en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

Bugun.uz — LIVE

Bugun.uz — LIVE

Open in Telegram

Тезкор хабарлар — қисқа, аниқ ва ишончли.

Show more
7 883
Subscribers
No data24 hours
-357 days
-18630 days
Posts Archive
Марказий банк асосий ставка бўйича йиғилиш санасини 20 мартга кўчирди Ўзбекистон Марказий банки 13 март куни ўтказилиши режалаштирилган асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича бошқарув йиғилиши санасини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди. Йиғилиш санасининг ўзгаришига февраль якуни бўйича асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари иқтисодиётига оид маълумотларнинг мартнинг иккинчи ярмида эълон қилиниши сабаб бўлган. Марказий банк ишлаб чиқаётган макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлар учун янгиланган кўрсаткичларни асос сифатида олишни мақсад қилган. Шу боисдан асосий ставка бўйича қарор 20 март куни қабул қилинади.
13 Mar 2025, 06:03

Тошкентда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётганларга қарши рейдлар бошланди Пойтахт ҳокимлиги маълумотига кўра, оммавий рейдлар ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганларга нисбатан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланади. Ҳокимият аҳолини қоидаларга риоя қилишга, атроф-муҳитни ҳурмат қилишга ва шаҳарнинг ифлосланишига йўл қўймасликка чақирмоқда.
13 Mar 2025, 05:42

Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди.
13 Mar 2025, 04:58

Фарғона аэропортида Россия самолётининг ғилдираги чиқиб кетди 12 март куни Фарғона халқаро аэропортида Россиянинг S7 Airlines
+1
Фарғона аэропортида Россия самолётининг ғилдираги чиқиб кетди 12 март куни Фарғона халқаро аэропортида Россиянинг S7 Airlines авиакомпаниясига тегишли самолётнинг шасси ғилдираги чиқиб кетди. Ҳодиса Новосибирскдан С7-5561 рейси билан келган самолётнинг қўнишидан сўнг содир бўлган. Йўловчиларни тушириб бўлгач, самолёт техник хизмат кўрсатиш учун ангарга йўл олган пайтда шасси ғилдираги чиқиб кетган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда мутахассислар томонидан носозлик сабаблари аниқланмоқда.
13 Mar 2025, 03:29

Бизнинг марказ аутизм, ЗРР ва ЗПРР ташхиси қўйилган болажонлар учун махсус дастурлар асосида ишлайди. Нутқ ва ақлий ривожланишдаги қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам берамиз. Ҳар бир бола билан алоҳида ёндашув орқали ички имкониятларини очишга ҳаракат қиламиз. Фарзандингизнинг илк муваффақиятларига гувоҳ бўлишни истайсизми? Биз билан бирга бу мумкин! Бизга мурожаат қилинг – биргаликда келажакка йўл очамиз. Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли мавзеси, 5 а уй ☎️ +998 95-455-00-33 ☎️ +998 71-210-33-33 👉 Instagram
27 Dec 2024, 02:39

⚡️Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди.
⚡️Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди.
07 Dec 2024, 01:11

10 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда доллар, евро ва рубль қийматлари яна ошади. Марказий банк янги расмий валюталар курси қиймат
10 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда доллар, евро ва рубль қийматлари яна ошади. Марказий банк янги расмий валюталар курси қийматларини маълум қилди.
06 Dec 2024, 07:03

Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Зафар Азимов камбағалликни қисқартириш ва бандлик ва
Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Зафар Азимов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
06 Dec 2024, 05:17

Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий қилгандан кейин мамлакат президентининг рейтинги 13%гача тушиб кетди.
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий қилгандан кейин мамлакат президентининг рейтинги 13%гача тушиб кетди.
06 Dec 2024, 03:31

15-декабрдан Тошкентдан Самарқандга қўшимча Афросиёб поезди йўлга қўйилади.
06 Dec 2024, 02:58

Калифорния шимолида 7 магнитудали зилзила қайд этилди.
06 Dec 2024, 02:58

Қозоғистон президенти АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп билан телефонда савдо, сармоя ва ядровий қуролларни тарқ
Қозоғистон президенти АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп билан телефонда савдо, сармоя ва ядровий қуролларни тарқатмаслик соҳасидаги стратегик шерикликни жадал ривожлантириш, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.
06 Dec 2024, 02:26

Навоий вилояти Кармана туманида сифатсиз ва талабга жавоб бермаган 120 ўринли болалар боғчаси қурилиши тўхтатилди. Бино сифат
+2
Навоий вилояти Кармана туманида сифатсиз ва талабга жавоб бермаган 120 ўринли болалар боғчаси қурилиши тўхтатилди. Бино сифатсиз қурилган жойлари бузилди.
06 Dec 2024, 01:54

Хориждаги маҳкумларни Ўзбекистонга қабул қилиш тартиби белгиланди.
06 Dec 2024, 01:22

❗️Шавкат Мирзиёев бугун, 6 декабрт куни Тошкент вилоятига ташриф буюриб, транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.
06 Dec 2024, 01:12

Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган божхона постини фойдаланишга топширди. Бухоро вилоятидаги «Олот» чегара-божх
Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган божхона постини фойдаланишга топширди. Бухоро вилоятидаги «Олот» чегара-божхона постига туташ мазкур «Фароб автойўллари» постида энди бир вақтнинг ўзида 16 та юк машинаси кўрикдан ўтказилиши мумкин.
06 Dec 2024, 00:50

Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди.
Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди.
06 Dec 2024, 00:18

Ўзбекистонда ноябрь ойида жами 160 млрд сўмлик «свет» ва газдан ноқонуний фойдаланилган.
05 Dec 2024, 23:46

Самарқандда 28 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди.
Самарқандда 28 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди.
05 Dec 2024, 23:14

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклади. Ўз табригида Ўзбекистон раҳбари Жапаровга мустаҳкам соғлик, о
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклади. Ўз табригида Ўзбекистон раҳбари Жапаровга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва янги муваффақиятлар, Қирғизистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
05 Dec 2024, 22:55