Bugun.uz — LIVE
Bugun.uz нашрининг қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар Telegram-канали. Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @bugunuzreklama
Show more11 260
Subscribers
-1224 hours
-477 days
-19430 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Aлишер Навоий кўчасида 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Қашқадарё дарёси ўзани устидан ўтган кўприкни сел оқизиб кетди.
Аниқланишича, мазкур кўприк Шаҳрисабз тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидаги ички хўжалик йўлларини боғловчи кўприк ҳисобланади.
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 2024 йилнинг 5 май куни соат тахминан 14:00 ларда ЙТҲ содир бўлди.
Маълум қилинишича, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti автомашинасини бошқариб келиб, туманнинг «Теракзор» маҳалласи ҳудудида ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланган ва йўлнинг чап томонида жойлашган кўчага бурилаётган 1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu автомашинаси билан тўқнашади.
Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Ўрганиш давомида мазкур ҳолат Гурлан туманидаги 23-сон мактабгача таълим ташкилотида 2023 йил ноябрь ойида содир бўлганлиги аниқланди. Ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи шакллантирилди.
«Ўрганиш ишлари якунига етгач, қўшимча маълумот берилишини билдирамиз», — дейилади хабарда.
Тошкент кўчаларида миллиция инспекторларига ёрдамчи робот пайдо бўлди. У кузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб ҳуқуқбузарликларни қайд этиб юради.
Диёра Усмонова биринчи оиласи томонидан зўравонликка учраганини айтиб берди.
Самарқанд вилоятида 6 май куни соат 10:41 да 4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Маълум қилинишича, 10 километр чуқурликдаги зилзила эпицентри Ургут туманида бўлган. Зилзила кучи қуйидаги ҳудудларда сезилган:
• Ургут туманида 2-3 балл;
• Тойлоқ туманида 2 балл;
• Китоб туманида 2 балл;
• Булунғур туманида 2 балл;
• Самарқанд туманида 2 балл.
Саккизинчи синф ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи 9-синф ўқувчиси бўлиб чиқди.
У онасининг машинаси калитини яширинча олиб, дарсдан кейин дўстлари билан чиқиб кетган. Мактаб ўқувчиси қизни пайқамаганини, лекин тормоз босмоқчи бўлганида уни уриб юборганини айтган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда 3 ойда 127 та автобус ишлаб чиқарилди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йил январь-март ойларида жами 127 та автобус ишлаб чиқарилган.
Маълумот учун, 2024 йил март ойида жами 66 дона автобус ишлаб чиқарилган эди.