MIB XORAZM FAOLIYATIDAN
Open in Telegram
Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib
Show more374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Repost from Xorazm info🇺🇿
#Infografika
❓Tekshiruvlar qanday o'tkaziladi
O‘zbekiston Respublikasi Biznes Ombudsmani tadbirkorlar huquqlarini himoya qilish maqsadida tekshiruv jarayonlari bo‘yicha infografika ishlab chiqdi. Bu ma’lumot tadbirkorlarga qonuniy jarayonlar va huquqlarini bilish imkoniyatini beradi.
🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram
Repost from Bosh prokuratura
ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА АДОЛАТ ТАНТАНАСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА
Тегишли Қонунга мувофиқ 2017 йилдан буён 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни сифатида нишонланмоқда.
Янги йил остонасида бу куннинг нишонланиши прокуратура тизими олдида турган янги ва муҳим вазифаларни белгилаб олиш имконини ҳам бериши билан аҳамиятлидир.
Бугун, 8 январь куни Бош прокуратурада ушбу сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев олиб борган анжуманда қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари асосида ўтган йиллар давомида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари фаолияти ҳам тубдан ўзгарди.
Сўнгги 8 йилда прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ 30 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилингани ва уларнинг самарали рўёбга чиқарилаётганининг ўзиёқ бунинг далилидир.
Тадбирда яқин истиқболда прокуратура органлари олдида турган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, прокуратуранинг ҳар бир ходими қалбидаги, онгу шууридаги Ватанга, эл-юртга ва ислоҳотларга садоқат ҳиссини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.
Бундан буён ҳам одамларнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, камбағалликни қисқартириш, қулай тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш, иқтисодиёт барқарорлиги, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, экология, маданият ва спорт каби муҳим соҳалардаги ислоҳотлар рўёбига ҳисса қўшиш прокурорлар кундалик фаолиятининг муҳим қисми бўлиб қолади.
Қонунчилик ижроси устидан назорат ҳам кескин кучайтирилади, жиноятчиликка қарши курашиш ва тергов фаолиятини такомиллаштириш доимий эътиборда бўлади.
Тадбирда бу каби кўплаб вазифаларни самарали амалга ошириш учун барча имкониятлар, куч ҳамда воситалар мавжудлиги ва улар эзгу мақсадлар йўлида тўлиқ сафарбар этилиши алоҳида қайд этилди.
Анжуманда сўзга чиққан соҳа вакиллари прокуратура органлари тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, эътибор ва ғамхўрлик учун халқимиз ва давлатимизга миннатдорлик билдириб, эл-юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиш олий саодат эканини яна бир бор қайд этдилар.
Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар вакиллари, барча даражадаги прокуратура органлари ходимлари ҳамда фахрийлар иштирок этди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Repost from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Дониёр Кадиров прокуратура органлари ходимларига байрам табриги йўллади.
Repost from Bosh prokuratura
"Ўзбекистон" телеканалида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг фахрийси Жиянбой Наримбетов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган "Кўнгил ободлиги" номли кўрсатуви намойиш қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Repost from MIB faoliyatidan
Repost from Bosh prokuratura
Ҳурматли ҳамкасблар! Муҳтарам фахрийлар!
8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муборак бўлсин!
***
Уважаемые коллеги! Дорогие ветераны!
Поздравляем с 8 января Днём работников органов прокуратуры Республики Узбекистан!
Қарорлар ижроси жамият ва фуқароларимиз манфаатига хизмат қилади
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Янгибозор туманида суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, фуқароларга тўланмай қолган иш ҳақлари, солиқ ҳамда кредит қарздорликлари бўйича ундирувни ташкил қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тайёрланган лавҳа.
“Xorazm MTRK” телеканали “Xorazm 24” информацион теледастурида намойиш этилди. (03.01.2025 йил, соат 18-10 да)
Repost from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Repost from MIB faoliyatidan
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси барча юртдошларимизни кириб келаётган Янги йил айёми билан самимий муборакбод этади.
Қадрли юртдошлар!
Янги йил ҳар бир хонадонга файзу барака, мустаҳкам соғлиқ, хотиржамлик, бахтли ва фаровон ҳаёт олиб келсин.
Юртимиз осмони доимо мусаффо, ватанимиз тараққиёти ҳамиша бардавом бўлсин.
Яна бир бор Янги йилингиз муборак бўлсин !
