cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Qora Qo'rg'on" jome masjidi

Andijon shahar "Qora Qo'rg'on" jome masjidi rasmiy kanali. Imom Hatib Musajonov Zuxridin Murojaat uchun tel; +998914860103

Show more
Advertising posts
613
Subscribers
No data24 hours
-17 days
+130 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
#Қурбонликка_оид_масалалар 15-МАСАЛА: Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
1061Loading...
02
#Haj2024 🗣 САМИМИЙ ЭЪТИРОФ ВА ТАШАККУРЛАР #hajning_mukofoti_jannat Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
420Loading...
03
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? 🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. ❔Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир. 🗣Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). 🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 💬Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти). 🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти). 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД #zulhijja MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
780Loading...
04
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса... Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар. ——— ▶️ Каҳф сураси 📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ #Қуръон #Каҳф MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
10Loading...
05
#СОТУВДА 📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи 🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган. 🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин. 📖 Китобнинг ҳажми: 622 бет 📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал 📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU 👉 Нархи: 90 000 сўм Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун: 📨 @fatvo_reception 📍 Манзилимиз 🔗 Улашинг: @diniysavollar
20Loading...
06
#Қурбонликка_оид_масалалар 13-МАСАЛА: Бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга васият қилган, аммо қўй ёки мол ёки туя сўйишни таъйин қилмаган бўлса, унинг номидан бир қўйни қурбонлик қилинади ва унинг ҳаммасини садақа қилинади. Аммо бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга бошқасини вакил қилса, лекин қандай ҳайвонлигини таъйин қилмаса, у ҳолда унинг номидан қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Яъни мазкур ҳолатда вакил қилувчидан сўраб, у айтган ҳайвонни сўйиши лозим бўлади (“Бадоеъ”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
540Loading...
07
#Қурбонликка_оид_масалалар 14-МАСАЛА: Қўтос қора молнинг бир тури бўлгани учун, уни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Йиртқичларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар бир ҳайвон ёввойи ва хонаки ҳайвонлардан туғилган бўлса, онасига қаралади. Агар онаси хонаки бўлса, хонакини ҳукмида бўлади. Акс ҳолда ёввойи ҳисобланади ва уни қурбонлик қилиш жоиз эмас. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
20Loading...
08
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм) ❓Иссиқ ҳавода кўп юриш натижасида айрим одамларда икки оёғи ораси қизариб, ачишади. Эҳромда шундай ҳолатда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрага муддатли тўлов асосида борса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада бетаҳорат ёки еттитадан кам тавоф қилиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж ва умра савобига тенг ибодатни биласизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга киролмайдими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромни тугма, тўғноғич билан боғлаш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тоиф ва Қизил денгиз мийқот ҳудуди ҳисобланадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдаги кишининг памперсдан фойдаланиши жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Равзага кирмаган одамнинг Умрасига нуқсон етадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Уҳуд тоғи фазилати 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тавофни бетаҳорат қилса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Саъй саноғида шак қилса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тавоф қилаётиб саноқда адашиб кетиб, қанча айланганини билмай қолса, тавоф қилаётган қандай йўл тутади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж ёки умранинг тавофи ва саъйида замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Инсон умра ёки ҳажга борса, аввалги қилган барча гуноҳлари кечирилади, деб эшитдим шу тўғрими? ❓Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар? ❓Ҳаж ибодатининг 3 та тури бор, деб эшитдим. Ўзбекистон ҳожилари қайси турдаги ҳажни ният қилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳожининг одоблари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Талбия айтиш қачон тўхтатилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Равзага киришнинг одоблари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра ва ҳаж учун эҳромни қаердан боғланади? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
20Loading...
09
#zikr #subhanalloh 📿Субҳаналлоҳ – айтишга осон, тарозида оғир келувчи калима. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
880Loading...
10
Media files
1880Loading...
11
Media files
1820Loading...
12
#muftiy_minbari 🌙 ҲАЁТ КЕМАСИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
1900Loading...
13
Media files
56419Loading...
