозлардан кейин такбир айтиш. Бу такбирнинг сифати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлмаган бўлсада, баъзи сахобалардан ривоят килинган. Улардан бири Ибн Масъуддан ривоят килинган такбир бўлиб, у қуйидагича: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллооҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд»[2]. 4. Дуо: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуоларнинг энг яхшиси Арафа кунининг дуосидир…», дедилар. Мусулмон биродарим, муслима синглим. Бу кунларни ғанимат билинг, ҳамма дўстларни ва фарзандларни бу кунда тоат-ибодат ва дуолар қилишга чақиринг. Аллоҳдан тақво қилинг, Аллоҳга илтижо қилинг. Албатта у эшитувчи, дуоларни қабул қилувчи зотдир. Азизлар, бу улуғ кун кетидан яна бир улуғ кун – «Ийд қурбон» келади. Бу кун энг шарафли кунлардан, балки кунларнинг энг афзалидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ҳузурида кунларнинг энг улуғи қурбонлик кунидир», дедилар (Абу Довуд ривоят қилган). Биз бу кунни ҳам қадрлаб, унинг хаққини чиройли адо этишга астойдил ҳаракат қилмоғимиз даркор. Бу кундаги суннат амаллар ушбулардан иборат: 1. Эрта тонгда туриб ғусл қилиш, чиройли ва тоза кийимларни кийиш, хушбўйланиш, сўнгра бомдод намозини жамоат билан ўқиш; 2. Ийд намозига чиқиш; Ийд намозига чиқишдан аввал бирор нарса тановул қилинмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурбон хайити кунида намозга чиқишдан олдин бирор нарса емаганлар, намоздан қайтгач, сўйган қурбонликларидан еганлар;
Show all...
Protest UZ | Расмий Канал

🗞️ Рус тилидаги "Protest Live" ахборот канали энди Ўзбек тилида 💬 Админ билан алоқа: @ProtestUZB_Bot 👉 Бизнинг рус тилидаги каналимиз:

https://t.me/+NzlDxigayiVjYzQ0

👍 8 6
#ал_Азкор_103 عن أنس، عن النبيّ صلى اللّه عليه وسلم قال‏:‌‏ «‏مَنْ قَالَ صَبيحَةَ يَوْمِ الجُمعَة قَبْلَ صَلاةِ الغَدَاةِ‏:‏ أسْتَغْفِرُ اللَّهَ الَّذي لا إلهَ إِلاَّ هُوَ الحَيَّ القَيُّومَ وأتُوبُ إلَيْهِ ثَلاثَ مَرَّاتٍ، غَفَرَ اللَّهُ تَعالى ذُنُوبَهُ وَلَوْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ البَحْرِ‏»‌‏.‌‏ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин: أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. (Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.) (ЖУДА ЗАИФ ҲАДИС Ибн Сунний ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар) Заифлигига сабаб Хасиф исимлик ровий бор, бу ровий Анас розияллоҳу анҳудан хадис эшитмаган, кегин Абдуллазиз исимлик ровий бор бу ровийни имом Ахмад рохимаҳуллоҳ ёлғончи деганлар кегин Исхоқ ибн Адий исимлик ровий бор бу ровийни инкор қилинадиган ҳадислари бор дейишган, мана шунга “Мажмаъуз завойид” 2/168 да ал Хайсами роҳимаҳуллоҳ ЖУДА ЗАИФ ҲАДИС деганлар. @wwwUsmon_ibn_Affon
Show all...
👍 16 8👏 1
Repost from Bayyina.uz
Оиша (р.а.) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в.) “Арафа кунидан кўра Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган бирор кун йўқ”, дедилар. (Муслим ривояти) ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Show all...
👍 32 2
Repost from FATVO.UZ
#қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Мен ҳайит кунлари қазо намозларимни ўқисам такбири ташриқ айтаманми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир киши такбири ташриқ кунлари (яъни, арафа, ҳайит ва ундан кейинги уч кун) намозни қазо қилса ва ўша кунларда қазосини ўқиса такбири ташриқ айтади. Лекин такбири ташриқ кунларида қазо қилинган намозни кейинчалик, ташриқ кунларидан сўнг ўқиса ёки келаси йилги ташриқ кунлари ўқиса такбири ташриқ айтмайди. (“Фатвои Ҳиндия” китоби, 1-жилд, 152-бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. 

