Rayyon.uz
Ir al canal en Telegram
O'zbekiston Musulmonlari Idorasi Farg‘ona viloyati Buvayda tumani "Mansurxon to‘ra" jome' masjidi imom hatibi Ne‘matulloh domla Mahmudovning rasmiy telegram sahifasi.
Mostrar más492
Suscriptores
+124 horas
+47 días
+430 días
Carga de datos en curso...
Canales Similares
Nube de Etiquetas
Sin datos
¿Algún problema? Por favor, actualice la página o contacte a nuestro gerente de soporte.
Menciones Entrantes y Salientes
---
---
---
---
---
---
Atraer Suscriptores
julio '26
julio '26
+6
en 0 canales
junio '26
+30
en 0 canales
Get PRO
mayo '26
+34
en 3 canales
Get PRO
abril '26
+60
en 2 canales
Get PRO
marzo '26
+27
en 1 canales
Get PRO
febrero '26
+63
en 2 canales
Get PRO
enero '26
+46
en 0 canales
Get PRO
diciembre '25
+45
en 0 canales
Get PRO
noviembre '25
+51
en 0 canales
Get PRO
octubre '25
+49
en 1 canales
Get PRO
septiembre '25
+23
en 0 canales
Get PRO
agosto '25
+32
en 0 canales
Get PRO
julio '25
+24
en 0 canales
Get PRO
junio '25
+39
en 2 canales
Get PRO
mayo '25
+27
en 1 canales
Get PRO
abril '25
+25
en 1 canales
Get PRO
marzo '25
+51
en 1 canales
Get PRO
febrero '25
+35
en 0 canales
Get PRO
enero '25
+45
en 1 canales
Get PRO
diciembre '24
+29
en 0 canales
Get PRO
noviembre '24
+31
en 0 canales
Get PRO
octubre '24
+30
en 0 canales
Get PRO
septiembre '24
+121
en 5 canales
Get PRO
agosto '24
+21
en 0 canales
Get PRO
julio '24
+49
en 0 canales
Get PRO
junio '24
+33
en 2 canales
Get PRO
mayo '24
+28
en 1 canales
Get PRO
abril '24
+26
en 1 canales
Get PRO
marzo '24
+39
en 1 canales
Get PRO
febrero '24
+33
en 3 canales
Get PRO
enero '24
+40
en 1 canales
Get PRO
diciembre '23
+29
en 0 canales
Get PRO
noviembre '23
+19
en 1 canales
Get PRO
octubre '23
+17
en 0 canales
Get PRO
septiembre '23
+35
en 0 canales
Get PRO
agosto '23
+24
en 0 canales
Get PRO
julio '23
+23
en 0 canales
Get PRO
junio '23
+28
en 0 canales
Get PRO
mayo '23
+48
en 0 canales
Get PRO
abril '23
+36
en 0 canales
Get PRO
marzo '23
+33
en 0 canales
Get PRO
febrero '23
+22
en 0 canales
Get PRO
enero '23
+26
en 0 canales
Get PRO
diciembre '22
+18
en 0 canales
Get PRO
noviembre '22
+17
en 0 canales
Get PRO
octubre '22
+17
en 0 canales
Get PRO
septiembre '22
+23
en 0 canales
Get PRO
agosto '22
+32
en 0 canales
Get PRO
julio '22
+10
en 0 canales
Get PRO
junio '22
+11
en 0 canales
Get PRO
mayo '22
+17
en 0 canales
Get PRO
abril '22
+37
en 0 canales
Get PRO
marzo '220
en 0 canales
Get PRO
febrero '220
en 0 canales
Get PRO
enero '220
en 0 canales
Get PRO
diciembre '210
en 0 canales
Get PRO
noviembre '210
en 0 canales
Get PRO
octubre '210
en 0 canales
Get PRO
septiembre '210
en 0 canales
Get PRO
agosto '210
en 0 canales
Get PRO
julio '210
en 0 canales
Get PRO
junio '210
en 0 canales
Get PRO
mayo '21
+178
en 0 canales
| Fecha | Crecimiento de Suscriptores | Menciones | Canales | |
| 05 julio | 0 | |||
| 04 julio | +1 | |||
| 03 julio | 0 | |||
| 02 julio | +2 | |||
| 01 julio | +3 |
Publicaciones del Canal
#асл_моҳият
☝🏻Қалбдаги иймонни фақат Аллоҳ билади...