14
#Қурбонликка_оид_масалалар 11-МАСАЛА: Қурбонликни биттадан зиёда қилиш мумкин. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили иккита қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида юзта туяни қурбонлик қилганлар. Икки қўйни қурбонлик қилса, ҳар иккиси ҳам қурбонликдан саналади (“Муҳийти Сарахсий”). Қурбонликка қиммат бўлсада, семиз ва зоҳирий айбу-нуқсонлардан холи бўлган қўйни сўйилиши лозим (“Ал-Фатово ал-Кубро”). Fatvo.uz ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
1640Loading...
15
#Қурбонликка_оид_масалалар 12-МАСАЛА: Қурбонликнинг вақти уч кун: Зул-ҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Энг афзали биринчи куни қурбонлик қилиш, сўнг иккинчи, сўнг учинчи кунидир. Агар қурбон ҳайитининг кунида шак бўлиб қолса, қурбонликни учинчи кунга кечиктирмаслик мустаҳабдир. Fatvo.uz ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
1760Loading...
16
ҲОЖИНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛГУНЧА СОЧ-ТИРНОҒИНИ ОЛМАЙ ТУРИШИ #қурбонлик #ҳаж ❓1283-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмай туради, деган маънода ҳадис бор экан. Бу гап ҳаж ибодатини бажараётган ҳожиларга ҳам тегишлими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳожи муқим ва нисоб эгаси бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлгани учун (https://t.me/diniysavollar/6456) юқоридаги гаплар унга ҳам тааллуқли бўлади. Чунки бу ҳукмдан ҳожи истисно қилинмаган. Лекин ҳаж учун эҳромга киришда ғусл қилиши, тирноқ олиши каби ишлар мустаҳаб саналгани учун эҳромга киришдан аввал мазкур ишларни қилаверади. فإذا أراد أن يحرم يستحب له قبل الغسل كمال التنظيف بأن يقص شاربه ويقلم أظافره وينظف ابطيه ويحلق عانته “Зиёратчи (ҳаж ёки умрага) эҳром боғламоқчи бўлса, ғусл қилишдан аввал мўйлабини қисқартириш, тирноқларини олиш, қўлтиқ ва киндик остини тозалаш каби комил покиза бўлмоғи мустаҳаб саналади”. (“Ғунятун носик” китоби). Агар ҳаж қилмоқчи бўлган киши мусофир бўлса ёки нисоб эгаси бўлмаса, қурбонликкача соч ва тирноқларни олмаслик тавсиясининг унга алоқаси йўқ. Шу ўринда ҳожи бир нарсани яхши билиши лозимки, Зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳаж учун эҳромга киргандан кейин, ҳожилар учун юқоридаги мустаҳаб ёки мубоҳ деган ҳукм тугайди. Эҳромга киргандан кейин уларнинг соч, тирноқ ва бошқа тукларини олиши ман қилинади. Бу ишлар ҳажнинг жиноятларидан саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
1470Loading...
17
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм) ❓Ҳаж ёки умрада таҳоратсиз саъй қилса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Маккада турган зиёратчи Тоифга борса, Маккага қайтишда эҳром боғлаб кириши керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаждан қайтгандан кейинги маросимларга пули бўлмаса, сафарни кечиктириши жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тавоф намозини унутиб ўқимаган киши 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада ҳам видолашув тавофи бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Сочи калта ёки сочи йӯқ аёлларнинг эҳромдан чиқиши 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Соҳиби узр одам қандай тавоф қилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Саъйнинг бир юришини қилмаса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Икки ҳарамдаги намозларда тасбиҳлар сонини кўпайтириш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Аёллар эҳром кийимларини алмаштириши жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж қилиш билан қазо бўлган намоз ва рўзалар кечириладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада саъй қилмасдан туриб сочини олдириб қўйса 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча марта Умра ва Ҳаж қилганлар? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Икки ҳарамда жаноза намози 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Масжидул Ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тоиф ва Жидда шаҳарлари мийқот ичидами? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қизил денгизга борган одамга эҳром лозим бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра зиёратида Равзага кирмаса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Мино ва Арафотда намоз тўлиқ ўқиладими ёки қаср қилинадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Икки ҳарамда аср намози эртароқ ўқилар экан. Биз ҳам шу вақтда ўқисак бўладими? 💬Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
1612Loading...
