cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

OZODLIK KANALI™RASMIY 🇺🇿

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnewss ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Show more
Advertising posts
585
Subscribers
-224 hours
-47 days
-1630 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Қозоғистонда йил бошидан терроризм ва экстремизмда 26 киши айбланиб қамалган “Экстремистик қарашлари сабабли” 139 нафар хорижликларнинг республикага киритилмаган ва 280 дан ортиғи Қозоғистондан депортация қилинган. Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХК) раиси Эрмек Сагимбаевни қабул қилди, деб хабар берди Оқўрда 29 май куни. Сагимбаев МХК фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Унинг айтишича, йил бошидан иккита терактнинг олди олинди, жумладан ҳорижда ҳам. 26 нафар шахс террорчилик ва экстремистик фаолият учун судланган, яна 22 нафари юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Экстремистик қарашлари сабабли” 139 нафар хорижликларнинг республикага киритилмаган ва 280 дан ортиғи Қозоғистондан депортация қилинган. Бундан ташқари, мамлакатга тақиқланган диний адабиётларни олиб киришга уринган 19 нафар хорижлик жавобгарликка тортилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
750Loading...
02
Туркман фаоли Тожимурот Бекиев Россиядан депортация қилинмоқда Аввалроқ унинг акаси Очилбой Бекиев Туркманистонга депортация қилинган эди. У 23 йилга қамалиб кетди. 2023 йилдан бери Санкт-Петербург тергов изоляторида сақланаётган туркман фаоли Тожимурот Бекиев хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ўтказилди. Туркманистон Хелсинки жамғармасининг маълумотига кўра, Россия Тожимурот Бекиевни Туркманистонга депортация қилмоқчи. Россия 2023 йил августида унинг акаси Очилбой Бекиевни Туркманистонга депортация қилган эди. У 23 йилга қамалиб кетди. Ака-ука Туркманистонда диний экстремистик оқимга мансубликда айбланмоқда. Бекиевларнинг яқинлари ва танишларига кўра, диндор ака-уканинг экстремистик оқимларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳуқуқбонлар Тожимурот Бекиев Туркманистонга депортация қилинса, у ҳам узоқ муддатга қамалишидан огоҳлантирмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
720Loading...
03
Сирдарёда одамларни босиб кетишга уринган ҳайдовчи қўлга олинди Сирдарёда Captiva автомобили билан одамларни қасддан уриб юбориш мақсадида қувиб юрган ҳайдовчи ҳибсга олинган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Captiva русумли автомашина ҳайдовчиси футбол майдонида одамларни босиб кетиш мақсадида уларнинг орқасидан қувиб юргани акс этган видео тарқалган эди. Қайд этилишича, мазкур ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган ҳамда видеодаги “автомашина ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинган”. Сирдарё ИИБ хабарномасида автомашина жарима майдончасига жойлаштирилгани, видеодаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
830Loading...
04
Бишкекдаги рейдларда 64 нафар ноқонуний мигрант ушланди Бишкек шаҳрида милиция ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши навбатдаги рейд ўтказиб, Қирғизистон ҳудудида ноқонуний юрган чет эл фуқароларини аниқлашган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Ҳуқуқ-тартиботчиларга кўра, рейд чоғида милиция пойтахт ҳудудида ноқонуний яшаб, ишлаётган 64 нафар хорижликни ШИИБга олиб келган. Уларга қарши Қирғизистон ҳудудида юриш ва ишлаш тартибини бузганлик бўйича жами 48 та баённома тузилган, тартиббузарларга умумий ҳисобда 264 минг сўмлик (3 минг АҚШ доллари атрофида) жарима солинган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
800Loading...
05
БП: Наманганда маҳкум вафоти билан боғлиқ ҳолат текширилмоқда Наманган вилоятидаги қамоқхонада маҳкум вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини ўтказмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. БП хабарномасида наркотик савдоси учун судланиб, Попдаги қамоқхонада жазо ўтаётган маҳкум 23 май куни ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини осиши натижасида вафот этгани айтилган. Шамсутдиновга кўра, “мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган”. Айни пайтда БП вакили ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланишини урғулаган. Попда 24 ёшли маҳкум Шаҳзод Субҳанов ўз жонига қасд қилгани ҳақида аввалроқ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Фейсбук тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
870Loading...
06
AI: Ўтган йили дунё бўйлаб 1153 та ўлим ҳукми ижро этилди Дунёда суд ҳукми билан амалга оширилган қатллар сони ошиб бормоқда, ўтган йили бу кўрсаткич 2015 йилдан буён энг юқори даражада бўлди. Бу ҳақда Amnesty International (Халқаро Амнистия) инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 29 май куни эълон қилинган ҳисоботида айтилган. Ҳуқуқ фаоллари 2023 йили дунё бўйлаб жами 1153 та ўлим ҳукми ижро этилганини қайд қилганлар. Бу эса 2022 йилдаги кўрсаткичдан қарийб 30 фоизга кўпдир. Бунга Хитойда амалга оширилган қатллар киритилган эмас, чунки бу мамлакат расмийлари ижро этилган ўлим ҳукми статистикасини келтиришмайди. Улар сони бир неча минг экани айтилади, бу эса Хитойни қатллар сони бўйича дунёда биринчи ўринга олиб чиқади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1110Loading...
