cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Салоҳиддин Домла "УМАРИ ОДИЛ" ЖОМЕ МАСЖИДИ

Show more
Advertising posts
198
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Mehrob.uz
#Ҳаж_китоби ҲАЖ ҚАНДАЙ ИБОДАТ? «Ҳаж» арабча сўз бўлиб, луғатда «қасд қилиш» маъносини англатади. Уламолар таърифида эса, маълум вақтда, маълум маконда, маълум ибодатларни ният билан адо этиш ҳаждир. Маълум вақт. Ҳажнинг ҳаж бўлиши учун албатта зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни Арафа куни бўлиши керак. Арафа кунидан бошка ҳеч қайси кун бу куннинг ўрнини босолмайди. Шунингдек, Муздалифада туриш, Минода туриш, шайтонга тош отиш, ифоза тавофи қилиш, қурбонлик сўйиш каби ибодатлар ҳам белгиланган вақтлардагина бажарилади. Маълум макон. Маккаи мукаррама, Мино, Арафот, Муздалифа каби жойларда махсус ибодатларни адо этиш лозим, улар бошқа жойларда қилинмайди, қилинган тақдирда ҳам ҳаж ибодати ўрнига ўтмайди. Маълум ибодатлар. Бу ибодатларга Каъбаи муаззаманинг тавофи, Сафо ва Марва тепаликлари орасидаги саъй, Арафотдаги вуқуф, Муздалифада туриш, Минода маълум кунлар туриш ва шайтонга тош отиш каби бир канча ибодатлар киради. Ҳаж ибодати Ислом динининг беш рукнидан бири ҳисобланади. Унинг фарзлигига Қуръони Каримнинг ўзи далил. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш бурчдир. Ким куфр келтирса, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон сураси, 97-оят). Демак, ушбу ояти карима далолатига кўра, қодир кишиларга Аллох учун Байтуллоҳни хаж қилиш фарздир. Ҳажнинг фарзлиги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларида ҳам таъкидлаб айтилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага барпо қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир» деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар» Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган. Байтуллоҳни ҳаж қилиш беш рукндан бири экани ушбу ҳадисдан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ҳаж ибодатининг бошка ибодатлардан бир фарқи шуки, у ҳаммага ҳам бир пайтнинг ўзида фарз бўлавермайди, балки айрим шартларига мувофиқ келган мусулмонларгагина фарздир. Масалан, юқорида ўқиган оятимизда, қодир бўлган одамларга Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш фарз бўлади, дейилган. Шу оятга суянган ҳолда ва бошка ҳадислардан далиллар топиб, уламолар кишига ҳаж фарз бўлиши учун куйидаги шартлар мавжуд бўлиши кераклигини таъкидлашган: 1) мусулмон бўлиши; 2) балоғатга етган бўлиши; 3) оқил бўлиши; 4) ҳажга қодир бўлиши; 5) соғ-саломат бўлиши; 6) ҳукумат ман қилмаган бўлиши; 7) йўлда омонлик бўлиши; 8) аёл кишига маҳрами бўлиши; Кимда ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, унга ҳаж фарз бўлмайди. "Мўминнинг умр сафари" китобидан. @mehrob_uz
Show all...
Repost from Mehrob.uz
АВРАТНИ УШЛАСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ? ❓CАВОЛ: Авратни ушласа таҳорат бузиладими? Бурун қоққанда тушадиган балғамга қўл тегишичи? 📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда авратни ушлаш сабабли таҳорат бузилмайди. Бурун қоққанда тушадиган балғамга қўл тегиши ҳам таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати. @mehrob_uz
Show all...
Repost from Muslim.uz
НАМОЗДА ЙИҒЛАШ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Намозда йиғлаш намозни бузадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Охиратни ўйлаб йиғласа, жоиз. Намози бузилмайди. Дунёвий ишлар учун, масалан, бирор мусибат ёки йўқолган молига куйиниб йиғласа, намози бузилади. "Ал-Мухтор лил фатво" китобида шундай дейилади: "Овоз чиқариб йиғлаш намозни бузади, лекин жаннат ёки дўзахни эслаб йиғласа, намозни бузмайди". Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...