18
🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. 📞 Давлатимиз раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради. 🗣Шайх Нуриддин Холиқназар Шавкат Мирзиёевга, аввало, муборак жойларда ибодат файзи билан юрган ҳожиларимизнинг саломи ва дуоларини етказди. 😄Бу йил ҳам Ҳаж тадбирлари юқори савияда, тартибли ташкил этилгани таъкидланди. Ҳудудлардаги Ҳаж марказлари орқали ишлар уюшқоқлик билан олиб борилди. Вазирлар Маҳкамаси бошчилигида Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тузилмалар ҳамкорлигида зиёратчилар учун барча шароит яратилди. 🕋 Айни пайтда қарийб 12 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Жами 15 минг 130 нафар фуқаро Ҳаж ибодатига муяссар бўлади. Уларга 300 нафар гуруҳ раҳбари, 50 нафар олий тоифали шифокор, ошпазлар, таржимонлар ва бошқа кўмакчилар ҳамроҳлик қилади. 🖥 Бу каби эътибор ва шароитларни арабистонлик мутасаддилар ҳам юқори баҳолаб, Ўзбекистон Президентига ҳурмат ва дуоларини изҳор этмоқдалар. 📖 Бу йилдан бошлаб бир янгилик – Саудия Арабистонида бўлиб турган диний соҳа ходимлари ҳамда қори зиёратчилар томонидан Қуръони каримни хатм қилиш йўлга қўйилди. Ҳозиргача 1 минг 515 та хатм ўқилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилинган. 📞 Давлат раҳбари юртдошларимиз муқаддас Ҳаж ибодатини мукаммал адо этиб, соғ-омон келишларини тилади. Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди. 🟢Суҳбат самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. manba: https://president.uz/uz/lists/view/7285 #Mirziyoyev #muloqot #muftiy #Haj #haj2024 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1610Loading...
19
❗️Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ https://t.me/attermiziyuzportal
5386Loading...
20
Кун ҳикмати: 🕋 Ko’p yaxshilik qilishga emas, uni chiroyli va beminnat qilishga e’tiborli bo’ling. Shunday holatlar borki, bandasi namoz o’qiydi, ammo ibodatda hayoli Аlloh emas, bu dunyo havaslarida bo’ladi, u holda qanday savobga erishsin? 🌴 Robiy ibn Husayn 🎙Зухриддин домла Мусажонов Андижон шахар Қора Қӯрғон жомеь масжиди имом хатиби Дӯстларизгахам улашинг; https://t.me/MASJIDGA_MARHABO🤲🤲🤲
5290Loading...
21
#Қурбонликка_оид_масалалар 12-МАСАЛА: Қурбонликнинг вақти уч кун: Зул-ҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Энг афзали биринчи куни қурбонлик қилиш, сўнг иккинчи, сўнг учинчи кунидир. Агар қурбон ҳайитининг кунида шак бўлиб қолса, қурбонликни учинчи кунга кечиктирмаслик мустаҳабдир. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
1750Loading...
