🕌KERAKLI DUOLAR 🕌🕋
Open in Telegram
417
Subscribers
-424 hours
-47 days
-830 days
Posts Archive
Repost from Muslim.uz
#эслатма #ғафлатда_қолманг!
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ
🗓 Ҳижрий 1447 йил Робиъул аввал ойининг 1-куни 2025 йил 24-август якшанба кунига тўғри келмоқда.🌙 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: "Бу мен туғилган кун", деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).
📿 Робиъул аввал ойи қандай ой? Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой "Мавлид ойи" деб ҳам номланади.🌙 Мавлид нима дегани? Мавлид луғатда "туғилиш" деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Робиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар "Мавлиди Набий" дейилади. Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир. 📞 Бу ойни қандай ўтказиш керак? Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим. 🕌 Салавот нима дегани? "Салавот" сўзи араб тилидаги "салот" сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.
❔ Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?" деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: "Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд", деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).🎁 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор? Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир", дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти). 🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади", дедилар.
🌙 Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан", дедилар (Имом Байҳақий ривояти).🕌 Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир", дедилар (Имом Термизий ривояти).
🤲 Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади", дедилар (Имом Насоий ривояти).🗣 Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар. Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман", дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).
💬Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.✍️
Даврон НУРМУҲАММАД
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
😔 Сенинг ҳидоят топишингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бор умрларини сарфладилар. Сен ҳам жума оқшоми ва кундузида у зотга салавот айтишга бироз вақтингни сарф қилгин!
🤲 Аллоҳим, намоз ўқувчилар, рўза тутувчилар, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар ва Ислом сўзини талаффуз қиладиганлар сонича Набийинг ва Расулингга салавоту дурудлар бўлсин!
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
🌐 https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
Repost from Mehrob.uz
#саждаи_саҳв_масалалари
ТИЛОВАТ САЖДАСИДАГИ САҲВ
Намозда сажда оятини ўқиб, саждасини бироздан сўнг қилиш
Бир киши намозда сажда оятини тиловат қилса, дарҳол тиловат саждасини қилмаса ва бир оздан сўнг ёдига келгач, тиловат саждасини қилса, унга саждай caҳв вожиб бўлади. («раддул муҳтор», 1-ж, 497-б.)
РУКУЪДА ТИЛОВАТ САЖДАСИ
Имом сажда оятини ўқигандан сўнг тиловат саждасини қилмаса, балки дарҳол ёки икки-уч оят ўқигандан сўнг рукуъга кетса ва рукуъда тиловат саждасини ният қилса, тиловат саждаси адо топади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 518-б.)
Танбеҳ. Бугунги кунда кўпчилик одамлар сажда оятларидан бехабарлар. Шунинг учун имом жаҳрий намозда сажда оятини ўқиса, дарҳол тиловат саждасини қилиши лозим. Шунда у билан бирга барча муқтадийларнинг ҳам тиловат саждалари адо бўлади. Рукуъда тиловат саждасини ният қилиш билан фақат имомнинг тиловат саждаси адо бўлади ва имом билан бирга муқтадийлар ният қилмасалар уларнинг тиловат саждалари адо бўлмайди. Агар Махфий намозда имом сажда оятини ўқиса ва рукуъда тиловат саждасини ният қилса, имомнинг ҳам муқтадийларнинг ҳам, тиловат саждалари адо бўлади. Муқтадий хох ният қилсин, хоҳ ният қилмасин. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-x, 518-б.)
ТИЛОВАТ САЖДАСИДА ҚАНЧАЛИК КЕЧИКТИРИШ БИЛАН САЖДАИ САҲВ ВОЖИБ БЎЛАДИ?
Намозда сажда оятини ўқиган киши дарҳол тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Агар икки оят ёки икки оятдан ёки уч оятдан зиёда ўқигандан сўнг тиловат саждасини қилса, охирида саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Агар ундан кам ўқиб тиловат саждасини қилса, саждаи саҳв вожиб эмас. («Раддул муҳтор», 1-ж, 517-б.)
НАМОЗДА САЖДА ОЯТИНИ ИККИ БОРА ЎҚИШ
Бир киши намозда сажда оятини ўқиб, дарҳол тиловат саждасини ҳам қилса, саждадан тургандан сўнг ўша сажда оятини такрорласа, унинг зиммасига иккинчи бор тиловат саждасини қилиш вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж,135-б.)
