en
Feedback
MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

Open in Telegram

Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Show more
374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Тупроққалъалик ота фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла тўлади Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлим
Тупроққалъалик ота фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла тўлади Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлими иш юритувига суднинг буйруғига асосан қарздор отадан ундирувчи она фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, ижро иши қўзғатилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб келган ота икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун улар вояга етгунига қадар бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган. Шунга кўра, қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан, вояга етмаган икки нафар фарзандлар то улар вояга етгунига қадар бўлган давр учун 129,8 млн. сўм миқдорида алимент пуллари ундирилиб берилиши таъминланди. Сирожбек Рўзматов, Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

⏺Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга ошири
⏺Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилди. Бунинг эвазига йил бошидан 100 минг одамни эҳтиёжи таъминланди. ⏺Энди рўйхатга яна 7 турдаги воситалар қўшилиши белгиланди. ⏺Ижтимоий хизмат агентлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда 2025 йилда 80 минг муҳтож одамга зарур протез воситаларини етказиб бериш топширилди. ⏺Яратилган имкониятлар ҳисобига бу йил тадбиркорлар 40 минг ногиронлиги борларни ишга олди. ⏺Буни янада кенгайтириш мақсадида 1 январдан ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади. Корхоналарга сурдотаржимон, психолог ва кўзи ожизлар учун ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади. ⏺Бундай одамларни ишга жойлаган хусусий бандлик компанияларига 500 миллион сўмгача грант берилади. Бунда, ушбу компаниялар ишлаш истаги бор одамларни аниқлаб, уларни ўқитади, корхона талабига мослаштиради, иш даврини дастлабки 6 ойида ҳамроҳлик қилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

✈️ Касаллик туридан келиб чиқиб, аҳолига уй шароитида бажара оладиган оддий машқларни ўргатиш орқали ҳам минглаб одамлар соғл
✈️ Касаллик туридан келиб чиқиб, аҳолига уй шароитида бажара оладиган оддий машқларни ўргатиш орқали ҳам минглаб одамлар соғлиғини тиклаш мумкинлиги таъкидланди. ✈️ Маҳалладаги ижтимоий ходимлар ногиронлиги бор уйга уй шароитида қилинадиган машқлар дастури ва соғлом овқатланиш менюсини эслатма қилиб тарқатиши белгиланди. ✈️ Реабилитация ишларининг самараси ногиронлиги борларни ҳаракати, мулоқоти, ўзига ўзи хизмат кўрсатишидаги ўзгаришларга қараб баҳоланади, бунинг учун шифокорларга устама берилади. ✈️ Қашқадарё вилояти ҳокимига реабилитация бўйича тажриба яратиш топширилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

✈️Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала ногиронлиги борлар билан ишлаш бўлди. ✈️Йил бошидан ногиронлиги борлар Жиззах, Қа
✈️Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала ногиронлиги борлар билан ишлаш бўлди. ✈️Йил бошидан ногиронлиги борлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарёда 10 фоизга кўпайди. Бу кўрсаткич 20 та туманда 12 фоиздан юқори. ✈️Қайси ҳоким бу масалани ичига кириб, сабабларини ўрганди, деган саволга ижобий жавоб йўқлиги қайд этилди. Республика бўйича 33 та туманда ногиронлиги борларни реабилитация қамрови 1 фоизга ҳам етмаслиги танқид қилинди. ✈️Шу боис соҳа учун масъуллар келгуси йилда реабилитация бўйича кескин ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. ✈️Бунинг учун ҳар бир вилоят, туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилади. 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилади. ✈️7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади, профессор-ўқитувчилар Корея тажрибаси асосида қайта ўқитилади. Республика реабилитация марказига Корея ва Япониядан экспертлар олиб келиниб, маҳаллий мутахассислар малакаси оширилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

✈️Ҳозирги кунда 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун фуқароларимиз туғилганлик, ногиронлик тўғрисида, пенсия, талаба
✈️Ҳозирги кунда 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун фуқароларимиз туғилганлик, ногиронлик тўғрисида, пенсия, талабалик гувоҳномаси, банк картаси каби 10 дан ортиқ ҳужжатни кўтариб юришга мажбур. ✈️Бундай оворагарчиликка чек қўйиш вақти келганини таъкидлаб, Президент барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди. ✈️Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади. ✈️Бу тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

