cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Mr Freeman

Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

Show more
Advertising posts
4 500
Subscribers
-124 hours
-577 days
-24030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

3 кундан бери Нукусдаман. Медиа олами билан биргаликда Бўзатов фестивалини томоша қиляпмиз. Бугун мана шу қизча ёрворди операни. 10 ёшда экан. @freemanuz
Show all...
👍 16😁 3👏 1
😁 58🤬 6👍 3🔥 1
Африкада маймунларни қандай тузоққа туширишади, биласизми? Овчи тухум катталигидаги тошни дарахтнинг диаметри 6-7 см келадиган кавагига солиб қўяди — бу ҳолда ўзини худди бирор сирли ишни бажараётгандек тутади.Маймунлар эса сал наридан уни қизиққонлигидан ёрилиб кетай дея кузатиб туришади. Кейин овчи бир неча метр нарига кетади. Шу ондаёқ дарахт олдига маймунлардан бири югуриб келади ва қўлини кавакка тиқади. У тошни ушлаб, ташқарига тортмоқчи бўлади. Бироқ кавак диатметри кичиклик қилади. Тўғри, маймун истаган дақиқада тошни қўйиб юбориб, қўлини чиқариб олиши мумкин.Бироқ, у бундай қилолмайди! Овчи эса келиб, маймунни ушлайди ва қопга солади. Худди шу тарзда биз кўпинча ўтмишимиздан воз кеча олмаймиз. Унга ёпишиб олиб, янги ва бахтлироқ ҳаётдан воз кечиб, биз ўз қўлимизни боғлаймиз. Шунда олдимизда ўта муҳим савол пайдо бўлади: ўзи нимага эришмоқчимиз? Теодор Рузвельт шундай деган: «На ғалаба, на мағлубиятга ўрин бўлмаган ҳаёт билан яшаётган ўртамиёналарнинг севинч ва изтиробларсиз ҳаётидан кўра,кўплаб омадсизликларга дучор бўлсанг-да, буюк ишларга журъат қилиб, ғалабага эришиш муҳимроқ». Ғолиблар ҳеч қачон ўзини қониқтирмаган вазиятга ёпишиб олмайди. Улар таваккал қилишга тайёр, чунки ҳар қандай натижа ўзини қониқтирмаётган ўша ҳолатдан яхшироқ эканини тушунишади. Европадаги одамларнинг кўпчилиги учун қашшоқлик — оч қолиш эмас, воқеликни қабул қилишни ўтмаслаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Мағлубиятга учрашни истамай юритилаётган ўйин ва ғалаба қозониш учун ўйналаётган ўйин орасида жузъий фарқ бор. Ютқазишни истамаётган киши таваккал ва хавфлардан огоҳ бўлишга ўралашиб қолади. Ютишни мақсад қилган киши эса ғалаба учун имкониятни кўради. Сизнингча, бу инсонларнинг қай бири бахтлироқ? "Ғолиблик қонуни" дан @imaginative_girl
Show all...
👍 31🔥 4
Терма жамоанинг асосий ҳужумчилари бугун ўз жамоалари сафида муҳим голларни уришди. Битта Шомуродов камлик қиляпти) Остон бугунги вазиятдагидек қарши ҳужумларда қочиб кетишни янаям кўпроқ машқ қилиши керак. Катанец тактикасига мос тушади. @freemanuz
Show all...
14👍 9
Россия томонидан яратилган сунъий давлат — Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилин Тошкентга ташриф буюрибди. Қачондан бери биз сепаратчи экстремистларни ўз юртимизда қабул қиладиган бўлиб қолдик?! @freemanuz
Show all...
🤬 39👍 6🤣 3😱 2🔥 1
Ҳар йили 4-5 май арафасида интернет "HAS NOT BEEN SELECTED" дегичларнинг дийдиёси билан тўлиб тошади. Орамизда ютганлар ҳам бўладими ҳеч? Бирон марта "менга гринкард чиқди", деб пост ёзганларни учратмаган эканман, вей. Қани, бу йилги Green Card натижалари билан ўртоқлашинглар-чи... Балки, танишлариз орасидан ютуқ чиққанлари ҳам бордир. Шу пайтдаги аламларингиз ҳақида ҳам бўлишсаларинг бўлади) @freemanuz
Show all...
🤣 26👍 4
Анжан мухлислари футболни ёрворишади-да! @freemanuz
Show all...
🔥 27👍 7😁 3🤡 3
🤣 56😁 3🤬 3👍 1
Ўзбекистон терма жамоалари ўйнаган вақтда шарҳловчиликка Даврон Файзиевни қўймаслик керак. Биринчидан, бу касб этикасидан олиб қаралганда нотўғри ҳисобланади: ЎФА вакили ўз жамоаларининг ўйинларини шарҳлаши мумкин эмас. Иккинчидан, Даврон ака шарҳ давомида холисликни йўқотиб қўйиб, футболчиларнинг ҳар бир тўғри ё нотўғри хатти-ҳаракатларидан аллақандай “ибрат” топишга ҳаракат қиляпти, шарҳ якунида эса жамоа футболчилари, мураббийлар ва қолган штаб аъзоларига қўшиб, раҳбарлар-у шифокорларига миннатдорчилик билдириш билан вақт ўтказяпти (яна камига ҳаммани номма-ном санаб чиқяпти). Ўзи, анчадан бери шу нарсани пайқаб юрибман, кечаги мағлубият аламига қаттиқроқ таъсир қиворди шекл. Акани бунчалик қийнаманглар-е) @freemanuz
Show all...
😁 52👍 5🤬 5
Жалолиддинов алмаштирилгунга қадар терма жамоа яхши ўйнаб келаётган эди, сардор майдонни тарк этгач ўйинни ташлаб қўйди негадир. Нега ўзи уни алмаштирди Кападзе? Ва нега жамоа Жалолиддинов билан ва Жалолиддиновсиз икки хил ўйин кўрсатяпти? Бутун мавсум бўйлаб мана шу камчиликни сездим. Қаттиқ боғланиб қолган экан унга жамоа, айниқса, ҳужумларни ташкил қилишда. Унинг ўрнига жуда бўш ўйин кўрсатаётган Ҳолматовни алмаштирса бўларди. Бизникилар пеналти устида яхшилаб ишлаши керак экан. Қайси ёшда бўлишидан қатъи назар, футболчи юқори бурчакка қаттиқроқ тепишни машқ қилиши керак. Тожикистон терма жамоаси БААга қарши нимчорак финал ўйинининг пеналтилар сериясида 5 та зарбадан 5 та гол урганди ва ҳар сафар тўп айнан шундай — кучли ва юқори бурчак томон тепилган эди. Бизнинг футболчилар эса ҳар сафар бир бирига ўхшаш зарбалар йўллаб келмоқда ва кўпинча адашмоқда. Эсласангиз, Норчаев ҳам гуруҳ босқичида Қувайтга қарши ўйинда пеналтидан гол уролмаган эди. Майли энди, бу финални тезроқ унутиб, олимпиада ўйинларига тайёргарликни бошлаш керак. Муҳими, йигитлар асосий вазифани бажаришди. Терма жамоанинг асосий ўйинчиларини финал олдидан ўз клубларига жўнатиб қўйиб, йигитлардан чемпионликни талаб қилиш кулгили эди, аслида. @freemanuz
Show all...
👍 51🔥 1