cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

МИЛЛИЙ ТИББИЁТ

ТИББИЙ БАЗА- milliytibbiyot.uz/uz 😷Kасалликлар 💉Даволаш 💊Дорилар 🏥Клиникалар 👩‍🍳Врачлар Гуруҳ- @MTgruppa Дориларни ўзбошимчалик билан ишлатманг +998998142536 @JurabekDoctor @zunnunovhusniddin

Show more
Advertising posts
737
Subscribers
No data24 hours
-47 days
-1230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from N/a
Қўлимда музззздай 18+ ушлаб турсам, бир брат келиб анча пайтдан бери ичасизми, кунига нечта ичасиз у бу.. деб савол бериб қолди. Шунақа, шунақа.. десам. Ҳохласангиз олинг, ҳох йўқ бир гап айтаман деб қолди. 15 март куни укам эрталаб чёта белим оғрияптида деди. Ҳоп деб докторга обордик. Ааанча текширувлардан кейинги ҳулоса ўткир буйрак этишмовчилиги бўлиб чиқди. Сўрадим, ахир укам оғир иш қилмайди, давлат ишида ишлайди, совуқ сувга қўлини урмайди. Қанақасига дедим. Энергетик ичимликлар кўп ичадими деб қолди. Ха дедим. ростдан кунига иккиталаб ичарди. Мошинаси бор, пули бор, шароит бор. Орган жуда кучли нагрузкага учраган деди. Буйрак оғримас экан энг ёмони. Оғриқ иккала буйрак ишдан чиққач билинибди. Мана энди шунча пул, шунча шароит ҳам ёрдам беролмади. Мен укамга донор бўлиб келганман. Маслаҳатим бошқа ичма. Ўзингни бир текширтиб қўй укам деб элкамга қоқиб қўйди. Бу гапни менга айтди, мен проста пост қўйдим. Ҳохласанг менга айтди деб ҳисоблашинг мумкин. Ахир сен билан бегона эмасмиз қариндош😐! https://t.me/jonliijrouzb
Show all...
00:32
Video unavailableShow in Telegram
AZIZ DO'STLAR GRUPPADAGILAR 10TA DAN ODAM QUSHSANGIZ XAM ODAM SONI KUPAYADI ILTIMOS YORDAM BERGANDAN DALOLAT QILGAN XAM KATTA SAVOB OLADI GRUPPA SILKASINI KUPROQ YAQINLARINGIZGA JUNATING YOLG'IZ BOSHIMDA OZROQ QIYINLIK QILOPDI SAXOVATPESHA INSONLAR YORDAMI KERAK QULDAN KELGANCHA ODAM SONI KUPAYISHIGA MURUVVATGA SABAB BULING AZIZLAR.
Show all...
Repost from bakiroo
Ўзларини ўзлари қисқартира олмаган ўзбек амалдорлари фельдшер ва фаррошларни қисқартирмоқчими? Тармоқда анчадан бери мақбуллаштириш шиори остида мактаб, шифохона ва бошқа ижтимоий объектлардаги энг қуйи штат бирликларини қисқартириш таклифи акс этган турли лойиҳалар айланмоқда. Ҳаттоки қанақадир иқтисодий асослар ҳам келтирилган: фалонча фаррошни қисқартирсак, фустонча бюджет маблағи тежалади қабилида. Шу ўринда, яна эслатишга тўғри келади: ҳурматли ўзбек чиновниклари, қисқартиришни аввал ўзингиздан бошланг. Ахир мўри малахдек болалаб кетганлар фаррош ва фельдшерлар эмас, айнан сизлар. Бизнинг хотирамиз қисқа эмас: "Маъмурий ислоҳотлар" натижасида ўзбек чиновникларининг харажатлари 2,8 трлн.сўмга қисқариш ўрнига, 3,3 трлн.сўмга, 17 трлн.сўмгача ошган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви харажатларининг улуши 5,7%дан 6,0%га етган.
Show all...
bakiroo

"Админреформа" харажатларни оширдими ё камайтирдими? "Админреформа" бошлангандаёқ у қандай тугашини, Паркинсон қонунлари мисолида амалдорлар рақиблари сонини эмас, ўзига бўйсунувчилар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилишларини, чиновниклар доим бир-бирлари учун иш ва лавозим яратишларини, ҳар қандай штат қисқартириши эълон қилиниши якунда штат кенгайиши ва бошқарув харажатларнинг ошиши билан якун топишини прогноз қилган эдик. Амалда ҳам, афсуски, шундай бўлиб чиққан. Эсингизда бўлса, ўзбекча "маъмурий ислоҳотлар" натижасида 2,8 трлн.сўм бюджет маблағлари тежаб қолиниши айтилган эди. Энг асосийси, тежалган пуллар ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилиши анонс қилинганди. Қарангки, "Маъмурий ислоҳотлар" натижасида ўзбек чиновникларининг харажатлари 2,8 трлн.сўмга қисқариш ўрнига, 3,3 трлн.сўмга, 17 трлн.сўмгача ошган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви харажатларининг улуши 5,7%дан 6,0%га етган. Бошқача айтганда, чиновниклардан тежалган пуллар соғлиқни сақлаш ё нафақаларга сарфланиш ўрнига, соғлиқни сақлаш ва…

