en
Feedback
Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

Open in Telegram

Бошқаларнинг ёруғлиги учун ёнаман! Каналларим: 🎵 @nota_yazdurdiyev 🪐 @SpaceUzbek ✈️ @TheMaydon 🎥 @YazdurdiyevMedia 📥 Мурожаат учун: @SirliXabarBot ♻️ Реклама: @Aytmoqchi_p 394370

Show more
6 105
Subscribers
-9724 hours
-2117 days
-27330 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+720
in 1 channels
August '26
+1 653
in 3 channels
Get PRO
July '26
+1 518
in 5 channels
Get PRO
June '26
+1 161
in 10 channels
Get PRO
May '26
+1 982
in 3 channels
Get PRO
April '26
+1 599
in 7 channels
Get PRO
March '26
+1 105
in 3 channels
Get PRO
February '26
+517
in 9 channels
Get PRO
January '26
+18
in 3 channels
Get PRO
December '25
+967
in 3 channels
Get PRO
November '25
+933
in 16 channels
Get PRO
October '25
+556
in 8 channels
Get PRO
September '25
+558
in 2 channels
Get PRO
August '25
+787
in 13 channels
Get PRO
July '25
+1 080
in 7 channels
Get PRO
June '25
+843
in 9 channels
Get PRO
May '25
+582
in 1 channels
Get PRO
April '25
+1 389
in 42 channels
Get PRO
March '25
+1 179
in 9 channels
Get PRO
February '25
+1 470
in 9 channels
Get PRO
January '25
+758
in 7 channels
Get PRO
December '24
+2 259
in 3 channels
Get PRO
November '24
+1 075
in 9 channels
Get PRO
October '24
+649
in 11 channels
Get PRO
September '24
+116
in 4 channels
Get PRO
August '24
+1 146
in 10 channels
Get PRO
July '24
+907
in 20 channels
Get PRO
June '24
+527
in 6 channels
Get PRO
May '24
+629
in 10 channels
Get PRO
April '24
+1 465
in 21 channels
Get PRO
March '24
+686
in 5 channels
Get PRO
February '24
+655
in 23 channels
Get PRO
January '24
+1 045
in 13 channels
Get PRO
December '23
+556
in 25 channels
Get PRO
November '23
+757
in 12 channels
Get PRO
October '23
+1 029
in 19 channels
Get PRO
September '23
+858
in 0 channels
Get PRO
August '23
+1 129
in 0 channels
Get PRO
July '23
+606
in 0 channels
Get PRO
June '23
+186
in 0 channels
Get PRO
May '23
+863
in 0 channels
Get PRO
April '23
+737
in 0 channels
Get PRO
March '23
+828
in 0 channels
Get PRO
February '23
+1 551
in 0 channels
Get PRO
January '23
+769
in 0 channels
Get PRO
December '22
+804
in 0 channels
Get PRO
November '22
+1 071
in 0 channels
Get PRO
October '22
+1 636
in 0 channels
Get PRO
September '22
+608
in 0 channels
Get PRO
August '22
+1 041
in 0 channels
Get PRO
July '22
+709
in 0 channels
Get PRO
June '22
+1 214
in 0 channels
Get PRO
May '22
+262
in 0 channels
Get PRO
April '22
+1 029
in 0 channels
Get PRO
March '22
+1 119
in 0 channels
Get PRO
February '22
+209
in 0 channels
Get PRO
January '22
+133
in 0 channels
Get PRO
December '21
+1 952
in 0 channels
Get PRO
November '21
+131
in 0 channels
Get PRO
October '21
+69
in 0 channels
Get PRO
September '21
+68
in 0 channels
Get PRO
August '21
+3 034
in 0 channels
Get PRO
July '21
+413
in 0 channels
Get PRO
June '21
+782
in 0 channels
Get PRO
May '21
+351
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
10 September0
09 September0
08 September+1
07 September+322