🔹 Маълумки, умринг бўйи кофирлиги аниқ бўлган кимсани кофир демасанг, Аллоҳ таоло бунинг учун сени қиёматда жазоламайди.
❗️ Аммо Аллоҳнинг наздида кофир бўлмаган (чунки қалбдаги иймонни фақат Аллоҳ билади) одамни умрда бир марта кофир десанг, ўзингни Аллоҳ азза ва жалла ҳузуридаги энг улкан гуноҳга рўбарў қилибсан.
✍🏻 Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ
@rayyonuz
| 2 | Намознинг соғлиққа фойдалари
✅Намоз ўқиш нафақат савоб, айни пайтда соғлигимиз учун ҳам жуда фойдалидир. Бу ибодатдаги барча ҳаракатлар енгил ва осон бўлгани боис юракни толиқтирмайди. Куннинг муайян вақтларида бажарилгани учун инсонни доимо тетик тутади.
✅Намоз ўқийдиган инсоннинг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб тургани боис унинг жисмида қон айланиши яхшиланади. Кўзнинг ички босими ошмайди, шоҳпарда меъёрида намланиб туради. Бу эса катаракта касаллигининг олдини олишда жуда муҳимдир. Бежиз Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Кўзим қувончи намозда қилинди” (Имом Насоий ривояти), демаганлар.
✅Намоздаги тартибли ҳаракатлар овқат ҳазмини яхшилайди, ўт пуфагидаги суюқлик бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозоности безининг равон ишлашига имкон беради, қабзиятнинг олдини олади.
✅Буйрак, бавл йўллари, қовуқ ва тўғри ичакнинг доимий чайқалиши натижасида бавл ажралиш жараёнини бир меъёрда бўлади. Ушбу аъзоларда тош ҳосил бўлмайди.
✅Намоз уйқуни тартибга солади. Намоз туфайли танада тўпланиб қоладиган ортиқча зарядлар чиқиб кетади.
✅Намозда танамизнинг барча аъзолари ҳаракатланиши натижасида бўғим касалликлари бартараф этилади, туз йиғилишининг олди олинади, томирларда тиқинлар пайдо бўлмайди.
✅ Намоз ҳам жисмоний, ҳам маънавий поклик бўлиб, уни адо этган киши ҳар жиҳатдан соғлом ва тетик бўлади.
@rayyonuz | 110 |
| 3 | ЭҲРОМ ЛИБОСИНИ ПИСТОН ВА ТУГМАЛАР БИЛАН МАҲКАМЛАБ ЎРАШНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра
❓2153-САВОЛ: Бир видеода эҳромнинг пастки кийимини пистон ёрдамида бир бирига боғлайдиган турини кўрдим. Ҳақиқатда кийишга, юриш туришга жуда қулай экан. Шундай эҳром либоси мумкинми ё мумкин эмасми? Шу масалага жавоб берсангиз.
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромда эркаклар баданини икки бўлак мато билан ёпишади. Тананинг устини ташланадиган матони ридо, пастки қисмини ўрайдиганини изор дейилади. Изорни маҳкам тутиб туриш мақсадида камар (ҳамён) тақишни уламолар макруҳ дейишган. Аммо унга ҳужжат, пул, телефон каби зарур нарсаларни солиб юриш мақсадида боғласа, жоиз деганлар.
