uz
Feedback
Ma'rifatuz

Ma'rifatuz

Kanalga Telegram’da o‘tish
3 562
Obunachilar
+124 soatlar
-107 kunlar
-3330 kunlar
Postlar arxiv
САЪЛАБА ИСМЛИ ШАХСНИНГ ЗАКОТ БЕРИШДАН БОШ ТОРТГАНИ РОСТМИ? #закот ❓2140-САВОЛ: Маърузаларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Саълаба исмли шахснинг закот беришдан бош тортгани ҳақида эшитдик. Саҳобий бўлган зот томонидан нега бундай иш содир бўлган? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Уламолар Саълаба исмли шахснинг закот бермаганликлари ҳақидаги ривоятнинг заиф ёки саҳиҳлиги борасида ихтилоф қилганлар ва кўпчилик уни заиф эканини айтган. Гарчи саҳиҳ бўлган тақдирда ҳам Саълаба исмли шахслар иккита бўлиб, бирлари Бадр ғазотида қатнашган, Уҳуд жангида шаҳид бўлган саҳобий Саълаба ибн Ҳотиб розияллоҳу анҳу бўлсалар, яна бирлари эса саволда сўралган закот ҳақидаги ривоят келган шахс Саълаба ибн Абу Ҳотиб бўлиб, машҳур сийрат олими Ибн Исҳоқ бу одамнинг Масжиди зирорни қуришда иштирок этганлар қаторида санаган. Аллома Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ бу икки шахс ҳақида маълумот бера туриб, якунда қуйидагиларни айтганлар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: Бадр ва Ҳудайбияда қатнашганлардан ҳеч ким дўзахга кирмайди”, деган сўзлари собит бўлган. Шунингдек, У зот Робби таолодан Бадр аҳли ҳақида: “Хоҳлаган ишингизни қилинг, батаҳқиқ сизни мағфират қилдим”, деб марҳамат қилганини нақл қилганлар. Шундай юксак мақомга эга бўлган зотнинг қалбига қандай қилиб Аллоҳ таоло мунофиқликни солиб қўйсин ва у ҳақида шундай оятлар нозил қилсин?! Тўғриси ва зоҳири шуки, у (яъни, оятда назарда тутилган кимса) бошқа одамдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#Биласизми? «ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ» ⚪️ Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар. 🔻1. ТАВБА🔻 فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59) إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60) «Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар». (Марям сураси, 59-60-оятлар). 🔻2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻 ⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради. الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади». (Ҳуд сураси, 114-оят). ⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин. 🔻3. МУСИБАТЛАР🔻 ⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар». Икки шайх ривоят қилганлар. «Сунний ақийдалар» китобидан. 🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬YouTube

#muftiy_minbari #muharram #ashuro
🗣 25 июнь пайшанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.
Ашуро — барака ва кенгчилик куни 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

#muharram #ashuro #kafforat #iftorlik #saharlik 🌙 АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! 🗣 25 июнь пайшанба куни Муҳарра
+7
#muharram #ashuro #kafforat #iftorlik #saharlik 🌙 АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! 🗣 25 июнь пайшанба куни Муҳаррам ойининг 10-куниАшуро кунидир.
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади", деганлар (Имом Муслим ривояти).
🌙 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): 🟢 9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 ⏺10 Муҳаррам - 25 июнь - пайшанба Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 🟢11 Муҳаррам - 26 июнь - жума Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🗣  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг: ▶️ БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ
➡️Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#muftiy_minbari Муносиб танлов саодат калитидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

АШУРО КУНИ РЎЗАСИ #Эълон Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ). яъни: “Ашуро куни рўзаси (сабабли) Аллоҳ ўтган йилги гуноҳларни кечиришини умид қиламан” (Имом Термизий ривояти). Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир. Муҳаррамнинг 10-кунги рўзасига 9-кунни ҳам қўшиб тутиш суннат амалдир. Чунки Ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг ривоятида: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: “Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар”, – дейишди. Шунда У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Келаси йил иншааллоҳ, тўққизинчи кунни ҳам рўзасини тутамиз”, - дедилар. Келаси йил бўлмасдан туриб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар”, – дейилган (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти). Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ: 9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба; 10 Муҳаррам (Ашуро куни) - 25 июнь - пайшанба. Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Камҳарж тўйда барака бор 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