07
Исроил армияси Филадельфия йўлагини ўз назорати остига олди Исроил армияси Ғазо сектор билан Миср чегарасидаги 14 километрлик қалқон ҳудуд бўлмиш Филадельфия йўлагини ўз назорати остига олган. Бу ҳақда 29 май оқшомида Исроил нашрлари ҳарбийлардан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишди. Қалқон ҳудуди томонда исроиллик аскарлар Ғазо ва Миср ўртасидаги 20 та туннель ҳамда АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб топилган ҲАМАС гуруҳи жангчилари томонидан фойдаланилган 80 дан зиёд ерости йўлини топишган. Исроиллик ҳарбийлар бу ерости йўллари орқали Мисрдан Ғазога жиҳодчилар учун қурол-аслаҳа етказиб бериб турилганини иддао қилишмоқда. Исроил Ослодаги келишувдан кейин 1995 йилдан бошлаб Филадельфия йўлагини назорат қила бошлаган ва бу назорат исроиллик ҳарбийларнинг 2005 йили Ғазо секторига бутунлай чиқиб кетгунига қадар давом этган. Ўша пайтда Исроил армияси чегаранинг Миср тарафидан назоратини мисрликларга, Фаластин мухторияти томонидан назоратни эса фаластинликларга топширган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1060Loading...
08
"Кўчада тутиб олиб, урушга жўнатишди". Украинада асирга тушган қирғизистонлик ҳикояси Youtube’да Украинада асирга тушган Қирғизистон фуқаросининг видеоси тарқалди. Унда ўзини қирғиз фуқароси деб танитган одам Россияга ўғлини кўриш учун борганида полиция кўчада тутиб олиб, мажбуран урушга жўнатганини айтади. “Пленные СВО” (“МҲА асирлари”) ютуб-каналида ёйинланган видеодаги одамнинг исми, ўз сўзларига кўра, Алишер Турсунов; ёши 57 да, ўзбек ва рус тилларида гапиради, Ўшда туғилган ва Қирғизистон фуқароси. Видео қачон ва қаерда олингани ҳозирча номаълум. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1980Loading...
09
Путин Ўзбекистонни “ёнида ушлаб қолмоқчи” Владимир Путин, Тошкентдаги чиқишида, НАТОнинг Европадаги аъзолари Украинага Россия ичкарисида зарба бериш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилиб, ўт билан ўйнашаётгани ҳақида огоҳлантирди. Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида 27 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳужжатларда Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 миллиард долларлик келишувлар хақида гап бориши айтилди. Расмий хабарларга кўра, Украинага босқини боис, Ғарб сакнциялар остида қолган Россиянинг 30 га яқин ҳудуд раҳбари ҳамда 300 етакчи саноат корхонаси ва бизнес вакиллари Ўзбекистон билан янги ёки янгиланган ҳамкорлик ҳақида келишувга эришди. Бу эса, экспертларга кўра, Москва Марказий Осиёни ўз ёнида иттифоқчи сифатида сақлаб қолишга зўр бериб уринаётгани ифодасидир. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
2060Loading...
10
Арманистонда Россиянинг “Биринчи канал”и ёйини тўхтатилди Арманистонда Россиянинг “Биринчи канал”и ёйини тўхтатиб қўйилган. Armenpress агентлигининг юқори технологияли саноат вазири Мхитар Айрапетян сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, телеканал ёйинининг тўхтатилиши қарз масаласи билан боғлиқ. Айрапетянга кўра, “Биринчи канал”нинг хориждаги юридик шахси бўлган 1st Channel World Network икки ярим ойдан буён йиғилган қарзларини тўламай, “шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажармаган”, шунинг учун ҳам унинг жамоатчилик мультиплексидаги ёйини вақтинча тўхтатилган. Март ойида Арманистон расмийлари мультиплексда кремлпараст бошловчи Владимир Соловьёв муаллифлигида “РТР-Планета” телеканалида чиқадиган иккита дастур ёйинини тақиқлаб қўйган эди. Мазкур қарор “минтақада қайд этилган доимий ҳуқуқбузарликлар асосида” қабул қилингани айтилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2130Loading...
11
Тошкентда “Бахти Ташкентский” ва шериклари устидан суд бошланди Тошкентнинг Шайхонтоҳур туман судида 29 май куни жиноят оламида “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ҳамда унинг икки ўғли дохил яна 36 кишига оид маҳкама жараёни бошланди. Суд маълумотларидан келиб чиқилса, Бахтиёр Қудратуллаев Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 109-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 138-модда 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 165-моддаси 3-қисми “а” ва “в” бандлари (Товламачилик), 168-моддаси 4-қисми “а” ва “в” бандлари (Фирибгарлик), 228-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари ҳамда шу модданинг 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 242-моддаси 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 276-модда 2-қисми “а” ва “б” бандлари (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар), 277-моддаси 2-қисми “б” ва “в” бандлари (Безорилик) бўйича айбланмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2010Loading...
12
Шимолий Корея Жанубийга 150 та ахлат тўла ҳаво шарларни учирди 26 май куни Пхенян Жанубий Кореяни “варақалар ва бошқа ахлатни тарқатаётганига” жавоб чоралари кўрилишидан огоҳлантирган эди. Шимолий Корея Жанубий Корея тараф чиқинди солинган 150 дан ортиқ ҳаво шарини учирди. Бу ҳақда ҳарбийларга таяниб Жанубий Кореянинг "Ёнҳап" агентлиги хабар бермоқда. Аввалига ҳаво шарларида тарғибот варақалари бўлганлиги айтилган эди, бироқ маҳаллий ОАВ ҳаво шарлари ахлат ва чиқинди билан тўлдирилганини ёзишмоқда. Агентлик тарқатган суратларда оқ халталар боғланган ҳаво шарларини кўрса бўлади. Хабарларга кўра, халталардан бадбўй ҳид келмоқда. Ҳукумат аллақачон чегара ҳудудлари аҳолисини эҳтиёт бўлишга чақирган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1960Loading...