06 September0
05 September0
04 September0
03 September0
02 September0
01 September+397
Channel Posts
🐟 QARSHIDA XIVA BALIG‘I — “XIVALIK SAZAN” RESTORANI Haqiqiy ko‘l balig‘ining o‘ziga xos ta’mini tatib ko‘rishni istaysizmi? Unda bu joy siz uchun! 😋 Do‘stlar yoki oila davrasida borib, mazali va yangi ko‘l balig‘idan bahramand bo‘lish uchun ayni muddao. Bu yerda taomning ta’mi ham, baliqning o‘zi ham alohida — bir bor tatib ko‘rsangiz, yana kelgingiz keladi. 😏 📍 Manzil: Qarshi shahri, “Hamro bobo” to‘yxonasi orqasi, “Ozod jiz”dan 20 metr. lokatsiya 📞 Murojaat uchun: +998 99 225 40 51 — Azamat +998 90 720 25 55 — Rasuljon Borib ko‘ring, tatib ko‘ring va o‘zingiz baho bering! 🐟

2
Минглаб тақдирларни хавотирга қўйган ҳужжат ҳақида бирор расмий изоҳ берилмади “Lex.uz” расмий порталида эълон қилинмаган бўлса-да, ПФ-181-сонли фармон ижтимоий тармоқларга сизиб кетди. Унда белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб, тахминий ҳисоб-китобларга кўра, роппа-роса бир йил аввал елкасига шамол тегиб, сенсацион тарзда маоши ошган туман ҳокимликлари ходимларининг иш ҳақи салкам икки баробарга яқин қисқариши тахмин қилинмоқда. Тармоқларда турли мунозаралар бўлмоқда. Аммо ҳозирга қадар бу масала юзасидан бирор расмий изоҳ берилмади. Бу эса, табиийки, минглаб тақдирларга кутилмаган зарба бўлишидан хавотир уйғотиб, улар олдига қатор жавобсиз саволларни ташламоқда. Мисол учун, мен таниган давлат хизматчиси 2025 йил 1 августдан оширилган, қарийб 8 миллион сўмлик маошига ишониб, кредитга машина олди. У ҳар ой қарийб 6 миллион сўм кредит тўлайди. Агар янги фармондаги меъёрлар амалда қўлланса, унинг маоши тахминан 5 миллион сўм атрофида бўлиши мумкин. Энди у қатор жавобсиз саволлар олдида ожиз қолмоқда. Бошқалар ҳам худди шундай — оширилган маошига ишониб, кредит олди, режали қарзларга кирди, ўзининг ва оиласининг келажак харажатларини шу даромадга мослаб режалаштирди. Майли, вазирликлардаги нисбатан юқори маошлар қисқартирилаётгандир. Аммо фармон лойиҳасини ишлаб чиққанлар туман даражасидаги давлат хизматчилари вазирликларда ишловчилардан аллақачон анча кам маош олишини, эртага уларнинг аҳволи, ишонч ва ишчанлик кайфияти қандай ҳолатга тушишини ҳисобга олмадимикин? Ҳозирча бу хабар ваҳима уйғотаётгандир. Аммо эртага кам маош олиб, кредит тўлашда қийналиб, рўзғор олдида ожиз қолиб, бош уришга девор тополмай қоладиганлар қандай аламзада бўлиши, меҳнатга бўлган ишончи ва муносабати қандай совушини ҳам чуқур ўйлаш керак эди. Расмий манбаларда эълон қилинмагани билан, ҳужжат ижрога қаратилган, деган хабарлар ҳам бор. Аламзада кишиларни юмшатувчи, норози кайфиятдагиларга шукроналикни сингдирувчи, қуйидаги бўғинлардаги муаммоларни ўрганувчи ва ҳал этувчи — айнан туман ташкилотлари ходимларидир. Улар ўз тақдирига дахлдор масала юзасидан жимжитликни эмас, аниқликни билишга ҳақли. Ишчанлик ўлишини, меҳр сўнишини ва одамларнинг давлат хизматига бўлган ишончи сусайишини кутмай, қайсидир вазирлик чиқиб, бу ҳужжат юзасидан расмий ва аниқ изоҳ бериши керак.
