en
Feedback
MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

Open in Telegram

Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Show more
374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Саккиз йил аввал ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилган эди. Бу тизим йиллар давомида йиғ
Саккиз йил аввал ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилган эди. Бу тизим йиллар давомида йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиб, вазиятни ўнглаш учун барча кучларни сафарбар этишга кўмаклашди. Шу билан бирга, сўнгги йилларда ҳудудлар салоҳияти бир неча карра ошди. Лекин кейинги пайтда прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторни баҳона қилиб, соҳасидаги ишларни сусайтириб юборгани танқид қилинди. Ҳар бир маҳаллага профилактика инспектори бириктирилди. Лекин туман ички ишлар бўлимларининг янги тизимда ишлаши кузатилмаётгани, профилактика инспектори фаолиятига баҳо берилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Баъзи ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари раҳбарияти оғир маҳаллалар билан тизимли шуғулланмаётгани, уларнинг профессионаллиги ва меҳнатга садоқати сезилмаётгани қайд этилди. Ачинарлиси, буларнинг ҳаммасини маҳаллани ўзида олдини олиш мумкин эди. Facebook|Instagram|X

Ҳар бир вазир ва ҳокимга бу йил барча хизматлар бўйича давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни туман кесимида баҳ
Ҳар бир вазир ва ҳокимга бу йил барча хизматлар бўйича давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни туман кесимида баҳолайдиган тизим яратиш топширилди. Кўрсатилган сервис сифатига аҳолини ўзи баҳо беради, энг ёмон деб топилган идора раҳбарлари бўйича хулоса қилинади. Шунингдек, фуқаролар сув, газ, электрга уланиш, субсидия, пенсия ва моддий ёрдам олиш каби масалаларда идорама-идора юрмасдан, онлайн жавоб оладиган тизим бўлиши кераклиги қайд этилди. Мутасаддиларга сунъий интеллект асосида аҳолининг саволларига қўл телефони орқали содда жавоб берадиган онлайн платформани ишга тушириш топширилди. Шу билан бирга, соҳаларни назорат қилиб, тартибга солишга масъул 14 та инспекция бор, улар жуда катта ваколат ва кучга эга. Ушбу идоралар ходимлари ҳам коррупцияга қўл ураётгани ташвишли экани таъкидланди. Вазирлар Маҳкамасига тизимидаги коррупцияни билиб-билмасликка олиб юрган инспекция раҳбарлари ишига баҳо бериб, икки ҳафтада коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича ҳар бирига аниқ вазифа қўйиш топширилди. Ҳар ойда биттадан инспекция фаолияти танқидий кўриб чиқилади ва улардан қаттиқ сўров қилиб борилади. Facebook|Instagram|X

Коррупциявий жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллада маиший коррупция шаклида содир этилаётгани қайд этилди. Масалан, инфра
Коррупциявий жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллада маиший коррупция шаклида содир этилаётгани қайд этилди. Масалан, инфратузилмага уланиш, лицензия олиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга қабул қилиш, малака ошириш каби йўналишларда коррупция омиллари кўп. Терговчи, прокурор ва судьялар қўлидаги иш бўйича идораларга тақдимнома ва хусусий ажрим киритишдан нарига ўтмаётгани, уларнинг муҳокамаси ҳам, жавоби ҳам қуруқ расмиятчилик экани кўрсатиб ўтилди. Вилоят ҳокимлари раҳбар бўлган коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг иши ҳам жуда сустлиги, фаолияти туман, маҳалла билан боғланмагани учун натижа йўқлиги қайд этилди. Парламент масъул қўмиталарининг ҳам ўрни сезилмаётгани айтилди. Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркибини тўлиқ янгилаш, уларга раис этиб вилоят халқ депутатлари кенгаши раисларини тайинлаш таклиф этилди. Ҳудудий кенгашлар инсонгача тушиб, коррупциявий омилларни аниқлаши, уларга барҳам бериш учун қайси қонунни ўзгартириш зарур, деган саволларга жавоб топиши кераклиги таъкидланди. Кенгашлар ҳар чоракда камида битта соҳада коррупциявий омилларни бартараф этиш, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритади. Facebook|Instagram|X

Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрн
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш, уларни олдига аниқ вазифаларни белгилаб бериш топширилди. Вазирликларнинг ҳудудий комплаенс ходимларини бевосита вазирни ўзи ишга қўйиши, ўзига сиёсий масъулият олиб, бутун тизимидаги коррупция учун шахсан жавоб бериши белгиланди. Агентликнинг иш услуби мутлақо ўзгаради. Бунинг учун тажриба тариқасида 5 та идора: Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс назорати агентликка ўтказилади. Йил якуни билан бу вазирликларда қанча коррупциявий омилларни бартараф қилгани, одамларга қандай енгилликлар бўлгани ҳақида Миллий кенгашда ҳисобот беради. Шунингдек, агентлик вазир, ҳокимлар билан биргаликда ҳар чоракда коррупция юқори бўлган камида 3 та соҳада тумангача тушиб, маиший ва тизимли коррупция омилларини чуқур ўрганади, таҳлиллар асосида қайси жараённи рақамлаштириш, қайси бюрократик тартибни бекор қилиш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқади. Икки ойда халқаро рейтинг ташкилотлари тавсияси асосида “йўл харита”си ишлаб чиқилиб, ҳар бир вазирлик ва идорага қилинадиган ишлар аниқ белгилаб берилади. Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларни жазолаш бўйича таклиф киритилади. Facebook|Instagram|X

Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди. Агентлик ходимлари вазирликларга, ҳ
Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди. Агентлик ходимлари вазирликларга, ҳудудларга бориб, аниқ бир соҳани таҳлил қилиб, муаммоларга ечим бериш ўрнига, қўзғатилган жиноят ишларини санайдиган қуруқ статист бўлиб қолгани қайд этилди. Агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермагани кўрсатиб ўтилди. Ушбу соҳаларнинг бевосита раҳбарларининг ўз тизимини “коррупциядан холи” қилиш ишлари сустлиги танқид қилинди. Президент топшириғи билан инвестиция дастурлари устидан назорат кучайтирилганидан кейин ўтган йилни ўзида 3 триллион сўм иқтисод бўлди. Ёки соғлиқни сақлаш тизимида “Ситуацион марказ” ишга туширилгани ҳисобига 2024 йилда 1,2 триллион сўмлик мақсадсиз харажатларнинг олди олинди.
Лекин, нега бу ишлар Президент топшириқ берганидан кейин бошланиши керак?”,
- дея савол қўйди давлатимиз раҳбари. Парламентдаги бюджет қўмиталарида ҳам ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 3 та вазирликка бориб, коррупциявий омилларни аниқлашда ва ўзгариш қилишда ташаббускорлик етишмаётгани қайд этилди. Facebook|Instagram|X

Ҳуқуқ-тартибот идоралари асосан коррупцияни аниқлаш ва жазолаш билан ишлаб, коррупциявий омилларни таг-томири билан йўқотадиг
Ҳуқуқ-тартибот идоралари асосан коррупцияни аниқлаш ва жазолаш билан ишлаб, коррупциявий омилларни таг-томири билан йўқотадиган превентив чораларни эътиборсиз қолдираётгани қайд этилди. Коррупцияни олдини олиш, омиллари билан ишлаш учун 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмаларида 1 минг 285 ходим ишламоқда. Лекин, коррупциявий омилларни бартараф этишда уларнинг ўрни ҳам, масъулияти ҳам сезилмаётгани қайд этилди. Ҳар йили бизнес муҳитини яхшилаш, инвестиция жалб қилиш, янги иш ўринлари яратишда бюрократия ва тўсиқларга барҳам бериш бўйича ўнлаб қарорлар қабул қилинмоқда. Масалан, 6,5 минг турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва олиб киришда тадбиркорларга мувофиқликни баҳолаш мажбурияти юкланган. Шундан 3 минг 700 турдаги товар бўйича ҳар бир партияга алоҳида сертификат олиш шарт. Шундай рўйхатлар санитария, карантин, ветеринария идораларида ҳам бор. Божхона эса бу рўйхатларни ҳаммаси билан ишлайди. Тадбиркорларни қийнаб, коррупцияга омил бўлаётган бундай рўйхатларни қисқартириш бўйича бу идораларнинг комплаенс ходимлари ҳеч қандай таклиф бермаган. Facebook|Instagram|X

“Барчамиз яхши тушунамиз, коррупцияга қарши кураш жараёни ҳеч қачон аниқ муддат билан чекланмайди. Ушбу масалада фақат давлат
Барчамиз яхши тушунамиз, коррупцияга қарши кураш жараёни ҳеч қачон аниқ муддат билан чекланмайди. Ушбу масалада фақат давлатнинг саъй-ҳаракати билан кутилган натижага эришиб бўлмайди. Бу – бутун жамиятимизнинг иши”,
- деди Президент. Кадрларда фидойилик, иллатларга қарши курашишда ҳамжиҳатлик етишмаётгани бу борадаги энг катта камчилик сифатида кўрсатиб ўтилди. Мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни қадрлаш, кечаги кун билан бугунги кунни фарқини яхши тушуниш, маҳаллада, тўй-маракада ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик, ҳалоллик ва шукроналик билан ҳаёт кечиришни тушунтириш ишлари бўйича жамиятимизда яхши тажрибалар етишмаслиги қайд этилди. Давлатимиз раҳбари бу борада турган энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди. Facebook|Instagram|X

Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари боди-камера билан хизмат ўтаётгани, авторақамлар аукционда сотилаётгани, “қўл радари”
Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари боди-камера билан хизмат ўтаётгани, авторақамлар аукционда сотилаётгани, “қўл радари” ва қоғоз баённома тузиш бекор қилингани учун коррупция омиллари кескин камайди. Аҳоли ва тадбиркорларга “халқ хизматидаги давлат” тамойили асосида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Хусусан, 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш, 160 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди. Натижада 200 мингга яқин янги тадбиркорлар бозорга кириб келди. Чет эл иштирокидаги корхоналар қарийб 5 карра ошиб, 23 мингга яқинлашди. Электрон давлат хизматлари сони 15 карра ортиб, 721 тага етди, улардан фойдаланувчилар эса 11 миллиондан ошди.
Олдинги 25 йил давомида бу тушунчалар бизга ёт эди. Кўриб кўрмасликка олинарди. Буларни ҳеч бири ўзидан-ўзи бўлгани йўқ. Ҳаммасига машаққатли меҳнатимиз билан эришдик. Энг муҳими – буларнинг ҳисобига аҳоли, тадбиркорлар, хорижий ҳамкорларимиз, халқаро ташкилотлар ва инвесторларнинг ислоҳотларимизга ишончи мустаҳкамланди. Сўнгги етти йилда 120 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киргани, иқтисодиётимиз 2 карра ўсиб, ўтган йили 115 миллиард долларга етгани бунинг яққол исботи эмасми?”,
- деди Президент. Facebook|Instagram|X

Давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили 14 триллио
Давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағи тежалди. Одамлар кредит олиш учун кўплаб тўсиқ ва ғовларни енгиб ўтиши керак эди. Бугунга келиб барча банклар 100 миллион сўмгача маиший кредитларни инсон омилисиз 5 дақиқа ичида онлайн бермоқда. Натижада олдин бу иш билан шуғулланган минглаб банкирлар энди маҳаллага тушиб, одамларга лойиҳа, кредит таклиф қилиб, мижозини кўпайтириш устида ишлаяпти. Одамлар боласини мактаб ёки боғчага жойлаштиришда сарсон бўлган, ишини “бошқа йўллар” билан ҳал қилишга тўғри келган эди. Ўтган даврда мактабгача ва мактаб таълими тизимида 10 дан ортиқ хизмат турлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Ушбу соҳада мурожаатлар сони 2,5 каррага камайди. Бундан 7-8 йил аввал олийгоҳларга ўқишга киришда “таниш-билишчилик” авж олган эди. Соҳа рақамлашди, имтиҳонлар онлайн трансляция бўлаяпти. Аввал тест топшириб, тўплаган баллига қараб, кейин олийгоҳни танлаш тизими жорий қилинди. Олий таълимда 35 турдаги ҳужжатларни инсон омилисиз олишга ўтилгани учун соҳадаги мурожаатлар 2,2 баравар камайди. Facebook|Instagram|X

Президент бу борада қилинган ишларга баъзи мисолларни келтирди. Коррупцияни таг-томири билан қуритиш учун аввало инсон омили
Президент бу борада қилинган ишларга баъзи мисолларни келтирди. Коррупцияни таг-томири билан қуритиш учун аввало инсон омили ва қоғозбозликни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, аҳолига ер бериш жараёнида фуқаролари ҳоким ва ўнга яқин идоралар ўртасида сарсон бўлиб юрарди. Умуман, бу соҳа коррупция “ўчоғи”га айланган эди. Ерни ҳоким қарори билан ажратишдан тўлиқ воз кечилиб, аукцион тизимига ўтилгани натижасида бу тизим халқчил бўлди. Қурилиш соҳаси энг коррупциялашган соҳалардан бири эди. “Шаффоф қурилиш” дастури жорий этилганидан кейин бу йўналишда ҳам ижобий ўзгаришлар сезилмоқда. Илгари инвестиция дастурига кирган объектларни қурадиган пудратчилар мингтага ҳам етмасди. Ўтган йили 13,5 мингта объект қурилишида 4 мингдан зиёд пудратчи иштирок этди. Соҳа рақамлашгани ҳисобига ўтган 4 йилда 3,6 триллион сўм бюджет маблағи тежалди. Лекин қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ўтган ҳафта фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари ишдан олинди. Facebook|Instagram|X

Юртимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича аниқ тизим яратилди, алоҳида қонунлар қабул қилинди. Парламе
Юртимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича аниқ тизим яратилди, алоҳида қонунлар қабул қилинди. Парламент палаталарида масъул қўмиталар, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш ва агентлик ташкил қилинди. Энг муҳими, жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани қайд этилди. Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди. Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди.
Такрор ва такрор айтаман: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз!”,
- деди давлатимиз раҳбари. Facebook|Instagram|X

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бошланди. Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида ислоҳотлар ҳал қилувчи босқичга кираётган ҳозирги вақтда юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича ишларга баҳо бериб, келгуси вазифаларни аниқ белгилаб олиш зарурлигини таъкидлади.
Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Буни дунё тажрибаси ҳам тўлиқ тасдиқлайди. Коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат. Коррупция шундай ёвуз иллатки, у халқнинг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади”,
- деди Президент. Facebook|Instagram|X

👨Sizning ovozingiz muhim, so‘rovnomada ishtirok eting!
🔝Har bir ko‘cha kesimida ichimlik suvi, kanalizatsiya va yo‘llar qoplamasi holati bo‘yicha aniq ma’lumotlarni to‘plash maqsadida onlayn xatlovga start berildi. Mazkur xatlov 10 mingta maktab, 7 mingta bolalar bog‘chalari, 3 800 ta tibbiyot muassasalari, 880 ta sport inshootlari va boshqa ijtimoiy obyektlar infratuzilmasiga oid geoportalini yaratishda muhim ahamiyat kasb etadi. Geoportal kelgusida davlat investitsiya dasturlarini ishlab chiqish uchun asos bo‘lib xizmat qiladi. ❓Nima uchun xatlov muhim? 🎤Har bir mahalla bo‘yicha aholining ichimlik suvi, kanalizatsiya va aholi punktlaridagi yo‘llar qoplamasining sifati bo‘yicha birlamchi ma’lumotlar to‘plandi. 🎤So‘rovnoma orqali aholi ishtirokida texnik xatolarni bartaraf etish hamda to‘plangan ma’lumotlar qayta tekshiriladi. 🎤Ijtimoiy obyektlar geoportali Strategik islohotlar agentligining “Delivery Unit” guruhi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan “O‘zbekiston — 2030” strategiyasi hamda O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-dekabrdagi PQ-454-sonli qarori bilan tasdiqlangan "yo'l xaritasi"ning 6-bandiga asosan shakllantirilmoqda. ❓Qay tarzda ishtirok etish mumkin? 🎤So‘rovnoma @real_holat_bot Telegram-boti orqali onlayn tarzda o‘tkaziladi. Ushbu platformaga Telegram ilovasida @real_holat_bot havola orqali to‘g‘ridan-to‘g‘ri o‘tish mumkin. So‘rovnomada ishtirok etish uchun shaxsiy ma’lumotlar kiritish va shaxsni tasdiqlash talab qilinmaydi. ❓So‘rovnoma qachon o‘tkaziladi? 🎤So'rovnoma 2025-yil 3–15 mart kunlari o‘tkaziladi. So‘rovnomada ishtirok etish vaqtida mahalla joylashuvi, ko‘cha nomi, suv ta’minoti, kanalizatsiya va yo‘llar qoplamasi holatini ko‘rsatib o‘tish lozim. Agar ko‘changizda maktab bo‘lsa, unda ichimlik suvi bor yoki yo‘qligini belgilang. Ma’lumotlarni to‘g‘ri va aniq kiritishni hamda so‘rovnomani oxirigacha o‘tishni unutmang.
🎤Ommaviy axborot vositalari qo‘shimcha ma'lumot uchun Telegram orqali @DeliveryUnitTashkent bilan bog‘lanishlari mumkin. 🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram

Ундирувлар навбати бўйича тақсимланади Ижтимоий тармоқларда қарздор “Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи "TA
Ундирувлар навбати бўйича тақсимланади Ижтимоий тармоқларда қарздор “Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи "TARNADO STROY" МЧЖ фойдасига 200.725.279 сўм ундириш тўғрисидаги суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган. Аниқланишича, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 18.04.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи "TARNADO STROY" МЧЖ фойдасига жами 200.695.279 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ижро хужжати Бюронинг Қўшкўпир туман бўлими иш юритувига 27.04.2023 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари қўйилган. Шунингдек, қарздордан ундирувчи "TARNADO STROY" МЧЖ фойдасига жами 13.546.000 сўм ундирилиб, ундирувчининг банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг номида бўлган мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларига асосан қарздорнинг номида автотранспорт ва техника воситалари, бино ва иншоотлар аниқланиб, тегишли тартибда рўйхатга олинган ва хатланган. Бундан ташқари, Бюронинг Қўшкўпир туман бўлими иш юритувида қарздор “Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш” УКдан давлат фойдасига солиқ ва мажбурий тўловлар, шунингдек юридик шахслар фойдасига жами 50 та 6,4 млрд. сўмдан ортиқ қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 80-моддасида қарздордан ундирилган пул маблағлари биринчи навбатда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, бешинчи навбатда кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари қаноатлантирилиши, 79-моддасида ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қаноатлантирилгандан кейин қаноатлантирилиши белгиланган. Келгусида қарздорнинг мол-мулки сотувидан тушган ва ундирилган пул маблағлари белгиланган тартибда ундирувлар навбати бўйича тақсимланади. @mibxorazmvil

Repost from MIB faoliyatidan
Ишдан бўшатилган ходимларга миллиардлаб сўм тўлаб берилди 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtub
Ишдан бўшатилган ходимларга миллиардлаб сўм тўлаб берилди 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Repost from MIB faoliyatidan
В Узбекистане вернули более 60 миллиардов сумов зарплат незаконно уволенным гражданам Сотрудники БПИ через «Фонд выплаты алим
В Узбекистане вернули более 60 миллиардов сумов зарплат незаконно уволенным гражданам Сотрудники БПИ через «Фонд выплаты алиментов» обеспечили средствами 218 взыскателей. 👉читать подробно ! Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

❗️Жорий йилнинг ўтган даврида жами 3,6 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Маж
+3
❗️Жорий йилнинг ўтган даврида жами 3,6 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди: 🗣Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 460 млрд. сўмга ошганлигини кўрсатмоқда. 🗣Бюронинг ҳудудий бошқармаларида ахборот технологиялари ёрдами билан муқобил равишда ва масофавий ишлаётган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 95,5 млрд. сўмлик (238,4 мингта) ҳужжатларнинг ижроси таъминланди. 🗣“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 122,6 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. 🗣Вояга етмаган шахслар фойдасига жами 179 млрд. сўм алимент пуллари ундирилиб, 1,8 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилди ва ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилди. 🗣Олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 1,2 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди. 🗣«Алимент тўловлари жамғармаси» ҳисобидан 218 нафар ундирувчиларга 918,1 млн. сўм маблағлар тўлаб берилди. 📌 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Маъмурий жазодан хулоса чиқарган қарздор ота 23,5 млн. сўм алимент қарзини тўлади Вояга етмаган болаларига таъминот бериш маж
Маъмурий жазодан хулоса чиқарган қарздор ота 23,5 млн. сўм алимент қарзини тўлади Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади. Алимент тўловлари авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Лекин, шундай оталар борки, суд қарори билан белгиланган алимент тўловларини турли сабабларга кўра ёки собиқ турмуш ўртоғи билан келишмай, қасддан тўламай келади. Бироқ, бундай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жавобгарликдан озод қилмайди. Бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари буйича Урганч туманлараро судининг 01.04.2023 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Э.И.дан ундирувчи Л.Ж.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун то у вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор томонидан алимент пули икки ойдан ортиқ вақт давомида тўланмаганлиги сабабли, бўлим томонидан унга нисбатан маъмурий иш кўзғатилиб, судга юборилган ва суд томонидан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Шундан сўнг ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор отадан алиментдан бўлган 23,5 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди. Махмудбек Рўзметов, Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

#сайёр_қабул Аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини манзилли ҳал этиш мақсадида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
+3
#сайёр_қабул Аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини манзилли ҳал этиш мақсадида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари томонидан белгиланган режа асосида сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Урганч туманида бўлиб ўтган мазкур қабул жараёнларида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси юзасидан мурожаат билан келган етти нафар фуқароларнинг арзлари Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи Ж.Жуманиязов томонидан тингланди. Мурожаатларнинг аксари алимент ундирувлари ҳамда иш ҳақи ундириш, шунингдек қурилма бузиш масалаларига доир бўлиб, уларнинг ижросини тез ва сифатли бажариш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди. Ҳудудларда сайёр қабуллар давом этмоқда. @mibxorazmvil

Қарорлар ижроси таъминланмоқда Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Қўшкўпир туманида қарорлар ижросини таъминлаш, алимент, солиқ ва кредит қарздорликларини ундириш бўйича олиб борилаётган ижро ҳаракатлари юзасидан тайёрланган лавҳа тафсилотлари. “Xorazm MTRK” телеканали “Xorazm 24” информацион теледастурида намойиш этилди (22.02.2025 йил, соат 18-10 да) @mibxorazmvil