en
Feedback
Rayyon.uz

Rayyon.uz

Open in Telegram

O'zbekiston Musulmonlari Idorasi Farg‘ona viloyati Buvayda tumani "Mansurxon to‘ra" jome' masjidi imom hatibi Ne‘matulloh domla Mahmudovning rasmiy telegram sahifasi.

Show more
495
Subscribers
-224 hours
-17 days
+830 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
July '26
July '26
+26
in 0 channels
June '26
+30
in 0 channels
Get PRO
May '26
+34
in 3 channels
Get PRO
April '26
+60
in 2 channels
Get PRO
March '26
+27
in 1 channels
Get PRO
February '26
+63
in 2 channels
Get PRO
January '26
+46
in 0 channels
Get PRO
December '25
+45
in 0 channels
Get PRO
November '25
+51
in 0 channels
Get PRO
October '25
+49
in 1 channels
Get PRO
September '25
+23
in 0 channels
Get PRO
August '25
+32
in 0 channels
Get PRO
July '25
+24
in 0 channels
Get PRO
June '25
+39
in 2 channels
Get PRO
May '25
+27
in 1 channels
Get PRO
April '25
+25
in 1 channels
Get PRO
March '25
+51
in 1 channels
Get PRO
February '25
+35
in 0 channels
Get PRO
January '25
+45
in 1 channels
Get PRO
December '24
+29
in 0 channels
Get PRO
November '24
+31
in 0 channels
Get PRO
October '24
+30
in 0 channels
Get PRO
September '24
+121
in 5 channels
Get PRO
August '24
+21
in 0 channels
Get PRO
July '24
+49
in 0 channels
Get PRO
June '24
+33
in 2 channels
Get PRO
May '24
+28
in 1 channels
Get PRO
April '24
+26
in 1 channels
Get PRO
March '24
+39
in 1 channels
Get PRO
February '24
+33
in 3 channels
Get PRO
January '24
+40
in 1 channels
Get PRO
December '23
+29
in 0 channels
Get PRO
November '23
+19
in 1 channels
Get PRO
October '23
+17
in 0 channels
Get PRO
September '23
+35
in 0 channels
Get PRO
August '23
+24
in 0 channels
Get PRO
July '23
+23
in 0 channels
Get PRO
June '23
+28
in 0 channels
Get PRO
May '23
+48
in 0 channels
Get PRO
April '23
+36
in 0 channels
Get PRO
March '23
+33
in 0 channels
Get PRO
February '23
+22
in 0 channels
Get PRO
January '23
+26
in 0 channels
Get PRO
December '22
+18
in 0 channels
Get PRO
November '22
+17
in 0 channels
Get PRO
October '22
+17
in 0 channels
Get PRO
September '22
+23
in 0 channels
Get PRO
August '22
+32
in 0 channels
Get PRO
July '22
+10
in 0 channels
Get PRO
June '22
+11
in 0 channels
Get PRO
May '22
+17
in 0 channels
Get PRO
April '22
+37
in 0 channels
Get PRO
March '220
in 0 channels
Get PRO
February '220
in 0 channels
Get PRO
January '220
in 0 channels
Get PRO
December '210
in 0 channels
Get PRO
November '210
in 0 channels
Get PRO
October '210
in 0 channels
Get PRO
September '210
in 0 channels
Get PRO
August '210
in 0 channels
Get PRO
July '210
in 0 channels
Get PRO
June '210
in 0 channels
Get PRO
May '21
+178
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
27 July0
26 July0
25 July+2
24 July+1
23 July0
22 July0
21 July0
20 July+1
19 July+6
18 July0
17 July+1
16 July0
15 July+1
14 July0
13 July+3
12 July0
11 July+2
10 July+1
09 July0
08 July+1
07 July0
06 July+1
05 July0
04 July+1
03 July0
02 July+2
01 July+3
Channel Posts
✅ Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Дунё уч кундан иборатдир: 1. Кечаги кун — у ўтиб кетди, ундаги амалларингиз муҳрланди. 2
✅ Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:   «Дунё уч кундан иборатдир: 1. Кечаги кун — у ўтиб кетди, ундаги амалларингиз муҳрланди. 2. Эртанги кун — балки сиз унга ета олмассиз. 3. Бугунги кун — мана шу сизникидир, унда ғанимат билиб амал қилиб қолинг!» Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/rayyonuz

2
​​🧎‍♂️ НАМОЗ БАНДАНИ ЁМОН СИФАТЛАРДАН ПОКЛАЙДИ Аллоҳ таоло: «Инсон чидамсиз, сабрсиз қилиб яратилган. Унга ёмонлик етса, чидамсизлик қилади, аммо яхшилик етса, қизғанчиқлик қилади. Фақат намозларида бардавом бўлган намозхонларгина бундан мустаснодир», деб марҳамат қилган (Маъориж сураси, 19-23-оятлар). Бир кимсага Аллоҳ таолодан бирор қийинчилик, машаққат етса, у бунга сабрсизлик қилади. Аммо Аллоҳ таолодан яхшилик (мол-дунё ёки хурсандчилик) етса, бахиллик қилиб, Аллоҳнинг ҳаққини адо қилгиси келмай қолади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир», деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Бу иллатдан фақатгина намозларида қоим бўлган, уни ўз вақтида адо этадиган мўмин-мусулмонларгина омонда бўлади, чунки намоз уларнинг феълини ёмон сифатлардан яхши сифатларга ўзгартириб қўяди, уларни гўзал фазилатлар ва комиллик билан сийлайди. “Энг шарафли уммат” китобидан. ⏩ Каналимизга уланиш @rayyonuz
138
3
ТАҲОРАТ САБОҚЛАРИ (1-қисм) 1. “ТАҲОРАТ” сўзи ЛУҒАТда қайси маънони билдиради? -“Таҳорат” сўзи луғатда “тозалик”, “озодалик” деган маъноларни билдиради. 2. “ТАҲОРАТ” сўзи ШАРИАТда қайси маънода ишлатилади? -Шариатда эса Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ниятида баъзи аъзоларни ювишга; таҳорат, ғусл, таяммум каби намоз ўқиш учун керак бўладиган покланишларга айтилади. 3. “ТАҲОРАТ” деганда ИСТИЛОҲда нимани тушунамиз? -“Таҳорат” деганда истилоҳда муайян аъзоларни ювиш тушунилади. 4. Таҳорат нима учун қилинади? Аллоҳ таоло: “Унда покланишни яхши кўрадиган одамлар бор. Аллоҳ покланувчиларни яхши кўради”, деган. (Тавба сураси, 108 – оят) Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада покликни ва пок одамларни мақтаб, пок кишиларни яхши кўришини билдирмоқда. Битта мана шу ояти кариманинг ўзи биз инсонларни доимо покликка интилиб яшашимиз учун етарлидир. (Давоми бор...) ⏩ Каналимизга уланиш @rayyonuz
102
4
КАРТАГА НОМАЪЛУМ КИШИДАН ПУЛ ТУШИШИ #пул ❓ 2182-САВОЛ: Менинг картамга номаълум одамдан пул тушди, карта номаълум, исм фамилияси йўқ. Банк ходимига боғландим, кимдан тушганини топиб беролмади. Шу пулни нима қилсам бўлади, пулни кимга ёки қаерга топширсам бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур пулни эгаси излаб келмайди, деган гумон ғолиб бўлгунча кутилади. Эгаси чиқиб қолса, берилади. Агар эгаси чиқмаса, ушбу пулни эгасининг номидан садақа қилиб юборилади. Ўрни келганда айтиш жоизки, ҳозирда кибержиноятчилар ўзгалардан ўғирлаган пулларини бегона одамларнинг пластик картасига тушириб, кейин телефон орқали боғланиб, бошқа картага туширишни илтимос қилишмоқда. Кўп ҳолларда бу пулларга қўшиб уларнинг ҳам пулларини ечиб олишмоқда. Шундай ҳолатларга дуч келинса, мутасадди идораларга мурожаат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @rayyonuz
90
5
#muftiy_minbari 📹 СИНОВЛИ ДУНЁ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
#muftiy_minbari 📹 СИНОВЛИ ДУНЁ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! 📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️
64
6
✅ Кун ҳадиси: وَرَوَينَا فِي «صَحِيحَيْهِمَا» عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ ال
✅ Кун ҳадиси:  وَرَوَينَا فِي «صَحِيحَيْهِمَا» عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِسَبْعٍ: بِعِيَادَةِ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعِ الْجَنَائِزِ، وَتَشْمِيتِ الْعَاطِسِ، وَنَصْرِ الضَّعِيفِ، وَعَوْنِ الْمَظْلُومِ، وَإِفْشَاءِ السَّلَامِ، وَإِبْرَارِ الْقَسَمِ، هَذَا لَفْظُ إحْدَى رَوَايَاتِ البُخَارِيِّ [خ 6235، م 2066]. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни етти нарсага: беморни бориб кўриш, жанозаларга қатнашиш, акса урганга ташмит айтиш, заифга ёрдам кўрсатиш, мазлумга кўмак бериш, саломни ёйиш ва қасамни оқлашга буюрдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти) Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/rayyonuz
95
7
✅ Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: ٨٠. إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُحْسِنِينَ "Албатта, Биз гўзал амал қи
✅ Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: ٨٠. إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُحْسِنِينَ "Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз" (Соффаат сураси, 80-оят) Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/rayyonuz
98
8
#⏳намоз_вақтлари 📆 27.07.2026 | 13. Сафар. 1448 йил | душанба. ⏰02: 37. Таҳажжуд* ⏰03: 37. БОМДОД (Саҳарлик тугаши) ⏰05:08.