Уламоларнинг мазкур сўзларига кўра сиз айтган ҳолатнинг макруҳ экани келиб чиқади. Чунки эҳромни сабабсиз бирор нарса ёрдамида боғлаб олинмайди. Ҳамён ҳам зарур ашёлар солиб юриш сабабли тақилгани учун макруҳ бўлмайди. Агар мақсад фақат изорни тутиб туришнинг ўзи бўлиб қолса, макруҳлик ҳукмига қайтади.
Шунга қарамай, бу ишлар жарима тўлашга сабаб бўлмайди. Аммо бундан буларни бемалол қилиш мумкинлиги келиб чиқмайди, чунки била туриб макруҳ ишга қўл уриш ибодатнинг савобига путур етказади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣 | 48 |
| 4 | #muftiy_minbari
🌝ЮЗЛАРИДАН НУР ТАРАЛГАН ЖАННАТ АҲЛИ
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ | 48 |
| 5 | َ✅ Кун ҳадиси: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”
(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган).
Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/rayyonuz | 71 |
| 6 | ✅ Кун ояти.Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади
١١٠. وَأَقِيمُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُوا۟ ٱلزَّكَوٰةَ وَمَا تُقَدِّمُوا۟ لِأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ ٱللَّهِ إِنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ
"Намозни қоим қилинг, закот беринг, ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топарсиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўрувчидир"
(Бақара сураси, 110-оят)
Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/rayyonuz | 66 |
| 7 | #⏳намоз_вақтлари
📆06.07.2026 | 21. Мухаррам.
1448 йил | душанба.
⏰02:12. Таҳажжуд*
⏰03:12. БОМДОД (Саҳарликнинг тугаш вакти.)
⏰04:51. ҚУЁШ
05:06. Ишроқ*
⏰10:00. Зуҳо*
⏰12:33. ПЕШИН
⏰17:41. АСР
⏰20:04. ШОМ (Ифторлик вақти)
⏰20:19. Аввобийн*
⏰21:39. ХУФТОН
__
*Нафл намозлари афзал вақтига кўра, Тошкент вақти билан берилган.
📚Кун вазифаси:
الْحَمْدُ للهِ
"Алҳамду лиллаҳ" (100марта)
Каналга уланиш @rayyonuz
. | 80 |
| 8 | Аллоҳнинг ва инсонларнинг муҳаббатига элтувчи йўл
Саҳл ибн Саъд ас-Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули, мени шундай бир амалга йўллаб қўйингки, агар уни қилсам, мени Аллоҳ ҳам яхши кўрсин, одамлар ҳам яхши кўрсин", деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Дунёдан юз ўгир (зоҳид бўл), Аллоҳ сени яхши кўради. Одамларнинг қўлидаги нарсалардан юз ўгир, одамлар сени яхши кўради", дедилар».
Бу ҳадис икки буюк йўлни ўз ичига олган: Аллоҳнинг муҳаббати йўли ва инсонларнинг муҳаббати йўли.
Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш йўли — дунёга нисбатан зоҳид бўлишдир. Зуҳд (дунёдан юз ўгириш) дегани — дунёни бутунлай тарк этиш ёки ундан ҳеч вақога эга бўлмаслик дегани эмас. Балки асл зуҳд — дунё сенинг қўлингда бўлиши, аммо қалбингга кирмаслигидир.
Солиҳларнинг дуоларидан бири шундай эди: «Аллоҳим, дунёни қўлларимизда қилгин, қалбларимизда қилмагин».
Зуҳднинг энг олий чўққиси ҳам мана шу: дунё қўлинг остида бўлса-ю, лекин қалбингни асир қилмаса. Бор нарсага унга қаттиқ боғланиб қолган кимсадек ҳаддан ташқари шодланиб кетмайсан, йўқотилган нарсага эса худди шу билан ҳаёти барбод бўлгандек қайғурмайсан.
Сен дунёга Аллоҳ сенинг ихтиёрингга топшириб қўйган бир восита (қурол) сифатида қарайсан. Агар у қўлингда турса — шукр қиласан, зиммангдаги ҳақ-ҳуқуқларни адо этасан, уни яхшилик, ҳақ йўлларига, садақа ва одамларга ёрдам беришга сарфлайсан. Агар у сендан кетса — қалбинг бирга кетмайди ва Аллоҳга бўлган ишончинг зинҳор сусаймайди.