13
"Ҳеч кимни айбламайман". Зеленский марказий осиёлик журналистлар саволларига жавоб берди Украина президенти Владимир Зеленский Харковда Марказий Осиё журналистлари учун брифинг ўтказди. Хусусан, минтақа давлатлари раҳбарларининг сиёсати ва уларни тинчлик саммитига таклиф этиш ҳақида ўз фикрини билдирди. Брифинг Россия вайрон қилган Харков биноларидан бирида бўлиб ўтди. Украина президенти ҳозирги геосиёсий вазият ва Марказий Осиё давлатларининг роли ҳақида гапирди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1780Loading...
14
Қирғиз парламенти уран ва торий конларини ўзлаштиришга рухсат берувчи қонунни маъқуллади 2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини ўтказганидан сўнг Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ қўйилган эди. Қирғизистонда уран ва торий конларини қидириш ва ўзлаштиришга рухсат берилиши мумкин. Аввалги тақиқни бекор қилувчи қонун лойиҳасини Жўқорғу Кенеш биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар бермоқда парламент матбуот хизмати. 2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини ўтказганидан сўнг Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ қўйилган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2040Loading...
15
Оқтўбадаги жанжалда бир киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди Ёшлар ўртасидаги оммавий жанжал ортидан тўрт киши ҳибсга олган. Уларга нисбатан қотиллик ва безорилик моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Қозоғистоннинг Оқтўба шаҳридаги жанжалда бир киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди. 28 майга ўтар кечаси икки гуруҳ ёшлар ўртасида отишма ва пичоқбозлик содир бўлган. Жанжал оқибатида 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган 9 нафар йигит ўқ ва пичоқ жароҳатлари билан вилоят шифохонасига тушган. Улардан бири вафот этди. “Тунги соат иккиларда клиникага 18 ёшли ўсмирни клиник ўлим ҳолатида олиб келишди. Унга 30 дақиқа давомида реанимация чоралари қўлланди. Бироқ, бемор ҳушига келмасдан вафот этди. У кўплаб пичоқ ва ўқ жароҳатларидан ўлган”, деди шифохона травматологи Жасулан Урумбоев. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1990Loading...
16
📌Озодлик дастури 29.05.24 ✅Куздан бери АҚШ чегарасида қарийб 3 минг ўзбекистонлик ушланди ✅Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади ✅Турк расмийлари рухсатномали ўзбек блогерини депортация қилмоқда ✅Ўзбекистон четда ўқийдиган талабалари сони бўйича дунёда бешинчи ✅Тожикистонда "миллий маданиятга мос бўлмаган кийимлар" тақиқланди ✅Қирғиз парламенти уран ва торий конларини ўзлаштиришга рухсат берувчи қонунни маъқуллади ✅Москвада бир кунда тутилган 50 киши мажбуран армияга йўлланди ✅Исроил қўшинлари Рафаҳ шаҳри марказида ҳаракатланмоқда 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
1970Loading...
17
Тожикистонда "миллий маданиятга мос бўлмаган кийимлар" тақиқланди Тожикистон парламенти гўё миллий маданиятга мос бўлмаган кийимларни тақиқлаб, бўйсунмайдиганларга жарима белгилади. “Анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида” деб аталувчи қонунга тегишли ўзгартиришлар жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинмасдан, ими-жимида қабул қилинган. Шу билан, мулозимлар назарида “миллийликка ёт” бўлган кийим-кечакларни мамлакатга олиб кириш, сотиш ва жамоат жойларида кийиб юриш расман ман этилди. Бироқ қонун матнидаги “миллий маданиятга ёт” деган сўзлардан бирон нимани англаш қийин. Ҳукумат узоқ йиллардан бери аёлларнинг мусулмонча кийинишига қарши кураш олиб бораётгани учун, кўпчилик бу ерда сатр (ниқоб) ва ҳижоб назарда тутилганига шубҳа қилмайди. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
2070Loading...
18
Деҳқон-ўртакаш-экспортчи. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари анъанавий бозорларни бой бермоқда Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказда мева-сабзавот бозорини ўрганувчи EastFruit халқаро ахборот-таҳлилий портали Ўзбекистондан сабзавот ва меваларни экспорт қилиш шартлари ёмонлашганини қайд этди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2024-йил 14-майдан бошлаб ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин бўлган сабзавот ва меваларнинг тавсия этилган нархларини минимал нархларга ўзгартиради. Нашрнинг ёзишича, эндиликда Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини мутахассисларнинг бозор конъюнктураси ҳақидаги тасаввуридан келиб чиқиб белгилаган нархлардан пастроқ нархларда олиб чиқиш тақиқланади. Энг қизиғи шундаки, нарх ҳар бир маҳсулот учун сифат тоифалари, навлари ва бошқалар бўйича градацияларсиз белгиланади, нашр қайдича, бу мева ва сабзавотлар учун мутлақо бемаъниликдир. Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси раҳбари Ёрқинжон Маликов ҳам маҳаллий нашрларга берган интервюсида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти соҳасида қатор муаммолар борлигини тан олган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2080Loading...