НАМОЗ ЎҚИЁТГАН КИШИ НАМОЗДА БЎЛМАГАН ОДАМДАН САЖДА ОЯТИНИ ЭШИТСА
Намоз ўқиётиб намоз ташқарисидаги бошқа кишидан сажда оятини эшитган кишига (тиловат қилувчи хоҳ балоғатга етган бўлсин, хоҳ етмаган бўлсин) тиловат саждаси вожиб бўлади. Лекин у тиловат саждасини намоздан фориғ бўлгандан сўнг адо қилади. Агар намознинг ичида тиловат саждасини қилса, сажда адо бўлмайди. Намоздан сўнг иккинчи маротаба тиловат саждасини қилиши зарур бўлади. Саҳиҳ қавлга кўра, мазкур тиловат саждасини намоз ичида қилиш билан намоз фосид бўлмайди. Саждаи саҳв ҳам вожиб эмас. («Фатово Оламгирий», 1-ж,133-б; «Раддул муҳтор», 1-ж, 520-б.)
АЛОҲИДА НАМОЗ ЎҚУВЧИ ИМОМДАН САЖДА ОЯТИНИ ЭШИТСА
Жамоат билан намоз ўқилаётган пайтда имом сажда оятини қироат қилди. Алоҳида намоз ўқиётган киши мазкур сажда оятини эшитса, унга тиловат саждасини қилиш вожиб бўлади. Лекин тиловат саждасини ўз намозидан фориғ бўлганидан сўнг қилади. Агар у намозда дарҳол сажда қилиб олса, вожибни зиёда қилгани сабабли унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Намоздан ташқарида яна бир бор тиловат саждасини қилади. («Раддул муҳтор», 1-ж, 520-б.)
ИМОМ САЖДА ОЯТИНИ ЎҚИСА ВА САЖДА ҚИЛМАСА
Агар имом намозда сажда оятини ўқиса ва тиловат саждаси эсидан чиқиб, ҳатто салом ҳам берса, сўнг ёдига келса, агар намозга зид бирор иш қилмаган бўлса, аввал тиловат саждасини қилади ва охирида саждаи саҳв қилиб, намозни мукаммал килади. Агар имом қасддан салом бергунга қадар тиловат саждасини қилмаса, намоз ташқарисида тиловат саждасини қилиши жоиз бўлмайди. Зеро, намозда вожиб бўлган тиловат саждасини намоз ичида адо қилиш зарурийдир. Албатта, ушбу саждани тарк қилиш гуноҳ бўлгани сабабли имом ҳам, муқтадийлар ҳам тавба ва истиғфор қилишлари лозим. («Раддул муҳтор», 1-ж, 518-б.)
ТИЛОВАТ САЖДАСИ НАМОЗ САЖДАСИ БИЛАН АДО БЎЛАВЕРАДИ
Агар бир киши намозда сажда оятини ўқиса ва дарҳол ёки икки-уч оят ўқигандан сўнг рукуъга кетса ва рукуъда тиловат саждасини ният қилмаса, намоз саждаси билан ҳам тиловат саждаси адо бўлаверади. Унда тиловат саждасини хоҳ ният, хоҳ ният қилмасин. Агар уч оятдан кўпроқ ўқиб, рукуъ қилган бўлса, намоз саждаси билан тиловат саждаси адо бўлмайди. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж. 519-б.)
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Хайрли тонг!
☘️Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг» «Иброҳим сураси», 7-оят.
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/duolar0
Repost from Mehrob.uz
«ОДАМ» (آدم) СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ
«Одам» сўзининг арабча ёзилишини руҳий тарбия устозлари инсоннинг намоздаги ҳолатларига қиёс қилишган.
«Одам» сўзи араб тилида алиф – أ, дāл – د, мīм – م тарзида ёзилади.
Aлиф (ا) – тик турган одам. Aлиф ҳарфи тўғри, тик ёзилади. Бу ҳолат қиём (тик туриш) ҳолатига ўхшайди. Ибодатда бу – бошланғич ҳолат: одам тик туриб, Фотиҳа ва замсура ўқийди.