🔝Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила эса уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож. 🔝 Шу боис 2025 йилда
🔝Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила эса уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож. 🔝 Шу боис 2025 йилда муҳтож одамларнинг жарроҳлик амалиёти учун Тиббий суғурта жамғармасига қўшимча 185 миллиард сўм ажратилади. “Ижтимоий дафтарлар” маблағи фақат камбағал оилаларни яшаш шароитини яхшилаш, тиббиёт, таълим хизматларини кўрсатиш ва даромадини оширишга сарфланади. Адолат бўлиши учун, эндиликда бу маблағлар тумандаги камбағаллар сонига қараб тақсимланади. 🔝Ижтимоий дафтарлар маблағининг 30 фоизини туман ҳокимларига “Инсон" марказлари билан маҳалладаги уй-жой, йўл, сув ва электрни яхшилаш учун ишлатишга рухсат берилади. 🔝Яна бир масала – ҳозирда 400 та кўп қаватли ижтимоий уйда 25 минг аҳоли истиқомат қилади. Лекин улар яқин қариндошлари ва одатий яшаш шароитидан анча узоқлашиб қолаётгани таъкидланди. 🔝Шу муносабат билан эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади. Уларга ўзини маҳалласига яқин жойдаги уйни ижарага олишга рухсат берилади, харажати қоплаб берилади. 🔝Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори М.Оллоёровга бу борада тегишли топшириқлар берилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

🔷Камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган 23 минг одамга ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укаси ёки опа-син
🔷Камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган 23 минг одамга ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укаси ёки опа-синглиси қараб ўтирибди. 🔷Келгуси йилдан маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва хусусий сектор иштирокида бу одамларни 19 мингига уйида ва 4 мингига кундузги қатнов асосида қараб туриш йўлга қўйилади. 🔷Натижада яқинига қараб турган 15 минг аҳолинининг ишлашига шароит яратилади. 🔷Хусусий сектор бундай хизматни кўрсатган камбағал оилалар харажатининг 80 фоизини давлат қоплаб беради. 🔷Бу тажриба Тошкент шаҳрида 1 мартгача, бошқа ҳудудларда йил якунигача йўлга қўйилиши белгиланди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

✔️Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилади. ✔️ Мутасаддиларга 1 мар
✔️Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилади. ✔️ Мутасаддиларга 1 мартгача тўгараклар очиб, камбағал оиладаги 118 минг ёшларни ўқитишни бошлаш топширилди. ✔️ Тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади. ✔️ Камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, 2025 йилда 3,5 минг ёшларни олийгоҳга грант асосида қабул қилиш зарурлиги қайд этилди. ✔️ Олийгоҳ ректорлари ҳам камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлади. Вазир Қ.Шариповга бу борада тегишли топшириқлар берилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

⏺Президент бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббусни илгари сурди. ⏺Келгуси й
⏺Президент бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббусни илгари сурди. ⏺Келгуси йилда 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлиги таъкидланди. ⏺Тойлоқ ва Косонсойда “Илк ривожланиш марказлари” очилиб, камбағал оиладаги ва ногиронлиги бўлган 4 минг 200 нафар болага боғча таълими берилди. ⏺Вилоят ҳокимларига ўзидаги ҳар бир туманда биттадан шундай тажрибани ташкил қилиш топширилди. ⏺Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умаровага 2025 йилда камбағаллик юқори 1 мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолиятини йўлга қўяди. ⏺Янги йилдан оилавий боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

◾️Вилоят ҳокимлари бу йил биттадан намунавий кўча қилиб, ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратиши керак эди. ◾️Андижон, С
◾️Вилоят ҳокимлари бу йил биттадан намунавий кўча қилиб, ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратиши керак эди. ◾️Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида бу борадаги ишлар бошланган, қолган вилоятлар лойиҳа ҳам қилмагани, маблағ ҳам бермагани кўрсатиб ўтилди. ◾️Мутасаддиларга бу ишларни икки ойда якунлаб, келгуси йил ҳар бир туманда яна биттадан кўчада қилиш вазифаси қўйилди. ◾️Бош прокурор ўринбосари И.Адҳамовга бу борада ўзгариш қилмаганларга қатъий чора кўриш топширилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

✔️Йиғилишда ҳамма раҳбарлар ҳам эҳтиёжманд аҳолини ишли қилиб, даромадини кўпайтириш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва ёрда
✔️Йиғилишда ҳамма раҳбарлар ҳам эҳтиёжманд аҳолини ишли қилиб, даромадини кўпайтириш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди. ✔️Хусусан, камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади. 184 нафари ушбу оилалар хонадонига бирор марта ҳам бормаган. ✔️Ногиронлиги бор шахслар бандлиги даражаси республикада 20 фоизга етгани билан, бу ишлар Жалақудуқ, Чимбой, Пастдарғом, Чортоқ ва Денов туманларида қониқарсиз. ✔️Мутасаддиларга ушбу туманларни намунали қилиш, ҳар бир масъулга аниқ вазифа белгилаш топширилди. ✔️Шунингдек, келгуси йил Инвестиция дастурига кирадиган 598 та ижтимоий объект лойиҳаси ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмагани танқид қилинди. ✔️Ушбу вилоят, туман ҳокимларига хатоларни тўғрилаш топширилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