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...
👍 19
Repost from FATVO.UZ
​​ҚУРБОНЛИКДАГИ ШЕРИКЛАРДАН БИРИНИНГ ВАФОТ ЭТИШИ #қурбонлик ❓1288-CАВОЛ: Қурбонлик қилиш учун етти киши шерик бўлиб, сигир сотиб олган эдик. Орамиздаги бир киши вафот этди. Шу ҳолатда қурбонликни қандай қилишимиз тўғри бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ҳолатда вафот этган инсоннинг меросхўрлари унинг гўштдаги ҳиссасига эга бўладилар. Агар вафот этган инсон унинг номидан сўйишни васият қилган бўлса, унинг ҳиссаси муҳтожларга садақа қилиб юборилади. Уни меросхўрлари ея олишмайди. Агар васият қилмаган бўлса, гўшти меросхўрларга тегиб, улар бошқа қурбонликлар каби ейишлари ҳам, тарқатишлари ҳам жоиз бўлади. Яна бир муҳим нарса шуки, қолган шериклар мазкур меросхўрларнинг изни билан жонлиқни сўйиши керак. Чунки улар ҳам бир ҳиссага эга бўлгани учун уларнинг ниятини билиш муҳим ҳисобланади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган: ( وَإِنْ ) ( مَاتَ أَحَدُ السَّبْعَةِ ) الْمُشْتَرِكِينَ فِي الْبَدَنَةِ ( وَقَالَ الْوَرَثَةُ اذْبَحُوا عَنْهُ وَعَنْكُمْ ) ( صَحَّ ) عَنْ الْكُلِّ اسْتِحْسَانًا لِقَصْدِ الْقُرْبَةِ مِنْ الْكُلِّ ، وَلَوْ ذَبَحُوهَا بِلَا إذْنِ الْوَرَثَةِ لَمْ يُجْزِهِمْ لِأَنَّ بَعْضَهَا لَمْ يَقَعْ قُرْبَة ... مَنْ ضَحَّى عَنْ الْمَيِّتِ يَصْنَعُ كَمَا يَصْنَعُ فِي أُضْحِيَّةِ نَفْسِهِ مِنْ التَّصَدُّقِ وَالْأَكْلِ وَالْأَجْرُ لِلْمَيِّتِ وَالْمِلْكُ لِلذَّابِحِ “Агар сигир ёки туядаги етти кишининг бири вафот этса ва меросхўрлар, у (маййит) ва ўзингизнинг номингиздан сўяверинглар, деса, барча шериклар қурбат(ибодат)ни ният қилгани учун қурбонлик дуруст бўлади. Агар шериклар меросхўрнинг изнисиз сўйсалар, қурбонликлари ўтмайди. Чунки улардан бири қурбатни ният қилмаган бўлади. Агар меросхўр маййитнинг номидан қурбонлик қилса, ўзи сўйган қурбонликдаги ейиш, садақа қилиш каби ишларни қилаверади. Савоби маййитга, мулк эса, сўювчидан ўтади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

