MIB XORAZM FAOLIYATIDAN
Open in Telegram
Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib
Show more374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Repost from MIB faoliyatidan
Соддалаштирилган ижро этиш тизими амалда !
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси туманлараро ихтисослаштирилган бўлим ходимлари томонидан соддалаштирилган ижро этиш тизими орқали, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ҳамда масофавий тарзда олиб бораётган ижро ҳаракатлари юзасидан тайёрланган лавҳа тафсилоти.
борасидаги амалий чоралар ҳақидаги тайёрланган лавҳа.
“O`zbekiston 24” телеканали “Axborot 24” информацион теледастурида намойиш этилди. (21.02.2025 йил, соат 14-14 да)
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
+1
Қидирувдаги “PRADO” рақамсиз ҳолда топилди
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 14.12.2022 йилдаги ундирувчи АТБ “Агробанк” фойдасига қарздор “I.P.” МЧЖдан 191.202.124 сўм кредит қарзи ва судга даъво ариза беришда тўланган 21.000 сўм почта харажати ундириш, ундирувни гаров мулки А.Р.га тегишли бўлган 2009 йилда ишлаб чиқарилган “Toyota Land Cruiser” русумли автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган.
Бироқ, ижро ҳужжати талаблари бажарилмагач, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган ва гаров мулки ҳисобланган автомашинанинг яшириб қўйилганлиги аниқланиб, автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган қидирув ҳаракатлари давомида автомашина фермахонада сақланиб келинаётганлиги ва давлат рақами ечиб қўйилганлиги аниқланди ҳамда тегишли тартибда вақтинча сақлаш учун ундирувчи банк биносига жойлаштирилди.
Эндиликда қарздорлик белгиланган муддатда бартараф қилинмаса, автомашина сотиш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
Расулбек Каримов, Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси инспектори
@mibxorazmvil
Гаровга қўйилган «TAHOE» автомашинаси аукционда сотилади
Тадбиркорлик субъектларини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилиб келинмоқда.
Бироқ тузилган кредит шартнома шартларини ўз вақтида бажармаётган тадбиркорлар ҳам учраётган бўлиб, бу каби кредит қарздорликларини ундириш мажбурий ижро бюроси органлари томонидан амалга оширилмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 11.10.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “H.B.Q.G.” МЧЖ ва шерик жавобгар “B.I.Q.” МЧЖдан солидар тартибда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 980.938.818 сўм ундириш, ундирувни гаров шартномасига асосан гаровга олинган шерик жавобгарга тегишли 2023 йилда ишлаб чиқарилган “TAHOE” русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.
Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида шерик жавобгарга тегишли мазкур автотранспорт воситаси Урганч шаҳрида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланиб, тегишли тартибда вақтинча сақлаш учун ундирувчи банк биносига жойлаштирилган.
Келгусида ушбу автомашина электрон-онлайн аукционларида сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорлик қопланади.
Муроджон Тажимуратов, Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси инспектори
@mibxorazmvil
Шовотда беш йиллик 152 млн сўм алимент пули бир йўла тўлаб берилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган.
Қонунчиликдаги мазкур тартиб Бюронинг Шовот тумани бўлими ходимлари томонидан ҳам алимент тўловчи фуқароларга мунтазам тушунтириб борилмоқда.
Натижада, шовотлик фуқаро ихтиёрий равишда фарзанди учун 5 йиллик алимент пулларини тўлаб берди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 26.06.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Ю.дан ундирувчи Х.К. фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Давлат ижрочисининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор Ў.Ю. уч нафар болаларининг таъминоти учун 2025 йил февраль ойидан 2030 йил февраль ойига қадар ҳисобланган 152.499.935 сўм алимент пулларини тўлаб берди.
Дилшод Матсапаев, Бюронинг Шовот тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
Қарздорлик эвазига “HYUNDAI Santa Fe” хатланди
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг қарздор Н.Ш.дан ундирувчи “InFinBank” АЖ фойдасига 292,9 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги автотранспорт воситасига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.
Бироқ, белгиланган муддатда қарздор томонидан кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан “HYUNDAI Santa Fe” русумли автомашина рўйхатга олиниб, хатланди.
Эндиликда, кредит қарзи қайтарилмаса автомашина аукцион орқали сотувга қўйилиши мумкин.
Муроджон Тажимуратов, Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси инспектори
@mibxorazmvil
Маъмурий жазодан хулоса чиқарган қарздор ота 25 млн. сўм алимент қарзини тўлади
Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.
Алимент тўловлари авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Лекин, шундай оталар борки, суд қарори билан белгиланган алимент тўловларини турли сабабларга кўра ёки собиқ турмуш ўртоғи билан келишмай, қасддан тўламай келади.
Бироқ, бундай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жавобгарликдан озод қилмайди.
Бюронинг Хива тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари буйича Боғот туманлараро судининг 07.07.2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Х.М.дан ундирувчи Д.С.нинг фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун улар вояга етгунларига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор томонидан алимент пули икки ойдан ортиқ вақт давомида тўланмаганлиги сабабли, бўлим томонидан унга нисбатан маъмурий иш кўзғатилиб, судга юборилган ва суд томонидан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Шундан сўнг ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор отадан алиментдан бўлган 25 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди.
Султонмурод Искандаров, Бюронинг Хива тумани бўлими бошлиғи
@mibxorazmvil
Repost from Bosh prokuratura
+2
Суд ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Манба: Uza.uz
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
+1
Иссиқхона мажбурий тартибда буздирилди
Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Урганч шаҳар, Жайҳун кўчасидан декоратив дарахтлар, гул кўчатлари етиштириш учун фойдаланишга берилган 6 792,0 кв.метр ер майдонидаги иссиқхона биносини жавобгар “International Alya Sus Bitikleri Dis Ticaret Peyzaj Insaat Gida Tarim Hayvanchilik Orman Enerji Medikal Sanayi Ve Ticaret Sirjketi” МЧЖ ҳисобидан буздириб олиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминланиш мақсадида қарздорга огоҳлантириш берилган бўлсада, қарздор ўз хоҳиши билан ноқонуний қурилмани бузиб, ер майдонини ўз ҳолига келтирмаган.
Шундан сўнг, Бюронинг шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, ноқонуний қурилма мажбурий тартибда буздирилиб, ер майдони олдинги ҳолатга келтирилди.
Иззатбек Хажибоев, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
Гурланда алимент пулларининг олдиндан ундириб берилиши оиланинг ярашувига сабаб бўлди
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 08.07.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.И. дан ундирувчи С.Б. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги жами иш ҳақи ва даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган.
Олиб борилган тушунтириш ишлари давомида фарзанд таъминоти учун 26 млн. сўм алимент пули олдиндан ундириб берилди ҳамда оила яраштириб қўйилди.
Оиланинг қайта тикланиши фарзанднинг ўз уйида ота-онаси бағрида яшашига замин яратди.
Ижро иши эса ундирувчининг аризасига мувофиқ тамомланди.
Моҳира Рустамова, Бюронинг Гурлан тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
Тадбиркор фойдасига қарзи сабаб ташкилотнинг автотранспорти хатланди
Мажбурий ижро бюроси Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувидаги Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарздор Ҳазорасп туман ҳокимлигидан ундирувчи якка тартибдаги тадбиркор К.Отажанов фойдасига 135.462.356 сўм зарар, адвокат хизмати учун 5.000.000 сўм, 3.229.246,90 сўм давлат божи, 130.000 сўм почта харажати, жами 143.821.602,9 сўм ундириш тўғрисидаги ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг қарздор Ҳазорасп туман ҳокимлигидан ундирувчи К.Отажанов фойдасига почта харажати учун тўланган 33.000 сўм, давлат божи учун тўланган 1.000.000 сўм ва экспертиза харажати учун тўланган 2.112.000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига асосан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, белгиланган муддатларда қарздор томонидан қарзи тўланмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегиши “Nexia-3” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига олиб кириб қўйилди.
Қарздорга белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаса, мазкур автотранспорт воситасининг аукцион савдосига чиқарилиши ва тегишли маблағ ундирилиши тушунтирилди.
Алпомиш Юсупов, Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
Алимент учун 215 миллион сўм олдиндан тўлаб берилди
Алиментларни олдиндан тўлаш тартиби жойларда тушунтириб борилаётганлиги ўз самарасини бериб, алимент тўловларини олдиндан тўлаш истагини билдираётган оталар сони ортиб бормоқда.
Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчи Р.С. уч нафар фарзандлари учун алимент тўлаб келаётган эди.
Амалдаги тартибга кўра, суднинг ижро ҳужжатига биноан қарздорнинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Олдиндан, энг ками беш йил муддат учун алимент тўлаш мумкинлиги Бюро ходимлари томонидан тушунтирилгач, Р.С. фарзандлари учун беш йиллик алимент пулларини тўлаб берди.
2030 йилга қадар ҳисобланган 215,8 млн. сўм миқдоридаги алимент пуллари ундирувчининг фойдасига ундирилиши таъминланди.
Жўшқинбек Собиров, Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
+5
Фуқаролар мурожаати видеоконференция алоқа воситаси орқали қабул қилинди
Бош прокуратуранинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси, Хоразм вилояти прокуратураси масъул ходимлари ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида видеоконференция алоқа воситаси орқали сайёр қабул тадбири ўтказилди.
Қабулда 13 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари томонидан мурожаатлар баён қилинди.
Мазкур мурожаатлардан 3 таси жойида ижобий ҳал қилиниб, 10 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб этганлиги сабабли, иш юритувига қабул қилинди.
@mibxorazmvil
+6
Фуқаролар мурожаати видеоконференция алоқа воситаси орқали қабул қилинди
Бош прокуратуранинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси, Хоразм вилояти прокуратураси масъул ходимлари ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида видеоконференция алоқа воситаси орқали сайёр қабул тадбири ўтказилди.
Қабулда 13 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари томонидан мурожаатлар баён қилинди.
Мазкур мурожаатлардан 3 таси жойида ижобий ҳал қилиниб, 10 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб этганлиги сабабли, иш юритувига қабул қилинди.
@mibxorazmvil
Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2024 йилда иш юритувдаги банк ундирувлари бўйича жами 2 трлн. 709 млрд. сўмлик 16 мингга яқин ижро ишлари мавжуд бўлиб, шундан 10 мингга яқин 1 трлн. 983 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган.
Шунингдек, 591,1 млрд. сўмлик 932 та гаровдаги мулклар аукцион савдосига чиқарилди ҳамда банклар фойдасига ундирув амалга оширилди.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, қарздор корхонадан ундирувчи Ипотека банки фойдасига 7 млрд. 941 млн. сўм миқдорида кредит қарз суммаларини ундириш белгиланган, қарздор корхона қарз суммаларини ўз вақтида қопламагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаровда бўлган 12 та кўчмас мулк объектлари хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган ва сотилган. Аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари банк фойдасига йўналтирилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Repost from Bosh prokuratura
Кадрлар салоҳияти, касб маҳорати ва ишчанлик шижоатини мунтазам ошириб боришда соғлом ақл ва теран фикр гарови ҳисобланмиш мустаҳкам саломатликнинг кафолати бўлган спортнинг ўрни катта.
Бу борада Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан спорт машғулотлари, турли мусобақалар ва шу каби бошқа амалий тадбирлар доимий йўлга қўйилган бўлиб, унда ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 1-5 февраль кунлари Ҳиндистонда кикбоксинг бўйича “WAKO India Open" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Буюк Британия ва Қозоғистондан келган 550 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашдилар.
Тўртинчи бора ташкил этилаётган мазкур халқаро мусобақада юксак натижаларни қўлга киритиш учун Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоасининг 42 нафар аъзоси қаторида Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочиси Сардор Қўшбоқов ҳам иштирок этди.
Қувонарлиси мусобақада С.Қўшбоқов “Kick light” йўналишида 84 кг вазн тоифасида рингда мезбон спортчини финалда 0:3 ҳисобида мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Маълумот ўрнида, ушбу ходим муқаддам пойтахтимизда ўтказилган кикбоксинг бўйича халқаро мусобақада 3-ўринни қўлга киритган эди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Repost from Bosh prokuratura
Кадрлар салоҳияти, касб маҳорати ва ишчанлик шижоатини мунтазам ошириб боришда соғлом ақл ва теран фикр гарови ҳисобланмиш мустаҳкам саломатликнинг кафолати бўлган спортнинг ўрни катта.
Бу борада Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан спорт машғулотлари, турли мусобақалар ва шу каби бошқа амалий тадбирлар доимий йўлга қўйилган бўлиб, унда ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 1-5 февраль кунлари Ҳиндистонда кикбоксинг бўйича “WAKO India Open" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Буюк Британия ва Қозоғистондан келган 550 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашдилар.
Тўртинчи бора ташкил этилаётган мазкур халқаро мусобақада юксак натижаларни қўлга киритиш учун Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоасининг 42 нафар аъзоси қаторида Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочиси Сардор Қўшбоқов ҳам иштирок этди.
Қувонарлиси мусобақада С.Қўшбоқов “Kick light” йўналишида 84 кг вазн тоифасида рингда мезбон спортчини финалда 0:3 ҳисобида мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Маълумот ўрнида, ушбу ходим муқаддам пойтахтимизда ўтказилган кикбоксинг бўйича халқаро мусобақада 3-ўринни қўлга киритган эди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Янгибозорда икки нафар бола онаси тарбиясига олиб берилди
Оилавий ажримларда энг кўп азият чекадиганлар бу болалардир. Ота-онасининг ўзаро келишмовчиликларидан безиган болалар энди улардан бирининг меҳридан ҳам мосуво бўлади, кўнгли кемтик бўлади. Бу эса уларнинг келажак ҳаётига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
Янгибозор туманида яшовчи фуқаро Ю.Жабберганова оилавий жанжал сабаб, ота уйига чиқиб кетади. Турмуш ўртоғи болаларини бермагач, у бу ишни суд орқали ҳал қилишга қарор қилади.
Албатта, болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза этади.
Фарзандларини қарздор яъни отаси О.Собировдан ундирувчи яъни онаси Ю.Жабберганованинг тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Янгибозор тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Шу куннинг ўзида бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган.
Бўлим ходимлари қарздорнинг яшаш хонадонига бориб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтириб, суд қарорини ихтиёрий бажариши, акс ҳолда унга нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирдилар.
Шундан сўнг, қарздор О.Собиров берилган ихтиёрий муддат ичида болаларни онасига ихтиёрий равишда топширди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Умидбек Бекчанов, Бюронинг Янгибозор тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil
Хива туманида яна бир оила яраштирилди
Азалдан оила муқаддас қўрғон саналади. Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало, оила мустаҳкам, тинч бўлса, жамият барқарор бўлади. Униб ўсаётган фарзандлар ҳар томонлама камол топишига, аввало, оилада имкон берилади.
Ҳар бир инсон учун энг катта бахт оилавий хотиржамлик ва фаровонликдир. Оиласидан, фарзандларидан кўнгли тўқ инсоннинг ишида унум ва барака бўлади. Лекин ҳаёт ва тақдир бизга берадиган синовлари кучли бўлиши оилалар бузилишига олиб келиши мумкин.
Бюронинг Хива тумани бўлимида ҳам иш юритувдаги алимент ижро ҳужжатлари бўйича томонларни яраштириш ва оилаларни тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг буйруғи билан қарздор М.Ж.дан ундирувчи Ғ.Х. фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.
Бўлим ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида томонлар яраштирилиб, фарзанднинг отаси бағрига қайтишига эришилди.
Эндиликда фарзанд оиласи бағрида бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаядиган бўлди.
Султонмурод Искандаров, Бюронинг Хива тумани бўлими бошлиғи
@mibxorazmvil
Repost from MIB faoliyatidan
Кибер фирибгарликдан огоҳ бўлинг !
Сўнгги кунларда Telegram мессенжерида онлайн фирибгарлар Мажбурий ижро бюроси номидан очилган сохта профиллар орқали зарарли APK файлни юбориб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.
Бириктирилган иловани юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолади.
👉Батафсил кўринг
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
