cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Saʼd ibn Abu Vaqqos jome masjidi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурҳандарё вилояти Олтинсой туманидаги Саъд ибн Абу Ваққос жоме масжиди

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 001
Obunachilar
-124 soatlar
-67 kunlar
-2630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

00:34
Video unavailableShow in Telegram
1
Repost from Дуолар
Энг оғир жазо Ҳар бир жиноятнинг жазоси бор. “Шунча одам гуноҳ қиляпти-ю, лекин жазо олмаяпти-ку?” дейишга шошилманг. Жазо деганда ҳар бир гуноҳкорнинг бошига самодан тушадиган бир чақмоқ ё шунга ўхшаш бало назарда тутилмаган. Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиш бўлавермайди. Фиръавн ва Қорунга берилган жазолар Жабборнинг интиқомидир. Булардан ҳам баттар жазолар бор. Шулардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан тескари қилиб қўйишидир. Бунда банда тирик бўлса-да, қалби ўлади. Олдидан жаноза кўтариб ўтилса-да, титрамайди, тафаккур қилмайди. Қуръон оятларини эшитса-да, таъсирланмайди. Йиллар ўтади-ю, аммо ибодат қилмайди. Азонни эшитади, лекин масжидга бормайди. Рамазонлар келиб-кетади, аммо уни ғанимат билмайди. Истиғфор айтиб, кўздан надомат ёшлари оқмаслиги, қўллар дуога кўтарилмаслиги, тиллар тасбеҳ, зикр айтмаслиги – булардан ортиқроқ жазо борми?! Раббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазодир, аслида! Аллоҳ асрасин! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Hammasini ko'rsatish...
1
• Раҳбарлар, амалдорлар, бойлар қаршисида етти букилиб эҳтиром қиламиз; • Лекин подшохларнинг Роббиси Аллоҳнинг ҳузурида, товуқ дон чўқигандек сажда қиламиз. • Хорижга бориб, етти ёд бегона, ғайридин чол ёки кампирни кетини тозалаймиз; • Лекин отамиз ва онамизга пайпоқ ҳам олиб бермаймиз. • Артистни, футболчини кўрсак "думимизни ликиллатиб" ишини (бепул) битириб берамиз; • Фақир қўшнимиз, қариндошимиз бўлган отахонни кўча бошигача элтиб қўйишга малолланамиз. • Тазийқни, вақтни, ишни бахона қилиб масжид остонасини ҳатлаб ўтмаймиз; • Ишимиз тушиб турадиган кишининг отаси-онаси ўлса, биринчи сафда намоз ўқиймиз. • Ҳафталаб, ойлаб Бамдод намозига турмаймиз; • Лекин қудамиз, нозик танишимиз наҳорга ошга айтган бўлса ухламасдан бўлса ҳам борамиз. • Эҳтиёжманд эшик қоқса, дардимизни дастурхон қилиб, тақиллатгани учун афсуслантириб кузатамиз; • Лекин тўйларимиз, ўтиришларимиз учун миллионлаб сочиб ташлаймиз. • Соатлаб фейсбукда, телевизор, компютер қаршисида ётамиз. • Лекин Тафсирлар, "Кифоя" ёки бирор китобни тўлиқ ўқимаганмиз. • Мусулмон диёрлардаги муслим ва муслималарга ҳаёлан ёрдам кўрсатиб, тилда қаҳрамонликлар қиламиз; • Ватандошимиз, ҳамюртимиз, қўшнимиз очликдан, дорисизликдан ўлиб кетса ҳам бепарво кузатамиз. • Дўзахдан қўрқишимизни, ундан паноҳ беришини сўраймиз; • Лекин етим ҳаққини хотиржам ҳазм қилиб ташлаймиз. Буни соатлаб, саҳифалаб давом эттириш мумкин. Менга қизиғи, нега биз шундаймиз?! Нима бизлар Жаннат хабарини олиб бўлганмизми ёки ҳали Жаннатга тўлиқ ишонмаймизми? Жаннатга кириш арзон ва осон эмас, биродарим! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Hammasini ko'rsatish...