19
Тожикистонда сел босган қишлоқ аҳолиси ҳукуматдан ёрдам кутмоқда Тожикистоннинг Фархор туманида 25 май куни содир бўлган сел Сурхоб қишлоғини деярли бутунлай ювиб кетди. Тожикистоннинг Фархор туманида 25 май куни содир бўлган сел Сурхоб қишлоғини деярли бутунлай ювиб кетди. Сел эрта тонгда содир бўлгани учун одамлар деярли ҳеч нарсасини қутқара олмади. Маҳаллий турғун Қурбонгул Алихонованинг айтишича, у фақат ҳужжатларни олишга улгурган. "Эрталаб ёмғир ёға бошлади, кейин сел тушди - ҳаммаси ярим соат ичида содир бўлди. Ҳужжатларни олишга улгурдим, холос” дейди Қурбонгул Алихонова. Қишлоқ аҳолиси қишлоқ четидаги тоғ ёнбағрида бошпана топган, бироқ сел аксар уйларни яроқсиз ҳолга келтирган. Йўллар ҳам ювилиб кетилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1950Loading...
20
Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади Таиланд ҳукумати бир қатор мамлакатлардан келган сайёҳлар учун виза талаблари бекор этилишини маълум қилди. Мамлакат жами 36 давлат учун визани бекор қиляпти. Камбожа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш шулар жумласидан. Эндиликда мазкур мамлакатлардан ташриф буюрувчи сайёҳлар қиролликда амалдаги 30 кун ўрнига 60 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади. Шу билан, ҳукумат вакили Чай Вачароннинг сўзларига кўра, мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага етказилади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1880Loading...
21
Ўзбекистонда АЭС қурилиши: "Йўқ, йўқ ва яна йўқ!" Ўзбекистонда АЭС қурилмаслиги керак, ҳар бир соғлом ақл эгаси, Ўзбекистонни ватаним деган ҳар бир ўзбекистонлик бу қандай кулфатлар яратишини англаб, тушуниб, ҳис қилиб турипти. АЭС бу сиёсий хатар. Давлат мустақиллигини сўроқ остида қолдиради. АЭС бу иқтисодий хатар. АЭС бу ижтимоий хатар. АЭС бу экологик хатар. Ёлғон гапириладиган маконда, ҳукумат халққа ҳисобдор бўлмаган юртда АЭС қурилмаслиги керак. Қайси ақл дунёни ядровий шантаж билан қўрқитаётганларга, ўзлари қурган иккита АЭСни босиб олганларга АЭС қурилишини ишониб топшириши мумкин? ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
1890Loading...
22
“Ҳақиқий ўзаро дўстлик”. Путин Ўзбекистонда қолиб кетди Кремл матбуот хизмати Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни уйида меҳмон қилганини маълум қилди. Расмий хабарга кўра, шунинг учун давлат ташрифи билан Ўзбекистонга борган Путин режадагидан ортиқча бир кунга қолиб кетган. Ташриф давомида томонлар, биргаликда кичик АЭСлар қуриш, шунингдек Россиянинг Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 500 миллион долларлик қўшма сармоя фондига 400 миллион доллар киритишига келишилган. Бу Гаага халқаро суди томонидан ҳибс учун ордер берилганидан буён Путиннинг Ўзбекистонга илк ташрифи. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
2000Loading...
23
Исроил қўшинлари Рафаҳ шаҳри марказида ҳаракатланмоқда Исроил қўшинлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри марказига кириб боришган, дея хабар қилишди NBC ва Reuters журналистлари гувоҳлар сўзларига таянган ҳолда. Исроил армияси (ЦАХАЛ) Рафаҳ маркази томон юрилаётганига оид маълумотларни изоҳсиз қолдирган ҳолда, шаҳарда амалиёт давом этаётганини маълум қилган. Хабарномада исроиллик ҳарбийлар тунда Миср билан Ғазо сектори ўртасидаги чегарада қалқон ҳудуди бўлиб хизмат қилувчи Филадельфия йўлагида ҳаракатланишгани айтилган. Рафаҳликлар тунда исроилликлар “шаҳарни танклардан ўққа тутиб, ҳаво зарбалари берганлари”ни айтишган. Исроил армияси шаҳарда “террор ҳадафлари борлигини кўрсатувчи разведка маълумотларига асосланган ҳолда тезкор тадбирлар” ўтказилганини билдиришган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2000Loading...
24
Москвада бир кунда тутилган 50 киши мажбуран армияга йўлланди Россия пойтахти Москва шаҳрида полиция бир кун ичида армиядаги хизмати кечиктирилган элликдан зиёд чақирилувчини қўлга олган. Телефонлари ва шахсий ашёлари олиб қўйилган бу кишилар аввал йиғув пунктига қамаб қўйилган, кейин эса тунда Москва вилоятидаги ҳарбий қисмга олиб чиқиб кетилди, дейилган “Медиазона” нашрининг журналистик суриштирувида. Қўлга олинганларнинг яқинларига кўра, армиядан қонуний йўллар билан қолишга уринган чақирилувчиларни оммавий тутиб кетиш амалиёти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 24 май куни ўтказилган. Яшаб турган уйида ёки кўчада қўлга олинганлар ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлар сифатида Угреш кўчасидаги йиғув пунктига олиб борилган. Оқшомга яқин у ерга ўнлаб оилалар боришган. Иддаога кўра, уларнинг қўлларида яқинларининг ҳарбий хизматга яроқсизлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки армия хизмати кечиктирилиши ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлган, бироқ ҳарбий комиссариатнинг йиғув пункти раҳбарияти одамларнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2020Loading...
25
Куздан бери АҚШ чегарасида қарийб 3 минг ўзбекистонлик ушланди Ўтган йилнинг 1 октябридан шу кунга қадар АҚШнинг жанубий чегарасидан 57 минг 200 нафар ноқонуний мигрант ўтиб, Калифорния штатигача етиб олишга уринган. Уларнинг 2900 нафарини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. Бу ҳақда Fox News телеканали АҚШ Чегара-божхона хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Хизмат қайдича, ҳибсга олинганларнинг 27,5 минг нафари хитойлик, 8,9 минг нафари ҳиндистонлик, 7,8 минг нафари туркиялик, 4,4 минг нафари мавританиялик, 3 мингга яқини вьетнамлик, 5,6 минг нафари эса гвинеяликдир. Мигрантларнинг айримлари Fox News’га АҚШга яхши ҳаёт истагида келганини айтишган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2060Loading...
