Mr Freeman
Open in Telegram
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Show more2 555
Subscribers
-224 hours
-97 days
+2230 days
Posts Archive
2 554
Аргентинани ЖЧ мусобақасидан четлатиш ҳақидаги петицияни 23 млн киши имзолабди.
Аввалги “Қора туш” даврида собиқ раҳбариятни коррупцияда айблаб, роса маломат қилишарди, лекин бугунги, Янги ФИФА даврида коррупция аввалгисидан бир неча каррага ошганини кўриб турибмиз. Инфантино ислоҳотлар ваъда қилиб, ҳамма жойни кўтига тиқди, дейишяпти диван аналитиклари.
2 554
Даврон Файзиев ўз одатига кўра, шарҳини мислсиз ислоҳотларимизни эътироф этиш билан якунлаяпти)
2 554
Ўйин давомида автобус қўйиб олиб, рақиб босим қилганда бешинчи ҳимоячини туширган жамоалар одатда гол ўтказиб юборади. Тухел тасдиқлаб беради буни. Аргентина ҳам ҳозир ҳужумчининг ўрнига бешинчи ҳимоячини туширди.
2 554
Аргентина ўз ўйинини кўрсатиши учун тўпни назорат қилиши керак. Месси атрофида ҳам айнан шундай тарзда ўйин қурилади. Испания эса, табиийки бу ишни яхшироқ бажаради, чунки “тики-така” уларнинг қонида бор. Аргентиналиклар қарши ҳужумларга ҳам ўтолмаяпти, чунки таркибида бу учун керакли тезкор футболчилар йўқ.
Менимча, Аргентина, шунчаки, ўйин охиригача Испаниядан тўп ўтказмасликни режа қилиб қўйган. Шунда қўшимча дақиқаларда испанларда чарчоқ аломатлари сезилади ва ўйин тенглашади. Пеналтилар сериясида эса имкониятлар бир хил бўлади.
Аммо, афтидан, Испания пеналтилар сериясигача барибир ўз голини уради. Аргентина ҳам уроладими? Масала шунда.
2 554
Sobiq Energetica Vazirimiz ALisher Sultonov etganlaridek tez orada Butun O'zbekiston da ham Toshkent dagi vaziyat bo'ladi deb shuni nazarda turgan ekanlade😂😂😂
2 554
Одолатли ижтимоий тенглик ҳақида: Тошкентни қоқ маркази Ойбек метроси томонида икки соатдан ортиқ вақтдан бери свет йўқ. Тошкентда 41 даража иссиқ.
2 554
Франция, шунчаки, бизга 0-3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзиб қўяверинглар, деб уйига қайтавермабди-да. Ўйнашга умуман ҳафсаласи йўқ экан, майдонга чиқиб нима қиларди..
2 554
Аргентина Скалони келганидан буён ўзи иштирок этган барча йирик мусобақаларда ғалаба қозонибди: бир марта ЖЧ ва икки марта Америка кубоги. Унинг қўл остида жамоа йирик турнирларда жами 28 ўйинда 21 та ғалаба, 6 та дуранг ва битта мағлубият (Саудияга қарши) қайд этган.
Ўз навбатида Испания терма жамоаси ҳам шунга ўхшаш статистикага эга. Луис Де Ла Фуэнте бош мураббий бўлиб тайинланганидан кейин жамоа ҳали бирор марта мағлуб бўлгани йўқ: 28 ғалаба ва 9 дуранг. Жамоа Европа чемпионатида ғалаба қозонди ва мана энди ЖЧ финалигача етиб келди.
Бу худди UFC да иккита енгилмас жангчининг чемпионлик камари учун рингга чиқишига ўхшайди. Футбол олами учун жуда катта ўйин.