Инсонларнинг муҳаббатига эришиш йўли эса — уларнинг қўлидаги нарсаларга кўз тикмасликдир. Улар эга бўлган нарсаларга қарамаслик, унга кўз олайтирмаслик, қалбни уларнинг ҳузуридаги матоҳларга боғламаслик ва ҳожатингни уларга изҳор қилмасликдир.
Аҳлуллоҳлар (Аллоҳнинг суюкли бандалари) шундай дердилар: «Биз подшоҳлар кабимиз; сўрамаймиз ва рад ҳам этмаймиз».
Яъни, одамларнинг қўлидаги нарсани сўраб тиланмайдилар, агар бирор яхшилик сўровсиз, ўз-ўзидан келса, уни такаббурлик билан рад ҳам қилмайдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қалбни фақат Аллоҳ таолога боғлашга йўллаб, шундай деганлар: «Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра, агар ёрдам тиласанг, Аллоҳдан ёрдам тила».
Инсон Аллоҳ таоло билан бойиб, одамларнинг қўлидаги нарсалардан беҳожат бўлса, одамлар уни яхши кўради. Чунки у уларнинг молига кўз олайтирмайди, борига шерик бўлишга интилмайди ва ўз ҳожатлари билан уларга юк бўлмайди.
Хуллас, зуҳд — қўлнинг фақирлиги эмас, балки қалбнинг бойлигидир. У дунёга сенинг эгалик қилишингдир, дунёнинг сенга эгалик қилиши эмас. Ҳамда Аллоҳнинг ҳузуридаги мукофотларни одамларнинг қўлидаги нарсалардан кўра хайрлироқ ва боқийроқ деб билишдир.
«Дунёдан юз ўгир, Аллоҳ сени яхши кўради. Одамларнинг қўлидаги нарсалардан юз ўгир, одамлар сени яхши кўради».
Проф. Др. Шайх Али Жума
https://t.me/rayyonuz | 154 |
| 9 | Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг тақволари
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бир куни масжид муаззинининг ортида туриб хуфтон намозини ўқидилар. Муаззин «Залзала» сурасини қироат қилди.
Намоз тугаб, одамлар масжиддан чиқиб кетишгач, ичкарида Имом Абу Ҳанифа ва муаззиндан бошқа ҳеч ким қолмади.
Муаззин ҳикоя қилади:
«Абу Ҳанифага назар солсам, у зот чуқур фикрга толиб, оғир-оғир нафас олиб ўтирардилар. Ичимда: "У зотнинг хаёлларини чалғитмай деб туриб чиқиб кета қолсаммикан", дедим ва масжиддан чиқдим. Ичкарида пилиги бор қандил (чироқ) қолганди, унда ҳам жуда озгина мой бор эди. Сўнг тонг отганда қайта келдим...
Қарасам, у зот ҳалиям ўтирган жойларида шундай деяётган эканлар:
«Эй зарра миқдоридаги яхшиликка яхшилик билан мукофот берувчи Зот! Ва эй зарра миқдоридаги ёмонликка (жазосини) берувчи Зот! Қулинг Нўъмонни (Абу Ҳанифани) дўзахдан асра ва уни Ўз раҳматинг кенглигига дохил қил».
Муаззин сўзида давом этади: «Ичкарига кирдим, қарасам, қандил ҳалиям ёниб турарди».
Имом Абу Ҳанифа (вақт ўтганини сезмай, ҳали ҳам хуфтон вақти деб ўйлаб): «Қандилни олмоқчимисан?» дедилар.
Мен: «Эй Имом, тонг отиб бўлди-ку!» дедим.
Шунда Абу Ҳанифа: «Кўрганларингни сир тут (ҳеч кимга айтма)», дедилар.