26
Турк расмийлари рухсатномали ўзбек блогерини депортация қилмоқда Туркияда тўрт йилдан буён ишлаш рухсатномаси билан яшаб ва ишлаб келаётган ўзбекистонлик тадбиркор ва блогер Бекназар Раҳматов 28 май куни Туркияга киритилмади. Бу ҳақда блогернинг ўзи Озодликка маълум қилди. Сешанба кунги рейс билан Тошкентдан учиб келган Раҳматов, ўзининг айтишича, Истанбул аэропортида тўрт нафар маҳаллий хавфсизлик ходими томонидан чақириб олинган. Тадбиркор 200 нафар одам ичидан бир ўзи чақириб олинганидан унинг Туркия ҳудудига қўймаслик учун алоҳида тараддуд кўрилган, дея тахмин қилмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2190Loading...
27
Қозоғистонда ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари порахўрликда гумонланмоқда Ушбу мансабдор шахслар тадбиркорлардан тахминан 100 минг долларлик пора олганликда гумон қилинмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги хизмати (ЁХХ) раиси порахўрликда гумонланмоқда. Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш хизмати маълум қилишича, ЁХХ раиси билан бир қаторда ЁХХ Чимкент шаҳри ва Жетису вилояти бошқарма раҳбарларига нисбатан тергов ишлари якунланган ва судга оширилган. Ушбу мансабдор шахслар тадбиркорлардан тахминан 100 минг долларлик пора олганликда гумон қилинмоқда. Улар ўтган йилнинг июль ойида қўлга олинган эди, бошқа маълумотлар “терговга ҳалақит қилмаслик мақсадида” ошкор этилмаган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2500Loading...
28
Полша Россия ва Беларус билан чегарани миналаштирмоқчи Полша Россия ва Беларус билан чегараларини мустаҳкамлаш учун 2,5 миллиард доллар ажратади. Полша тўрт йиллик “Шарқий қалқон” дастури доирасида Россия ва Беларус билан чегарани тўлиқ миналаштирмоқчи. Бу ҳақда RMF24 радиостанцияси Полша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камишга таяниб хабар бермоқда. Вазирнинг айтишича, “Шарқий қалқон” дастури “1945 йилдан бери НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш бўйича энг йирик амалиётдир”. Полша Россия ва Беларус билан чегараларини мустаҳкамлаш учун 2,5 миллиард доллар сарфлайди. Миналанган майдонлардан ташқари чегарада “турли истеҳкомлар, тўсиқлар ва ҳаво ҳудудини кузатиш тизимлари” барпо этилади. Полша Бош штаб бошлиғи Вислав Кукулнинг сўзларига кўра, миналар Полша "урушнинг муқаррарлигига ишонч ҳосил қилгандагина" жойлаштирилади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2140Loading...
29
Туркия тожикистонликлар учун визасиз режимни миграция ва хавфсизлик деб бекор қилган Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан кўплаб мамлакатларда тожикистонликларга муносабат ўзгарди. Туркия тожикистонликларга нисбатан визасиз тизимни бекор қилишига ноқонуний миграция ва хавфсизлик масалалари сабаб бўлган. Буни Озодлик радиоси билан суҳбатда Туркиянинг Тожикистондаги элчиси Умут Аджар тасдиқлади. “Албатта, Анқара ушбу қарорни қабул қилишида бу икки масала асосий ўрин тутган эди. Туркия, Эрон, ЕИ ва Москвада содир этилган терактларга Тожикистон фуқаролари алоқадорлиги бутун дунёда бўлгани каби, Туркияда ҳам муайян ҳавотирларни уйғотган", деди элчи суҳбат давомида. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 5 апрель куни Тожикистон фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилувчи фармонни имзолаган эди. Бу чора тожикистонликлар содир этганликда айбланаётган Крокус залидаги теракт билан боғлиқ деб тахмин қилинган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2390Loading...
30
📌Озодлик дастури 28.05.24 ✅Россия Ўзбекистонда кам қувватли АЭСлар қурмоқчи ✅Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар қарз беради ✅АҚШ чегарасида 7 ойда 2900 дан ортиқ ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар тўхтатилган ✅"Қотил", "шумқадам", "гўрсўхта.." Тармоқлар Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ✅Нетаняҳу Рафаҳга берилган зарбани “бахтсиз тасодиф” деб атади ✅АҚШда пўртаналар оқибатида 20 дан зиёд одам ҳалок бўлди ✅Боррель Украина қуролга кейинги йилда эмас, шу кунда муҳтож эканлигини айтди ✅Тожикистонда ҳижоб таъқиқландими? 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
2140Loading...
31
ЕИнинг уч ўлкасида Фаластин мустақиллигини тан олиш жараёни бошланди Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин давлатини тан олиш бўйича расмий процедурага ўтди. “Бу фақатгина битта мақсадни - исроилликлар ва фаластинликларнинг тинчликка эришишига ёрдам беришни кўзда тутган тарихий қарордир”, дея таъкидлади Испания бош вазири Педро Санчес 28 май куни ўз кабинети йиғилиши олдидан қилган телемурожаатида. Шу куннинг ўзида Мадридда Фаластинни мустақил давлат ўлароқ тан олиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш кутилмоқда. Ғарбий Европадаги уч давлатнинг мувофиқлаштирилган қарори ҳақида ўтган ҳафтада маълум бўлган эди. Исроил танқидига жавоб берар экан, Испания ҳукумати раҳбари ўз кабинетининг қарори яҳудий давлатига қарши қаратилмаганини урғулади. Педро Санчес Исроилни “Мадрид ҳурмат қиладиган, қадрлайдиган ва энг яхши алоқаларга эга бўлишга интилаётган дўст давлат” деб атаган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2210Loading...
