КЎНГИЛ ❤️❤️❤️
الذهاب إلى القناة على Telegram
«Эй кўнгил, ибрат ол, боқ ҳар тушган япроққа, У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа» Мавлоно Румий
إظهار المزيد892
المشتركون
-224 ساعات
+177 أيام
-1230 أيام
أرشيف المشاركات
Уйғонибсиз сахар соғ-омон
Қовоқ очар қуёшли осмон,
Нонушта деб турган қадрдон,
Шанба тонги бўлсин муборак.!
Ҳар куннинг бор улуғ ҳикмати,
КЎНГИЛ тўла савоб ҳиммати,
Дастурхонда Аллоҳ неъмати,
Шанба тонги бўлсин муборак.
Ширин деймиз тўй тарадудин,
Шу ташвишла уйғотар юрак.
Тўй ҳам ўтар кўп ҳам бўлманг хун,
Шанба тонги бўлсин муборак.
Ширин ҳислар чулғанган онгга.
Юзга фақат табассум керак.
Қуллуқ қилинг отган ҳар тонгга,
Шанба тонги бўлсин муборак.!
Кимга ҳаёт ташвишин ортди,
Кимдир шошар ишга деб ҳалак,
Қаранг қандай гўзал тонг отди,
Шанба тонги бўлсин муборак!
Инсонлар сўзларингизга, ҳиссиётларингизга
жавоб бермаса ҳам ҳафа бўлманг, Аллоҳ дуоларингизга жавоб беради.
🤎
Сизни тушунмаганлардан хафа бўлманг, уларсиз ҳам ҳаёт гўзал.
Аллоҳ қалбни синаб қўяди, лекин ҳеч қачон уни ёлғиз қолдирмайди…
🌷
Хафа бўлишни унутсангиз, гина нима билмасангизгина сакинатда яшайсиз...
Хайрли оқшом қадрлигим...
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
😢Ҳамма нарсани боламга боламга дейиш ўзини унутиш бу қачонлардир вақти келганда алам қилади.
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Ота-онанинг дуоларини “яроқлилик муддати” бўлмайди. Улар бу ҳаётдан кетишсада, уларнинг дуоларининг баракоти бутун умр давомида сенга ҳамроҳлик қилиб қолади.
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Аллоҳ 3 нарсани 3 нарса ичига яшириб қўйди.
1. У ўз ғазабини гуноҳ ичига яшириб қўйди ва қайси гуноҳлигини айтмади, биз кичкина санаган гуноҳ ичида эҳтимол Аллоҳнинг ғазаби бор, эҳтиёт бўлайлик;
2. У ўз раҳматини савоб ичига яшириб қўйди ва қайси савобдалигини айтмади, кичкинами каттами савоб ишларни қилайлик, Аллоҳнинг раҳматини топамиз, ИншаАллоҳ;
3. У ўз дўстларини бандалари ичига яшириб қўйди ва кимлар ичидалигини айтмади. Биз ҳақир санаган, ижирғанган одам Аллоҳнинг дўсти бўлиши мумкин, эҳтиёт бўлайлик.
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
#шукроналик
Эрталаб соғ-омон туролган бўлсанг,
Чароғон қуёшни кўролган бўлсанг.
Онангдан ҳол-аҳвол сўролган бўлсанг,
Демакки, бугунинг энг чиройли кун!
Эшитсанг жуфтингдан меҳрли калом,
Фарзандинг жилмайиб айтса: "Ассалом!"
Отанг дуо қилса, "Омон бўл, болам!"
Демакки, бугунинг-энг чиройли кун!
Дилингга энг гўзал тилаклар тўлса,
Орзулар ушалса, армонлар ўлса.
Айтар сўзларингда шукуринг бўлса,
Демакки, бугунинг энг чиройли кун!
Бирор яқинингдан бўлмасанг жудо,
КЎНГИЛ ўртамаса аламли нидо.
Яна бир кун учун ризқ берса Худо,
Демакки, бугунинг энг чиройли кун!
