MIB XORAZM FAOLIYATIDAN
Open in Telegram
Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib
Show more374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Repost from Rasmiy xabarlar I Официальные новости
👮♀️Тезкор - қидирув соҳасида ноаниқ шароитларда содир этилган 15 977 та жиноят фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 6 255 нафар шахс ушланди
АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди:
🔘Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда.
🔘Жумладан, уларга моддий ёрдам курсатилиши билан биргаликда, 189 тасининг уй – жойи таъмирланиб, 61 тасига янги уй - жойлар қуриб берилди. 3 минг нафардан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг ишсиз аъзолари бандлиги таъминланди.
🔘Ўтган 9 ойда 3851 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6633 нафарига ижарага ер ажратилишида, 1925 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5 573 нафарини ўзини ўзи банд қилишида, 4 388 нафарининг касб - ҳунар курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.
🔘Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари буйича 1 198 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 61 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 8 573 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
🔘366 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,4 млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.
🔘Шу билан бирга, иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,2 млрд. сўми талон -торож қилинганлиги аниқланиб, 63 та жиноят иши қўзғатилди.
🔘Бевосита прокурорлар ташаббуси билан 631 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 9 371 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Repost from Rasmiy xabarlar I Официальные новости
💰 Бюро органлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 9 ойи давомида, жами 35,2 трлн. сўм маблағлар ундирилди
АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов амалга оширилган ишлар ва ижро этиш соҳасида кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди:
🔵Бюронинг ахборот технологиялари ёрдамида масофавий ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ва фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмаган ҳолда, 588,6 млрд. сўмлик 1,6 млн.та ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.
🔵Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларига 798 млрд. сўм ёки ўтган мос даврга нисбатан 121 млрд. сўм кўп маблағ йўналтирилди.
🔵Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига жами 1,4 трлн. сўм алимент пуллари ундирилган.
🔵“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 1.492 нафар ундирувчилар фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 31,3 млрд. сўм маблағлар тўлаб берилди.
🔵Ишсиз алимент тўловчиларнинг 19 минг 638 нафари ишга жойлаштирилди, 10 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ишчи-ходимларга ҳисобланган, лекин вақтида тўлаб берилмаган иш ҳақларини ундириш ҳақидаги суд қарорларини ижро этиш ишлари жадаллаштирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 613,1 млн. сўмлик 129 та иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 75 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, амалда 466,2 млн. сўм маблағлар ундирилган.
Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор жамиятдан ундирувчи Ж.Жумамуратов фойдасига 8,7 млн. сўм иш ҳақи, 5 млн. сўм маънавий зарар ва бошқа харажатлар ҳисобидан жами 23,8 млн. сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздорлик тўлиқ ундириб берилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти судлари ва Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорлигида суд қарорлари ижросини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди
@mibxorazmvil
Repost from Хаёт Шамсутдинов
Бош прокуратура жамоаси азиз ўқитувчи ва мураббийларни касб байрамлари билан самимий муборакбод этади!
==============
Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет Всех наставников и учителей с профессиональным праздником!
+2
Байрам муносабати билан устозлар ҳолидан хабар олинди
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари “1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни“ муносабати билан прокуратура органларида кўп йиллар хизмат қилган ва кўплаб шогирдларни тарбиялаган устоз фахрийлардан бири - Арифбой Акманов хонадонига ташриф буюриб, фахрий устозни байрам билан табриклаб, ҳолидан хабар олишди.
Албатта, бу каби тадбирлар, ўз навбатида фахрийларнинг кайфияти кўтарилишига, ишдаги ширин ва унутилмас хотираларнинг эсга олинишига замин яратади.
Учрашув давомида, фахрий устознинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.
@mibxorazmvil
Repost from MIB faoliyatidan
Алимент тўловлари ошади
Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 октябрь санасидан бошлаб алимент тўловлари 10-15 фоизга ошиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг бўлим катта инспектори Ҳокимжон Икромов бунга ойдинлик киритди.
👉Батафсил ўқинг
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Repost from MIB faoliyatidan
Жамғарма маблағлари барча алимент олувчиларга ҳам татбиқ этилавермайди
Ижтимоий тармоқларда алимент маблағи “Алимент тўловлари" жамғармасидан ҳам тўлаб берилади, деган мазмундаги хабарлар тарқалди.
Хўш, алиментни алимент тўловлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш шартлари нималардан иборат ?
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 августдаги 427-сонли қарорига кўра, Мажбурий ижро бюросида ташкил этилган алимент тўловлари жамғармаси маблағлари – алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздор томонидан тўланмаганда ёки қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд бўлмаганда ундирувчиларига тўлаб берилади.
Яъни, бундан кўриниб турибдики, алимент маблағини жамғарма маблағларидан қоплаб бериш учун энг биринчи шарти қарздор алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.
Ушбу ҳолатдан бошқа вазиятларда алимент тўловлари алимент тўловлари жамғарма маблағларидан қоплаб берилмайди.
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Repost from Xorazm yuridik texnikumi
#Qabul_2024
📣 Xorazm viloyati yuridik texnikumiga qabul davom etadi.
❗️Huquqshunos bo‘lish istagida bo‘lganlar uchun quyidagi imkoniyatlar yaratildi.
👉 Oliy ta’lim tashkilotlariga kirish test sinovlarida "Yurisprudensiya" yo'nalishida ishtirok etgan abituriyentlar 2024-yil 25-sentyabrga qadar my.uzbmb.uz saytida yuridik texnikumlarni tanlashi mumkin.
👉 Belgilangan tartibda ro‘yxatdan o‘tmagan уоki kirish imtihonlarida ishtirok etmagan, biroq Yuridik texnikumlarda sirtqi ta’lim shakli bo‘yicha o‘qish istagida bo‘lgan fuqarolar 2024-yil 25-sentyabrga qadar Yuridik texnikumlarga ariza bilan murojaat qilishi lozim.
📞 "Call center" raqamlari:
+ 998 62 229-41-76 (Qabul bo'yicha mas'ullar);
+ 998 91 995-01-11 (Bo'lim boshlig'i - Sanjarbek Jumaniyozov);
+ 998 91 572-34-51 (Psixolog - Inomjon Erkaboyev).
〰️〰️〰️
Biz ijtimoiy tarmoqlarda:👇
🏛 Xorazm viloyati yuridik texnikumi
rasmiy sayt / telegram / facebook / instagram / youtube
Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида шу тоифадаги жами 120,4 млрд. сўмлик 30 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган.
Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 6 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланиб, 15,7 млрд. сўм маблағ амалда ундирилган.
Шунингдек, ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ ижро ишлар бўйича 20 нафар фуқаро фойдасига 1,1 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, давлат ва бюджет ташкилотлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан 980 нафар фуқаролар фойдасига ижро ишлар бўйича 2,9 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Шу билан бирга, фуқаролардан фуқаролар фойдасига 366 та ижро ишлари бўйича 1,5 млрд. сўмлик маблағлари ундирилиши таъминланган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Гурлан туман АТ Халк банки фойдасига Янги Транс Мчж дан 466.500 Акш доллари ундириш максадида Урганч туманида жойлашган Турк кийим бозори карздорлик учун хатланди.
Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан жойларда “маҳаллабай” ишлаш тизимида ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Асосий эътибор, маҳалла фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар билан суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлашда, фуқаролар билан яқиндан мулоқот қилиш, ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш ва қарздорликларни ихтиёрий бартараф этишга бўлган масъулиятини оширишга қаратилмоқда.
Хусусан, 82 682 та ҳужжатлар ижроси таъминланиб, 1 трлн. 279 млрд. сўм маблағлар ундирилди.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларга 29,4 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди.
Вояга етмаганларнинг манфаатлари учун 49,1 млрд. сўм алимент пуллари ундириб, 1 670 та оилалар яраштирилди.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида 1 249 та ортиқ очиқ мулоқот тадбирлари ўтказилди.
Энергия ресурслари ва бошқарув сервис компаниялари фойдасига 26,8 млрд. сўм ундирувлар ташкил қилинди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