#⏳намоз_вақтлари 📆 27.07.2026 | 13. Сафар. 1448 йил | душанба. ⏰02: 37.  Таҳажжуд* ⏰03: 37.   БОМДОД  (Саҳарлик тугаши) ⏰05:08. ҚУЁШ ⏰05:23. Ишроқ* ⏰10:00. Зуҳо* ⏰12:35. ПЕШИН ⏰17:35. АСР ⏰19:50.  ШОМ (Ифторлик вақти) ⏰20:05. Аввобийн* ⏰21:18. ХУФТОН __ *Нафл намозлари афзалш вақтига кўра, Тошкент вақти билан берилган. 📚Кун вазифаси: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ «Ла илаҳаиллаллоҳ»  (100марта).                                       Каналга уланиш @rayyonuz
130
9
Кўнглингизга қил сиғмай қолдими? Дунё ташвишлари, турли аламлар сизни ҳар томондан ўраб олдими? Ҳеч кимнинг сўзлари таскин бермаяптими? Телефонингизни ўчиринг. Қаерга кетаётганингизни ҳеч кимга айтманг. Тўғри қабристонга боринг. Бугун ҳатто кўплаб психологлар ҳам инсонга баъзан сокин жойда ўзи билан ёлғиз қолишни тавсия қилишмоқда. Қабристон эса инсонга ўлим ва охиратни эслатадиган энг ибратли масканлардан биридир. Аста кириб, ўтганларнинг ҳаққига Қуръон тиловат қилинг, улар учун истиғфор айтинг. Сўнг йўлаклар бўйлаб сокин юринг… У ерда жимлик ҳукмрон. На мусиқа бор, на шовқин-сурон. Бу ерда талашиш йўқ. Ғийбат йўқ, туҳмат йўқ, хиёнат йўқ. Ҳасадлар тўкилган, кибрлар синган. Маст-аластлар йўқ, яланғочлик ва беҳаёлик йўқ. Иккиюзламачилик йўқ. Фақат сокинлик… Бу ердагилар гапирмай туриб шундай насиҳат беришмоқдаки, бу насиҳатни баъзан энг кучли воизлар ҳам бера олмайди. Улар манзилларига етишди. Амалларининг самарасини кўришди. Яхшилар яхшиликка, ёмонлар ёмонликка етишди. Беҳуда талашганлари учун афсус қилишмоқда. Айтган баъзи сўзлари учун пушаймон бўлишмоқда. Гўё бизга шундай деяптилар: “Ҳар қандай бақир-чақир ва шовқиннинг охири сукут экан.” “Ҳар бир ғийбат, туҳмат, ҳасад ва кибрнинг жазоси муқаррар экан.” Бу ерда қанча амалдорлар, бойлар, чиройли юзлар, фақирлар ва хокисорлар бир жойда ётибди. Инсон эҳтиёт қилиб парвариш қилган танаси ҳам, гўзал қомати ҳам охир-оқибат тупроққа қайтар экан. Қабртошлардаги ёзувлар эса неча юз йиллар ўтиб кетганини сўзсиз айтиб турибди. Ҳа, уйқуни бироз камайтиринг. Қабрда яна қанча юз йиллар ётамиз — Аллоҳ билади. Улар битта тасбеҳга, битта садақага, битта дуога муҳтож. Сизда эса ҳали имконият бор. Истиғфор айтинг. Тасбеҳ айтинг. Садақа қилинг. Сажда қилинг. Жанозага чақирилсак, имконимиз бўлса, ишларимизни бир четга суриб қатнашамиз. Чунки ўлим ва қабрни эслаган инсоннинг дунё ташвишлари четга чикади . Ўлим — ҳақ. Қолган ҳамма нарса эса вақтинчалик. Хўш, ташвишларингиз бироз енгилладими? Ташвишлар ўтиб кетади. Жуда кўп қайғурманг. Озгина сабр қилинг. Беш йил олдинги ташвишларингиз қани? Ўтган йилги оғриқларингиз қани? Ўтиб кетди… Бу ташвишлар ҳам ўтиб кетади, иншааллоҳ. Ишларни эса Аллоҳ тақдир қилганидек бўлади. Насиб қилгани етади. Шукр қилишни унутманг. Қабристонга тез-тез боринг. Қабрларнинг сукутдаги насиҳатини тингланг. Ибрат олинг. Чунки инсонларнинг энг яхшилари — ибрат олувчиларидир. Абу Юсуф @rayyonuz