👍 15
Ақиқа ва қурбонликни жамлаш жоизми? 2348  12:30 30.07.2020 Агар ақиқа ва ийдул азҳо қурбонлиги бир вақтга тўғри келиб қолса, ҳар иккисини битта жонлиқ устида жамлаш ҳанафий мазҳаби шунингдек, ҳанбалий мазҳабидаги мухтор қавлга кўра жоиз амалдир. Яъни, битта жонлиқ сўяётиб ҳам қурбонлик, ҳам ақиқани ният қилади ва ҳар иккиси учун ўтади, иншоаллоҳ. Ёхуд ақиқани ният қилиб сўяди ва бу иши байрам қурбонлиги учун ҳам ўтади.  Бу фикрга эътироз билдирган моликий ва шофеий мазҳаби уламолари ўз қарашларига далил сифатида ақиқа ҳам, ийдул азҳо қурбонлиги ҳам мустақил равишда қасд қилинувчи алоҳида ибодат эканлигига урғу бериб, улар бир-бирига қориштирилмаслиги кераклигини таъкидлайдилар. Ушбу фикрга кўра, битта жонлиқ қурбонлик қилаётиб, ҳам байрам қурбонлиги, ҳам ақиқа ният қилинса, булардан бирортаси учун қабул бўлмайди.   Бироқ, бу амални жоиз ҳисобловчи ҳанафий ва ҳанбалий уламолари эса гарчи бу иккиси алоҳида ибодат бўлса-да аммо жинси бирлигини эслатиб, масжидга кирган одам ҳар қандай намозни ўқиса ҳам ўша ниятидаги намоз учун, ҳам таҳийяьул масжид намози учун ўтишини юқоридаги фикр тўғрилигига далил қилиб келтирадилар.  Бу иш жоизлигининг яна бир мисоли шуки, ҳам ҳайит байрами, ҳам жума намози бир кунга тўғри келса, ҳайит намози учун қилинган ғусл жума намози учун ҳам ўтаверади.  Хулоса шуки, ушбу амал жоиз ҳамда масаладаги рожиҳ (кучли) қавлдир, биз учун. Бошқалар наздида ундай бўлмаслиги мумкин.  Зеро, интернет оламида илмий савияси ва малакаси етмаса-да, ихтилофли масалаларни бир-бирига солиштириб, фалон қавл рожиҳ (кучли), пистон қавл эса маржуҳ (заиф), дея ўз савиясидан юқори ишларга журъат қилувчи "алломалар" талайгина. Аммо, биз ҳанафийлар ҳамда ҳанбалийлар учун ушбу қавл масаладаги энг тўғри ва мухтор қавл ҳисобланади, валлоҳу аълам. Алишер СУЛТОНХЎЖАЕВ, Тошкент Ислом институти мударриси
Show all...
👍 18
Repost from FATVO.UZ
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ СОТИШ МУМКИН ЭМАСМИ? #қурбонлик ❓451-CАВОЛ: Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, қурбонлик гўшти ва терисини сотиб бўлмайди. Лекин уларни доимий фойдаланиладиган ашёларга алмаштириш мумкин. Динимизда қурбонлик қилиш жуда фазилатли ва савобли амаллардан ҳисобланади. Закот нисоби миқдорида маблағга эга бўлган кишилар қурбонлик қилишлари вожибдир. Маблағнинг бир йил ортиқча бўлиб туриши шарт эмас. “Бадоиъус саноиъ” китобида жонлиқ сўйилиши билан (яъни қон оқизилиши билан) қурбонлик ибодати амалга ошган бўлади. Унинг гўштини садақа қилиш мустаҳабдир, дейилган. Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси ёки гўштини сотиш борасида “Танвирул-абсор” ва унинг шарҳи “Дуррул-мухтор” китобларида шундай дейилади: )ﻭﻳﺘﺼﺪﻕ ﺑﺠﻠﺪﻫﺎ ﺃﻭ ﻳﻌﻤﻞ ﻣﻨﻪ ﻧﺤﻮ ﻏﺮﺑﺎﻝ ﻭﺟﺮاﺏ) ﻭﻗﺮﺑﺔ ﻭﺳﻔﺮﺓ ﻭﺩﻟﻮ (ﺃﻭ ﻳﺒﺪﻟﻪ ﺑﻤﺎ ﻳﻨﺘﻔﻊ ﺑﻪ ﺑﺎﻗﻴﺎ) ﻛﻤﺎ ﻣﺮ (ﻻ ﺑﻤﺴﺘﻬﻠﻚ ﻛﺨﻞ ﻭﻟﺤﻢ ﻭﻧﺤﻮﻩ) ﻛﺪﺭاﻫﻢ (ﻓﺈﻥ) (ﺑﻴﻊ اﻟﻠﺤﻢ ﺃﻭ اﻟﺠﻠﺪ ﺑﻪ) ﺃﻱ ﺑﻤﺴﺘﻬﻠﻚ (ﺃﻭ ﺑﺪﺭاﻫﻢ) (ﺗﺼﺪﻕ ﺑﺜﻤﻨﻪ) ﻭﻣﻔﺎﺩﻩ ﺻﺤﺔ اﻟﺒﻴﻊ ﻣﻊ اﻟﻜﺮاﻫﺔ، яъни: “Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси садақа қилиб юборилади ёки ундан (ишлатиш учун) қоп, элак, меш, сафар халта, ва челак каби нарсалар ясалиши мумкин. Ёки терини узоқ вақт ишлатиладиган мазкур маиший асбоб ускуналарга алмаштирилса ҳам бўлади. Лекин сирка, гўшт, пул ва шулар каби бир марта фойдаланиладиган нарсаларга алмаштирилмайди. Агар жонлиқнинг гўшти ёки териси мазкур бир марталик истемол қилинадиган нарсаларга ёки пулга сотилса, пулини садақа қилинади. Бундан сотиш жоизлиги, лекин макруҳлиги келиб чиқади.” Мазкур матн ва шарҳнинг хошияси “Раддул муҳтор” китобида қуйидагилар қўшимча қилинган: ﻭاﻟﺼﺤﻴﺢ ﻛﻤﺎ ﻓﻲ اﻟﻬﺪاﻳﺔ ﻭﺷﺮﻭﺣﻬﺎ ﺃﻧﻬﻤﺎ ﺳﻮاء ﻓﻲ ﺟﻮاﺯ ﺑﻴﻌﻬﻤﺎ ﺑﻤﺎ ﻳﻨﺘﻔﻊ ﺑﻌﻴﻨﻪ ﺩﻭﻥ ﻣﺎ ﻳﺴﺘﻬﻠﻚ، ﻭﺃﻳﺪﻩ ﻓﻲ اﻟﻜﻔﺎﻳﺔ ﺑﻤﺎ ﺭﻭﻯ اﺑﻦ ﺳﻤﺎﻋﺔ ﻋﻦ ﻣﺤﻤﺪ: ﻟﻮ اﺷﺘﺮﻯ ﺑﺎﻟﻠﺤﻢ ﺛﻮﺑﺎ ﻓﻻ ﺑﺄﺱ ﺑﻠﺒﺴﻪ яъни: “Ҳидоя ва унинг шарҳларида келганидек, саҳиҳ қавл шуки, бевосита ундан буюм сифатида фойдаланиладиган нарсаларга сотиш жоизлиги масаласида тери ва гўштнинг ҳукми бир хил. Аммо уларни (бир марта) истеъмол қилинадиган (озиқ-овқат маҳсулотлар каби) нарсаларга сотиш жоиз эмас. “Кифоя” китобида Ибн Самоъадан ривоят қилинган Имом Муҳаммаднинг қуйидаги: “Агар жонлиқ гўштига кийим сотиб олса, уни кийишида зарар йўқ” деган сўзи билан мазкур ҳукмни қувватлаган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш▫️
Show all...
FATVO.UZ

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344

https://taplink.cc/diniysavollar

👍 13