Сўнг икки ракат (бамдоднинг суннатини) ўқидилар ва хуфтон таҳоратлари билан биз билан бамдод намозини ўқиш учун турдилар. Мен бу воқеани Имом вафот этгунларига қадар ҳеч кимга сўзлаб бермадим».
(Манба: Хатиб Бағдодий, «Тарихи Бағдод», 13/355)
https://t.me/rayyonuz | 135 |
| 10 | ✅ Инсоннинг умри уч қисмдан иборат бўлади:
1. Вақтга оид умри: У туғилган кунидан бошланади.
2. Ақлга оид умри: У Аллоҳ унга идрок ато қилган кундан бошланади. Гоҳида унинг ақли вақтга оид умридан узунроқ бўлади, гоҳида тенг, гоҳида эса қисқароқ ҳам бўлади.
3. Илмий умри: У эса илм олишни бошлаган кунидан бошланади.
Аллома Муҳаммад Аввома ўгитларидан.
Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/rayyonuz | 119 |
| 11 | ФИРЪАВН УЧУН ҚАБРДАГИ СЎРОҚ-САВОЛИ ВА АЗОБ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#ақида
❓2152-САВОЛ: Китобларда Фиръавннинг кўмилмагани, одамларга ибрат бўлиши учун ер юзида қолдирилгани айтилади. Агар у қабрга кўмилмаган бўлса, унинг қабрдаги сўроқ-саволи ва азобланиши қандай бўлади?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон вафот этганидан кейин унинг бу дунё билан алоқаси узилиб, “Барзах олами” деб аталадиган бошқа бир оламга кўчади. Уни оддий қилиб қабр ҳаёти деб аталади. Қабр деганда фақат ердан қазилган чуқурлик назарда тутилмайди, балки инсон вафот этганидан кейин унинг жасади қаерда бўлса, ўша жой унинг қабри ҳисобланади. Шу боис, одатда барзах оламидаги азоб “қабр азоби” деб ҳисобланади.
Маййит дафн қилинмагани учун ер юзида қолдирилган бўлса ҳам уни дунё оламида эмас, балки барзах оламида дейилади. Аллоҳ таоло Ўзининг чексиз ҳикмати билан барзах оламидаги ҳақиқатларни одамлардан яшириб қўйган. Шу сабабли маййитнинг бошидан ўтаётган яхши ёки ёмон ҳолатларни бу дунёдагилар кўра олмайди.
Ақида китобларига кўра сувга ғарқ бўлган ёки ёниб кетган ё бирор йиртқич еб юборгани учун ўлиб, дафн қилинмаган инсоннинг қабри ўша жой ҳисобланади ва унинг сўроқ саволи, азоби ёки роҳати ўша ерда бўлади.
Фиръавннинг жасади ёки унинг тана аъзолари қаерда ва қайси ҳолатда бўлмасин, унга қилган жиноятлари ва амалларига яраша барзах азоби берилади.
Машҳур юртдошларимиздан Сўфи Оллоҳёр ҳазратларининг “Саботул ожизин” китобида мазкур масала қуйидагича тушунтирилган:
“Агар чанди ки гўрсиз ўлса инсон, Сўролур, албатта, бешакку нуқсон.
Агар дарёда ўлсун ё осилсун, Азоб этса, бани одам на билсун.
Даранда одам ўғлин қилса хўрок, гумон йўқдур, сўрар қорнида, эй пок.
Агар банда муаззаб бўлса анда, қолур туймай бу ишни ул даранда.
Нечук қилса эрур Қодиру Носир, Бу ерда бандасининг ақли қосир”.
Демак, инсон вафот этгандан кейин у учун барзах олами бошланади ва қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар унинг сўроқ-саволи ҳамда азоб ёки роҳати муқаррар содир бўлади. Мусулмон инсон мана шундай эътиқодда бўлиши зарурдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@rayyonuz | 118 |
| 12 | #муфтий_минбари
📹 Намоз нурдир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@diniysavollar | 67 |
| 13 | َ✅ Кун ҳадиси:
قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا غَضِبَ أَحَدُكُمْ فَلْيَسْكُتْ. (حم)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: «Сизлардан бирингиз ғазабланса, (ғазаби ўтгунича) жим турсин».