🟡Маҳалладаги ижтимоий ходимлар уйма-уй юриб, шу йил реестрда бўлмаган яна 95 минг муҳтож одамга ёрдам кўрсатди. 🟡51 минг од
🟡Маҳалладаги ижтимоий ходимлар уйма-уй юриб, шу йил реестрда бўлмаган яна 95 минг муҳтож одамга ёрдам кўрсатди. 🟡51 минг одамга ногиронлик белгиланди, 26 минги протез олди, ногиронлиги бор 5 минг бола боғча-мактабга жойлашди. 🟡Бундан ташқари, муҳтож бўлмаганларга асоссиз нафақа тўлашнинг олди олинди, қисқарган харажатлар бюджетда қолдирилди. 🟡Уч ой олдин вилоят ва тумандаги 14 минг раҳбар 75 минг камбағал оилага бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди. 🟡Натижада, шу кунга қадар камбағал оилалардаги 17 минг одам доимий ишга жойлаштирилди, тадбиркорлик ва томорқа орқали 14 минг аҳолининг даромади оширилди, 30 минг бола боғча, тўгарак ва касбга ўқитиш билан қамраб олинди, 45 минг муҳтож аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

✅ Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишлан
✅ Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди. ✅ Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида янги ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этишда Ўзбекистонга яқиндан кўмаклашаётган БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Сабинэ Махл, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскуряковага бугунги йиғилишда иштирок этаётганлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди. ✅Қайд этилганидек, жорий йилда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди. ✅ Масалан, олдин одамлар протез учун ҳар хил комиссиялар ва поликлиникада 2 ой сарсон бўлган бўлса, ҳозир бу масала 2 ҳафтада маҳаллада ҳал бўлмоқда. Шуни ўзидан 100 минг одамни оғири енгил бўлди. ✅ Одамлар протезни 95 та ишлаб чиқарувчи орасидан электрон тизимда ўзи танлаяпти, рақобат ва сифат ҳам яхшиланди. ✅ Ногиронлиги бор болаларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилиб, мурожаатлар маҳаллада қабул қилинаяпти. Бу 700 нафар ота-онани ишлашига шароит яратди. Ҳаракатлана олмайдиган 4 минг нафар ёлғиз кексалар аниқланиб, уларга уйини ўзида қараб туриш йўлга қўйилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Гурланлик ота фарзанди учун 24,8 миллион сўм алимент тўлади Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг суд буйруғига
Гурланлик ота фарзанди учун 24,8 миллион сўм алимент тўлади Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор О.С.дан ундирувчи А.Й. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун жами даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Суд буйруғи бўйича МИБ Гурлан тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган. Қарздор О.С. анчадан бери алимент тўламасдан келган. МИБ ходимлари томонидан қарздор О.С.га фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи эканлиги, акс ҳолда жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилган. Тушунтиришлардан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб, 24 млн 842 минг 376 сўм пулни тўлаб берди. Дилмурод Турсунбаев, Бюронинг Гурлан тумани бўлими давлат ижрочиси

Урганчда собиқ ходим ишга тикланиб, қарийб 115,2 млн. сўм иш ҳақи ундириб берилди Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро
Урганчда собиқ ходим ишга тикланиб, қарийб 115,2 млн. сўм иш ҳақи ундириб берилди Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, ундирувчи Н.Ж.ни “Ў.”АЖнинг “У.” УКга қарашли ишлаб чиқариш, техник-бутлаш ва таъминот бошқармаси бошлиғи лавозимига ишга тиклаш ва мажбурий прогул кунлари учун 99.643.731,6 сўм иш ҳақи, етказилган маънавий зарар учун 10.500.000 сўм, даъво аризаси киритишда почта харажати 34.000 сўм ҳамда адвокат хизмати учун тўланган 5.000.000 сўм, жами 115.177.731,6 сўм ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, МИБ шаҳар бўлими томонидан ундирувчи Н.Ж.нинг корхонадаги лавозимига ишга тикланиши таъминланди. Шунингдек, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига банд солиниб, жами 115.177.731,6 сўм иш ҳақи ва маънавий зарар пул маблағлари қарздорнинг ҳисоб рақамларидан ундирилиб, ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилди. Жамшидбек Атаджанов, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси

Ҳазораспда ота 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлаб берди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октя
Ҳазораспда ота 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлаб берди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган. Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 12.04.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор М.Умаровдан ундирувчи И.Собирова фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Давлат ижрочисининг қарорига асосан қарздорнинг Республикадан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган эди. Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими ходимларининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор М.Умаров 11.12.2024 йил куни уч нафар фарзандларининг таъминоти учун 2029 йилга қадар ҳисобланган 136.561.080 сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди. Алпомиш Юсупов, Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими давлат ижрочиси

🔴Jahon sog‘liqni saqlash tashkilotining ma’lumotiga ko‘ra, har yili 19 yoshgacha bo‘lgan 400 ming nafarga yaqin bolalar va o‘smirlar saraton kasalligiga chalinadi.
✅Butun dunyoda bo‘lgani kabi bugun yurtimizda ushbu xavfli kasallikning oldini olish, uni erta bosqichlarda aniqlash va davolash, bu orqali murg‘ak o‘g‘il-qizlarning hayotiga zomin bo‘layotgan eng og‘ir kasalliklardan birini yengish uchun barcha imkoniyatlar ishga solinmoqda. ‼️Zero, har bir bola sog‘lom va baxtiyor yashashga haqlidir! 🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram

Repost from Bosh prokuratura
9-декабрь - "Прокуратура тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган кун: Бош прокуратурада янги музей очилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
Бугун, Бош прокуратурада Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг профессор-ўқитувчилари, Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази ҳамда Жамоатчилик кенгаши раислари, таниқли олимлар, маданият ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда Давлат мадҳияси жамоавий жўр бўлиб куйланди. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан барчани қутлади. Таъкидландики, Бош қомусимиз инсон қадрини улуғлашга қаратилган тарихий ислоҳотларнинг энг устувор ва мукаммал ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, 2023 йилда ўтказилган умумхалқ референдуми асосида унинг янги таҳрирда қабул қилингани эл - юртнинг бугуни ва эртанги тақдири учун ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Янгиланган Конституция муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган ва Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ўзгаришлар ортга қайтмаслигининг, қонунлар устуворлигининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати эканлиги, зотан миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан - тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганлигимиз алоҳида қайд этилди. Тадбир давомида Конституция байрами арафасида яна бир хайрли иш амалга оширилганлиги маълум қилинди. Хусусан, Бош прокуратура музейида қатағон қилинган тизим ходимларининг номини абадийлаштириш ишларининг бир қисми якунига етганлиги ва ушбу масканда уларнинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар жойлаштирилганлиги таъкидланди. Тадбир давомида Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ўзбекистон прокуратураси органларининг шаклланиш тарихини тадқиқ этишда, тизим фаолиятига оид тарихий ҳақиқатни рўёбга чиқаришда ҳамда ўзбек ҳуқуқшунослиги ривожланишига муносиб ҳисса қўшган фидойи прокурорлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишда фаол қатнашганлиги, шунингдек, прокуратура ходимларининг маънавий - интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда яқиндан ёрдам берган бир гуруҳ ҳамкорлар тақдирланди.     Тадбирда таниқли олимлар ва маданият ходимлари ҳам сўз олиб, байрам табригини изҳор қилиш билан бирга, прокуратура органлари тизимида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, айниқса, қатағонга учраган прокуратура ходимлари номини абадийлаштириш борасидаги ижобий ишларни алоҳида эътироф этишди.  Мазкур тадбир якунланганидан сўнг, Ўзбекистон прокуратураси музейида Қатағонга учраган прокуратура ходимларига бағишланган экспозициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи инновацион технологиялар асосида кенгайтирилиб, ноёб экспонатлар билан бойитилган, жумладан, қатағонга учраган прокуратура ходимларининг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи 20 га яқин стенд, 30 дан ортиқ махсус муляжлар ҳамда саҳналар жойлаштирилган. Мазкур бўлимда 1930 – 1980 йилларда турли сохта айбловлар билан қатағон машинасининг қурбони бўлган, туҳмат ва бўҳтонларга учраган 100 дан ортиқ прокуратура ходимининг тақдири архив манбалари ва далиллар орқали батафсил ёритиб берилган. Шу билан бирга, тадбир давомида 10 мингдан ортиқ адабиётларни ўз ичига олган муҳташам Бош прокуратура кутубхонаси ҳам очилди.  Умуман, Бош прокуратурада ташкил қилинган бундай масканлар, амалга оширилаётган тадбирлар нафақат прокуратура органлари ходимларининг, балки бутун халқимизнинг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий қарашларини юксалтиришга, уларда миллий қадриятлар ва аждодлар маънавий меросига чексиз ҳурмат ва эҳтиром шаклланишига хизмат қилади.    🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+9