cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Rayyon.uz

O'zbekiston Musulmonlari Idorasi Farg‘ona viloyati Buvayda tumani "Mansurxon to‘ra" jome' masjidi rasmiy kanali. 340415 Мурожаат учун 👉 @WwwNMahmudov

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
314
المشتركون
-224 ساعات
+17 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Ибратли ҳикоя Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди.  Бироз катта бўлганида бола ота-онасига: - Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди? Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан,  бола яна ўша гапларни такрорлади: - Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..! Поезд ҳаракатланаётганида отаси: - Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг,  ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди. Ва бола энди бир ўзи қолди. Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар. Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига  беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади. Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади. Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топиб очди. Қоғозда шундай ёзилганди: "... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!" Биз - ота оналар болаларимизга мустақил қарор қабул қилишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга кўникма хосил қилгунларигача охирги вагонда бўлишимиз керак... @rayyonuz расмий канали .
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
✅  Ҳаж масалалари ҳақида   👉 Имом жамоат билан арафа куни Арафот майдонида пешин ва асрни жамлаб ўқийди, деб ижмо қилдилар 👉  Арафот майдонида пешин ва асрни жам қилиб адо қилиш жараёнида имом қироатни махфий қилади 👉 Муздалифада шом ва хуфтонни жамлаб ўқиш суннат Каналга уланиш:   @rayyonuz .
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
✅  ҚУРБОНЛИК КИМЛАРГА ВОЖИБ? ❓Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб кофир унга аҳл эмас. (Бадоеъус саноеъ) 2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди. (Ал баҳрур роиқ) 3. Нисоб эгаси бўлиш. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Кимда кенгчилик бўла туриб қурбонлик қилмаса асло намозгоҳимизга келмасин” дедилар. 4. Муқим бўлиш. Мусофирга қурбонлик вожиб эмас. Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас” . (Алмуҳалло бил асор). Каналга уланиш учун босинг https://t.me/rayyonuz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Қурбонликка_оид_масалалар 8-МАСАЛА: Бой одамнинг балоғатга етган фарзандлари закот беришга қодир бўлмасалар, уларга қурбонлик вожиб бўлмайди. Балоғатга етмаган ёш боланинг бойлиги закот нисобига етса, унинг молидан отаси қурбонлик қилиши вожиб бўлади. (“Ҳидоя” китоби). @rayyonuz расмий канали
إظهار الكل...
​​​​Қадр-қимматинг қачон тушади?     Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз. Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради: “Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”. Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг! Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин! Устоз Раҳматуллоҳ Термизий @rayyonuz расмий канали
إظهار الكل...

​​​БАЛКИ, БУ  НАЖОТИНГДИР... Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт. Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур... Отанг сенга мурожаат қилиб: "уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар: Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди. Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкинлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан. @rayyonuz расмий канали .
إظهار الكل...

02:34
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНГИЗНИ УЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРИНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
إظهار الكل...
ULARGA HAM RAVO KO'RING+.mp49.15 MB
Repost from Muslim.uz
🗣МАҚСАДИМИЗ – АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИГА ЭРИШИШ!
✅ Шу кунларда Маккаи мукаррамада ҳаж амалларини адо этишга тайёргарлик кўраётган зиёратчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги таниқли уламолар, имом домлалар, элликбошилар, отинойилар ва шифокорлар томонидан маърифий суҳбатлар узлуксиз давом эттирилмоқда.
Мулоқотларда Муфтий ҳазратлари бўлғуси ҳожиларга қилажак ҳажлари мабрур бўлиши учун ҳам руҳан, ҳам жисмонан ҳозирлик кўриш, муборак масканларда қалбимизда меҳрибон Роббимиз ва Унинг ҳақ пайғамбари Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат жўш урмоғи, бунинг учун тилимиз фақат зикру саловот билан нам бўлиши, фарз, вожиблар билан бирга суннатларга ҳам амал қилиш, вақтни ғанимат билиш, сафарда бўладиган баъзи машаққатларга сабр ҳамда Раҳмоннинг меҳмони бўлишдек шарафга лойиқ бўлганларига шукроналар келтириш кераклигини алоҳида таъкидладилар. 💬Аёл зиёратчилар учун ҳам отинойилар томонидан алоҳида суҳбатлар ташкил этилиб, ҳожилик мақомига муносиб бўлиш, ибодату зикрлар, яхши амалларни кўпайтириш ва аёлларга хос масалалар ҳақида мавъизалар қилинмоқда. Суҳбат давомида ҳар бир зиёратчи яқинлари, она юрт ҳаққига кўп дуолар қилиш зарурлигини шаръий далил ва ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб бердилар. Учрашувлар асносида зиёратчилар ўзларини қизиқтирган диний саволларига жавоблар олишмоқда. #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
✅Кун ҳадиси:    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойида ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр". (Имом Термизий ривояти). Каналга уланиш учун босинг https://t.me/rayyonuz .
إظهار الكل...