(Муснади Аҳмад ибн Ҳанбал)
Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/rayyonuz | 126 |
| 14 | ✅ Кун ояти.Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади
١١٧. بَدِيعُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَإِذَا قَضَىٰٓ أَمْرًا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُۥ كُن فَيَكُونُ
" (У) осмонлару ерни пайдо қилувчидир. Бирор ишни қилмоқчи бўлганида, унга: «Бўл!» деса, бўлаверадир"
(Бақара сураси, 117-оят)
Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/rayyonuz | 124 |
| 15 | #⏳намоз_вақтлари
📆05.07.2026 | 20 мухаррам.
1448 йил | якшанба.
⏰02:11. Таҳажжуд*
⏰03:11. БОМДОД (Саҳарликнинг тугаш вакти.)
⏰04:51. ҚУЁШ
⏰05:06. Ишроқ*
⏰10:00. Зуҳо*
⏰12:33. ПЕШИН
⏰17:42. АСР
⏰20:04. ШОМ (Ифторлик вақти)
⏰20:19. Аввобийн*
⏰21:39. ХУФТОН
__
*Нафл намозлари афзал вақтига кўра, Тошкент вақти билан берилган.
📚Кун вазифаси:
سبحان الله
"Субҳаналлоҳ" (100марта)
Каналга уланиш @rayyonuz | 146 |
| 16 | Ота ўғлига:
«Юрганингда қадамингни ўйлаб босгин», деди.
Ўғли:
«Отажон, сиз эҳтиёт бўлинг, чунки мен сизнинг изингиздан боряпман» деди.
Сиз ўзингизни ислоҳ қилинг, чунки фарзандингиз барибир сизга эргашади.
http://t.me/rayyonuz | 175 |
| 17 | “УММАТИМ! УММАТИМ!!!”
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг айтишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Иброҳим сурасидаги:
“Эй Раббим, албатта, у (санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан” (36) оятини ва Исо алайҳиссаломнинг ушбу сўзларини тиловат қилдилар:
“Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли Зотсан” (Моида сураси, 118-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб:
“Эй Аллоҳ! Умматим!! Умматим!!!” деб йиғлаб юбордилар. Аллоҳ азза ва жалла Жаброил алайҳиссаломга амр қилди:
“Эй Жаброил, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига бор. Раббинг билгувчироқдур. Айт: “Биз сизни умматингиз ишида рози қилурмиз, ҳаргиз хафа қилмагаймиз”.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.📚
@rayyonuz | 203 |
| 18 | Бошқаларнинг хотимаси билан эмас, ўз хотимангиз билан машғул бўлинг!
Баъзан инсонларнинг устидан ҳукм чиқаришга, уларнинг охиратдаги жойини «тайин қилиб» қўйишга шошиламиз. Лекин унутмайлик:
☝️ Ҳукм чиқариш бизнинг ишимиз эмас.
Ҳеч кимга бировнинг охиратдаги тақдири ҳақида ҳукм чиқариш жоиз эмас. Зеро, жон ҳалқумга келгунча банда билан Аллоҳнинг ўртасида нималар кечишини У Зотдан ўзга ҳеч ким билмайди.
☝️ Инсонларнинг гапи қадарни ўзгартирмайди.
Одамлар нима дейишидан қатъи назар, уларнинг сўзи Аллоҳнинг ҳукмини на олдинга суради ва на орқага. Ҳақиқий ҳукм фақат Аллоҳникидир.
☝️ Асосий савол-жавоб ўзимиз ҳақимизда.
Биз Аллоҳнинг ҳузурида бошқаларнинг қандай вафот этгани, умри қандай якунлангани учун жавоб бермаймиз. Лекин Аллоҳ биздан ўз хотимамиз ҳақида сўрайди.