22
​​САЖДАИ ТИЛОВАТДА ИМОМГА ЭРГАШМАСЛИК #намоз ❓1282-CАВОЛ: Масжиди набавийда бомдод намозида имом зам сурага сажда ояти бор сурани ўқиди. Сажда оятини ўқиб, тиловат саждасини қилиш учун такбир айтиб саждага кетди. Биз руку қиляпти деб рукуга кетдик. Имом яна такбир айтиб саждадан қайтди. Сурани тугатиб, руку қилди. Биз ҳам қўшилиб руку қилдик ва шу тарзда имом билан бирга намозни ўқиб тугатдик. Имом билан тиловат саждасини қилмаганимиз, ортиқча руку қилганимиз сабабли намоз бузилмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Икки ҳарами шарифда кўп ҳолларда имомлар жума куни бомдод намозида “Сажда” сурасини зам сура қилади. Бу сурада сажда ояти бор. Саволда айтилгандек имомлар сажда ояти келганда такбир айтиб саждага бориб, сажда қилиб, яна тик туради. Ҳаж ёки умрага бораётган зиёратчилар шуни билиб олмоғи лозим. Саволда сўралган ҳолатга келсак, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Билмасдан тиловат саждаси қилинмагани учун гуноҳ ҳам бўлмайди. Атайлаб сажда қилинмаса, бунда гуноҳ бўлади. Уламолар фарз амалларда имомга эргашмаслик намозни бузади дейишган. Лекин сизнинг ҳолатингизда барча фарз амаллар имом билан бирга бажарилган. Фақат ортиқча руку қилинган. Бу намозни бузмайди. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда бундай дейилган: وإنما تفسد أي الصلاة بمخالفته في الفروض المراد بالمخالفة هنا عدم المتابعة أصلاً والفساد في الحقيقة إنما هو بترك الفرض، لا بترك المتابعة وخص الفرض؛ لأنه لا فساد بترك الواجب أو السنة “Намоз фарз амалларда имомга хилоф қилиш билан бузилади. Хилоф қилиш деган гапдан мурод имомга бутунлай эргашмасликдир. Намоз имомга эргашмаслик туфайли эмас, балки фарз амални тарк қилиш сабабли бузилади. Намознинг бузилиши фарз амалга хосдир. Чунки вожиб ёки суннатда имомга иқтидо қилмаслик билан намоз бузилмайди”. (“Раддул муҳтор” китоби). Саждаи тиловат қилиш вожиб амал бўлиб, вожиб амални бажармагани сабабли намоз бузилмайди. Китобдаги иборадан имомга иқтидо қилганда вожиб ёки суннат амални бажармаса бўлар экан, деган хаёлга бормаслик керак. Чунки қасдан вожиб ёки суннатни тарк қилиш намозни бузмаса-да, гуноҳкорликка олиб боради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
1860Loading...
23
#muftiy_minbari 🌙 ҲАЁТ КЕМАСИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
1802Loading...
24
ТУЗАТИШ ВА УЗРНОМА  Ҳурматли юртдошлар! 2024 йил 3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази томонидан "КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ?" деган мавзуда савол-жавоб лойиҳаси техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини маълум қиламиз. Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва у кишининг ўринбосарлари муборак ҳаж сафарида экани, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмагани ва шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирамиз. Сиз азизлардан узр сўраган ҳолда ушбу фатво устидаги илмий тадқиқотларни ниҳоясига етказиб, қайта эътиборингизга ҳавола қилинишини маълум қиламиз. Аллоҳ таоло барчамизга рушду ҳидоят берсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🗣 Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING ✅
1961Loading...
25
#Қурбонликка_оид_масалалар 11-МАСАЛА: Қурбонликни биттадан зиёда қилиш мумкин. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили иккита қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида юзта туяни қурбонлик қилганлар. Икки қўйни қурбонлик қилса, ҳар иккиси ҳам қурбонликдан саналади (“Муҳийти Сарахсий”). Қурбонликка қиммат бўлсада, семиз ва зоҳирий айбу-нуқсонлардан холи бўлган қўйни сўйилиши лозим (“Ал-Фатово ал-Кубро”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
1870Loading...
26
#Haj2024 😎 РАҲМАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛГАН ЗАМИН 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
1842Loading...
27
КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ? #коин #биткоин #ноткоин ❓1282-CАВОЛ: Динимизда Биткоин, Ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биткоин, Ноткоин каби криптавалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда шариатимиз томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил жавоб берилган эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган "рақамли пул”лар вақт ўтиши билан шариатимизга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олса, шундагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкин. Демак, криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари лозимдир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: إنَّ الحلالَ بيِّنٌ وإنَّ الحرامَ بيِّنٌ وبينهما أمورٌ مُشتبِهاتٌ لا يعلمهنَّ كثيرٌ من الناس فمنِ اتَّقى الشُّبُهاتِ استبرأ لدِينِه وعِرضِه ، ومن وقع في الشُّبهاتِ وقع في الحرامِ... “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини пок сақлайди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади...” (Имом Бухорий ривояти). Криптавалюталар савдоси ҳозирга қадар Дунё мусулмон улармолари бирлашмаси, Саудия Арабистони кибор уламолари ҳайъати, Миср Араб Республикаси “Дорул ифто” фатво маркази, Иордания фатво идораси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатво маркази, Ливия фатво уйи ва Фаластин фатво маркази каби нуфузли фатво уюшмалар томонидан ҳаром деб эълон қилинган. Криптавалюталардан фойдаланиш ҳукми ва унинг асослари ҳақида қуйида батафсил танишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
2001Loading...