Дāл (د) – Руку ҳолатидаги одам. Дāл ҳарфи юмалоқ ва бошни эгиб турган шаклга ўхшайди. Бу эса руку ҳолатига қиёсланади.
Мīм (م) – саждадаги одам. Мим ҳарфи кўпроқ эгилган, пастга яқин ҳолатни ифодалайди. Яъни одам саждага пешонасини қўйган ҳолатини англатади. Сажда – энг камтарин, Аллоҳга энг яқин ҳолат.
Хулоса
Одам (آدم) сўзидаги ҳарфлар — инсоннинг намоздаги босқичларини рамзий тарзда ифодалайди: Aлиф – қиём, дāл – рукуъ, мīм – сажда.
Демак, одамнинг одамлиги намоз билан намоён бўлади. Буюк Холиқимиз бизни намоз ўқишга мойил тарзда яратган ва араб алифбосида номимиз ҳам шунга монанд экан, намоз ўқиш орқали чинакам бахт ва саодатни туямиз.
✅Каналга обуна бўлинг:
@mehrob_uz
Repost from Islom.uz
#Кун_дуоси
Тафрижия салавоти (салоти нория)
اللّهُمَّ صَل صَلَوةً كَامِلَةً وَ سَلَّمْ سَلَاماً تَامَّا عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدِهِ الَّذِى تَنْحَلُ بِهِ الْعُقَدُ وَ تَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ وَ تُقْضَى بِهِ الْحَوَائِجُ وَ تُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ وَ حُسْنُ الْخَوَاتِمِ وَ يُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيمِ وَ عَلى آلِهِ وَصَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَ نَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُومٍ لَكَ
Аллоҳумма солли солатан камилатан, васаллим саламан тамман ъала саййидина Муҳаммадиниллазий танҳаллу биҳил ъуқоду ва танфарижу биҳил куробу ва туқзо биҳил ҳаваижу ва туналу биҳир- роғоибу ва ҳуснул-хавотими ва йустасқол-ғамому би- важҳиҳил карийми, ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би ъадади кулли маълумин лак.
Маъноси: Аллоҳим, ҳазрати Муҳаммадга ва ул зотнинг оилалари (аҳли)га ҳар нафас ва ҳар лаҳзада Ўзингга маълум бўлган саноқлар миқдорича комил салавот ва мукаммал салом юборгин, чунки ул зотнинг воситасида (ҳар қандай) тугунлар ечилади, қийинчиликлар кетади, машаққатлар бартараф бўлади, ҳожатлар раво бўлади, орзуларга ва яхши-гўзал оқибатларга эришилади ҳамда ул зотнинг гўзал-карамли юзлари ҳурматидан ёмғирлар сўралади. («Ал-адъийатул-воридату фил-аятил каримати вал аҳодисиш шарифах», 64-с).
Бу салавотни ҳар бир намоз ортидан ўн бир марта ўқилади. Бирор ҳожат ёки мушкулотнинг ҳал бўлиши учун аввал 114 марта Фотиҳа сураси ўқилиб, кейин бу салавот мукаммал 4444 (тўрт минг тўрт юз қирқ тўрт) марта ўқилса, ортидан Анфол сурасининг 60-64-оятлари тиловат қилинса, муродга эришилиши тажрибаларда синалган. Ушбу салавот «Ас-сиятул комила» ёки тез ижобат бўлгани учун «Ан-нория» деб номланган.
Бир ривоятга кўра, Саййид Аҳмад ат-Тозийга нисбатан «Ат-Тозия» ёки «Ат-Тафрижийя» деб ҳам аталади.
Имом Қуртубий айтадилар: «Кимки бу салавотни ҳар куни қирқ бир марта ёки юз марта ёки ундан зиёда ўқиса, Аллоҳ таоло унинг ғам-ташвишларини аритади ва қийинчиликларини кетказади, ишларини енгиллаштиради, қалбини нурга тўлдиради, мартабасини кўтаради, ҳолатини чиройли қилади, ризқини кенг қилади, унга яхшилик эшикларини очиб қўяди, сўзини ўтадиган қилиб қўяди, замоннинг турли ҳодисаларидан ва оч-фақирлик фалокатларидан омонда сақлайди ва бундан бошқа фазилатлар билан сийлайди».
