uk
Feedback
Ma'rifatuz

Ma'rifatuz

Відкрити в Telegram
3 472
Підписники
+124 години
-107 днів
-1430 днів
Архів дописів
photo content

🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи). Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси: - имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича, - аср намозидан кейин қуёш ботгунича. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

​ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар». Абу Ҳурайра: «Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди». Икки шайх ривоят қилганлар. 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

​​​​​​МУСОФИР КИШИ НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛИШ ЎРНИГА ТЎЛИҚ ЎҚИБ ҚЎЙИШ #намоз ❓ 2250-САВОЛ: Мусофир одам тўрт ракатли фарз намозларни икки ракатдан ўқиши керак экан. Агар тўлиқ ўқиб қўйса, қайтадан ўқиб қўйиши керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар қаср қилиб ўқиш кераклигини била туриб тўлиқ қилиб ўқиб қўйса, қайта ўқиши, вақти чиққан бўлса, қазосини ўқиши лозим бўлади. Қаср қилиш кераклиги эсидан чиқиб тўлиқ ўқиб қўйса ва намоз охирида саждаи саҳв қилмаса, қайта ўқиши лозим бўлади. Саждаи саҳв қилган бўлса, қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! МУҲТАРАМ УСТОЗ! Байрамингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таоло умрингизга барака бе
🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! МУҲТАРАМ УСТОЗ! Байрамингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таоло умрингизга барака берсин. Илмингизни зиёда, мартабангизни яна-да улуғ қилсин! Биз Сизга ҳамиша эҳтиромдамиз! Доимо Сиз учун дуодамиз! Сиз ҳам бизни дуо қилинг, ранжитган бўлсак бизни кечиринг! Аллоҳ таоло берган билимларингиз, машаққатли меҳнатингиз эвазига юксак ажру мукофотлар берсин! 🤲 🌸🌸📚🌸🌸📚🌸🌸📚🌸🌸 ✅Улашинг | @MuslimShosh

#Video 📹 Ҳақорат қилиш фосиқликми? 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

#muftiy_minbari Жаннат дарвозасидан кириб олинг 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

​​​​ҚУРБОНЛИК ВА АҚИҚА УЧУН СЎЙИЛАДИГАН ҲАЙВОННИ ТИРИКЛАЙИН ТАРОЗИДА ТОРТИБ ОЛИШ #қурбонлик ❓ 2249-САВОЛ: Қурбонлик ва ақиқа учун сотиб олинадиган қўй ёки қорамолни нархини чиқариш учун тирик ҳолатида тарозига қўйиб, вазнига қараб нархини келишиб олиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Харидор билан сотувчи нархни қулай белгилаш учун қурбонлик қилинадиган ҳайвонни тирик ҳолатида тарозига қўйиб, ҳар қилосига маълум маблағни беришга келишиб, нархини аниқ қилиб савдо қилишлари жоиз. Аслида шариат қоидаси бўйича ҳайвонлар тарозида тортилмайдиган, балки қийматига қараб сотиладиган нарса (товар) ҳисобланади. Лекин бу ҳолатда савдо жоиз бўлиши тарозида тортгандан кейин қурбонлик қилинадиган ҳайвонни аниқ бўлган суммага сотиб олаётгани учундир. Масалан, тирик вазни эллик кило чиқса ва қилосига эллик минг сўмдан беришга келишса, қўйнинг баҳоси икки ярим миллион бўлади ва қўйни шу суммага сотиб олган бўлади. Қўйнинг тирик ҳолида тарозига қўйилгандан кейин баҳосининг аниқ бўлиши нархдаги ноаниқликни йўқотади ва савдо тўғри бўлишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

​​​​МАЙЙИТНИ ҒУСЛ ҚИЛДИРИШДА ҚАЙСИ ТОМОНГА ҚАРАТИБ ҚЎЙИЛАДИ? #маййит ❓ 2248-САВОЛ: Маййитни ғусл қилдиришда қайси томонга қаратиб қўйилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз. Шу мавзудаги китоблардан бу ҳақда жавоб топа олмадим. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитни ғусл қилдиришда қай томонга қаратиш қулай бўлса, шу томонга қаратиб ғусл қилдириш мумкин. Оёғини қиблага қаратиб қўйилади деган гап ҳам, қабрга ётқизилгандек ёнбоши билан қўйилади деган гап ҳам бор. Аллома Сарахсий роҳимаҳуллоҳ “Бу борадаги энг тўғри гап қайси томонга қаратиш қулай бўлса, ўшандай қўйиб ғусл қилдирилади, деганлар”. Шу сабабли бу мавзудаги манбаларда бунга тўхталмасдан бевосита ғусл қилдириш тартибини баён қилишга ўтиб кетилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Рақамли тузоқдан эҳтиёт бўлинг 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

#Видео #намоз 📹 Ётоқхонада намоз ўқиб бўлмайдими? 🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

​​ЎЗ УЙИ ЯҚИНИДАГИ ҚИР-АДИРЛАРДА БОҚАДИГАН ҚЎЙЛАРНИНГ ЗАКОТИ #закот ❓ 2247-САВОЛ: Биз адирликка яқин жойда яшаймиз. 50 та қўйим бор. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун ўғилларим қўйларни адирларга олиб бориб боқиб келишади. Кун давомида бошқа ем-ҳашак бермаймиз. Фақат қиш фаслида уйда ем-ҳашак бериб боқамиз. Шу қўйларимдан закот беришим керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар мазкур қўйлар насл олиш, кўпайтириш, сут олиш каби мақсадларда боқилаётган бўлса, улардан закот берилади. Чунки булар шариатда соима, яъни ўтлоқларда ўтлайдиган ҳайвон ҳисобланади ва қўйнинг нисоби бўйича, яъни қирқта қўйдан битта, 121 тага иккита қўй бериш қоидасига кўра, элликта қўйдан битта қўй закот сифатида берилади. Агар тижорат мақсадида боқилаётган бўлса, барча қўйларнинг нархи ҳисобланиб, чиққан пул миқдорининг қирқдан бири берилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

#Muslimshosh_AI 🖥 Таъсирли 3D анимацион лавҳа🎞🎞🎞 🚗🚗БОЛА УЧУН ОТАСИ — ДУНЁДАГИ ЭНГ БОЙ ИНСОНДИР🚘🚘 👬Болалик қувончи, шодлигидан кўра беғубор туйғу йўқ...
✨ ҒАМХЎР ОТАЛАРИМИЗ, МЕҲРИБОН ЮРТДОШЛАРИМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Баъзида бир яхши насиҳат инсоннинг фикрини, ҳатто ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин... 🎬 Видео AI технологиялари ёрдамида тайёрланди. ✅Улашинг | @MuslimShosh

#Muslimshosh_AI 🖥 Таъсирли 3D анимацион лавҳа🎞🎞🎞 📚📚 УСТОЗ МЕҲНАТИ УНУТИЛМАЙДИ📝📝📝 👬Сулаймон Рожиҳий воқеаси — ибрат мактаби
✨ ҲАР ИНСОН ҲАЁТИДА УСТОЗЛАРНИНГ ЎРНИ БЕҚИЁС. УЛАР БЕРГАН БИЛИМ ВА ЎГИТ САБАБ БУГУН УЛАРДАН МИННАТДОРМИЗ!
Баъзида бир яхши насиҳат инсон фикрини, ҳатто ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин... 🎬 Видео AI технологиялари ёрдамида тайёрланди. ✅Улашинг | @MuslimShosh

#xabar #shayx #toshkent #mahorat 🌙 Муфтий ҳазратларининг Шайх Айман Сувайд билан самимий мулоқотлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