28
#Видео #ҳаж_суҳбатлари 🎙9-суҳбат: ТАВОФ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВА ЗАМЗАМ СУВИНИ ИЧИШГА ОИД МАСАЛАЛАР 00:39 - Тавоф намози вожиблиги; 01:06 - Тавоф намози ўқиладиган жойлар; 02:28 - Тавоф намозини ўқиш тартиби; 03:48 - Замзам суви фойдаси ва фазилати; 05:52 - Замзам сувини ичиш одоби; 07:15 - Дуо қабул бўладиган ўринларда катта нарсаларни сўраш кераклиги. ⏺Ғуломиддин домла Холбоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси ▶️ Суҳбатлар: 1️⃣ - 2️⃣ - 3️⃣ - 4️⃣ - 5️⃣ - 6️⃣ - 7️⃣ - 8️⃣ #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1800Loading...
29
#Қурбонликка_оид_масалалар 10-МАСАЛА: Бир қўйни сотиб олаётганида, қурбонлик нияти бўлмаса, уни сотиб, ўрнига бошқа қўйни сотиб олиб қурбонлик қилиши жоиз. Қурбонлик нияти билан сотиб олинган қўйни сўяётган пайтида ният қилмаса ҳам, қурбонликдан ҳисобланаверади. Чунки сотиб олиш пайтидаги ниятнинг ўзи кифоя қилади (“Важиз лил-Кардарий”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
1710Loading...
30
#Видео #тун #хуфтон 🎙Хуфтонни ярим кечадан кейин ўқиса нима бўлади? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 🗣 😎 OBUNA BO'LING ✅ ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
1680Loading...
31
🕌 КИМ БОМДОД НАМОЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИСА… Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар... 🖥 БАТАФСИЛ  MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1721Loading...
32
#Қурбонликка_оид_масалалар 2-МАСАЛА: Қурбонликнинг ҳукми – бу дунёда вожибни адо этиш ва охиратда Аллоҳ таолонинг фазли билан улкан ажру-савобларга эга бўлишдир (“Ғиёсийя”). Қурбонлик, агар барча шартлари топилса, эркакка ҳам, аёлга ҳам вожибдир (“Бадоеъ”). Fatvo.uz ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
1400Loading...
33
#Қурбонликка_оид_масалалар 4-МАСАЛА: Шохсиз қўйни қурбонлик қилиш дуруст. Шохининг бир қисми синган қўйни ҳам қурбонлик қилишга рухсат берилган. Аммо шохи таг-тубидан синган бўлса, қурбонликка ярамайди. Мажнун (жинни) қўй айни пайтда ем-хашак еб турган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз. Қўтир қўйни қурбонликка сўйиш учун қўтирлик гўштга ўтмаган ва айни пайтда ем-хашак еб турган бўлиши шарт. Акс ҳолда у қўй қурбонликка ўтмайди (“Фатовои Оламгирийя” китоби). Fatvo.uz ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
1470Loading...
34
#Қурбонликка_оид_масалалар 5-МАСАЛА: “Икки кўзи кўр ёки бир кўзи кўр ҳайвонни қурбонлик учун сўйилмайди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Туя, қорамол, қўй ва эчкиларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик учун сўйилса, жоиз бўлаверади (“Ал-Ҳидоя” ва “Ал-Фатово Оламгирийя” китоблари). Озғин қўй сўядиган жойгача юриб бора олса, қурбонликка ярайди. Юриб бора олмаса, қурбонликка сўйилмайди. Fatvo.uz ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
1640Loading...
35
#Қурбонликка_оид_масалалар 1-МАСАЛА: “Қурбонлик кунларида бой, муқим, мусулмон, ҳур-озод бўлган ҳар бир кишига қурбонлик қилиш вожибдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Қурбонликни вожиб қиладиган бойлик – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грамм тилла ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир. Fatvo.uz ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
1550Loading...