32
Бишкекдаги тартибсизликлар ортидан 10 нафар полициячи ишдан бўшатилди 18 майга ўтар кечаси Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар чоғида 29 киши (аксарияти, хорижлик талабалар) жабрланган. Оломоннинг хорижликларга ҳужуми ортидан Қирғизистон ҳукумати вакили узр сўраб чиқди Бишкекда 17 май куни бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар ортидан 10 нафар полициячи ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Баёнотда айтилишича, 13 ва 17 май кунлари Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар таҳлилига бағишланган ИИВ ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтган. Вазирлик ҳайъати ички хизмат текшируви натижалари билан танишиб чиққан ва 20 нафар полициячини интизомий жавобгарликка тортишга қарор қилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2150Loading...
33
Россия Ўзбекистонда кам қувватли АЭСлар қурмоқчи Россия Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияларини қуришни режалаяпти. Бунга оид келишув Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида 27 май куни Тошкентда имзоланган қатор шартномаларнинг бири бўлган. Мирзиёев кичик АЭСлар қурилишини “муҳим келишув” деб атаб, Ўзбекистон “ўзининг йирик уран захираларига эга” эканини таъкидлаган. Айни пайтда Путин Ўзбекистон атом энергетикаси бозорида “самарали ишлаш учун” қўлидан келган барча ишни қилишга ваъда берган. Лойиҳа амалга ошса, бу атом электр станцияси Марказий Осиёдаги илк АЭС бўлади, бу эса Россиянинг минтақага таъсирини янада мустаҳкамлайди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2150Loading...
34
АҚШ чегарасида 7 ойда 2900 дан ортиқ ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар тўхтатилган АҚШнинг жанубий чегарасини 2023 йилнинг 1 октябридан бугунги кунга қадар 57 200 нафар ноқонуний мигрант кесиб ўтиб, Калифорния штатига боришга ҳаракат қилган. Уларнинг 2 900 нафари ўзбекистонликлардир. Бу ҳақда АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизматига таяниб, Fox News хабар қилди. Қайд этилишича, қўлга олинганларнинг 27,500 нафари Хитой фуқаролари, 8900 нафари Ҳиндистондан, 7800 нафари Туркиядан, 4400 нафардан ошиғи Мавританиядан, 3000 нафарга яқини Вьетнамдан ва 5600 нафари Гвинеядан бўлган. Бунда айрим муҳожирлар Fox News телеканалига АҚШда яхшироқ ҳаёт излаётганликларини айтишган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2290Loading...
35
Россия Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини ошириш ниятида Россия Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширишга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин 27 май куни Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунида айтиб ўтди. “Ҳозир ‘Ўрта Осиё — Марказ’ қувур тизимининг ўтказиш қобилиятини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда, бу келаси йилдаёқ Ўзбекистонга газ ҳайдаш ҳажмини 11 миллиард кубометргача ошириш имконини беради”, — деди Путин. “Ўрта Осиё — Марказ” газ қувури орқали етказиб бериш 2023 йил октябрида бошланган. Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонга Россия гази транзити 1,28 миллиард кубометрни ташкил этган. 2024 йилда эса 3,8 миллиард кубометр етказилиши кутилмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2063Loading...
36
Қирғизистонда 30 минг ноқонуний муҳожир аниқланди Хорижга ишчи кучи экспорт қилаётган Қирғизистонда муҳожирларга қарши кайфият кучаймоқда. Қирғизистонда 2023 йилдан буён қарйиб 30 минг ноқонуний муҳожир аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Нурбек Абдиев 27 май куни парламент йиғилишида маълум қилди. “2024 йилнинг тўрт ойида мигрантларни ноқонуний олиб киришни ташкил этиш билан боғлиқ 90 та жиноий иш қўзғатилган, шундан 81 таси судга оширилган. Хорижий фуқаролар томонидан содир этилган 7259 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилиб, жами жарималар миқдори 39 миллион сўмни ташкил этди”, — деди вазир ўринбосари. Абдиевнинг сўзларига кўра, 2022 йилдан Қирғизистонга асосан Бангладеш, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатлардан келган муҳожирлар сони ортган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2090Loading...
37
Тожикистон ҳукумати тақиқланган ташкилотлар рўйхатини ошкор қилди Қора рўйхатга "Гуруҳ 24", Pamir Daily News ва Ислом уйғониш партияси ҳам тушган. Бироқ бу ташкилотларнинг аъзолари ўзини диний тусдаги ташкилот эмас, Конституция доирасида фаолият юритаётган сиёсий ҳаракат ва амалдаги ҳукуматга мухолифат деб билади. Тожикистон Олий суди мамлакатда тақиқланган 29 та ташкилот, ҳаракат, гуруҳ ва уюшмаларнинг рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга киритилган ташкилотларнинг асосий қисми Тожикистон ва қатор давлатларда (жумладан, Россияда ҳам) диний экстремист, радикал ва террорчи деб топилган ташкилотлардир. Булар орасида »Ҳизбут Таҳрир», «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Жабҳатун нусра», «Таблиғ жамоати» ва ҳоказо гуруҳ номлари қайд этилган. “Иегова шоҳидлари” рўйхатга киритилган ягона исломий бўлмаган диний ташкилотдир. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2090Loading...
