cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Surxonmuslim.uz

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati Web-sayt: www.surxonmuslim.uz

Show more
Advertising posts
3 109
Subscribers
-824 hours
+307 days
-21130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

02:25
Video unavailableShow in Telegram
🌙 ОҚ ФОТИҲА ОЛГАН ШАРИАТ ХОДИМЛАРИ ВА ЭҲТИРОМДАН МАСРУР УЛАМО
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми маросими (2024 йил 21 май)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 2
🗣 “ЯГОНА ОЛИМПИАДА–2024” ҒОЛИБИ ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ! 🏆Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими томонидан ҳар йили республикадаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада” билимлар беллашуви ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг 21 май куни “Ягона олимпиада – 2024” билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлиб ўтди. Унда 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари кесимида биринчиликни қўлган киритган талабалар иштирок этди... 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 2👏 1
🗣 МАСЪУЛИЯТ ОСТОНАСИ ВА ДИН ХИЗМАТИДАГИ УЛАМО ЭҲТИРОМИ 😄Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 50-битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар, отинойилар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этди... 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 https://t.me/surxonmuslimuz
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
04:18
Video unavailableShow in Telegram
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди: “Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз. манба MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил посольство Исламской Республики Иран и выразил глубокие соболезнования дружественному иранскому народу в связи с трагической гибелью Президента Ибрахима Раиси и сопровождавших его лиц в результате крушения вертолета на севере страны. #Mirziyoyev #hamdardlik #Eron #elchixona Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🤲 Ҳамдардлик билдирамиз Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги юристи, Маматалиев Усмоналининг волидалари, Хотира момо вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ таоло марҳума онаҳонимизни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин! Ҳақ таоло марҳуманинг оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили А.Сайфидинов ва Сурхондарё вилояти вакиллиги жамоаси номидан оила аъзолари ва ёр-биродарларига, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Жаноза эртага соат 09:00 да Жарқўрғон тумани Сурхон ҚФЙ Янгиариқ махалласида ўқилади Ҳамдардлик билдирамиз. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун. https://t.me/surxonmuslimuz
Show all...
😢 3🕊 3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти). اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика #дуо https://t.me/surxonmuslimuz
Show all...
👍 1👏 1
00:29
Video unavailableShow in Telegram
⏱ ...Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир. 🧮 У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоҳлик беради. Уламолар ўтаётган вақт ҳақида бундай деганлар: “вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади”. Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат бўлади. 🤷Кўпчиликнинг вақтга бепарво бўлишига асосий сабаб уларнинг ҳаётда мақсади йўқлигидир. Инсон дунёга нима учун келган, бир мартагина бериладиган ҳаёт неъматини беришдан кўзланган буюк ҳикмат нимада? Табиийки, бу саволга энг тўғри жавобни инсонни яратган, унга ҳаёт ато этган Зотнинг Ўзи бериши мумкин. Мана, ўша энг тўғри жавоб: «Жин ва инсонни Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят). ☪️Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо килади: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман”. 🕓 Умрни қадр-қиммат ва нафисликда ҳеч нарса ила ўлчаб бўлмайди. Агар минг йилни беҳуда сарфлаб, сўнг тавба қилиб, сизга умрингизнинг охирида саодат насиб этса, абадул-абад жаннатда яшайсиз. Шунда (сиз учун) энг шарафли нарса охирги лаҳзадаги мана шу ҳаётингиз эканини биласиз. Вақт энг мукаммал неъматдир. Унда ҳеч қандай айб йўқ. Айбдор ундан фойдаланмаётган инсоннинг ўзидир. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари бундай деб марҳамат қилганлар: “Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади, нафаснинг зое бўлишига йўл қўйманг ва ундан эҳтиёт бўлинг”... 🖥 БАТАФСИЛ #maqola #vaqt #lahza #umr MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 https://t.me/surxonmuslimuz
Show all...
👍 1👏 1🕊 1
#jannat_darvozasi 🌙 ОТА НИДОСИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(кўзларни ёшлатган қисса😢)
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 2