cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Saʼd ibn Abu Vaqqos jome masjidi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурҳандарё вилояти Олтинсой туманидаги Саъд ибн Абу Ваққос жоме масжиди

Show more
Advertising posts
1 015
Subscribers
No data24 hours
-57 days
+7730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Дуолар
📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг ⠀ • صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам". 📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!" ⠀ • عَلَيْهِ السَّلَامَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом". 📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!" ⠀ • عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам". 📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!" ⠀ • صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!" ⠀ • صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн". 📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!" ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Show all...
1
Repost from Дуолар
​​​Замзам суви овозга жавоб берар экан… Улар эришган манзара сизни ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмонни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келганига эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган ғайримуслим олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар. Олмон доктор Кнут Пфайффер (Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқлаган Доктор Кнут Пфайффер Замзам сувини тадқиқ этиш натижасида бу сувдан ичган кишининг 35 дақиқа сўнгра роҳатлашини исботлади. Бир пиёласи бир пақир сувни тозалайди. Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: "Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: "Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига айланибди. Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи Оддий сувдан аралаштирдим. Бунинг ҳам ҳаммаси замзам Сувига айланганини кўрдим. Овозлар замзам сувини ўзгартиради тадкикотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқлиги 37 даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бўладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради. Буни Япон олимидир. Масура Эмото (Masura Emoto) исботлаган. Замзам суви кристалларини илк марта микроскопда тадқиқ этган. Эмото замзам сувига турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам суви черков қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқдаман”, дейди. Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосаси Бу хулосага кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Show all...

👍 4 1
Repost from Дуолар
Бир яхшиликка ўн яхшилик қайтади Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотима бир куни касал бўлиб қолди. Негадир кўнгли анор тусади. Буни эри - ҳазрати Алига айтди. Ҳазрати Али бозорга чиқиб, бир дона анор сотиб олдилар. Чунки пуллари фақат биттагина анорга етди. Бозордан қайтаётсалар, йўлда тиланчи учраб, қўлларидаги анорни сўради. Иймон ва ҳаёлари қўймай, анорни иккига бўлиб, ярмини гадога бердилар. Тиланчи хурсанд бўлди. Уйга келиб, ҳазрати Али анорнинг ярмини аёлларига бердилар ва узр сўрадилар. Ҳазрати Фотима узрни қабул қилиб: - Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажр-мукофот берсин, - деди. Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмаган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди. Ҳазрати Али очиб қарасалар, эшик олдида Салмон Форсий турибдилар. Қўлларидаги идишда тўққиз дона анор. - Бу анорларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бериб юбордилар, - дедилар Салмон. - Бўлиши мумкин эмас, агар Расулуллоҳ бериб юборганларида ўн дона бўлиши керак эди. Чунки Аллоҳ бир яхшиликка ўн яхшилик берилади, деган. Шунда Салмон Форсий чўнтакларидан ўнинчи анорни чиқариб: - Баракот учун олиб қолган эдим, - дедилар. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Show all...
👍 4
Repost from Surxonmuslim.uz