38
Қирғизистонда Сооронбай Жеенбеков собиқ президент мақомидан маҳрум этилиши мумкин Қирғизистоннинг беш собиқ раҳбаридан фақат иккитаси собиқ президент мақомига эга: Роза Отунбоева ва Сооронбай Жеенбеков. Қирғизистон парламенти собиқ давлат раҳбари Сооронбай Жеенбековни собиқ президент мақомидан маҳрум қилишни таклиф қилмоқда. Қирғизистонда Сооронбай Жеенбеков собиқ президент мақомидан маҳрум этилиши мумкин. Жўқорғу Кенеш депутати Оқилбек Тумонбоев Озодлик радиосига маълум қилишича, бу чорани қўллаб-қувватловчи овозларни йиғиш жараёни деярли якунланиб қолди. Агар Жеенбеков собиқ президент мақомидан маҳрум қилинса,у барча имтиёзлардан, жумладан, жиноий жавобгарлик дахлсизлигидан ва моддий имтиёзлардан ҳам маҳрум қилинади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2240Loading...
39
Россия Ўзбекистонда кичик АЭСлар қуради Ўзбекистон ва Россия кичик қувватли атом электр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик ўрнатиши мумкин. Tошкентда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Россия предизенти Владимир Путин ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев тегишли келишувни имзоладилар. Aйни пайтда на Ўзбекистонда, на Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида бирорта ҳам атом электрстанцияси йўқ. Ҳужжатда келтирилишича, томонлар Ўзбекистонда ҳар бири 1,2 GW қувватли иккита энергоблокка эга йирик АЭСни қуриш билан бирга, Россия лойиҳаси асосидаги ҳар бирининг қуввати 55 MWгача бўлган 6 та энергетика реакторидан иборат АЭС қурилиши бўйича ҳамкорлик қилиши мўлжалланган. Икки давлат раҳбарлари миграция соҳасидаги ҳамкорлик масаласига ҳам тўхталди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2031Loading...
40
Россия-Ўзбекистон: Мирзиёев Путинга қучоқ очди, Рамзан куёвлар зиёфатида Тошкент кўчалари икки давлат байроқлари ва Путиннинг суратларига бурканди. Ўзбекистонлик айрим тармоқ фойдаланувчилари пойтахт кўчаларида Ўзбекистон байроғидан Россия байроқлари кўплигига эътибор қаратишди. Украинага агрессияси сабаб Ғарб санкцияларига тушган Россия раҳбари Ғарбда қўл бериб кўришилмайдиган раҳбар саналади. Россия матбуоти Путин Тошкентда кўтаринкилик билан кутиб олингани, Тошкент ва Москва стратегик шерик ҳамда яқин иттифоқчи эканига урғу бермоқда. Ташриф арафасида ўзбек матбуоти Путин Тошкентга нима учун келяпти, деган саволга жавоб қидирган. Ижтимоий тармоқларда ушбу ташриф умумият-ла нохуш кайфиятда қаршиланганини кузатиш мумкин. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
2122Loading...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
Қозоғистонда йил бошидан терроризм ва экстремизмда 26 киши айбланиб қамалган “Экстремистик қарашлари сабабли” 139 нафар хорижликларнинг республикага киритилмаган ва 280 дан ортиғи Қозоғистондан депортация қилинган. Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХК) раиси Эрмек Сагимбаевни қабул қилди, деб хабар берди Оқўрда 29 май куни. Сагимбаев МХК фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Унинг айтишича, йил бошидан иккита терактнинг олди олинди, жумладан ҳорижда ҳам. 26 нафар шахс террорчилик ва экстремистик фаолият учун судланган, яна 22 нафари юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Экстремистик қарашлари сабабли” 139 нафар хорижликларнинг республикага киритилмаган ва 280 дан ортиғи Қозоғистондан депортация қилинган. Бундан ташқари, мамлакатга тақиқланган диний адабиётларни олиб киришга уринган 19 нафар хорижлик жавобгарликка тортилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
Туркман фаоли Тожимурот Бекиев Россиядан депортация қилинмоқда Аввалроқ унинг акаси Очилбой Бекиев Туркманистонга депортация қилинган эди. У 23 йилга қамалиб кетди. 2023 йилдан бери Санкт-Петербург тергов изоляторида сақланаётган туркман фаоли Тожимурот Бекиев хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ўтказилди. Туркманистон Хелсинки жамғармасининг маълумотига кўра, Россия Тожимурот Бекиевни Туркманистонга депортация қилмоқчи. Россия 2023 йил августида унинг акаси Очилбой Бекиевни Туркманистонга депортация қилган эди. У 23 йилга қамалиб кетди. Ака-ука Туркманистонда диний экстремистик оқимга мансубликда айбланмоқда. Бекиевларнинг яқинлари ва танишларига кўра, диндор ака-уканинг экстремистик оқимларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳуқуқбонлар Тожимурот Бекиев Туркманистонга депортация қилинса, у ҳам узоқ муддатга қамалишидан огоҳлантирмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
Сирдарёда одамларни босиб кетишга уринган ҳайдовчи қўлга олинди Сирдарёда Captiva автомобили билан одамларни қасддан уриб юбориш мақсадида қувиб юрган ҳайдовчи ҳибсга олинган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Captiva русумли автомашина ҳайдовчиси футбол майдонида одамларни босиб кетиш мақсадида уларнинг орқасидан қувиб юргани акс этган видео тарқалган эди. Қайд этилишича, мазкур ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган ҳамда видеодаги “автомашина ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинган”. Сирдарё ИИБ хабарномасида автомашина жарима майдончасига жойлаштирилгани, видеодаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