812
3
Қашқадарёлик ҳаваскор хонандалардан Маданият вазирига мурожаат Бобомурод Ҳамдамовнинг қўшиқларини куйлагани учун устоз санъат+1
Қашқадарёлик ҳаваскор хонандалардан Маданият вазирига мурожаат Бобомурод Ҳамдамовнинг қўшиқларини куйлагани учун устоз санъаткорнинг фарзандлари ҳаваскор хонандаларни судга берибди. Устоз санъаткорнинг ижодини қадрлаб, унинг қўшиқларини асраб, давом эттираётган ҳаваскор хонандалардан пул ундиришдан кўра, уларнинг ижодга бўлган ҳурмати ва меҳрини муносиб баҳолаб, раҳмат айтсангиз бўлмайдими? Уят!!!
925
4
У қилишди, бу қилишди — барибир айтган гапларида туришди. Якуни ўйланмаган иш эди. Энди эса қўллардаги ҳарорат, меҳр ва иштиёқ секин-аста пасая бошлайди. Қуйи тингланмади. Энг асосийси, меҳрга дарз кетиши тайин. Чунки тингланади деган умид бор эди.. Ҳаммани омадини берсин!
2 025
5
ДХХ Матбуот хизмати подкасти Ёшлар ва синтетик наркотиклар: яширин таҳдид
ДХХ Матбуот хизмати подкасти Ёшлар ва синтетик наркотиклар: яширин таҳдид
2 147
6
Ҳокимлик ходимлари маоши 2026-2027
Ҳокимлик ходимлари маоши 2026-2027
2 484
7
Туман ҳокимликлари ходимлари 2026 йил сентябрь ойига қадар лавозими ва вазифасига қараб 1,2 миллион сўмдан 8–9 миллион сўмгача маош олиб келишарди. Бир қарашда «ёмон эмас-ку», дейиш мумкин. Аммо масаланинг «аммо»си бор. Ҳафтада олти кунлик иш. Раҳбарият ва мутахассислар учун эса иш вақти кўп ҳолларда соат 8:00 дан бошланиб, кечаси 23:00–00:00 гача давом этади. Қолаверса, ҳар куни юқоридан келадиган меҳмонлар, турли йиғилиш ва тадбирлар, топшириқлар бор. Одамгарчилик юзасидан «обед»га чиқилади. Аммо бу «обед» ҳам ҳар доим оддий тушлик бўлиб қолмайди — харажат камида 1 миллион сўмга тушади. Шунинг учун дўконлардаги «темир дафтар»ларда деярли ҳар бир ходимнинг исми пайдо бўлгани ҳам сир эмас. 2026 йил август ойида эса ҳокимликлар ходимларининг кўнглини кўкка кўтарган хабар тарқалди — ойлик маошлар ошди. Шунда кўпчиликнинг режалари ўзгарди. Кимдир иш ҳақидан орттириб, кийим-кечак олишни, кимдир фарзандига кийим учун онлайн микроқарз олиб юрмасликни, яна кимдир эса қарзларини ёпиб, кредитга уй ёки машина олишни режалаштирди. Чунки инсон даромади ошса, эртанги кунига бўлган ишончи ҳам ортади. Аммо бу хурсандчиликнинг умри бир йилга ҳам етмай, яна ортга қайтиши мумкинга ўхшаяпти. Тармоқларда тарқалаётган янги ҳужжат ҳақиқий бўлса, ундаги таҳминий ҳисоб-китобларга кўра, ҳокимликлар ходимларининг маоши анчагина камайиши мумкин. Энг оғриқли жиҳати эса маошнинг камайишининг ўзи эмас. Ошган ойликка ишониб, кредит олган оддий мутахассиснинг эртанги аҳволини бир тасаввур қилиб кўринг. Унинг ҳар ойлик тўлови ўзгармайди, аммо даромади камаяди. Бу эса оилавий бюджет учун жиддий зарба. Менимча, бундай таклифларни тайёрлашдан аввал «пастга тушиб», оддий ходим билан мулоқот қилиш керак эди. Унинг бир ойлик харажати қанча? Қўлига маошдан қанча пул қоляпти? Қанча қарзи бор? Фарзанди, оиласи, ижараси, кредити-чи? Ва энг муҳими — «бугун бу таклифни қабул қилсак, эртага унинг ҳаётига қандай таъсир қилади?» деган савол берилиши керак эди. Гап фақат маош миқдорида эмас. Гап — ишончда. Ходим бир йил аввал оширилган маошига ишониб, ҳаётини режалаштирди. Энди эса ўша ишонч асосида олган мажбуриятлари билан даромади ўртасида қолиб кетиши мумкин. Шошма-шошарлик билан қабул қилинган қарорнинг таъсири бўлса керак, менимча.
