Mr Freeman
Kanalga Telegram’da o‘tish
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Ko'proq ko'rsatish2 558
Obunachilar
-224 soatlar
-87 kunlar
+2430 kunlar
Postlar arxiv
2 557
Аргентина ўз ўйинини кўрсатиши учун тўпни назорат қилиши керак. Месси атрофида ҳам айнан шундай тарзда ўйин қурилади. Испания эса, табиийки бу ишни яхшироқ бажаради, чунки “тики-така” уларнинг қонида бор. Аргентиналиклар қарши ҳужумларга ҳам ўтолмаяпти, чунки таркибида бу учун керакли тезкор футболчилар йўқ.
Менимча, Аргентина, шунчаки, ўйин охиригача Испаниядан тўп ўтказмасликни режа қилиб қўйган. Шунда қўшимча дақиқаларда испанларда чарчоқ аломатлари сезилади ва ўйин тенглашади. Пеналтилар сериясида эса имкониятлар бир хил бўлади.
Аммо, афтидан, Испания пеналтилар сериясигача барибир ўз голини уради. Аргентина ҳам уроладими? Масала шунда.
2 557
Sobiq Energetica Vazirimiz ALisher Sultonov etganlaridek tez orada Butun O'zbekiston da ham Toshkent dagi vaziyat bo'ladi deb shuni nazarda turgan ekanlade😂😂😂
2 557
Одолатли ижтимоий тенглик ҳақида: Тошкентни қоқ маркази Ойбек метроси томонида икки соатдан ортиқ вақтдан бери свет йўқ. Тошкентда 41 даража иссиқ.
2 557
Франция, шунчаки, бизга 0-3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзиб қўяверинглар, деб уйига қайтавермабди-да. Ўйнашга умуман ҳафсаласи йўқ экан, майдонга чиқиб нима қиларди..
2 557
Аргентина Скалони келганидан буён ўзи иштирок этган барча йирик мусобақаларда ғалаба қозонибди: бир марта ЖЧ ва икки марта Америка кубоги. Унинг қўл остида жамоа йирик турнирларда жами 28 ўйинда 21 та ғалаба, 6 та дуранг ва битта мағлубият (Саудияга қарши) қайд этган.
Ўз навбатида Испания терма жамоаси ҳам шунга ўхшаш статистикага эга. Луис Де Ла Фуэнте бош мураббий бўлиб тайинланганидан кейин жамоа ҳали бирор марта мағлуб бўлгани йўқ: 28 ғалаба ва 9 дуранг. Жамоа Европа чемпионатида ғалаба қозонди ва мана энди ЖЧ финалигача етиб келди.
Бу худди UFC да иккита енгилмас жангчининг чемпионлик камари учун рингга чиқишига ўхшайди. Футбол олами учун жуда катта ўйин.
2 557
Мемлар реалликка айланганда: Аргентина финалда ютса, Месси олтин тўп учун асосий даъвогарга айланади. 9-марта😳
2 557
Англия футбол федерацияси раҳбариятида қанақангидир мазохист одамлар ўтиришса керак. Ҳар сафар мамлакатнинг олтин авлод футболчиларига ҳимоявий ва ўта зерикарли ўйин кўрсатадиган мутахассисларни бош мураббий қилиб тайинлашяпти. Аввалги авлодни Капелло, Рой Ҳожсонларга топширишувди, бу сафаргисини эса 10 йил давомида Саутгейт ва Тухелдек физрукларга қолдиришди.
Тухел ўзининг ҳаддан ташқари қўрқоқлиги сабаб жазоланди бу ўйинда. Англия терма жамоаси охирги 20 дақиқа автобус қўйиб, 6 та ҳимоячи билан ўйнайдиган даражада кучсиз эмасди Аргентинадан. Номлар жиҳатдан ҳатто анча устун ҳам эди. Жамоа қизил карточка олиб, майдонда камчилик бўлиб қолганида ҳам тушунса бўларди бу қарорни ёки аввал ҳисобни ишончли 2-0 қилиб олиб, кейин ҳимояга ётиб олганида ҳам индамасдик. Конгою Мексикалардан гол ўтказиб юрган жамоага Аргентина битта уролмасмиди? Иккита уриб ташлади мана. Англия ўз голини уриб олгунича рақибидан ҳеч бир жабҳада қолишмаётган эди, ўйин тенг кучлар остида кетаётганди, кейин эса вазиятга Тухел аралашиб, ўйиннинг пачавасини чиқарди.
Аргентинанинг мардонавор ўйини таҳсинга лойиқ. Жамоа футболчилари майдонда жанг қилишди ва ҳақли ғалабага эришди. Бутун жамоа 39 ёшли Месси атрофида жипслашгани бежизмаслиги тасдиқланяпти, Лео аллақачон 8+4 қайд этиб қўйибди. Ҳар бир ўйинда голли ҳаракатни амалга оширмоқда, бу сафар ҳам ўз номига иккита ассист ёздириб қўйди. Қоил қолмай илож йўқ.
Тухел инглиз футбол жамоатчилигидан ёмон ейди энди. Айниқса, Палмер ва Фоденларни ўзи билан олиб кетмаганини эслатиб қўйишади. Ва катта эҳтимол билан, Аннлия футбол федерацияси шу мундиалдан кейин Гвардиола билан музокараларни бошласа керак. Пепни ўзиям терма жамоа футболига ўтишга қарши эмаслигини бир неча маротаба таъкидлаган. Анчелотти, Клопп, Гвардиола, Зидан. Терма жамоалар футболи ҳам тактик рақобатга айланади энди.
2 557
Андижон хони Лукашенконинг анжанчасига “ўтинглар ошга” деган гапини тўғридан-тўғри тушуниб, эртаси куни эрта саҳардан 250 та одам опкепти)
2 557
Гап йўқ лекин, шу одамни тагиям, орқасиям, олдиям ўта бақувват экан. Нима иш қилсаям, сувдан қуруқ чиқиб келаверади.
Маладес, ҳокимбува! Босинг, даврингиз келди, власть сизнинг қўлингизда! Ўзингиз айтганингиздек, биз фаолларнинг қўлимиздан бало ҳам келмайди барибир…
2 557
Мигрантлар ўртасида олимпиада мусобақаси ўтяптими Минскда? Нега ҳамма бир хил формада?