​​КАТЕТЕР УЛАНГАН БЕМОР ТАҲОРАТ ВА НАМОЗНИ ҚАНДАЙ БАЖАРАДИ? #таҳорат #намоз ❓1235-CАВОЛ: Сийдик учун катетер уланган одам таҳоратини қандай қилади? Намозини қандай ўқийди? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби беморнинг ҳолатига қараб ҳукмлар турлича бўлади. Агар бундай беморда сийдик тинимсиз келиб турса, бу одам соҳиби узр бўлади. Соҳиби узр – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган: "ومن لم يَمضِ عليه وقتُ فرضٍ إلاَّ وبه حدَثٌ من استحاضةٍ أو رُعافٍ أو نحوِهما يتوضَّأُ لِوَقتِ كلِّ فرضٍ له ويُصلِّي به فيه ما شاء فرضاً ونفلاً ويَنقُضُه خروجُ الوقتِ كطلوعِ الشمس لا دخولُه كالزَّوالِ" “Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини қуёш чиқиши каби вақтнинг чиқиши бузади. Завол каби вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди” (“Таҳорат боби”). Агар бемор мазкур таърифга тушмаса, яъни сийдиги вақти вақти билан келиб турсаю шу ўртада таҳорат қилиб намоз ўқишга имкон топса, соҳиби узр бўлмайди. Бундай беморда сийдик қопчаси ва катетери ўзи билан бирга бўлади. Намоз ўқишда ана шу сийдик қопчасини узиб туришнинг иложи бўлса, узиб қўйиб намоз ўқийди. Акс ҳолда нажосат билан намоз ўқиган бўлиб қолади. Агар узиб туришнинг иложи бўлмаса, шу ҳолатда намоз ўқийверади. “Фатово Оламгирия” китобида бундай дейилган: مريض تحته ثياب نجسة إن كان بحال لا يبسط شيء إلا ويتنجس من ساعته يصلي على حاله وکذا إذا لم ینتجس الثاني، لکن یلحقه زیادۃ مشقة بالتحویل “Беморнинг тагида нажосат мато бўлиб, ушбу мато ўрнига бошқа пок матога солинса-ю, лекин солиниши биланоқ яна нажосат бўлиб қоладиган ҳолатда бўлса, бемор шу ҳолатида(яъни шу нажосат мато устида) намоз ўқийверади. Янги солинган мато нажосат бўлмаса-ю, лекин алмаштириш сабабли беморга машаққат туғилса, бу вазиятда ҳам ўз ҳолатида намоз ўқийверади”. Саволда сўралган бемор ҳам шунга қиёсланади. Яъни беморнинг сийдик қопи ёки катетерини тозасига алмаштиргани билан яна сийдик келиб нопок бўлиб қолса, ёки беморга машаққат туғиладиган бўлса, уни узмаган ҳолатда намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗http://t.me/surxonmuslimuz
Show all...
👍 9 1
#Диққат 💥 Бугун 2 май — Ака-ука ва опа-сингиллар куни экан Суянчиғим АКАМ, Ишонганим УКАМ, Онамдек оқкўнгил ОПАМ-СИНГЛИМ... Борингизга шукур, доимо соғ-омон бўлинглар, жигарларим. Канал👉 @YaxshiYomon
Show all...
👍 4🥰 2
Repost from Дуолар
​​“УММАТИМ! УММАТИМ!!!” Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг айтишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Иброҳим сурасидаги: “Эй Раббим, албатта, у (санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан” (36) оятини ва Исо алайҳиссаломнинг ушбу сўзларини тиловат қилдилар: “Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли Зотсан” (Моида сураси, 118-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб: “Эй Аллоҳ! Умматим!! Умматим!!!” деб йиғлаб юбордилар. Аллоҳ азза ва жалла Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: “Эй Жаброил, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига бор. Раббинг билгувчироқдур. Айт: “Биз сизни умматингиз ишида рози қилурмиз, ҳаргиз хафа қилмагаймиз”. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Show all...

👍 4 1
САЛАВОТ ФОЙДАЛАРИ Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Ҳажга борганимда Ҳарамда бир кишини кўрдим. У Макканинг қаерида бўлмасин – тавофдами, Арафотдами, Минодами, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтарди. Мен унга: “Эй инсон, ҳар бир мақомнинг зикр ва дуоси бор. Сенга нима бўлди, дуо ҳам, зикр ҳам қилмасдан, фақат салавот айтяпсан?” дедим. У: “Бунинг тарихи узун”, деди: “Хуросондан Маккага ҳаж қилиш учун чиқдим. Мен билан бирга отам ҳам бор эди. Куфага келганимизда отам касал бўлиб вафот этди. Унинг кийими билан юзини ёпдим. Сўнг юзини очсам, жуда хунук бўлиб қолганини кўрдим. Бундан қаттиқ қайғурдим. Бир пайт ухлаб қолибман. Тушимда бир киши олдимизга келди, унинг юзида ниқоб бор эди. У киши ниқобини юзидан олди ва менга: “Нега бунчалик ғамгинсан?” деди. “Бу мусибат сабабли нега ғамгин бўлмайин”, дедим. У отамнинг олдига борди ва юзини силади, натижада отам балоланган нарсасидан қутулди. Бориб юзига қарасам, юзи тўлин ойдек порлаб турибди. Шунда мен у кишига: “Кимсиз?” дедим. У киши: “Мустафоман”, деди. Шунда мен у кишининг ридоларидан ушлаб: “Худо ҳаққи, менга бу қисса хабарини беринг”, деб сўраганимда,“Сенинг отанг ҳаётлик вақтида ҳар кеча ухлашдан аввал менга юз марта салавот айтарди. Лекин отанг судхўр бўлган. Аллоҳнинг ҳукмида судхўрнинг сурати жуда хунук бўлиши бордир. У менга салавот айтгани сабабли, умматимнинг амалларини кўрсатадиган фаришта келиб, отангнинг ҳолатини билдирди”, дедилар. Шундан кейин мен Аллоҳ отамни мағфират қилишини сўраб, ҳар кеча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга юз марта салавот айтишни одат қилдим». ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Show all...
