en
Feedback
КЎНГИЛ ❤️❤️❤️

КЎНГИЛ ❤️❤️❤️

Open in Telegram

«Эй кўнгил, ибрат ол, боқ ҳар тушган япроққа, У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа» Мавлоно Румий

Show more
896
Subscribers
+1424 hours
+147 days
-2430 days
Posts Archive
Хайрли тонг, яхшилар. Ассалому алайкум.
Хайрли тонг, яхшилар. Ассалому алайкум.

#шукроналик Эрталаб соғ-омон туролган бўлсанг, Чароғон қуёшни кўролган бўлсанг. Онангдан ҳол-аҳвол сўролган бўлсанг, Демакки, бугунинг энг чиройли кун! Эшитсанг жуфтингдан меҳрли калом, Фарзандинг жилмайиб айтса: "Ассалом!" Отанг дуо қилса, "Омон бўл, болам!" Демакки, бугунинг-энг чиройли кун! Дилингга энг гўзал тилаклар тўлса, Орзулар ушалса, армонлар ўлса. Айтар сўзларингда шукуринг бўлса, Демакки, бугунинг энг чиройли кун! Бирор яқинингдан бўлмасанг жудо, КЎНГИЛ ўртамаса аламли нидо. Яна бир кун учун ризқ берса Худо, Демакки, бугунинг энг чиройли кун!

КЎНГЛИ СИНГАНЛАРГА...  Масъудий ўзининг "Муружуз заҳаб" номли ажойиб китобида келтиради: "Қадимдан араб аёллари боласини йиғлаётган ҳолда ухлатмас экан. Йиғлаётган болани ухлатса, унинг жисмига ғам ўрнашиб қолади, деб эътиқод қилишар экан. Олдин болани овутиб, кулдириб кейин ухлатишар экан. Ана шунда боланинг руҳи ва қони тоза бўлади, дейишар экан!". КЎНГИЛ оғриқларингиз ва кўз ёшларингизга енгил қарайдиганлардан узоқроқ бўлинг. Қалбингизни синдиришга, кўзингизни ёшлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Энг ёмони, аксар инсонлар буни меҳр-муҳаббат номи билан қилишади. Аслида эса севган киши азият етказмайди. Бизларнинг ҳар биримиз хотиржам яшашга ҳақлимиз!

Мослашув даврида бола дарҳол машғулотларга қўшила олмаслиги, топшириқларни бажармаслиги ёки фаол мулоқотга киришмаслиги мумкин. Чунки янги ва олдиндан айтиб бўлмайдиган муҳитда унинг диққатининг катта қисми аввало хавфсизликни ҳис қилишга йўналтирилади. Шунинг учун педагог фаолиятининг дастлабки натижаси — топшириқнинг мукаммал бажарилиши эмас, балки болада ишонч ҳиссининг пайдо бўлиши: 💬 “Бу ерда мени кўрадиган ва менга ёрдам берадиган катта одам бор.” Катталар билан доимий, самимий ва меҳрибон мулоқот боланинг ички зўриқишини аста-секин камайтиришига ва янги муҳитни ўрганишига ёрдам беради. 👩‍🏫 Педагогга тавсиялар: 🔹 Болани исми билан кутиб олинг; 🔹 Бола билан гаплашганда унинг кўзлари даражасига яқинроқ эгилинг; 🔹 Қисқа ва тушунарли гаплардан фойдаланинг; 🔹 Ўйинчоқлар, сув, ҳожатхона ва дам олиш жойи қаердалигини кўрсатиб қўйинг; 🔹 Фаолият алмашишидан олдин болани огоҳлантиринг; 🔹 Бола боғчага келиши билан уни кўплаб саволлар билан чарчатманг. 💡 Мини-амалиёт: “Учта таянч” Болани кутиб олаётганда унга учта аниқ йўналиш беринг: 💬 “Мен ёнингдаман.” 💬 “Ҳозир гуруҳга кирамиз.” 💬 “Сайрдан кейин тушлик қиламиз.” Бу оддий ва аниқ иборалар болага вазиятни тушуниш ва ўзини хавфсизроқ ҳис қилишга ёрдам беради. 💭 Педагог учун савол: Менинг ёнимда бола ўзини хавфсиз ҳис қилаётганини қайси ҳаракатларим орқали англай олади? ❤️ Аввал бола ўзини хавфсиз ҳис қилсин — шундан кейин у ўрганишга ва ривожланишга тайёр бўлади.

#Психолог_тавсияси 🛡 Аввал хавфсизлик — кейин ривожланиш
#Психолог_тавсияси 🛡 Аввал хавфсизлик — кейин ривожланиш

#мулоҳаза Ҳар қанча ўргансам, борган сари билмаслигимни англаб боравердим. Илмнинг қизиқ томони ҳам шу экан: билиминг ортгани сари, билмаганларинг ундан ҳам кўплигини кўрасан. Балки ҳақиқий билим — кўп нарсани билишда эмас, ҳали қанча нарсани билмаслигингни англашдадир.