cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Хаёт Шамсутдинов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси 👉 Расмий сайт: prokuratura.uz

Show more
Advertising posts
7 640
Subscribers
-424 hours
-337 days
-6430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Чилонзор туманида “BYD” автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-(“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Telegram I X
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Айни пайтда, Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан белгиланган режа-жадвалга асосан Жиззах вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Show all...
Бўстонлиқ туманида хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходимига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram I X
Show all...
Бугун Ватанимизда кенг нишонланаётган қутлуғ байрам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин азиз юртдошлар ! Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламиз. Юртимиз доим тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин !
Show all...
Банк кредитидан 306 млн. сўм миқдорида қарзи мавжуд шахснинг автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди. Telegram I X
Show all...
Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Telegram I X
Show all...
Чилонзор туманида 1 ёшли қиз вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) жиноят иши қўзғатилди. Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дараҳтнинг илдизи очилганлиги ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram I X
Show all...
Бош прокуратура жамоаси барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этади. ========== Коллектив Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан, искренне поздравляет всех работников средств массовой информации, журналистов и блогеров с 3 мая – Всемирным днём свободы печати.
Show all...
В Ташкентской области инспектора экологии подверглись нападению со стороны браконьеров. По данному факту органами прокуратуры Ташкентской области проводится проверка. По результатам проверки будет дана правовая оценка. Telegram I X
Show all...
💼 Прокурорлар ташаббуси билан 257 маротаба бўш иш ўрни меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 2 693 нафар фуқаро иш билан таъминланди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди. ✅ Ўтган даврда прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилалар, “Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 минг 456 нафар хотин – қизлар ва 18 минг 84 нафар ёшларга кўмак бериш ишлари давом эттирилди. ✅ 1 731 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 406 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 2 871 нафарига ўзини ўзи банд қилишида, 2 369 нафарининг турли курсларида ўқитилишида ва 6 407 нафарига контракт пули тўлаб берилишида кўмаклашилди. ✅ Шунингдек, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда 500 мингга яқин оталиққа олинадиган ёшларнинг рўйхатлари шакллантирилди. ✅ Бундан ташқари, 128 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 400 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилди. ✅ 801 нафар тадбиркорга 165 млрд. сўмлик кредит, 289 нафарига лицензия ва рухсатнома берилишида, 1 минг 655 нафарига коммуникация тизимларига уланишида амалий ёрдам кўрсатилди. ✅ Ўтган даврда рақамлаштириш билан боғлиқ 3 та янги дастур ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинди, “Электрон ҳукумат” дастури доирасида вазирлик ва идораларнинг 75 дан ортиқ ахборот тизимлари Бош прокуратуранинг ахборот тизими билан интеграция қилинди. 📌 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...