36
#Қурбонликка_оид_масалалар 3-МАСАЛА: Қурбонлик учун қўй, эчки, қорамол ёки туя сўйилади. Қўй ва эчкини бир киши, қорамол ва туяни бир кишидан токи етти кишигача қурбонлик қила олади. Fatvo.uz ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
1430Loading...
Repost from FATVO.UZ
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 15-МАСАЛА: Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Show all...
👍 1
Repost from Muslim.uz
04:17
Video unavailableShow in Telegram
#Haj2024 🗣 САМИМИЙ ЭЪТИРОФ ВА ТАШАККУРЛАР #hajning_mukofoti_jannat Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
E'TIROF AYOLLAR+.mp413.10 MB
Repost from Muslimun.uz
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? 🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. ❔Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🗣Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 💬Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД #zulhijja MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса... Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар. ——— ▶️ Каҳф сураси 📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ #Қуръон #Каҳф MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Show all...
018-Kahf.mp331.80 MB
Repost from FATVO.UZ
#СОТУВДА 📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи 🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган. 🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин. 📖 Китобнинг ҳажми: 622 бет 📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал 📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU 👉 Нархи: 90 000 сўм Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун: 📨 @fatvo_reception 📍 Манзилимиз 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...
Repost from FATVO.UZ
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 13-МАСАЛА: Бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга васият қилган, аммо қўй ёки мол ёки туя сўйишни таъйин қилмаган бўлса, унинг номидан бир қўйни қурбонлик қилинади ва унинг ҳаммасини садақа қилинади. Аммо бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга бошқасини вакил қилса, лекин қандай ҳайвонлигини таъйин қилмаса, у ҳолда унинг номидан қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Яъни мазкур ҳолатда вакил қилувчидан сўраб, у айтган ҳайвонни сўйиши лозим бўлади (“Бадоеъ”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Show all...
Repost from FATVO.UZ
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 14-МАСАЛА: Қўтос қора молнинг бир тури бўлгани учун, уни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Йиртқичларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар бир ҳайвон ёввойи ва хонаки ҳайвонлардан туғилган бўлса, онасига қаралади. Агар онаси хонаки бўлса, хонакини ҳукмида бўлади. Акс ҳолда ёввойи ҳисобланади ва уни қурбонлик қилиш жоиз эмас. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Show all...
Repost from FATVO.UZ
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм) ❓Иссиқ ҳавода кўп юриш натижасида айрим одамларда икки оёғи ораси қизариб, ачишади. Эҳромда шундай ҳолатда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрага муддатли тўлов асосида борса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада бетаҳорат ёки еттитадан кам тавоф қилиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж ва умра савобига тенг ибодатни биласизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга киролмайдими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромни тугма, тўғноғич билан боғлаш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тоиф ва Қизил денгиз мийқот ҳудуди ҳисобланадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдаги кишининг памперсдан фойдаланиши жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Равзага кирмаган одамнинг Умрасига нуқсон етадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Уҳуд тоғи фазилати 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тавофни бетаҳорат қилса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Саъй саноғида шак қилса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тавоф қилаётиб саноқда адашиб кетиб, қанча айланганини билмай қолса, тавоф қилаётган қандай йўл тутади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж ёки умранинг тавофи ва саъйида замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Инсон умра ёки ҳажга борса, аввалги қилган барча гуноҳлари кечирилади, деб эшитдим шу тўғрими? ❓Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар? ❓Ҳаж ибодатининг 3 та тури бор, деб эшитдим. Ўзбекистон ҳожилари қайси турдаги ҳажни ният қилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳожининг одоблари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Талбия айтиш қачон тўхтатилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Равзага киришнинг одоблари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра ва ҳаж учун эҳромни қаердан боғланади? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...
Repost from ANDIJONHANAFIYLARI
00:33
Video unavailableShow in Telegram
#zikr #subhanalloh 📿Субҳаналлоҳ – айтишга осон, тарозида оғир келувчи калима. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Show all...
Subhanalloh_–_aytishga_oson,_tarozida_og‘ir_keluvchi_kalima_.mov2.99 MB
Мусулмон киши бир ракат намозига минг ракатни савобини оладиган жойAnonymous voting
  • Масжидул Ҳаром
  • Масжидун Набавий
  • Масжидул Ақсо
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 1