👍 1
Тошкент давлат стоматология институти томонидан “ЁШ ОЛИМЛАР КУНИ” Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда 2024-йил 25-апрел куни Тошкент давлат стоматология институти томонидан “ЁШ ОЛИМЛАР КУНИ” Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда. Ушбу анжуман илмий фаолият олиб бораётган талабалар ва ёш олимларни ягона мақсад атрофида бирлаштириш, шу орқали фикр алмашиш, билим ва ўзаро хамкорлик учун майдон яратишга қаратилган. Анжуманда Републикамиз Тиббиёт ОТМларидан жарроҳлик стоматологияси, терапевтик стоматология, ортодонтия, фудаментал фанлар, психология каби йўналишларда талабалар 10 та йўналишда 100 дан ортиқ илмий маърузалар ўқишади.
Show all...
🇺🇿 🇰🇷 Тошкент давлат стоматология институти Кореа Давлатининг «Сеул Миллий Университет»билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. 🧧 Сеул миллий университети делегацияси институтда ортогнатик жарроҳлик йўналишида мураккаб ва ноёб операциялар ўтказди, ва талабалар учун маъруза ва маҳаорат дарсларини ташкил этишди. ℹ️ Сеул Миллий Университети 1946 йилда ташкил этилган ва QS дунё рейтингида 41-ўринда туради. https://t.me/joinchat/AAAAAFfWPWuAxDfGZmYlMg
Show all...
​❗️Альцгеймер касаллигининг инсондан инсонга юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди 🩺 Тиббиёт тарихида илк бор Альцгеймер касаллигининг инсондан инсондан юқиши билан боғлиқ клиник ҳолатлар аниқланди. Бу, Буюк Британия олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот давомида маълум бўлди. Мазкур патология 8 нафар беморда қайд этилди. 🔬 Аслида, бу воқеликнинг илдизи анча узоқ. Гап шундаки, ўтган асрнинг 60-80-йилларида Буюк Британияда ўлган донорлар гипофиз безидан олинган ўсиш гормони билан даволаш усули амалиётда қўлланилган. 📊 Аммо вақт ўтиб, энсефалопатия, яъни, бош мияда пайдо бўлган нуқсонлар туфайли беморлар орасида кўп ўлим ҳолатлари кузатилди. Оқибатда янги терапия усулига тақиқ қўйилиб, уларнинг ўрнини синтетик гармонлар эгаллади. 🧪 Буни олимлар 2017-2022 йилларда ўтказилган тадқиқотлар давомида ўрганишди. Ҳозир ана шу 8 бемордан 3 нафари ҳаётдан кўз юмган. 🧫 Мутахассислар хулосасига кўра, Альцгеймернинг юқиши вирусли ёки бактериал инфекциялар каби кечмайди. Бу патология фақат бемор донордан инсон тўқималари (ёки унинг экстракти) тасодифий кўчириб ўтказилган ҳоллардагина юз бериши мумкин. Бунга зарарланган гипофиз бези гормонлари сабаб бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
Show all...
МИЛЛИЙ ТИББИЁТ

ТИББИЙ БАЗА- milliytibbiyot.uz/uz 😷Kасалликлар 💉Даволаш 💊Дорилар 🏥Клиникалар 👩‍🍳Врачлар Гуруҳ- @MTgruppa Дориларни ўзбошимчалик билан ишлатманг +998998142536 @JurabekDoctor @zunnunovhusniddin

❗️Туғма карликни даволаш бўйича оламшумул натижага эришилди 🩺 Туғма карлик нуқсони билан дунёга келган 5 нафар бола энди сўз ва товушларни ҳеч қандай эшитиш мосламаларисиз тинглаб, талаффуз қила олади. Бу оламшумул воқелик генетика муҳандислигининг ирсий касалликлар устидан ғалабаси, деб баҳоланмоқда. 💉 Мазкур ноёб муолажа усули муаллифлари — АҚШнинг Гарвард тиббиёт мактаби ва Хитойнинг Фудань университети олимлари. "Синхуа" агентлиги хабарига кўра, ушбу инқилобий натижага шанхайлик тадқиқотчилар томонидан яратилган RRG-003 ген препарати туфайли эришилган. 🧪 Клиник синовлар мактабгача таълим ёшидаги 6 нафар туғма карлик нуқсони бор болада ўтказилди. Бунинг учун янги препарат қулоққа инъекция орқали юборилди. Маълум муддат ўтгач, олти бемордан беш нафарида эшитиш ҳамда нутқ функциялари тикланди. 📈 Олимлар олти ойдан кўпроқ вақт давомида барча болалар аҳволи ва саломатлигини кузатиб боришди. Ижобий хулосага келингач, тадқиқот натижалари кенг жамоатчиликка маълум қилинди. ✅ Уларнинг қайд этишича, яратилган дори қулоққа киритилиши биланоқ эшитиш қобилияти бир зумда тикланиб қолмайди. Муолажанинг яққол натижалари инъекциядан тўрт ҳафта ўтиб сезила бошлайди. ‼️ Аввал жониворлар, сўнг инсонларда ўтказилган синовлар муваффақиятли кечганига қарамай, мутахассислар янги даволаш усулини дунё бўйлаб оммавий қўллаш учун ҳали бироз эрта, деган хулосада. 🔬 Чунки ген терапиясининг хавфсизлиги ва самарадорлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун яна айрим қўшимча тадқиқот ҳамда кузатувларга эҳтиёж бор. Шу боис у дастлабки босқичда бир неча мамлакатдагина тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин. 📌 Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунё бўйича 26 миллион киши туғма карликдан азият чекмоқда. Бундай ташхис қўйилган болалар мияси нормал ривожлана олмайди. Ҳозиргача мазкур нуқсонни бартараф этишда кохлеар имплантларидан бошқа самарали даволаш усули мавжуд эмас. Янги кашфиёт натижаларини эса вақт кўрсатади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...

01:19
Video unavailableShow in Telegram
#Юмор ⚡️ Монополия нимадир? Ёшлар боплашибди. Yoshlar kundaligi
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ! 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFfWPWuAxDfGZmYlMg
Show all...