1
#Диққат #Долзарб ‼️ Ёш болаларда кўз касалликлари авж олмоқда. 😳 Болаларга телефон бериш оқибатида уларда кўриш қобиляти тушиб кетиш холатлари кўпайиб кетган! Фарзандингиз хархаша қилса ҳам қўлига зинҳор телефон бериб қўйманг! Канал👉 @YaxshiYomon
Show all...
😢 1
Repost from Дуолар
☝️ШВЕЦИЯЛИК ПРОФЕССОР: “ТАҲОРАТЛИ МУСУЛМОНЛАРДАН НУР ТАРҚАЛАДИ...” Швециялик 63 ёшли профессор, олим Роберт Кензи термал камераси ёрдамида таҳоратли мусулмонлар вужудидан тарқалган иссиқлик ва нурларни суратга олиб, ушбу ҳолатни аниқлаш мақсадида тажриба ўтказади. Тажрибада таҳоратли мусулмонларни ўраб турган нурли чизиқларни кўргандан сўнг, мусулмонлар ер юзида яшайдиган энг тоза ва озода инсонлар экани аниқланди. Бу нурли чизиқлар 7 қаватдан ташкил топган бўлиб, шулардан биринчиси қизил нурли чизиқ эди. Қизил нурли чизиқ инсонни ўраб турса, у инсонда хавфсизлик хисси ва ҳузур билан таъминлар экан. Профессор Роберт Кензи ўз тадқиқотида Европадан 50 минг кишини шу термал камерадан ўтказади. 50 минг кишида нур ва иссиқликни ўлчайди. Бу термал камера аслида инсонлардаги касалликни аниқлаш мақсадида ихтиро қилинган. Бироқ тажриба натижаси профессорни ўйлантириб қўяди. Тадқиқот жараёнида 50 минг кишини ҳеч бирида бу нурли чизиқлар текис ва тенг чиқмайди. Роберт Кензи термал камерасини носозлигига шубҳа қила бошлайди. Аммо Нигериялик бир бемор савдогар, унинг бу фикрини бутунлай ўзгартиради. Нигериялик савдогарнинг нурли чизиқлари бир текис ва тенг тарқалар эди. Роберт Кензи дарҳол нигериялик тижоратчи билан суҳбатлашади. Профессор таажжубланиб турган пайтда нигериялик савдогар Робертга ҳеч қачон таҳоратсиз юрмаслигини айтади ва «Таҳорат мўминларнинг қалқонидир» дея таъкидлайди. Шундан сўнг Роберт Кензи бу ҳолатни шахсан ўзи текшириб кўриш учун ўзи ҳам билганича таҳорат олади. Натижа 100% эмас эди. Шунда у бир мусулмондан тўғри таҳорат олиш қоидасини ўрганади ва натижа 100% чиқади, яъни Робертни ҳамма нурли чизиқлари бир текис тенг бўлади. У бу ҳолатни яна 37 кишида такрорлади ва ҳар сафар нурли чизиқлар бир текис тенг чиқади. 37 кишининг ҳеч бири мусулмон эмас эди. Бу тадқиқотлардан сўнг, Роберт Кензи Исломни қабул қилди. 67 ёшида Қуръони Каримни ёд олди ва ҳофиз бўлди. Ўз асбобига эса «Иймон ўлчайдиган жиҳоз» деб ном берди. Ушбу тадқиқотдан сўнг барча беморларни тинчлантириш учун дори ўрнига таҳоратни ташхис қоғозига ёза бошлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Аллоҳим бизларни мусулмон қилиб яратганинг учун Ўзинга шукрлар бўлсин! Манба: Islom.uz ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Show all...
1
ҚУРЪОНДАГИ ЁДЛАШИНГИЗ ФАРЗ БЎЛГАН СУРА ҲАҚИДА! ©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Show all...
👍 4 1