2 478
8
Айтишларича, Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич лавозимидан озод этилган.
2 171
9
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Куранбаев Кахрамон Кучкарович лавозимидан озод этилди.
2 364
10
Туман даражасидаги ҳокимликлар ходимлари маоши камайиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Албатта, бу маълумотлар янги ҳужжат асосида ҳисобланган тахминий миқдорларга келиб чиқиб айтилмоқда. Амалдаги маошига ишониб кредит олганлар ёки режали равишда моддий қарзорликка кирганлар энди қийин вазиятга тушиб қолиши мумкин. Пастга тушмаган ҳолда таклиф тайёрлашнинг оқибати шу бўлди, шекилли. Энг муҳими, ходимларни ишдан совутмаслик, уларнинг меҳнатга бўлган рағбатини пасайтирмаслик ва ишончини синдирмаслик керак, эди. 5 кетмадик!
2 529
11
Бразилия — Германия ўйини эсга тушяпти. Қаршиликлар йўқ қиворишди рақибни. @xayrulla_hamidov
2 022
12
“Илма тешик” ва 6:1 манодош сўзлар. Насаф айтяпти😁
2 160
13
Насафнинг 1-бўлимдаги барча голлари
Насафнинг 1-бўлимдаги барча голлари
2 497
14
Аждарлар Нефтчи тўрига тўртта жавобсиз дўппи жойлади. Чархлаб борган экан Насаф😁
2 451
15
Насаф 3 та қоқди!
2 697
16
Қисқаси, эртага миллий футболимиздаги ҳақиқий “Супер тўқнашув”га гувоҳ бўламиз! Воҳалик аждарлар — “Насаф” жамоамиз эртага, 4
Қисқаси, эртага миллий футболимиздаги ҳақиқий “Супер тўқнашув”га гувоҳ бўламиз! Воҳалик аждарлар — “Насаф” жамоамиз эртага, 4 сентябрь куни соат 19:00 да, ўз майдонида “Нефтчи”га қарши муҳим ва муросасиз баҳс олиб боради. Бу ўйинда нафақат футболчиларнинг маҳорати, балки Қашқадарёнинг “Насаф”га бўлган муҳлислиги ҳам кўпчилик эътиборида бўлади. Зеро, бундай катта ўйинларда муҳлиснинг қўллови — яъни Сизу биз, Конста таъбири билан айтганда, “12-ўйинчи”миз! Бефарқлик — қашқадарёликка эмас! 🎟 Кириш — бепул! Энг муҳими, вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ўз ҳудудларидан футбол мухлисларининг Қаршига бориб-келишлари учун бепул автобуслар ташкил этилмоқда. Насаф олға! Қашқадарё сен билан! Автобуслар манзили: Миришкор | Кўкдала тумани | Чироқчи | Китоб | Шаҳрисабз тумани | Шаҳрисаб шаҳри | Қарши тумани | Ғузор
3 108
17
Братан барибир кетибди
2 301
18