🕋 @islomuz
Repost from Mehrob.uz
Энди ўлим йўқ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «(Қиёмат куни) ўлим кўзида оқи бор қўй суратида олиб келинади. Кимдир: «Эй аҳли жаннатлар!» деб нидо қилади. Жаннат аҳли бўйнини чўзиб қарайди. У Зот: «Буни танияпсизларми?» дейди. Улар: «Ҳа, бу ўлим», дейишади. Ҳаммалари уни кўришади. Кейин яна: «Эй аҳли дўзахлар!» деб нидо қилинади. Улар ҳам бўй чўзиб қарашади. У Зот: «Буни танияпсизларми?» дейди. Улар ҳам: «Ҳа, бу ўлим», дейишади. Ҳаммалари уни кўришади. Кейин нидо қилувчи ўлимни сўяди ва: «Эй жаннатийлар, сизлар абадий қоласизлар, энди ўлим йўқ! Эй дўзахийлар, абадий қоласизлар, энди ўлим йўқ!» дейди.
Бошқа ривоятда: «Жаннатийларнинг хурсандчилигига хурсандчилик, дўзахийларнинг маҳзунлигига маҳзунлик қўшилади», дейилган. Кейин ушбу оят ўқилади:
«(Эй Муҳаммад!) Уларни (Макка мушрикларини) барча иш битирилган ҳасрат кунидан (Қиёматдан) қўрқитинг! Улар (бугун) ғафлатдадир, (шу сабабдан) улар иймон келтирмайдилар». (Марям сураси, 39-оят) Улар дунёда ғафлатда эдилар».
“Солиҳлар гулшани”дан.
✅Каналга обуна бўлинг:
@mehrob_uz
🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🕌 ЖУМА МУБОРАК!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
🤲 Аллоҳ барчамизга ушбу кунни хайрли ва барокатли қилсин!
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
Repost from 🕌KERAKLI DUOLAR 🕌🕋
Istixora qilganda
* Jobir ibn Abdulloh roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam bizga hamma ishlarda istixorani xuddi Qur’ondan sura o‘rgatgandek o‘rgatar edilar. U zot: «Birortangiz bir ishni qasd qilsa, farzdan tashqari ikki rakat namoz o‘qisin. So‘ng:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيم فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ وَتَعْلَمُ وَلاَ أعْلَمُ وَأنْتَ عَلاَّمُ الغُيُوبِ؛ اللهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ رَضِّنِي بِهِ.
«Allohumma inniy astaxiyruka bi’ilmika, va astaqdiruka biqudrotika va as`aluka min fazlikal ’aziym. Fainnaka taqdiru va la aqdiru va ta’lamu va la a’lamu va anta ’allamul g‘uyub. Allohumma in kunta ta’lamu anna hazal amro xoyrun liy fiy diyniy va ma’ashiy va ’aqibati amriy, ’ajili amriy va ajilihi, faqdurhu liy va yassirhu liy, summa barik liy fiyhi va in kunta ta’lamu anna hazal amro sharrun liy fiy diyniy va ma’ashiy va ’aqibati amriy, ’ajili amriy va ajilihi fasrifhu ’anniy vaqdurliyal xoyro haysu kana summa rozziniy bih», deb hojatini aytsin», dedilar.
(Ma’nosi: Allohim, Sening ilming bilan Sendan yaxshilik so‘rayman. Sening qudrating bilan Sendan qodirlik va ulug‘ fazlingni so‘rayman. Sen (har narsaga) qodirsan, men qodir emasman. Sen (har narsani) biluvchisan, men bilmayman. Sen g‘aybni biluvchisan. Ey Rabbim, agar mana shu qilayotgan ishim (hojatining nomini aytadi) dinimda, yashashimda, ishlarimning oqibatida, dunyo va oxiratimda men uchun yaxshi bo‘lsa, uni menga nasib et va oson qil. So‘ng uni menga barakotli qil. Agar mana shu ishim (hojatining nomini aytadi) dinimda, yashashimda, ishlarimning oqibatida, dunyo va oxiratimda men uchun yomon bo‘lsa, mendan uni uzoqlashtir, qaerda bo‘lsa ham, men uchun yaxshilikni taqdir qil va meni undan rozi et.)
