cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

OZODLIK KANALI™RASMIY 🇺🇿

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnewss ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Show more
Advertising posts
600
Subscribers
+224 hours
No data7 days
-1930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from OZODLIK KANALI™
Тбилисида норозилар тунни Грузия парламенти биноси ёнида ўтказди Тбилисида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши бўлганлар 13 майга ўтар тунни Грузия парламенти биноси олдида ўтказишди. 12 май маҳаллий вақт билан соат 22:00 да Руставели шоҳкўчасида йиғилган минглаб намойишчи қонун ташаббускори бўлган “Грузия орзуси” ҳукмрон партияси депутатларини парламент биносига киритмасликларини эълон қилган эди. Бу билан норозилар ҳукмрон партия депутатларининг ““халқ иродаси, Европа Иттифоқи ва Конституцияга қарши ҳаракат қилишни давом эттириши”га имкон бермасликни мақсад қилишган. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Украинага босқин: 810-кун | “Путин узоқ урушга тайёрланмоқда” Путин ўзининг узоқ йиллик иттифоқчиси Николай Патрушевни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан четлатди, яна бир иттифоқчиси Сергей Шойгуни эса Патрушевнинг ўрнига тайинлади. Аксар экспертларга кўра, Путин “кўп йиллик урушга тайёрланмоқда”. Айни пайтда, Россия ҳарбийлари Харковни аёвсиз ўққа тутмоқда. АҚШнинг Урушни ўрганиш институтига кўра, Россия қўшинлари катта эҳтимол билан Волчанск шаҳрини қамал қилмоқда. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Ўзбекистон: "Президентни ҳақорат қилгани учун" қамалганлар сони ошмоқда Шу йил бошида 24 ёшли Ситора Бозорова ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёев “сулоласи”ни “ёқиб юбориш”га чақирган постлари учун беш йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Мирзиёевнинг қизи ва унинг бош ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳақида номақбул гаплар айтганликда айбланган Бозорова яна давлат раҳбарини ҳақорат қилгани учун қамалганлар рўйхатига қўшилди. Бу Жиноят кодексига 2021 йилда киритилган янги модда асосида амалга оширилмоқда. 2016 йилда президент бўлганидан кейин Мирзиёев ўзидан аввалги Ислом Каримовдан фарқли ўлароқ ўзини сўз эркинлиги ҳимоячиси сифатида кўрсатди. Бу мамлакатда ҳам, чет элда ҳам ҳаяжон билан кутиб олинди. Ҳозир кўриниб турибдики, бу ҳам ўтмишда қолди ва Мирзиёев шаънини ҳимоя қилиш учун киритилган модда репрессияларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга хизмат қилмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Тбилисида норозилар тунни Грузия парламенти биноси ёнида ўтказишди Тбилисида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши бўлганлар 13 майга ўтар тунни Грузия парламенти биноси олдида ўтказишди. 12 май маҳаллий вақт билан соат 22:00 да Руставели шоҳкўчасида йиғилган минглаб намойишчи қонун ташаббускори бўлган “Грузия орзуси” ҳукмрон партияси депутатларини парламент биносига киритмасликларини эълон қилган эди. Бу билан норозилар ҳукмрон партия депутатларининг ““халқ иродаси, Европа Иттифоқи ва Конституцияга қарши ҳаракат қилишни давом эттириши”га имкон бермасликни мақсад қилишган. Озодликнинг “Эхо Кавказа” лойиҳаси хабарига кўра, норозилар ёнларида чодирлар, ётоқ қоплари ва газниқоблар келтиришган. Ундан аввалги кунларда ҳам баҳсли қонун лойиҳасига қарши бўлган минглаб одам Тбилиси кўчалари бўйлаб норозилик юришига чиққан эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Қозоғистонда рафиқасини ўлдиришда гумонланаётган собиқ вазир суди деярли якунланди Айби исботланса, собиқ вазир 20 йилга ёки умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Рафиқасини ўлдиришда гумонланаётган собиқ иқтисодиёт вазири Бишимбаев устидан ўтказилган суд жараёни деярли якунланди. Суд ва ҳакамлар ҳайъати маслаҳат хонасига кириб кетган. Салтанат Нукенованинг отаси Амангелди Нукенов 13 май куни журналистлар билан савол-жавобда Бишимбаевга умрбод қамоқ жазоси берилмаса, қарорни адолатсиз деб ҳисоблашини таъкидлаган. Бишимбаев қийнаш ва ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда. Суд муҳокамасида у бу айбловларни рад этиб, қасддан одам ўлдирмаганлигини иддао қилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