216
10
Ислом азиз қилган инсон Масжиди Набавийда бир қанча кишилар ўтирар эдилар. Улар орасида Салмони Форсий розияллоҳу анҳу ҳам бор эди. Ўша ердагилардан бири билан Салмони Форсий ўртасида озроқ тушунмовчилик ўтганди. Шу киши Салмони Форсийни оғирроқ вазиятга солиш учун: “Қани, ҳаммамиз ўз насабимизни айтиб чиқсак”, – деди. Ҳалқадаги кишилардан бири ўзининг Авс қабиласига мансублигини баён қилди. Бошқалар ҳам бирин-кетин “мен фалончиман, отам фалончи, бобом фадончи”, дея бошлади. Баҳсни атайлаб бошлаган киши Салмони Форсийга қараб: “Айт-чи, сенинг насабинг қандай?” – деди. Аввал гапирганларнинг барчалари мадиналик, оилалари, яқинлари, шажаралари ҳам шу ерга оид. Салмони Форсий эса Форс юртидан келган. Аввал мажусий бўлган, роҳиблардан ўргана-ўргана охирзамон пайғамбари ҳақларида хабар топган. Қанча машаққатлар тортиб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига келган. Буюк саҳоба савол берган кишига: “Мен Ислом ўғли Салмонман. Залолатда эдим, Аллоҳ таоло мени Муҳаммад алайҳиссалом туфайли ҳидоят билан шарафлантирди. Қул эдим, Аллоҳ мени у зот ила иззатга эриштирди. Фақир эдим, у зот сабабли бой қилди”, – деб жавоб берди. ✅ @rayyonuz
165
11
Омадли одамлар Омадли одамлар ҳеч қандай сеҳр-жоду ишлатмайди. Улар шунчаки тушкунликка асир бўлмайди, улар ўз ҳаётларини назорат қила олади ва эртанги куни бугунидан кўра яхши бўлиши учун интилади. Улар энг яхши, энг кучли бўлишга интилади, мақсадни аниқ қўйиб, меҳнатдан қочмайди. Муваффақиятларининг асоси ҳам шунда. Мутахассислар омадли инсонларни обдон ўрганиб, уларга хос қуйидаги қоидаларни қайд этишди.   1️⃣Омадли одамлар ёмон нарса ҳақида ўйлашмайди. Аслида, сизу биз тўқнаш келган ёмон нарсалар ўй-фикрларимиз маҳсули. Улар тез хулоса чиқариш тўғри эмаслигини ҳам яхши билишади. Улар одамлардан шубҳаланишмайди ("Бордию унга ёқмасам, мен ҳақимда нима деб ўйлайди”, деган фикрга бормайди).  Балки одамларнинг ишончини қозониш учун бор иқтидорини ишга солади.   2️⃣Омадли одамлар ҳеч қачон ёлғон гапиришмайди. Сароб саналмиш ёлғонлардан йироқ ва хотиржам яшашга интилишади. Агар инсон позитив бўлса, у одамнинг кўзига тик қараб, гаплашади. Муаммоларини ҳал қилиш учун ўзларини оқлашмайди. ✅@rayyonuz
137
12