Imom Buxoriy rivoyatlari.
@duolar0
Repost from Muslim.uz
#mutolaa #farzand #odob
✅ ФАРЗАНДГА ОДОБ ЎРГАТИШНИНГ 12 ОСОН УСУЛИ
1️⃣. Уйга кирганингизда болаларингизга салом бериб, пешоналаридан ўпинг. Бу уларда меҳр ва раҳм-шафқат туйғусини ривожлантиришга ёрдам беради.
2️⃣. Кўча-куйда қўни-қўшнилар, йўлда ҳайдовчилар билан фақат яхши муомалада бўлинг. Фарзандларингиз ҳамма нарсани диққат билан кузатадилар. Эшитганларини тезда ўзлаштирадилар ва кейин сизга тақлид қиладилар.
3️⃣. Ота-онангизга қўнғироқ қилганингизда, фарзандларингизни ҳам шундай қилишга унданг. Ота-онангизни зиёрат қилганингизда, болаларингизни ўзингиз билан олиб боринг. Ота-онангизга ғамхўрлик қилаётганингизни қанчалик кўп кўрсалар, шунчалик кўп сизга ғамхўрлик қилишни ўрганадилар.
4️⃣. Машинангизда фарзандларингизни мактабга ёки бирор жойга олиб борар экансиз, уларга ривоят, ҳикоялар айтиб беринг.
5️⃣. Ҳар куни битта қисқа ҳадис ўқиб беришга одатланинг. Бу кўп вақт талаб қилмайди, лекин кучли ришталар ва ажойиб хотиралар яратишга катта таъсир қилади.
6️⃣. Сочингизни таранг, тишларингизни ювинг ва кийимларингизни энг яхшисини кийинг, ҳатто уйда бўлсангиз ва кун давомида кўчага чиқмасангиз ҳам. Фарзандларингиз тоза ва озода бўлишнинг ташқарига чиқишга алоқаси йўқлигини билишлари керак!
7️⃣. Фарзандингизнинг ҳар бир сўзи ёки хатти-ҳаракати учун айбламасликка ва танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг. Баъзан эътибор бермасликни ва ортга ташлашни ўрганинг. Бу уларнинг ўзига бўлган ишончини оширади.
8️⃣. Болаларингизнинг хонасига киришдан олдин рухсат сўранг. Бу орқали улар бировнинг хонасига кирмоқчи бўлганларида ҳам худди шундай қилишни ўрганадилар.
9️⃣. Агар хато қилган бўлсангиз, фарзандларингиздан кечирим сўранг. Кечирим сўраш уларни камтар ва мулойим бўлишга ўргатади.
1️⃣0️⃣. Уларнинг қараш ёки ҳис-туйғуларини масхара қилманг, ҳатто “ҳазиллашаётган бўлсангиз ҳам”. Бу уларга жуда оғир ботади.
1️⃣1️⃣. Фарзандларингизнинг шахсий ҳаётига ҳурмат кўрсатинг. Бу уларнинг қадр-қиммати ва ўз-ўзини қадрлаши учун муҳимдир.
1️⃣2️⃣. Айтган ҳар бир гапингизни биттада тушунишларини кутманг ва буни талаб ҳам қилманг. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бундай қилмаганлар. Аммо сабрли ва бардавом бўлинг.
💬 Муҳтарам ота-оналар! Фарзандингиз тарбияси учун жавоб эканингизни унутманг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бирингиз чўпонсиз ва ҳар бирингиз сурувга масъулсиз (жавобгарсиз)”, деганлар.
Чўпон боқаётган молларига масъул бўлганидек, ҳар бир оила бошлиғи аҳли оиласи учун масъул ва жавобгардир.
🤲 Аллоҳ таоло фарзандларимизни ҳидоят йўлида собитқадам қилсин.
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
📿 Салавот айтинг, нажот эшиклари очилади
📚 «ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия
🤝 Эр-хотиннинг ярашуви шайтон бўйнини синдирар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Дуо
Тилла ва кумушдан қиммат дуо
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳуга дедилар:
«Агар одамлар тилла ва кумушларни хазина қилиб жамлаётганларини кўрсанг, сен ушбу калималарни ёдлаб олгин: “Аллоҳумма инний ас’алука сабаата фил амри, вал ъазиймата ъала рушди, Ва ас’алука шукро ниъматика, ва ҳусна ъибаадатика, ва ас’алука лисаанан соодиқон, ва қолбан салийман. Ва ас’алука мин хойри маа таъламу, ва аъуузу бика мин шарри маа таъламу. Ва астағфирука лимаа таъламу, иннака анта ъаллаамул ғуйууб”.
Маъноси: "Ё Аллоҳим, албатта, мен Сендан ишда сабот, рушди ҳидоятда азимат, ният сўрайман. Неъматингга шукр, гўзал ибодатингни сўрайман. Содиқ тил ва салим қалб сўрайман. Сен хайрли деб билганни сўрайман. Сен ёмонлик деб билгандан паноҳ тилайман. Ўша ёмонлик деб билган нарсадан истиғфор сўрайман, албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан"».
Имом Аҳмад ривояти.
✅Каналга обуна бўлинг:
@duolar0
Repost from Mehrob.uz
Шариатимизда жорий бўлган зиёфатлар номлари
Қироҳ – ёз зиёфати.
Туҳфа – меҳмон келса бериладиган зиёфат.
Харс – туғуруқдан кейин бериладиган зиёфат.
Маъдаба – таклиф қилинганида бериладиган зиёфат.
Валима – тўй зиёфати.
Ақиқа – фарзанд туғилганидан кейин етти кун ўтиб бериладиган зиёфат.
Ғадира – бола хатна қилинганида бериладиган зиёфат.
Вазима – азадан сўнг бериладиган эҳсон.
Нақиҳа – сафардан қайтганида бериладиган зиёфат.
Вакира – иморат битганида бериладиган зиёфат.
✅Каналга обуна бўлинг:
@mehrob_uz
Seni yashashing ham oʻlishing ham birovlarga qiziq emas. Oilang bilan birga boʻl...
📹 Indamaysiz a Onam…
Juda ta'sirli video bo'libdi. Barchaga ko'rishni tavsiya qilaman.
@duolar0
Repost from Mehrob.uz
ИСТИХОРА
Ибн Арабий айтади: «Киши қилмоқчи бўлган ҳар бир муҳим иш олдидан истихора қилиб, кейин ўзининг ҳожатига киришади. Агар ўша ишда яхшилик бўладиган бўлса, Аллоҳ таоло унга ўша ишнинг сабабларини осон қилиб, ҳожати раво бўлади. Натижада ўша ишнинг оқибати яхшилик бўлади. Агар бу ишнинг сабабларидан биронтаси қандайдир баҳоналар билан амалга ошмаса, уларни осонликча бажариб бўлмаса, у ҳолда тақдирга рози бўлади. Билсинки, Аллоҳ таолонинг наздида ўша ишда яхшилик бўлса, сабабларига тўсқинлик бўлмас эди. Демак, Аллоҳ таоло У кишининг ўша ишни қилмаслигини хоҳлаган. Бунга хафа бўлмасин, чунки қилмагани унинг учун яхшилик бўлади».
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Repost from Muxlis.uz
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.
🔸Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.
✅ Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).
🔹 Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.
🔸Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.
✍
Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2UyRepost from Mehrob.uz
УЙЛАНИШНИНГ БИР ТЎП ФОЙДАСИ
• Уйланиш, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатлардандир.
• Уйланиш, руҳий сокинлик ва истиқрор баҳшида этади.
• Уйланиш, ишлаб чиқариш, янгиликлар яратишни зиёда қилади.
• Уйланиш, жамиятни бир-бирига боғлаб туришга ёрдам беради.
• Уйланиш, отифий туйғуларни тўйдиради.
• Уйланиш, саратон касаллигидан виқоядир.
• Уйланиш, оилага киримни зиёдалаштиради.
• Уйланиш, бу билан кишини дини комил бўлади.
• Уйланиш, зурриёдлар билан ризқланишга сабаб бўлади.
•Уйланиш, бадан учун сиҳҳат-саломатлик ва офиятдир.
• Уйланиш, меҳр-муҳаббатдир.
• Уйланиш, ҳаромдан сақланишдир.
✅Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇Каналга уланиш
@mehrob_uz
