cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

Advertising posts
616
Subscribers
No data24 hours
-47 days
-2430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#ҚУРЪОН 📖 "ТОҲА" СУРАСИ 🔊 Дониёр қори ⌚️ 22:52 💡То, ҳа - суранинг бошида келган бу икки рамзий араб ҳарфларидан мурод нима экани Аллоҳгагина маълум. Лекин баъзи муфассирлар у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан бири деб ҳам ёзганлар. Сурада илоҳий кўрсатмалар билан бир қаторда Мусо билан биродари Ҳорун, Фиръавн билан вазири Ҳомон ҳақидаги қисса батафсил баён қилинади. Мусо алайҳиссаломнинг асоларидан содир бўлган мўъжизалар айни ибрат манбаидир. 👉🏻 http://myurls.co/doniyorqori
Show all...
МУСЪАБ ИБН УМАЙР Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ҳаж мавсумида етмиш киши ҳамроҳлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўришиш учун йўлга тушди. Улар иккинчи Ақаба байъатда бўлганлар эди. Маккага етиб келган заҳоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кириб, ўзи билан Мадина халқининг аҳволини айтиб берди. Маккага етиб келганини эшитган онаси энг аввал ўзининг олдига келмаганидан ранжиди. Ўғлини тезда ҳузурига чорлатди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларидан бўшаганидан кейингина онасини кўришга борди. Нима учун бундай қилганини сўради. – Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аввал ҳеч ким билан учрашмайман! – жавоб берди Мусъаб. – Нима, сен динингдан воз кечдингми? – сўради онаси. – Йўқ! Аксинча, мен Аллоҳнинг ва Расулининг динидаман! – Ҳали Ҳабашистонга, ҳали Ясрибга ҳижрат қилиб ўлар ҳолатга етмадингми?! – Мен асло қийналмадим. Фақат динимни сақлаш учун сизларнинг озор ва жафоларингиздан қочдим. Онасининг жаҳли чиқиб, аввалги одатига кўра ўғлини қамаб қўймоқчи бўлди. Ўғли ҳам қатъий жавоб айтди: – Ким менга яқинлашса, албатта ўлдирурман! Онаси бу ҳолатни кўриб йиғлашга тушди. Шунда Мусъаб ибн Умайр онасини юпата бошлади: – Эй онажон! Менинг диним шундай динки, бизда ота-онага яхшилик қилишга буюрилади. Улар билан дунёда яхши муомалада бўлишга чорланади. Лекин куфр ишларида итоат қилинмайди. Эй онажон! Мен сизга жуда ҳам меҳрибонман. Аввалги одатларни ташланг! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик беринг! Шу йўл энг очиқ ҳақиқат йўлидир. Дунё ишлари ва охират салоҳияти ҳам, Аллоҳнинг розилиги ҳам шундадир! Лекин, афсуски, онаси жаҳолатда эди. Ўғлининг сўзларини қабул қилмади. Ҳатто мусулмонларга қарши Бадр ва Уҳуд жангларида иштирок этди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Show all...