МУҲАММАД ЯСИН ИСМИНИ ҚЎЙИШ #исм ❓ 2180-САВОЛ: Муҳаммад Ясин исмини қўйиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, Муҳаммад Ясин исмини ҳам, Ясин исмини ҳам қўйиш жоиз. Бир қанча уламолар “Ясин” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларидан бири эканини таъкидлаганлар. Ясин исмини қўйиш Ислом умматида қадимдан мавжуд бўлган. Ҳозирда ҳам Ислом диёрларидан Миср ва Шомда бу исм кенг тарқалган. Бир қатор олимларнинг исми ҳам Ясин бўлган. Шофеъий уламолардан Хатиб Ширбиний “Муғнил муҳтож” китобида айтадилар: “Фаришталар ва пайғамбарларнинг исмини, шунингдек, Ясин ва Тоҳа исмларини қўйиш макруҳ эмас”. Ҳанбалий уламолардан Аллома Буҳутий “Кашшофул қаноъ” китобида шундай дейдилар: “Жаброил исмини, бошқа фаришталарининг исмларини, шунингдек Ясин исмини қўйиш макруҳ эмас”. Имом Моликдан “Ясин” исмини қўйиш яхши эмаслиги ҳақида ривоят келган. Моликий олим, машҳур муфассир Ибн Арабий айтишларича, Имом Молик бундан Қуръони каримдаги кўринишда (“Йо” ва “син” (يس)дан иборат) ёзилган “Ясин”ни назарда тутганлар, ёйиб ёзилган ҳолатдаги “Ясин” (يسين)ни эмас. Маълумки, ўзбек тилида Ясин исми Қуръони каримдаги кўринишда ёзилмайди, шунинг учун ушбу исмни қўйишга ҳеч қандай монеълик йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @rayyonuz
135
13
#муфтий_минбари 📹 Насуҳ тавба фазилати 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar
#муфтий_минбари 📹 Насуҳ тавба фазилати 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar
82
14
✅ Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимнинг қиз фарзанди бўлса ва у қизига яхшилик қилиб, уни тарби
✅ Кун ҳадиси:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимнинг қиз фарзанди бўлса ва у қизига яхшилик қилиб, уни тарбияласа, қизи уни дўзахдан тўсиқ (парда) бўлади» (Имом Бухорий ривояти). Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/rayyonuz
127
15
✅ Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِ
✅ Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ    яъни: “Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур” (Шўро сураси, 49-оят). Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/rayyonuz
124
16
#⏳намоз_вақтлари 📆26.07.2026 | 12. Сафар. 1448 йил | якшанба. ⏰02:36. Таҳажжуд* ⏰03:36. БОМДОД (Саҳарликнинг тугаш вакти.) ⏰
#⏳намоз_вақтлари 📆26.07.2026 |  12. Сафар. 1448 йил |  якшанба. ⏰02:36. Таҳажжуд* ⏰03:36.  БОМДОД (Саҳарликнинг тугаш вакти.) ⏰05:07.  ҚУЁШ      05:22.  Ишроқ* ⏰10:00.  Зуҳо* ⏰12:35.  ПЕШИН ⏰17:36.  АСР ⏰19:51.  ШОМ (Ифторлик вақти) ⏰20:06.  Аввобийн* ⏰21:19.  ХУФТОН __ *Нафл намозлари афзал вақтига кўра, Тошкент вақти билан берилган. 📚Кун вазифаси: الْحَمْدُ للهِ  "Алҳамду лиллаҳ"   (100марта)            Каналга уланиш @rayyonuz .