Ҳуқуқ бузилиши — фақат бир фуқаронинг муаммоси эмас. Бу — давлатнинг обрўси, институтларнинг ишончлилиги ва жамиятнинг эртанги кунига дахлдор масала. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ҳуқуқлар бузилиши, фуқаро ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасидаги зиддиятлар, адвокатларнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳолатлар одатдагидан кўпроқ кўзга ташланмоқда. Энг ачинарлиси, биз йиллар давомида имиж, институционал обрў ва жамоатчилик ишончи ҳақида гапиришга ўргандик. Аммо давлатнинг энг катта имижи — унинг расмий баёнотларида эмас, фуқаро билан муносабатида намоён бўлади. Демократия ҳақида баландпарвоз шиорлар айтган, аммо амалда унинг тамойилларига зид иш тутган йирик давлатлардан андоза олиш хато. Лекин уларнинг хатосини такрорламаслик учун сабоқ олиш керак. Бугун кимдир “ҳеч нарса бўлмаяпти” дегандек сукут сақлаши мумкин. Аммо давлатчилик нуқтаи назаридан масаланинг энг хавфли томони — бугунги сукут эмас, эртанги оқибатдир. Агар ижтимоий тармоқлар фуқаро билан давлат вакили ўртасидаги низолар, адвокатлар ҳуқуқларининг чекланиши, мансаб ваколатларидан нотўғри фойдаланиш каби ҳолатларнинг хроникасига айланса, бу фақат алоҳида ходимнинг хатоси сифатида қаралмаслиги керак. Бу — тизим учун жиддий сигнал. Чунки давлатнинг куч-қудрати фақат қонунни мажбуран ижро эттира олиши билан эмас, қонунни ўз вакилига нисбатан ҳам бирдек қўллай билиши билан ўлчанади. Биз халқаро индекслардаги ўрнимиз, инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик сиёсатимиз, “инсон қадри” деган тамойиллар ҳақида гапирамиз. Уларнинг ҳақиқий қиймати эса қоғоздаги ҳисоботлар ёки рақамларда эмас — оддий фуқаро давлат эшигини қоққанда унга қандай муносабатда бўлинишида кўринади. Бугун таҳдидлар ҳам ўзгарган. Ғаним ҳар доим ҳам қурол билан кириб келмайди. У пул, ахборот, технология, ёлғон ва ижтимоий ишончни емирувчи манипуляциялар орқали ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Шундай шароитда энг катта хато — ўзимизни ўзимиз заифлаштиришимиздир. Биз бир-биримиз билан эмас, муаммо билан курашишимиз керак. Бир-биримизнинг обрўсини эмас, давлат ва жамият ўртасидаги ишончни асрашимиз керак. Ватаннинг номи, давлатнинг нуфузи ва халқнинг ишончи — ҳар бир мансабдор шахснинг шахсий хатосидан анча катта қадриятдир. Уни асраш эса барчамизнинг вазифамиз.
4 427
19
Бу Ердаги барча одамлар сони ва мен бу статистикага ишонмайман. Балки 7 млрд бўлиши ҳам мумкин😁
Бу Ердаги барча одамлар сони ва мен бу статистикага ишонмайман. Балки 7 млрд бўлиши ҳам мумкин😁
2 703
20
Tekshirvoy va Taftishboy kirib kelsa, ularga buni albatta ko‘rsating! Kichik biznes subyektlarini tekshirishga 3 yillik morat
Tekshirvoy va Taftishboy kirib kelsa, ularga buni albatta ko‘rsating! Kichik biznes subyektlarini tekshirishga 3 yillik moratoriy e’lon qilindi—bu haqida ajoyib multfilm tayyorlanibdi.
2 904