en
Feedback
Ma'rifatuz

Ma'rifatuz

Open in Telegram
3 474
Subscribers
+424 hours
-47 days
-830 days
Posts Archive
​​​​АЁЛ КИШИ ЭРИДАН РУХСАТСИЗ ҲАДЯ БЕРИШИ #аёл ❓ 2253-САВОЛ: Шундай ҳадис ўқиб қолдим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Аёл киши эрининг рухсатисиз ҳеч қандай ҳадя бериши жоиз эмас”. Шунга кўра аёл киши ўзининг топган маблағидан ҳам ҳадя, эҳсон қилиши мумкин эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл ўзи ишлаб топган, унга ҳадя ёки мерос қилинган молни эридан рухсатсиз ҳам ҳадя ё эҳсон қилиши мумкин. Бу ҳолатда эридан рухсат олишга мажбур бўлмаса-да, одоб юзасидан эрига маслаҳат солиб қўйиши тавсия этилади. Зеро, эр ҳам, хотин ҳам оилавий ишларни бир-бирлари билан маслаҳатлаб қилишлари орқали оиладаги тотувликни таъминлайдилар. Саволда сўралган ҳадис эса аёл киши эрининг молидан ҳадя берадиган ҳолатга тегишлидир. Чунки эрнинг маблағи аёлнинг қўлида омонат бўлиб, ундан берухсат фойдаланиши тақиқланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Ҳаё тақво белгисидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

​​ТАВОФНИ НИЯТ ҚИЛМАГАН ҲОЛДА КАЪБА АТРОФИДА АЙЛАНИШ #тавоф ❓ 2252-САВОЛ: Баъзан Каъба атрофида етти марта айланиб, тавофни тугатгандан кейин ташқарига чиқиш учун одамлар билан бирга бир марта айланишга тўғри келиб қолади. Чунки орқага қайтиш имкони йўқ, тавоф қилувчилари орасидан чиқиб кетгунча ҳам анча юришга тўғри келади. Шу айланиш янги тавофга ўтиб қолиб, яна тавоф қилиш керак бўлиб қолмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Каъба атрофида тавоф ниятида айланишгина тавофни ҳақиқий тавофга айлантиради. Кимнидир қидириб ёки тавоф қилувчилар оқимидан чиқиб кетолмай айланиб юриш тавоф ҳисобланмайди. Чунки тавоф дуруст бўлиши учун ният қилиш лозим бўлади. Яъни Каъба атрофида нима мақсадда айланаётганини қалбан қасд қилмоғи керак. Фиқҳий китобларимизда зиёратчи Каъба атрофида ҳеч нарсани ният қилмасдан айланса, тавофга ўтмаслиги айтилиб, масалан, бир одам қарздорини қидириб ё душманидан қочиб айланса, тавофга ўтмайди, дейилган. Шу сабабли, саволда айтилган ҳолатда тавоф нияти бўлмагани учун тавоф ҳисобланмайди ва уни тугатиб қўйиш зиммасига тушиб қолмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

​​​​​​​​ЖУМА КУНИ АДАШИБ ПЕШИН ЎҚИБ, КЕЙИН ЖУМА НАМОЗИГА ҚАТНАШИШ? #намоз ❓ 2251-САВОЛ: Жума куни эсимдан чиқиб пешин намозини 12:30 да ўқидим, кейин жума куни эканини эшитиб, жума намозига бордим. Пешин намозим нима бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда ўқилган пешин намози нафлга айланиб қолади. Фиқҳий манбаларимизда жума намозига чиқа олмайдиган бемор одам жума куни пешин намозини ўқигандан кейин ўзида енгилликни ҳис қилиб, жума намозига борса ва имом билан жума намозини адо этса, ўқиган пешин намози нафлга айланиб қолади, дейилган. Сизнинг ҳолатингиздаги пешин ҳам шу ҳукмда бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

photo content

🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи). Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси: - имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича, - аср намозидан кейин қуёш ботгунича. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

​ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар». Абу Ҳурайра: «Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди». Икки шайх ривоят қилганлар. 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

​​​​​​МУСОФИР КИШИ НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛИШ ЎРНИГА ТЎЛИҚ ЎҚИБ ҚЎЙИШ #намоз ❓ 2250-САВОЛ: Мусофир одам тўрт ракатли фарз намозларни икки ракатдан ўқиши керак экан. Агар тўлиқ ўқиб қўйса, қайтадан ўқиб қўйиши керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар қаср қилиб ўқиш кераклигини била туриб тўлиқ қилиб ўқиб қўйса, қайта ўқиши, вақти чиққан бўлса, қазосини ўқиши лозим бўлади. Қаср қилиш кераклиги эсидан чиқиб тўлиқ ўқиб қўйса ва намоз охирида саждаи саҳв қилмаса, қайта ўқиши лозим бўлади. Саждаи саҳв қилган бўлса, қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! МУҲТАРАМ УСТОЗ! Байрамингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таоло умрингизга барака бе
🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! МУҲТАРАМ УСТОЗ! Байрамингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таоло умрингизга барака берсин. Илмингизни зиёда, мартабангизни яна-да улуғ қилсин! Биз Сизга ҳамиша эҳтиромдамиз! Доимо Сиз учун дуодамиз! Сиз ҳам бизни дуо қилинг, ранжитган бўлсак бизни кечиринг! Аллоҳ таоло берган билимларингиз, машаққатли меҳнатингиз эвазига юксак ажру мукофотлар берсин! 🤲 🌸🌸📚🌸🌸📚🌸🌸📚🌸🌸 ✅Улашинг | @MuslimShosh

#Video 📹 Ҳақорат қилиш фосиқликми? 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

#muftiy_minbari Жаннат дарвозасидан кириб олинг 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

​​​​ҚУРБОНЛИК ВА АҚИҚА УЧУН СЎЙИЛАДИГАН ҲАЙВОННИ ТИРИКЛАЙИН ТАРОЗИДА ТОРТИБ ОЛИШ #қурбонлик ❓ 2249-САВОЛ: Қурбонлик ва ақиқа учун сотиб олинадиган қўй ёки қорамолни нархини чиқариш учун тирик ҳолатида тарозига қўйиб, вазнига қараб нархини келишиб олиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Харидор билан сотувчи нархни қулай белгилаш учун қурбонлик қилинадиган ҳайвонни тирик ҳолатида тарозига қўйиб, ҳар қилосига маълум маблағни беришга келишиб, нархини аниқ қилиб савдо қилишлари жоиз. Аслида шариат қоидаси бўйича ҳайвонлар тарозида тортилмайдиган, балки қийматига қараб сотиладиган нарса (товар) ҳисобланади. Лекин бу ҳолатда савдо жоиз бўлиши тарозида тортгандан кейин қурбонлик қилинадиган ҳайвонни аниқ бўлган суммага сотиб олаётгани учундир. Масалан, тирик вазни эллик кило чиқса ва қилосига эллик минг сўмдан беришга келишса, қўйнинг баҳоси икки ярим миллион бўлади ва қўйни шу суммага сотиб олган бўлади. Қўйнинг тирик ҳолида тарозига қўйилгандан кейин баҳосининг аниқ бўлиши нархдаги ноаниқликни йўқотади ва савдо тўғри бўлишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

​​​​МАЙЙИТНИ ҒУСЛ ҚИЛДИРИШДА ҚАЙСИ ТОМОНГА ҚАРАТИБ ҚЎЙИЛАДИ? #маййит ❓ 2248-САВОЛ: Маййитни ғусл қилдиришда қайси томонга қаратиб қўйилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз. Шу мавзудаги китоблардан бу ҳақда жавоб топа олмадим. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитни ғусл қилдиришда қай томонга қаратиш қулай бўлса, шу томонга қаратиб ғусл қилдириш мумкин. Оёғини қиблага қаратиб қўйилади деган гап ҳам, қабрга ётқизилгандек ёнбоши билан қўйилади деган гап ҳам бор. Аллома Сарахсий роҳимаҳуллоҳ “Бу борадаги энг тўғри гап қайси томонга қаратиш қулай бўлса, ўшандай қўйиб ғусл қилдирилади, деганлар”. Шу сабабли бу мавзудаги манбаларда бунга тўхталмасдан бевосита ғусл қилдириш тартибини баён қилишга ўтиб кетилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Рақамли тузоқдан эҳтиёт бўлинг 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

#Видео #намоз 📹 Ётоқхонада намоз ўқиб бўлмайдими? 🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar