en
Feedback
MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

Open in Telegram

Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Show more
374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Бугун Ватанимизда кенг нишонланаётган қутлуғ байрам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин азиз юртдошлар ! Барчангизг
Бугун Ватанимизда кенг нишонланаётган қутлуғ байрам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин азиз юртдошлар ! Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламиз. Юртимиз доим тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин !

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда Ижтимоий тармоқларда фуқаро Ш.Ходжаев томонидан ижро ҳужжати ижроси таъминланмаётганлиги ҳақид
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда Ижтимоий тармоқларда фуқаро Ш.Ходжаев томонидан ижро ҳужжати ижроси таъминланмаётганлиги ҳақидаги хабарлар жойлаштирилган. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 21.01.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.Ходжаев томонидан Ҳазорасп тумани, “П.Махмуд” маҳалласи, Э.Гаязов кўчасида тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан, 450,0 кв.метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний равишда қилинган тупроқ кўтариш ишлари ўз ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувига 24.01.2025 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Шунингдек, Хоразм вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 13.02.2025 йилдаги ажримига асосан мазкур ижро хужжатининг ижроси қайта кўрилгунга қадар тўхтатилган. Ижро ҳужжати бўйича қарздор Ш.Ходжаевнинг бўлим бошлиғи номига ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатиб туришни сўраб ёзган аризасига асосан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан ижро иши 10 кунга кечиктирилиб, талаби қаноатлантирилган. Шундан сўнг, ижро хужжатини мажбурий ижроси 02.04.2025 йил кунига тайнланган бўлишига қарамасдан, ундирувчи ижро ҳаракатлари белгиланган жойга етиб келмаганлиги сабабли, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Бундан ташқари, 21.04.2025 йилда ижро хужжатини ижросини таъминлаш мақсадида ижро тайнланган, лекин ундирувчи Кадастр агентлигининг Ҳазорасп тумани бўлими ходимлари ижро ҳаракатлари белгиланган вақтда етиб келмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган. Ҳозирда мазкур ижро хужжати юзасидан ижро ҳаракатлари давом қилдирилмоқда. @mibxorazmvil

Бош прокуратура жамоаси юртимиздаги барча матбуот ходимлари ва журналистларни 3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан сами
Бош прокуратура жамоаси юртимиздаги барча матбуот ходимлари ва журналистларни 3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий муборакбод этади ! Сизларга соғлик саломатлик, ишларингизга улкан зафарлар, ижодингизга эса ривож тилаб қоламиз.

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда Ижтимоий тармоқларда фуқаро Я.Тажимуратов томонидан ижро иши ижроси таъминланмаётганлиги ҳақид
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда Ижтимоий тармоқларда фуқаро Я.Тажимуратов томонидан ижро иши ижроси таъминланмаётганлиги ҳақидаги хабарлар жойлаштирилган. Аниқланишича, Бюронинг Янгибозор тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Я.Тажимуратов томонидан Янгибозор тумани, “Истиқлол” маҳалласида чегарадош бўлган ҳудудда ўзбошимчалик билан 502.0 кв.метр ер участкаси ноқонуний равишда қурилган турар жой ва молхона биносини жавобгар ҳисобидан бузиш ва ер майдонини олдинги ҳолатига келтириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Қарздор Я.Тажимуратов томонидан суд қарорида кўрсатилган талаблар ўз муддатида бажарилмаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 77-1-моддасига асосан 1.700.000 сўм ижро йиғими қўлланилган. Ижро ҳаракатлари давомида мазкур ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда буздириш юзасидан қарздор огоҳлантирилиб, 08.11.2024 йил, 15.01.2025 ва 10.04.2025 йилларда ижро тайинланган, бироқ ижро ҳужжати бўйича даъвогар яъни Кадастр агентлиги Янгибозор туман бўлими ходимлари ва махсус техника етиб келмаган. Бундан ташқари, жавобгар Я.Тажимуратов мазкур қурилган турар жой отаси томонидан 1957 йилда қурилганлигини, ўзи томонидан 1990 йилда реконструкция қилганлигини, ҳозирги кунда 8 нафар оила аъзолари билан мазкур турар жойда яшаб келаётганлигини, яшашга бошқа турар жойи йўқлигини билдирган. Шу сабабли, мазкур ноқонуний қурилмадан жавобгар Я.Тажимуратов ва унинг 8 нафар оила аъзоларини мажбурий кўчириб, турар жойдан чиқариб бўлмаганлиги сабабли, бугунги кунгача давлат ижрочиси томонидан суд қарори ижросини таъминлашнинг имкони бўлмаган. Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда. @mibxorazmvil

Шовотлик ота фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла тўлади Бюронинг Шовот тумани бўлими иш юритувига
Шовотлик ота фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла тўлади Бюронинг Шовот тумани бўлими иш юритувига суднинг буйруғига асосан қарздор Ж.Ж.дан ундирувчи Б.Б. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб келган ота бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган. Шунга кўра, отадан вояга етмаган бир нафар фарзанди то у вояга етгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 55.484.156 сўм миқдорида алимент пуллари ундирилиб берилиши таъминланди. Дилшод Матсапаев, Бюронинг Шовот тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Repost from MIB faoliyatidan
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилмоқда Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекис
+5
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилмоқда Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. Қонунда ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ва ундирувчи юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақамини ижро ҳужжатида кўрсатиш назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, мазкур ҳужжатда қарздор жисмоний шахсларнинг банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағларига ундирув қаратилиши лозим бўлган пул маблағлари миқдорини аниқлашда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги пул маблағлари ҳисобга олиниб, уларга нисбатан ундирув қаратилмаслиги мустаҳкамланмоқда. 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Repost from Bosh prokuratura
​​Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда иш юритувдаги банк ундирувлари бўйича жами 1 трлн. 624,9 млрд. сўмлик 10 077 та ижро ишлари мавжуд бўлиб, шундан 2 990 та 480 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган. Шунингдек, 236,1 млрд. сўмлик 441 та гаровдаги мулклар аукцион савдосига чиқарилди ҳамда банклар фойдасига ундирув амалга оширилди. Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор корхонадан ундирувчи АТБ “Турон банк” фойдасига 17 млрд. 375 млн. сўм миқдорида кредит қарз суммаларини ундириш белгиланган, қарздор корхона қарз суммаларини ўз вақтида қопламагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаровда бўлган гидропоника усулидаги иссиқхона ер майдонлари ва бино иншоотлари хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган. Аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари банк фойдасига йўналтирилади. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Repost from Bosh prokuratura
Бугун, Бош прокуратурада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора - тадбирларига бағишланган республика идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Парламент ва Ҳукумат аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлар, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари, Республика ва ҳудудий идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори жорий йил биринчи чораги якунлари бўйича ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир кўриб чиқилди. Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, худудий штаб раҳбарларига барча ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган қарор ижросига қаратилган вазифларнинг ижросини назорат қилиб бориш, уларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан яна  бир  бор масъулият  ва  қатъий  вазифалар  ўрнатилди. Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди. Республика идоралараро йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+5

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+9

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+9

Repost from Bosh prokuratura
Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик! Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз муҳитни яратишда кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Аввал маълум қилинганидек, коррупциявий ҳолатлар ҳақида Бош прокуратурага хабар бериш имкониятини берувчи туну-кун ишлайдиган "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_bot” телеграм боти ишга туширилиб, самарали фаолият юритиб келмоқда. Ўтган вақт давомида мазкур алоқа каналлари орқали 100 дан ортиқ коррупцияга оид ариза ва хабарлар қабул қилиниб, тезкорлик билан кўриб чиқилмоқда. Хусусан, айрим мансабдор шахсларнинг коррупциявий қилмишлари фош этилиб, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилди. Яна бир бор, барча фуқароларимизни жамиятимизда коррупция иллатига қарши курашишда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз. Бу борада, мурожаат қилган фуқароларимизнинг хавфсизлиги тўлиқ кафолатланади. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Шовотда беш йиллик 114 млн сўм алимент пуллари бир йўла тўлаб берилди Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қа
Шовотда беш йиллик 114 млн сўм алимент пуллари бир йўла тўлаб берилди Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган. Қонунчиликдаги мазкур тартиб Бюронинг Шовот тумани бўлими ходимлари томонидан ҳам алимент тўловчи фуқароларга мунтазам тушунтириб борилмоқда. Натижада, шовотлик фуқаро ихтиёрий равишда фарзанди учун 5 йиллик алимент пулларини тўлаб берди. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 11.04.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.Э.дан ундирувчи М.М. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Давлат ижрочисининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор Ш.Э. бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 2025 йил апрель ойидан 2030 йил апрель ойига қадар ҳисобланган 114.108.365 сўм алимент пулларини тўлаб берди. Дилшод Матсапаев, Бюронинг Шовот тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Repost from MIB faoliyatidan
Бюро органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ижро этиш соҳасида муайян ишлар амалга оширилди Мажбурий ижро бюросининг ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатов томонидан ижро этилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда татбиқ этилаётган янгиликлар ҳақида АОКАда ташкил этилган брифинг тадбирида маълум қилинди. ("Uzreport TV" телеканали "Uzreport News"информацион теледастурида намойиш этилди.17.04.2025 йил, соат 14-10 да) Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Repost from MIB faoliyatidan
Ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Боғот туманида суд қарори билан ноқонуний деб топилган қурилмаларни мажбурий тарзда бартараф этилиши билан боғлиқ амалий чоралар ҳақидаги тайёрланган лавҳа. “Mening Yurtim (MY5)” телеканали “Hudud” информацион теледастурида намойиш этилди. (17.04.2025 йил, соат 09-00 да) Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармасининг 2025 йил 1-чораги якунлари ва келгусидаги вазифаларга бағишланган навбатда
+5
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармасининг 2025 йил 1-чораги якунлари ва келгусидаги вазифаларга бағишланган навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Бошқарма бошлиғи Ж.Жуманиязов раислигида таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилган ҳайъат мажлисида бошқарма таркибий тармоқлари раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари, масъул ходимлар иштирок этишди. Қайд этилишича, 2025 йилнинг 1-чораги давомида вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 1 трлн. 520 млрд. сўмлик 48790 та ёки 2024 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб, 711 млрд сўмлик, 7255 тага кўп ҳужжатлар ижроси таъминланди. Шу даврда, жами 34500 та ижро ҳужжатлари бўйича 358 млрд сўмдан ортиқ маблағлар амалда ундирилиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан умумий ундирув сони бўйича қарийб, 7598 тага ошди. Шунингдек, ушбу даврда “Темир”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларига 15,5 млрд. сўм ёки 2024 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб, 4,5 млрд. сўмга кўп маблағлар йўналтирилди. Йиғилишда масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди. Ҳайъатда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. @mibxorazmvil

💰 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ҳисобига 337,7 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида бўлиб ўтган брифингда ижро этиш соҳасини рақамлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди: ⚫️Бюро ва Давлат солиқ қўмитасининг электрон ҳамкорлик тизими ёрдамида қарздор юридик шахсларнинг шахсий кабинетига ижро ишлари ҳақидаги 46.890 та қарорлар онлайн жўнатилиб, 1,8 трлн. сўмлик ҳужжатлар ижроси тамомланди. ⚫️Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида жами 12,2 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди. ⚫️Фуқароларнинг мол-мулкига дахл қилмасдан ва мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ахборот технологиялари ёрдамида масофавий тарзда ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан 621,8 мингта ҳужжатлар ижроси таъминланди. ⚫️Вояга етмаган шахсларнинг моддий таъминоти учун жами 597 млрд. сўмга яқин алимент пуллари ундирилди. ⚫️Шунингдек, алимент тўлаш истаги бўла туриб, лекин иш бандлиги бўлмаган 5.854 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 3.800 дан ортиқ оилалар яраштирилди. ⚫️Муқаддам, қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 170 нафар шахслар ишга тикланиб, уларга тўланмай қолган 7,4 млрд. сўмлик иш ҳақлари ҳамда 487 млрд. сўмлик компенсация маблағлари ундириб берилди. ✍️ Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Repost from Bosh prokuratura
Расмий баёнот “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини қонуний ташкил этиш асослари, ноқонуний фаолият юритиш оқибатлари Бош прокуратура бошқарма прокурори Ислом Марксов Тўлиқ матни 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Ижро ҳужжати ижроси таъминланган Ижтимоий тармоқларда фуқаро Г.Исмоилова ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини олиш тўғрисидаги
Ижро ҳужжати ижроси таъминланган Ижтимоий тармоқларда фуқаро Г.Исмоилова ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини олиш тўғрисидаги суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 24.03.2025 йилдаги даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримига асосан қарздор Х.Рўзматовнинг уй-жойи ва бошқа гумон қилинган жойлар даъвогар иштирокида кўздан кечирилиб, даъво аризада кўрсатилган 35 турдаги умумий киймати 9.400.000 сўмлик мол-мулкларни рўйхатга олиш ва сақлаб қўйиш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Боғот тумани бўлими иш юритувига 26.03.2025 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва ижро харакатларига киришилган. Ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжати юзасидан қарздорга белгиланган тартибда ихтиёрий муддат берилган. Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 4 апрель куни қарздор Х.Рўзматовнинг яшаш манзилига борилиб, даъво аризада кўрсатилган жами 35 турдаги умумий киймати 9.400.000 сўмлик мол-мулклар кўздан кечирилиб, рўйхатга олинган ва шу куни мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан амалда тамомланган. @mibxorazmvil

Repost from Bosh prokuratura
Коррупцияга карши курашиш умуммиллий бурч - Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев "Янги Ўзбекистон" газетаси, 09.04.2025 й., № 72
+1
Коррупцияга карши курашиш умуммиллий бурч - Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев "Янги Ўзбекистон" газетаси, 09.04.2025 й., № 72 Манба: "Янги Ўзбекистон" нашри 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt