cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Bayyina.uz

Намоз ва Рўза вақтлари: 👉 @Taqviymuzbot Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси. Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Show more
Advertising posts
31 161
Subscribers
-3824 hours
-4467 days
-1 34230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#кун_ояти Улар мусийбат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар. (Бақара сураси 156-оят) #оят_шарҳи Катта масъулият қийинчиликларини кўтара олиш учун турли синовлардан ўтиш керак. Қийинчиликларда, синовларда одам тобланади. Ушбу оятда ўша синовлардан баъзилари саналгандир. ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Show all...
Тўлиқ видео: Чор Бакр мадрасасидаги Қорилар мактаби ҳақида. Азизхўжа домла Иноятов тавсия Чор Бакр мадрасаси қурилиш тарихи ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Show all...
Тўлиқ видео: Намозларимизни мукаммал ўқий оляпмизми? Азизхўжа домла Иноятов тавсия Намоз вақтларига доир масалалар ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Show all...
#Ислом_моҳияти ИЛОҲИЙ КИТОБЛАРГА ИЙМОН Иймоннинг яна бир шарти Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига (расуллари ва набийларига) нозил қилган китобларига ишонишдир. Аллоҳ таолонинг ҳамма китоблари Унинг каломи (сўзи) ва ваҳийсидир. Аллоҳ таоло ушбу каломни яратган эмасдир, балки бу Аллоҳнинг азалий сифатларидандир. Уларнинг ҳаммаси бир каломдир, иброн, араб ва бошқа тилларда нозил қилинганлиги, жумлаларининг тузилиши жиҳатидан, ўқиш ва эшитиш жиҳатидан бир нечтадир. Шунга кўра нозил бўлган китобларнинг энг афзали Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони Каримдир. Бу тўрт китобнинг энг афзали Қуръони Каримдир. Қуръони Карим нозил бўлгач қолган барча китобларни ўқиш ва ёзиш бекор бўлган. Чунки улардаги ҳукмлар муайян халққа йўлланган эди. Қуръони Карим ҳукмлари эса бутун инсониятга қаратилган. Таврот Мусо алайҳиссаломга, Забур Довуд алайҳиссаломга, Инжил Исо алайҳиссаломга, Қуръони Карим эса Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга юборилган. Қуръони Карим ҳукмлари қиёматгача ўзгармайди, бирор ҳарфи зиёда ёки кам бўлмайди, тилларда ва дилларда сақланиб боради. Қуръони Каримни ўқиш ибодат ҳисобланади. ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Show all...
#кун_ояти Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғлиқ. Жумладан Қуръони Карим кимга эслатма бўлиши ҳам Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғлиқ. ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Show all...
Тўлиқ видео: Намозларимизни мукаммал ўқий оляпмизми? Азизхўжа домла Иноятов тавсия Фарзанд тарбиясида ота-боболарнинг ўрни ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Show all...
——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Show all...
#Ислом_моҳияти ФАРИШТАЛАРГА ИЙМОН Фаришталарга иймон келтириш иймон арконларидан биридир. Фаришта араб тилида «малак» дейилади, унинг кўплиги «малоика»дир. Аллоҳ таоло фаришталарни нурдан яратган. Фаришталар борлигига ҳамда Қуръони Карим ва Пайғамбаримизнинг муборак ҳадисларида баён этилган уларнинг сифатлари ва вазифаларига ишониш иймон шартларидан бўлиб, инсон уларга ҳам иймон келтирмагунича мўмин бўла олмайди. Фаришталар Аллоҳ таолонинг махлуқи, бандасидир. Улар куфр ва гуноҳлардан покдир. Улар ҳар доим Аллоҳ таолога тоат-ибодатда бўлишади. Улар эрлик ва аёллик сифатлари билан сифатланмайди. Фаришталар инсонлар каби еб-ичишмайди, ухлашмайди, уларда шаҳват бўлмайди. Фаришталар Аллоҳ таолонинг изни билан турли шаклларда кўрина олишади. Аллоҳ таоло фаришталарни кўп қанотли қилиб яратган, уларнинг баъзиларида иккитадан, айримларида учтадан, баъзиларида тўрттадан, айримларида эса бундан ҳам кўп қанот бор. Фаришталар Аллоҳ таолонинг ҳукмини бандаларга етказиш, Аршни кўтариб туриш, жаннат ва дўзах ишларини бажариш, одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб юриш, инсонни доимий муҳофаза қилиш, руҳларни қабз қилиш ва бошқа вазифаларга бириктирилган. Жаброил, Микоил, Исрофил, Малакул мавт (Азроил) алайҳимуссаломлар фаришталарнинг улуғларидир. Жаброил алайҳиссалом ваҳий етказишга, Микоил алайҳиссалом Аллоҳ берган ризқларни тасарруф қилишга, Исрофил алайҳиссалом қиёматдан огоҳ этувчи сурни чалишга, Азроил алайҳиссалом жонларни қабз қилиш вазифасидадирлар. ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Show all...
Тўлиқ видео: Набавий дорихонадан бизларга берилган ҳадя Азизхўжа домла Иноятов тавсия Фарзанд тарбиясида ота-боболарнинг ўрни ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Show all...
Тўлиқ видео: Фарзандларнинг ота-онага муоламаси қандай бўлиши керак? Азизхўжа домла Иноятов тавсия Ота-онани рози қилиш фарзандлик бурчи ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Show all...