БИР ЖОЙДА МУҚИМ БЎЛИБ ТУРГАН ШАХСНИНГ ЎША ЕРДАН САФАР МАСОФАСИГА БОРИБ КЕЛИШИ НАМОЗГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ? #Ҳаж_умра #намоз #сафар ❓2138-САВОЛ: Маккада муким бўлиб турган вақтида Қизил денгизга бориб келган ҳожи намозни қаср қилиб ўқийдими ёки тўлиқми? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатдаги ҳукм Макка шаҳри билан бориладиган манзил ўртасидаги масофанинг қанчалигига қараб белгиланади. Агар ўртадаги масофа 90 км ва ундан узоқ бўлса ҳамда ҳожи Маккага қайтгандан кейин бу ерда 15 кундан кам турадиган бўлса, Макка шаҳридан чиққанидан бошлаб, йўлда ҳам, қизил денгизда ҳам, Маккага қайтиб келганида ҳам мусофирга айланади ва намозларини қаср қилиб ўқийди. Агар орадаги масофа 90 км дан кам бўлса, бу ҳолатда муқимлигича қолади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

УЗРЛИ АЁЛ ПОК БЎЛМАСИДАН АВВАЛ ҲАЖ КУНЛАРИ БОШЛАНИБ КЕТАДИГАН БЎЛСА, ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТАДИ? #Ҳаж_умра #аёлларга_оид_масала ❓2137-САВОЛ:: Ҳозирда кўплаб ҳожилар аввал Мадинаи мунавварани зиёрат қилиб, агар таматтуъ ҳажини қилмоқчи бўлсалар, умрага эҳром боғлаб Маккаи мукаррамага йўл оладилар. Агар аёл киши шу вақтда ҳайзли бўлса, пок бўлгандан кейин умра амалларини бажаради. Баъзан ҳаж кунлари яқин қолгани сабабли аёл кишининг ҳайзи тугамай, умра амалини қилолмай қолиши мумкин. Шу ҳолатда у қандай йўл тутгани маъқул? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Юртимиздан борадиган ҳожилар асосан таматтуъ ҳажини адо этадилар. Бунда Мадинадан умрага эҳром боғлаб, Маккага боради. Умра амалларини бажариб, эҳромдан чиқади. Ҳаж кунлари келганда ҳаж учун эҳром боғлаб, ҳаж амалларига киришади. Агар аёл киши Мадинада эканида ёки Маккага бориб, умра қилишдан аввал ҳайз кўриб қолиб, умра қилолмаслиги аниқ бўлса, унинг учун Мадинадан ифрод ҳажига эҳром боғлаб бориши қулай бўлади. Чунки у агар бошқалар каби умра учун эҳром боғласа, уни тугата олмасдан эҳромдан чиқиб (рафз қилиб) ҳажга эҳром боғлайди ва бу учун унга жонлиқ сўйиш лозим бўлади. Агар айтилганидек, тўғридан-тўғри Мадинадан ҳажга ният қилиб юборса, умра қилолмаслиги туфайли жонлиқ сўйиш, ҳаждан кейин умранинг қазосини бажариш каби мажбуриятлардан қутилади. Ифрод ҳажини қилиш учун эҳром учун ғусл қилиб, Мадинадан Маккага йўл олади. Мийқотда ҳажни ният қилиб эҳром боғлайди. Шу ондан бошлаб эҳромлик ҳолатида бўлади ва ҳаж кунлари келганда бошқа ҳожилар билан биргаликда Мино водийсига йўл олади. Ҳайздан пок бўлмаса ҳам Минода қолиш, Арафотда туриш ва шайтонга тош отиш каби ҳаж амалларини бажараверади. Чунки ҳайз ҳаж амаллари ичида фақат тавофдан ман қилади холос. Пок бўлгач, ғусл қилиб, намозларини бошлайди ва тавофларни адо этади. Охирида сочини қирқиб, эҳромдан чиқади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Муҳаббат-оилавий бахтнинг пойдевори 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

#Видео #ҳалол_ҳаром ❔ Томоқ учун сепиладиган дорининг таркибида спирт бор экан. Уни ишлатиш жоизми? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
✅ Улашинг: @diniysavollar

#muftiy_minbari Оилалар аҳил бўлсин 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari Муҳаррам Аллоҳнинг ойидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи). Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси: - имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича, - аср намозидан кейин қуёш ботгунича. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2