👍 1😢 1
ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб: — Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти. Нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх: — Ота-онанг борми? — деб сўради. Шогирд йигит : — Ҳа, бор, Аллоҳга шукр, ота-онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб: — Мен сендан ота-онанг тирикми деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? — деб сўрадим. Шогирд бошини эгиб: — Йўқ, ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман, — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетибди. Эй ота-онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну кун Аллоҳдан мол-давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота-онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан маҳфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Hammasini ko'rsatish...
👍 2 1
01:30
Video unavailableShow in Telegram
Repost from Дуолар
Олти диний калима 1. Калимаи тоййиба: Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ. (Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқ! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир!) 2. Калимаи шаҳодат: Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ. (Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман). 3. Калимаи тавҳид: Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд(у) йуҳйи ва йумиту ва ҳува ҳаййул ла йамуту, бийадиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шай’ин қодир. (Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!) 4. Калимаи радди куфр: Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шай’ан ва ана аълам. Ва астағфирука лима ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуйуб. (Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан). 5. Калимаи истиғфор: Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтуҳу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъаланийаҳ. Ва атубу илайҳи миназ замбиллази аъламу ва миназ-замбиллази ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуйуб. (Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайбларни билгучи Зотсан). 6. Калимаи тамжид: Субҳаналлоҳ вал ҳамду лиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазим. Ма шааллоҳу кана ва ма лам йаша’лам йакун. (Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлоқ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади, нимани хоҳламаса, бўлмайди). Имони мужмал: Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳи ва арканиҳи. (Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим). Имони муфассал: Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт. Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим. ©️ravza uz ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 👉🏻 @kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊
Hammasini ko'rsatish...
👍 3 1
Repost from Дуолар
#Тунги_зикр ОЯТАЛ КУРСИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ 🌺 “Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким) 🌺 “Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх) 🌺 “Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий) 🌺 “Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва) 🌺 “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний) 🌺 “Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кишига уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.” (Аййуҳал валад илмиҳоли). (Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди). Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи) Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган. (Зухра-тур-Рияз) “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган: 🌺 “Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кишига ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.” 🌺 “Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан КЕЙИН ёлғиз Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.” 🌺 “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта 🌱 Оятал курсини ўқиб, 🌱 33 марта Субҳоналлоҳ, 🌱 33 марта Алҳамдулиллоҳ, 🌱 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта 🌱 “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.” ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1 1
Repost from Дуолар
Photo unavailableShow in Telegram
Мавлоно Умар Поланпурий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: "Ҳаётда ҳеч қачон бирор олимга ёмонлик қилма ва бирор олимнинг айбини ошкор этма..... Агар сен бирор олимга ёмон гапирсанг ва унинг илмини паст санасанг, Аллоҳ таоло сенинг ўнта наслингдан олим чиқармайди". Манба: @imonuz ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Hammasini ko'rsatish...
1
Repost from HAYOTIMSAN
Ота-онага нисбатан яхши муомала(биррул волидайн)нинг энг латиф кўринишларидан бири, (ортида қолган фарзандлардан бири) токи, отаси ажрда шерик бўлсин учун, унинг вафотидан сўнг Мусҳафини олиб ўқиб юришидир. Бу амалнинг асли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидир: “Банда вафот қилганидан кейин ҳам, қабрида ётган жойида етти амалдан ажр савоб бориб туради: 1. Илм ўрганган бўлса; 2. Анҳор оқизиб қўйган бўлса; 3. Қудуқ қаздирган бўлса; 4. Хурмо (дарахт) эккан бўлса; 5. Масжид қурган бўлса; 6. Мусҳаф (Қуръон) мерос қолдирган бўлса; 7. Вафотидан кейин ортидан истиғфор айтадиган фарзанд қолдирган бўлса”, дедилар. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
Hammasini ko'rsatish...
2
01:25
Video unavailableShow in Telegram
"Етимнинг эҳсонини ейиш ғалатимасми?" Ибрат учун тарқатинг! Қуйидаги линкни босинг ва Сурхондарёликларга қўшилинг👇 https://telegram.me/joinchat/ytUMpSXJwUM1MWUy
Hammasini ko'rsatish...
👍 4😢 1