cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Bugun.uz — LIVE

Bugun.uz нашрининг қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар Telegram-канали. Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @bugunuzreklama

Mostrar más
Advertising posts
11 294Suscriptores
+224 hours
-407 days
-23330 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.
Mostrar todo...
Суд 27 апрель куни, фарзандига зўрлик ишлатган отани майда безорилик ҳамда совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юришда айбдор топиб, унга нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинлади. Ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган воқеа 23 март Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида содир бўлган. Ўғил тоғасининг дўконида бўлганда 43 ёшли отаси келиб, болани ўзи билан олиб кетмоқчи бўлади. Бироқ, бола отаси билан кетишни хоҳламаслигини, уйдаги доимий жанжал сабаб, энди улар билан яшамаслигини айтади. Ота ўғлига нисбатан зўрлик ишлатиб болани барибир олиб кетмоқчи бўлади. Болалар омбудсманига кўра, ушбу оилада эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам кузатилган. Ҳатто шу йилнинг 2 февраль куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан боланинг онасига эр тазйиқларини чеклаш учун ҳимоя ордери ҳам берилган.
Mostrar todo...
Қўқонда мактаб ўқувчиси Matiz’да одам уриб юборди. 24 ёшли аёл оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Kun.uz’га кўра, аёлнинг аҳволи оғирлашиб бормоқда. Воқеа 25 апрель куни соат 14:30 ларда Қўқондаги бозор олдида содир бўлган.Пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган аёлни уриб юборган Matiz’ни 11-синф ўқувчиси бошқарган.
Mostrar todo...
Қашқадарёда вояга етмаган қизни зўрлаб, ундан пул олганлар чет элга чиқиб кетгани маълум бўлди. Улардан бири Россияда тергов органига чақиртирилган. Ҳолат бўйича қўшимча тавсилотлар очиқланди.
Mostrar todo...
Қашқадарёда вояга етмаган қизни зўрлаб, ундан пул олганлар чет элга чиқиб кетгани маълум бўлди. Улардан бири Россияда тергов органига чақиртирилган. Ҳолат бўйича қўшимча тавсилотлар очиқланди.
Mostrar todo...
Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида чиқинди учун тўлов тарифларини ошириш қарор қилинди. Янги тарифга кўра, Самарқанда шаҳри ва тумани аҳолиси маиший чиқинди учун бир ойда бир кишига 5600 сўм (аввал 5000), бошқа туман ва шаҳарлар аҳолиси эса 4624 сўм (аввал 4129) тўлайди.
Mostrar todo...
Футзал бўйича Осиё Кубогида Ўзбекистон Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.
Mostrar todo...
Ўзбекистон олимпия жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, яримфиналга чиқди.
Mostrar todo...
Бош прокурор қидирувдагилар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видео юзасидан расмий баёнот берилди.
Mostrar todo...
Андижон вилояти Асака туманида 22 апрель соат 11:40 ларда 54 ёшли ҳайдовчи Nexia-3 машинасида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 62 ёшли аёлни уриб юборган. Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Mostrar todo...