🧑⚖️ Бировнинг айбини қидиришга, унга «тамға» босишга сарфлайдиган вақтимизни ўз ислоҳимизга, охиратимиз обод бўлишига сарфлайлик.
🤲 Аллоҳ барчамизга гўзал хотима насиб этсин!
@rayyonuz | 161 |
| 19 | ОИЛАВИЙ БАХТНИНГ СИРИ?
🤩 Оила – Аллоҳнинг буюк неъмати. Агар оила Аллоҳга итоат ва тақво устига қурилса, Аллоҳ таоло ўша хонадонга файз, хотиржамлик ва муваффақият беради. Бироқ оилага гуноҳ ва маъсият аралашса, шайтон у ерда ажрим солишга имкон топади.
Иймонли эр-хотин учун қуйидаги ҳадис энг катта ибратдир:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, икки киши бир-бирини севса, иккисидан бири қилган гуноҳгина уларни ажратиб юборади».
(Имом Аҳмад ривояти)
Бундан қандай хулоса қиламиз?
✅ Гуноҳ – масофа яратади: Гоҳида эр-хотин ўртасида сабабсиз совуқчилик, тушунмовчилик пайдо бўлади. Бунинг негизида кимдир қилган гуноҳ бўлиши мумкин.
✅ Муҳаббатнинг қўрғони – тақво: Бир-бирингизни Аллоҳ учун севинг ва оилангизни гуноҳлардан асранг. Шунда Аллоҳ муҳаббатингизни бардавом қилади.
✅ Истиғфор – ечим: Агар оилада келишмовчилик чиқса, айбдорни қидиришдан олдин истиғфор айтиб, Аллоҳга қайтинг. Зеро, банданинг гуноҳи сабаб ундан неъматлар олиб қўйилади.
✨ Эй Роббимиз! Оилаларимизни иймон ва муҳаббат устига барқарор қил, бизни гуноҳлар сабаб бир-биримиздан ажратиб қўйма!
@rayyonuz | 144 |
| 20 | ЗИЁРАТ ТАВОФИНИ БАЖАРМАСДАН ҚАЙТИБ КЕЛГАН ҲОЖИНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра
❓2151-САВОЛ: Агар бир киши бирор узрли ёки узрсиз сабаб билан Тавофи зиёрат (ифоза)ни бажара олмай ватанига қайтиб кетган бўлса ва Маккага қайта боришга кучи етмаса, у ҳолда нима қилиши керак бўлади?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофи зиёрат ҳажнинг иккинчи фарзидир. Уни адо этмасдан ҳаж мукаммал бўлмайди ва шариатда бунинг ҳеч қандай бадал-ўринбосари ҳам йўқ. Шу боис, кимки қурбонлик кунлари бошлангандан кейин тавофи зиёратни ёки видолашув тавофини ё нафл тавоф қилмаган бўлса, то бориб тавофи зиёратни адо этмагунча, унинг зиёрат тавофи адо бўлмайди ва умрининг охиригача буни бажариш унинг зиммасида фарз бўлиб қолаверади.
Мазкур тавофни адо этмагунча, аёли билан эр-хотинлик алоқалари унга ҳаром бўлиб туради. Агар у қурбонлик кунлари бошлангандан кейин видолашув, назр ёки бирор нафл тавоф қилган бўлса, ўша тавоф тавофи зиёратнинг ўрнига ўтади ва аёли унга ҳалол бўлади.
Агар умрага бўлса ҳам Маккага боришга имкони бўлса, борган вақтида тавофи зиёратни бажаради ва вақтидан кейин қилгани учун битта жонлиқ ҳам сўяди. Гарчи молиявий имконияти бўлмаса ҳам, то ўзи бориб мазкур тавофни бажармагунича аёли унга ҳаром бўлиб қолаверади. Бундан қутулишнинг бошқа ҳеч қандай чораси йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@rayyonuz | 135 |
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