📌Озодлик дастури 13.05.24 ✅Ўзбекистон: "Президентни ҳақорат қилгани учун" қамалганлар сони ошмоқда ✅Наманганда 7 ёшли қизга жинсий зўравонлик қилган 68 ёшли эркак қамоққа олинди ✅Ўзбекистонга йил охиригача 250-300 минг меҳнат мигранти қайтиб келиши мумкин ✅Илк тўрт ойда давлат бюджет дефицити 25 триллион сўмдан ошди ✅Меҳнат қонунчилиги энг кўп таълим тизимида бузилаётгани маълум қилинди ✅Қозоғистонда олтин заводига қарши бўлган фаолларга босим бўлмоқда ✅Тбилисида норозилар тунни Грузия парламенти биноси ёнида ўтказишди ✅Литвада президент сайлови ва референдум бўлиб ўтди ✅Путин Шойгуни мудофаа вазири лавозимидан бўшатди 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Полиция намойишчиларни Грузия парламенти биноси олдидан чекинтирди Шу тариқа, ҳуқуқий масалалар бўйича парламент қўмитаси сешанба куни якуний учинчи ўқишда ялпи мажлисда қабул қилиниши режалаштирилган “Ташқи таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади. Тбилисида полиция ва махсус кучлар намойишчиларни Грузия парламенти биноси олдидан чекинтирди ва ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси депутатларига бинога киришга имкон берди. Шу тариқа, ҳуқуқий масалалар бўйича парламент қўмитаси сешанба куни якуний учинчи ўқишда ялпи мажлисда қабул қилиниши режалаштирилган “Ташқи таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Қирғизистонда тухум импорти вақтинча тақиқланиши мумкин Бу чора озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарорлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилаётгани айтилмоқда. Қирғизистонга тухум импорти вақтинча тақиқланиши мумкин. Бундай таклифни Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги берди. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Вазирлик тухум импортини олти ой муддатга тақиқлашни таклиф қилмоқда. Бу чора озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарорлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилаётгани айтилмоқда. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
👍 1
Repost from OZODLIK KANALI™
Қирғизистондаги зилзила таъсири Наманган вилоятида ҳам сезилди Наманган вилоятида 13 май куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди. Қайд этилишича, Тошкент вақти билан 11:44 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,6 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 208 километр шимоли-шарқда. Ер силкиниши кучи Наманганнинг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида 2 баллга тенг бўлган. Бундан олдин 5 май куни Наманган вилоятида 3,7 магнитудали зилзила қайд этилганди. Ундан олдинги ерости силкинишлари 19 апрель куни Қашқадарё вилоятида кузатилган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Repost from OZODLIK KANALI™
Озодлик суриштируви: Тошкентда сукут, тармоқда қарғиш Озодлик "Ўртакаш куëв: Газ схемаси ва миллионлар" деб номланган журналистик суриштирувини эълон қилгандан бери қарийб икки ҳафта ўтди. Бу вақт ичида суриштирув видеосини биргина YouTubeда бир миллиондан кўпроқ одам кўрди¸ минглаб изоҳ қолдирилди. Суриштирув¸ тузилар-тузилмас махфий қарорлар билан давлат компанияларига табиий газ сотиш ва Туркманистондан газ импорт қилиш имтиëзи берилган ўртакаш компаниянинг президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари ва Мирзиëевнинг кенжа куëви Отабек Умаров ҳамда унинг шерикларига алоқадорлигини фош қилди. Қонунларда кўзда тутилмаган бундай ўртакашликдан миллионлаб долларни ўзлаштирган Ultimo Group Limited МЧЖга берилган имтиëзлар Ўзбекистон энергетика соҳасидаги коррупцион схемалардан бири холос. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...