167
17
«Оламда ҳар нарсанинг зидди бор. Кундузнинг зидди кеча, яхшининг зидди ёмон, Иссиқнинг зидди эса совуқдир. Зеро кундузи чароғон эканини инсон билиши учун Ҳақ таоло кечани яратган. Биз кеча бўлмаганида, яъни тунни билмаганимизда кундузнинг чароғон ва ёруғ эканини билмасдик. Худди шундай бошқа неъматлар ҳам ўз зидди билан тажаллий этади... Мавлом гизли бир хазина эди, билинмоқни истади ва бу дунёни яратди...» дейдилар Мавлоно Румий ҳазратлари. Демак бундан шуни англаймизки, дунё, Ҳақ таолонинг борлигини билишимиз учун яратилгандир. «Ичиндаги-ичиндадур» китобидан.📚 @rayyonuz
195
18
Кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан: «Хўш, кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар?» - деб, сўрадилар. Саҳобалар: «Рақибини тезлик билан енгадиган, йиқитадиган киши энг кучли полвон бўлади», деб жавоб бердилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, ундай эмас, жаҳли чиққанда ғазабини ичига юта оладиган киши энг кучли полвондир», дедилар. Шу сабабдан Аллоҳ таоло ҳам ғазабини ичига юта оладиган кишиларни ўз Қуръони Каримида мақтаган: «У тақводор зотлар яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир. Аллоҳ таоло бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли-Имрон сураси, 134-оят). ✅@rayyonuz
313
19
​ ИЙМОН 🗣Жаннат неъматларининг 60 таърифи 1. Жаннатда ўлим йўқ. 2. Касаллик йўқ. 3. Оғриқ йўқ. 4. Ғам-қайғу йўқ. 5. Ташвиш йўқ. 6. Хавотир йўқ. 7. Қўрқув йўқ. 8. Руҳий тушкунлик йўқ. 9. Чарчоқ йўқ. 10. Машаққат йўқ. 11. Толиқиш йўқ. 12. Қарилик йўқ. 13. Очлик йўқ. 14. Ташналик йўқ. 15. Неъматларни узиб қўядиган уйқу йўқ. 16. Зулмат йўқ. 17. Ҳасад йўқ. 18. Адоват йўқ. 19. Нафрат йўқ. 20. Айрилиқ йўқ. 21. Ҳар бир орзу Аллоҳнинг изни билан амалга ошади. 22. Унда (айнимаган) сувли анҳорлари бор. 23. Унда (таъми ўзгармаган) сутли анҳорлари бор. 24. Унда ичувчилар учун лаззатбахш хамрли анҳорлари бор. 25. Унда мусаффо асал анҳорлари бор (Муҳаммад сураси, 15). 26. Қасрлари буюк ва муҳташам. 27. Чодирлари марвариддан. 28. Дарахтлари улкан. 29. Мевалари қўл етадиган даражада яқин. 30. Сояси доимий. 31. Ҳиди хушбўй. 32. Неъматлари ҳеч қачон тугамайди. 33. Аҳли ҳамиша ёш бўлади. 34. Соғлиқлари мукаммал бўлади. 35. Жисмлари энг гўзал кўринишда бўлади. 36. Кийимлари ҳарир, ипакдан. 37. Зеб-зийнатлари олтиндан. 38. Зийнат, безаклари кумушдан ҳам. 39. Унда баланд кўтарилган сўрилар бор. 40. Унда мангу ёш хизматкорлар бор. 41. Унда ҳури ъийнлар бор. 42. Уларнинг сўрашишлари «салом!”дир». 43. Унда беҳуда сўз эшитмайдилар. 44. Гуноҳга ундайдиган сўзларни эшитмайдилар. 45. Аллоҳга ҳеч қандай машаққатсиз тасбеҳ айтадилар. 46. Бир-бирларини (бориб кўрадилар) зиёрат қиладилар. 47. Мўмин биродарлари билан учрашиб, жам бўладилар. 48. Аллоҳ улардан рози бўлади. 49. Аллоҳ уларга ҳеч қачон ғазаб қилмайди. 50. Фаришталар уларнинг ҳузурига: «Сабр қилганингиз учун сизларга салом бўлсин!”, деб кирадилар. (Раъд сураси, 24-оят) 51. Жаннатнинг саккизта эшиги бор. 52. Унинг аҳли манзилларида азиз ва мукаррам бўладилар. 53. Унинг энг олий ери — Фирдавсдир. 54. Фирдавснинг шифти Раҳмоннинг Аршидир. 55. Унинг аҳли унда абадий қоладилар. 56. Ундан ҳеч қачон чиқарилмайдилар. 57. Унда ҳеч бир кўз кўрмаган неъматлар бор. 58. Ҳеч бир қулоқ эшитмаган неъматлар бор. 59. Ва жаннатда ҳеч бир инсон хотирига келмаган неъматлар бор. 60. У(жаннат)нинг энг улуғ неъмати — Аллоҳ таолонинг Карамли Юзини кўришдир. 🤲Аллоҳим! Бизни, ота-онамизни, аҳли оиламизни ва бизга севикли инсонларни ҳеч бир ҳисоб-китобсиз ва олдинги азобларсиз, тўғридан-тўғри Олий Фирдавс жаннати аҳлидан қилгин. ✅@rayyonuz
435
20
#муфтий_минбари 📹 Беш тоифага яқинлашманг 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar
#муфтий_минбари 📹 Беш тоифага яқинлашманг 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar
79