Бишкекдаги рейдларда 64 нафар ноқонуний мигрант ушланди Бишкек шаҳрида милиция ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши навбатдаги рейд ўтказиб, Қирғизистон ҳудудида ноқонуний юрган чет эл фуқароларини аниқлашган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Ҳуқуқ-тартиботчиларга кўра, рейд чоғида милиция пойтахт ҳудудида ноқонуний яшаб, ишлаётган 64 нафар хорижликни ШИИБга олиб келган. Уларга қарши Қирғизистон ҳудудида юриш ва ишлаш тартибини бузганлик бўйича жами 48 та баённома тузилган, тартиббузарларга умумий ҳисобда 264 минг сўмлик (3 минг АҚШ доллари атрофида) жарима солинган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
БП: Наманганда маҳкум вафоти билан боғлиқ ҳолат текширилмоқда Наманган вилоятидаги қамоқхонада маҳкум вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини ўтказмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. БП хабарномасида наркотик савдоси учун судланиб, Попдаги қамоқхонада жазо ўтаётган маҳкум 23 май куни ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини осиши натижасида вафот этгани айтилган. Шамсутдиновга кўра, “мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган”. Айни пайтда БП вакили ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланишини урғулаган. Попда 24 ёшли маҳкум Шаҳзод Субҳанов ўз жонига қасд қилгани ҳақида аввалроқ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Фейсбук тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
AI: Ўтган йили дунё бўйлаб 1153 та ўлим ҳукми ижро этилди Дунёда суд ҳукми билан амалга оширилган қатллар сони ошиб бормоқда, ўтган йили бу кўрсаткич 2015 йилдан буён энг юқори даражада бўлди. Бу ҳақда Amnesty International (Халқаро Амнистия) инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 29 май куни эълон қилинган ҳисоботида айтилган. Ҳуқуқ фаоллари 2023 йили дунё бўйлаб жами 1153 та ўлим ҳукми ижро этилганини қайд қилганлар. Бу эса 2022 йилдаги кўрсаткичдан қарийб 30 фоизга кўпдир. Бунга Хитойда амалга оширилган қатллар киритилган эмас, чунки бу мамлакат расмийлари ижро этилган ўлим ҳукми статистикасини келтиришмайди. Улар сони бир неча минг экани айтилади, бу эса Хитойни қатллар сони бўйича дунёда биринчи ўринга олиб чиқади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
Исроил армияси Филадельфия йўлагини ўз назорати остига олди Исроил армияси Ғазо сектор билан Миср чегарасидаги 14 километрлик қалқон ҳудуд бўлмиш Филадельфия йўлагини ўз назорати остига олган. Бу ҳақда 29 май оқшомида Исроил нашрлари ҳарбийлардан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишди. Қалқон ҳудуди томонда исроиллик аскарлар Ғазо ва Миср ўртасидаги 20 та туннель ҳамда АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб топилган ҲАМАС гуруҳи жангчилари томонидан фойдаланилган 80 дан зиёд ерости йўлини топишган. Исроиллик ҳарбийлар бу ерости йўллари орқали Мисрдан Ғазога жиҳодчилар учун қурол-аслаҳа етказиб бериб турилганини иддао қилишмоқда. Исроил Ослодаги келишувдан кейин 1995 йилдан бошлаб Филадельфия йўлагини назорат қила бошлаган ва бу назорат исроиллик ҳарбийларнинг 2005 йили Ғазо секторига бутунлай чиқиб кетгунига қадар давом этган. Ўша пайтда Исроил армияси чегаранинг Миср тарафидан назоратини мисрликларга, Фаластин мухторияти томонидан назоратни эса фаластинликларга топширган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Photo unavailableShow in Telegram
"Кўчада тутиб олиб, урушга жўнатишди". Украинада асирга тушган қирғизистонлик ҳикояси Youtube’да Украинада асирга тушган Қирғизистон фуқаросининг видеоси тарқалди. Унда ўзини қирғиз фуқароси деб танитган одам Россияга ўғлини кўриш учун борганида полиция кўчада тутиб олиб, мажбуран урушга жўнатганини айтади. “Пленные СВО” (“МҲА асирлари”) ютуб-каналида ёйинланган видеодаги одамнинг исми, ўз сўзларига кўра, Алишер Турсунов; ёши 57 да, ўзбек ва рус тилларида гапиради, Ўшда туғилган ва Қирғизистон фуқароси. Видео қачон ва қаерда олингани ҳозирча номаълум. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
12:18
Video unavailableShow in Telegram
Путин Ўзбекистонни “ёнида ушлаб қолмоқчи” Владимир Путин, Тошкентдаги чиқишида, НАТОнинг Европадаги аъзолари Украинага Россия ичкарисида зарба бериш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилиб, ўт билан ўйнашаётгани ҳақида огоҳлантирди. Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида 27 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳужжатларда Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 миллиард долларлик келишувлар хақида гап бориши айтилди. Расмий хабарларга кўра, Украинага босқини боис, Ғарб сакнциялар остида қолган Россиянинг 30 га яқин ҳудуд раҳбари ҳамда 300 етакчи саноат корхонаси ва бизнес вакиллари Ўзбекистон билан янги ёки янгиланган ҳамкорлик ҳақида келишувга эришди. Бу эса, экспертларга кўра, Москва Марказий Осиёни ўз ёнида иттифоқчи сифатида сақлаб қолишга зўр бериб уринаётгани ифодасидир. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Show all...
👍 1

👍 2