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Ундирувлар навбати бўйича тақсимланади
Ижтимоий тармоқларда қарздор “Хонқа туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи ЯТТ “Аллаберганов Рашидбек Алимбоевич” фойдасига 337.022.985 сўм қарз ундириш тўғрисидаги суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.
Аниқланишича, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 16.01.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Хонқа туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи ЯТТ “Аллаберганов Рашидбек Алимбоевич” фойдасига жами 337.022.985 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжати Бюронинг Хонқа туман бўлими иш юритувига 30.01.2023 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари қўйилган.
Шунингдек, қарздордан ундирувчи ЯТТ “Аллаберганов Рашидбек Алимбоевич” фойдасига жами 65.860.189 сўм ундирилиб, ундирувчининг банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг номида бўлган мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларига асосан қарздорнинг номида автотранспорт ва техника воситалари, бино ва иншоотлар аниқланиб, тегишли тартибда рўйхатга олинган ва хатланган.
Бундан ташқари, Бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувида қарздор “Хонқа туман йўллардан фойдаланиш” УКдан давлат фойдасига солиқ ва мажбурий тўловлардан, юридик шахслар фойдасига жами 33 та 6,6 млрд. сўмдан ортиқ қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 80-моддасида қарздордан ундирилган пул маблағлари биринчи навбатда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, бешинчи навбатда кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари қаноатлантирилиши, 79-моддасида ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қаноатлантирилгандан кейин қаноатлантирилиши белгиланган.
Келгусида қарздорнинг мол-мулки сотувидан тушган ва ундирилган пул маблағлари белгиланган тартибда ундирувлар навбати бўйича тақсимланади.
@mibxorazmvil
Repost from Rasmiy xabarlar I Официальные новости
✔️ Фаолият кўрсатмаётган 7 836 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ иш ўрни йўқотилишининг олди олинди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
⏺Ўтган 11 ойда 4 112 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6 796 нафарига ижарага ер ажратилишида, 2 147 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5771 нафари ўзини ўзи банд қилишида, 4 962 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.
⏺412 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 3,1млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.
⏺Прокурорлар ташаббуси билан ўтказилган 711 та меҳнат ярмаркасида
9 464 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.
⏺Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 8,4 млрд. сўми талон - тарож қилинганлиги аниқланиб, 76 та жиноят иши қўзғатилди.
⏺“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар республика бўйича 84,6 млн. дона (режага нисбатан 106 фоиз) кўчат экилиши ҳамда бу ҳақдаги маълумотлар электрон платформасига ҳисобга қўйилиши таъминланди.
⏺21 980 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 15 436 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
⏺Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 231 та муаммо ижобий ҳал этилди.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ҳазораспда бола вояга етгунга қадар бўлган алимент пули олдиндан тўлаб берилди
Мажбурий ижро бюроси Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор отадан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.
Давлат ижрочиси томонидан оила вакилларининг мурожаатига асосан вояга етмаган фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори олдиндан ҳисоблаб берилди ҳамда алимент тўловчи қарздор ота ўз ташаббуси билан фарзандининг моддий таъминоти учун турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 37,3 млн. сўм алимент тўловини олдиндан нақд пулда тўлаб берди.
Шундан сўнг, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан тамомланиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.
Алпомиш Юсупов, Бюронинг Ҳазорасп туман бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
Repost from MIB faoliyatidan
МИБ: ўтган даврда 42,9 трлн. сўмлик ундирув амалга оширилди
Бу ҳақида брифинг тадбирида маълум қилинди.
👉Батафсил ўқинг
👉Батафсил кўринг
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Кредит қарзи учун “Hyundai Elantra” аукционда сотилди
Мажбурий ижро бюроси Хива тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг қарздор Р.Р.дан ундирувчи “Ҳамкорбанк” АТ банки Хоразм минтақавий БХО фойдасига жами 201.019.186 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган қарздорнинг ўзига тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган “Hyundai Elantra” русумли автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга суд қарори ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.
Лекин қарздор ихтиёрий муддат давомида банк олдидаги қарзини бартараф этмагани сабабли, қарздорга тегишли мазкур автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланди ва электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 208.740.000 сўмга сотилди ҳамда савдодан тушган пуллар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилди.
Матюсуфбек Полвонбоев, Бюронинг Хива тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