Repost from Muslim.uz
АЁЛЛАРНИНГ УЗРЛИ ПАЙТИДА НИКОҲ ЎҚИЛИШИ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ вақтида никоҳланувчилар ёки гувоҳларнинг таҳоратли бўлиши шарт қилинмаган. Аслида никоҳнинг икки рукни бўлиб, биринчиси ижоб-қабул (никоҳланувчиларнинг ушбу никоҳга розиликлари), иккинчиси гувоҳлар (энг камида икки эркак киши, агар икки эркак топилмаган тақдирда энг камида бир эркак ва икки аёл). Демак, никоҳ мажлисида мазкур рукнлар топилса ва никоҳланаётган аёл ҳайз кўрган бўлса ҳам, ушбу никоҳ тўғри бўлади. Лекин ҳайз тугамагунча эр-хотин жинсий алоқа қилмай туришади. Келин-куёвлар ноқулай ҳолатда қолмаслиги учун тўй ташкилотчилари бу жиҳатларга ҳам эътибор қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...
Repost from Muslim.uz
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРДА ЎТИРИШ ҲОЛАТИ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Намоздан кейинги ихтиёрий зикрларда қаъдада ўтирган ҳолатни ўзгартирмай ўқиш керакми ёки оёқни бошқачасига ўзгартириб ўтирса ҳам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейинги зикрларни киши ўзига қулай ҳолатда ўтириб олиб қилаверади. Чунки бу борада бирор тақиқ йўқ. Асосийси, зикрларни қалб ҳузури билан қилса, бўлгани. Бошқа ихтиёрий зикрларда ҳам ҳукм шундай. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...
Repost from Muslim.uz
19. “Тавоф” сўзининг таърифи қандай? #mabrur_hajning_mukofoti_JannatAnonymous voting
  • А) “Айланиб чиқиш” маъносини англатади. Истилоҳда эса: “Каъбани 7 марта айланишлик тавоф дейилади.
  • Б) “Каъбани 7 марта айланишлик тавоф дейилади.
  • В) Арафотда туриш тавоф дейилади
0 votes
Repost from Muslim.uz
Эрталабда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَلاَصًا مِنَ النَّارِ سَالِمًا وَأَدْخِلْنِي الْجَنَّةَ آمِنًا Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука холасон минан-нари салима ва адхилнийал жанната aмина. #дуо Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломат ҳолимда дўзахдан халос бўлишни сўрайман ва мени жаннатга тинчлик-хотиржамликда киритгин.
Show all...
Repost from Bayyina.uz
Исломнинг дунёга муносабати | Азизхўжа домла Иноятов YouTube: https://youtu.be/gmtwCh7lJ4s ——— Bayyina.uz | Обуна бўлиш Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! → taplink.cc/bayyinauz
Show all...
Repost from Muslim.uz
🕋 ҲАЖ МАВСУМИ 4 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ ✈️ Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Мамлакатимиздан Саудия Арабистонига шу йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади. ✅ Ўтган йилларда зиёратчиларимиз Республикамизнинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган бўлса, бу йил янада қулайлик яратиш мақсадида, ўлкамизнинг 10 та ҳудудий аэропортларидан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. 🔹“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши томонидан “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик ишларини турли йўналишларда амалга оширилмоқда. Жумладан, зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлаш ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишлари якунига етказилди. Саудия Арабистонида дастлабки ишчи гуруҳ мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда... ➡️ БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Show all...
Repost from Muslim.uz
17. Эҳромдаги киши узрли ҳолатларда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими? #mabrur_hajning_mukofoti_JannatAnonymous voting
  • А) Хушбўй бўлмаган малҳамлардан фойдаланиши мумкин. Бунда ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
  • Б) Ҳар қандай малҳамлардан фойдаланиши мумкин.
  • В) Малҳамлардан фойдаланиши мумкин. Лекин жарима лозим бўлади.
0 votes